1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.02.00 Тадбиркорлик субъектлари. Тадбиркорлик субъектларини рўйхатга олиш]
[ТСЗ:
1.Фуқаролик қонунчилиги. Тадбиркорлик / Тадбиркорлик фаолияти субъектларини рўйхатга олиш]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Қарори
ТАДБИРКОРЛИК СУБЪЕКТЛАРИНИ ДАВЛАТ РЎЙХАТИГА ОЛИШ ВА ҲИСОБГА ҚЎЙИШНИНГ ХАБАРДОР ҚИЛИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМГА ҚЎШИМЧА КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 31 январдаги ПФ-4940-сонли «Ўзбекистон Республикаси Президентининг баъзи ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги Фармонига асосан 2017 йилнинг 1 апрелидан ўз кучини йўқотади.
Ўзбекистон Республикасининг «Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида» 2008 йил 22 июлдаги ЎРҚ-163-сон Қонунига мувофиқ:.
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 24 майдаги ПҚ-357-сонли қарори билан тасдиқланган тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатига олиш ва ҳисобга қўйишнинг хабардор қилиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 30-банди қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«акциядорлик жамиятлари бўлган юридик шахслар бўйича — қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ваколатига эга давлат органига»;
2. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг Мамлакатни ислоҳ қилиш ва янгилашнинг ҳуқуқий базасини такомиллаштириш масалалари бўйича Давлат маслаҳатчисининг хизмати (Ш.Х. Файзиев) зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2009 йил 5 январь,
ПҚ-1030-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 1-2-сон, 2-модда)