1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.07.00.00 Стандартлаштириш. Метрология. Сертификатлаш / 09.07.03.00 Сертификатлаштириш / 09.07.03.04 Мажбурий ва ихтиёрий сертификатлаштириш;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.05.00 Ҳаво транспорти / 09.15.05.05 Ҳаво кемалари, уларнинг экипажи ва бошқа персоналлар;
2.Иқтисодиёт / Транспорт. Йўл хўжалиги. Ҳаракат ва парвозлар хавфсизлиги]
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПАРВОЗЛАР ХАВФСИЗЛИГИНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ ДАВЛАТ ИНСПЕКЦИЯСИ БОШЛИҒИНИНГ
буйруғи
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ФУҚАРО АВИАЦИЯСИНИНГ АВИАКОРХОНАЛАРИДАГИ ЎҚУВ ЮРТЛАРИНИ СЕРТИФИКАТЛАШ ҚОИДАЛАРИНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2008 йил 13 декабрда 1881-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди]
Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиациясининг фаолиятини тартибга солувчи меъёрий ҳужжатларни халқаро фуқаро авиацияси ташкилоти (ИКАО)нинг стандартлари ва тавсияларини инобатга олган ҳолда такомиллаштириш мақсадида буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиациясининг авиакорхоналаридаги ўқув юртларини сертификатлаш қоидалари иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилгандан кейин ўн кун ўтгач кучга киради.
3. Мазкур буйруқ кучга кирган кундан Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғи томонидан 1999 йил 2 мартда тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиациясининг ўқув юрт (марказ)ларини сертификатлаш тартиби бўйича қоидалар (1999 йил 22 июль, рўйхат рақами 778 — Меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 1999 й., 7-сон) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғи Т. ЎЛЖАЕВ
Тошкент ш.,
2008 йил 10 ноябрь,
228-сон
Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг 2008 йил 10 ноябрдаги 228-сон буйруғи билан ТАСДИҚЛАНГАН
Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиациясининг авиакорхоналаридаги ўқув юртларини сертификатлаш
ҚОИДАЛАРИ
Ушбу Қоидалар ИКАОнинг 1944 йил 7 декабрдаги Чикаго конвенциясига (1-илова «Авиация ходимларига сертификатлар бериш») мувофиқ Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиацияси авиакорхоналарининг ўқув юртларини (бундан кейинги ўринларда ўқув юртлари деб юритилади) сертификатлаш тартибини белгилайди.
I. Асосий қоидалар
§ 1. Асосий тушунчалар ва қисқартмалар
1. Мазкур Қоидаларда қуйидаги асосий тушунчалар ва қисқартмалардан фойдаланилади:
Авиация ходимлари — фаолиятлари ҳаво транспорт қатновини ташкил қилиш, бажариш ва таъминлаш, шунингдек ҳаво транспорти қатновига хизмат кўрсатиш билан боғлиқ бўлган шахслар;
Асословчи ҳужжатлар — мазкур Қоидаларнинг талабларига мувофиқ ўқув юрти ташкил қилинишида аризачи томонидан фойдаланиладиган ва аризага илова қилинадиган ҳужжатлар;
Касбий тайёргарлик — авиация ходимлари томонидан аниқ кўрсатилган ишларни, ишлар гуруҳини бажариш учун зарур бўлган кўникмаларни олиш;
Касбий қайта тайёргарлик (қайта ўқиш) — учувчи, муҳандис-техник ва бошқа авиация ходимларини касбий тайёрлаш жараёнининг янги ҳаво кемаси ва авиациянинг бошқа техникасини ўзлаштириш мақсадида амалга оширилувчи бир босқичи;
Малака ошириш — авиация ходимларини касбий тайёрлаш жараёнининг касбий ва услубий моҳирликни такомиллаштиришга қаратилган билим ва кўникмаларни янгилаш ва чуқурлаштириш мақсадида амалга оширилувчи бир босқичи;
