1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.17.00.00 Нодавлат нотижорат ташкилотлари (шунингдек, 03.03.10.03га қаранг) / 01.17.01.00 Нодавлат нотижорат ташкилотлари мақомининг умумий масалалари;
2.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.17.00.00 Нодавлат нотижорат ташкилотлари (шунингдек, 03.03.10.03га қаранг) / 01.17.13.00 Нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятини тартибга солиш;
3.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.01.00.00 Ўзбекистон Республикасининг қонунлари]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Давлат герби. Давлат мадҳияси. Давлат байроғи. Давлат тили. Пойтахт. Байрамлар. Хотира кунлари. Юбилейлар;
2.Давлат ва жамият қурилиши / Қонунчилик ташаббуси. Норма ижодкорлиги фаолияти]
Ўзбекистон Республикасининг Қонуни
«НОДАВЛАТ НОТИЖОРАТ ТАШКИЛОТЛАРИ ФАОЛИЯТИНИНГ КАФОЛАТЛАРИ ТЎҒРИСИДА»ГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚОНУНИГА ҚЎШИМЧА ВА ЎЗГАРТИШЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА
Қонунчилик палатаси томонидан 2008 йил 26 августда қабул қилинган Сенат томонидан 2008 йил 4 декабрда маъқулланган
1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2007 йил 3 январда қабул қилинган «Нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятининг кафолатлари тўғрисида»ги ЎРҚ-76-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, № 1, 2-модда) қуйидаги қўшимча ва ўзгартишлар киритилсин:
1) 11-модда қуйидаги мазмундаги учинчи қисм билан тўлдирилсин:
«Мамлакатда демократик ўзгаришларни янада ривожлантиришга ва бунда нодавлат нотижорат ташкилотларининг фаол иштирок этишига кўмаклашиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузурида Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди, шунингдек Фонд маблағларини бошқариш бўйича Парламент комиссияси тузилади»;
2) 12-модданинг иккинчи қисмидаги, 13-модданинг иккинчи қисмидаги ва 14-модданинг иккинчи қисмидаги «Вазирлар Маҳкамаси» деган сўзлар «Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди маблағларини бошқариш бўйича Парламент комиссияси» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
LexUZ шарҳи
Ушбу Қонун «Халқ сўзи» газетасининг 2008 йил 18 декабрдаги 244 (4654)-сонида эълон қилинган.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2008 йил 17 декабрь,
ЎРҚ-191-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 51-сон, 500-модда)