Сертификатнинг амал қилишини тўхтатиб қўйиш — «Дававианазорат» инспекцияси томонидан сертификатнинг амал қилишини вақтинчалик тўхтатиб қўйиш бўйича расмий жараён бўлиб, бунда сертификатнинг амал қилишини тўхтатиб қўйишга олиб келган камчиликлар бартараф этилгандан сўнг уни тиклаш ҳуқуқи берилади;
Сифат назоратини олиб бориш тизими — ҳужжат билан расмийлаштирилган ташкилий жараёнлар ва тартиблар, бу жараёнлар ва тартибларни ички текширувдан ўтказиш, бошқарув тизимини кузатиш ҳамда сифатни ошириш бўйича тавсиялар бериш;
Сертификатланган ўқув юрти — мазкур Қоидаларга мувофиқ «Дававианазорат» инспекцияси томонидан сертификатланган, Ўзбекистон Республикаси авиация ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш учун мўлжалланган, «Дававианазорат» инспекцияси назорати остида фаолият кўрсатувчи ўқув юрти;
Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиациясининг авиакорхоналаридаги ўқув юртининг сертификати (бундан кейинги ўринларда сертификат деб юритилади) — аризачини махсус қоидаларнинг ажралмас қисми бўлиб ҳисобланган шартлар ва чегараланишларга мувофиқ мазкур Қоидаларда белгиланган талабларга мос келишини тасдиқловчи ҳужжат;
Тренажёрда машқ қилиш — белгиланган талабларга мувофиқ, турли хил машқ қилдирувчи мосламалар (авиация тренажёрлари) ёрдамида амалий малака ва кўникмаларни ҳосил қилиш, малака даражасини ушлаб туриш ҳамда мукаммаллаштириш мақсадида олиб борилувчи авиация ходимларини касбий тайёрлаш жараёнининг бир босқичи;
Учишга тайёргарлик — тингловчи томонидан парвозларни бажариш учун ҳақиқий шароитларда амалий маҳорат ва кўникмаларни ҳосил қилиш мақсадида олиб борилувчи, учувчилар таркибини тайёрлаш жараёнининг бир босқичи;
БРТ — бошқарувчи раҳбарлар таркиби;
«Дававианазорат» инспекцияси — Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси;
2. Мазкур Қоидалар «Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиацияси гувоҳномаларини бериш ва авиация ходимларининг турлари» Ўзбекистон Республикасининг авиация қоидаларида (ЎзР АҚ-61) (рўйхат рақами 1349-сон, 2004 йил 7 май — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 18-сон, 212-модда) кўрсатилган авиация ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш (бундан кейинги ўринларда тайёрлаш деб юритилади) бўйича фаолият юритадиган барча ўқув юртларига татбиқ этилади.
3. Авиация ходимларини касбий тайёрлаш бўйича фаолият фақат «Дававианазорат» инспекцияси томонидан сертификатланган ўқув юртларида амалга оширилади.
б) аризани олдиндан кўриб чиқиб, ариза берувчига уни қабул қилинганлиги ёки рад этилганлиги тўғрисида ёзма равишда билдириш;
в) ариза берувчига аризани ва асословчи ҳужжатларни экспертизадан ўтказиш, аниқланган камчиликлар тўғрисида ёзма равишда билдириш;
г) ариза берувчидан асословчи ҳужжатларни экспертизадан ўтказиш вақтида аниқланган камчиликларнинг бартараф этилганлиги тўғрисида ҳужжатларни қабул қилиб олиш ва камчиликларни бартараф этилганлигини текшириш;
д) ўқув юртини сертификатлаш талабларига мувофиқлигини текшириш ва унинг натижалари бўйича аниқланган камчиликларни кўрсатган ҳолда далолатнома тузиш;
е) сертификатлаш бўйича текшириш ўтказиш вақтида аниқланган камчиликларнинг бартараф этилганлиги тўғрисида ҳужжатларни ўқув юртидан қабул қилиб олиш;
ж) ўқув юртини такроран текширишдан ўтказиш (зарур бўлган ҳолларда);
з) текширишларнинг натижалари бўйича ўқув юртига сертификат бериш ёки сертификат беришни рад этиш тўғрисида қарор лойиҳаси ва хулосани тайёрлаш.
§ 2. Сертификатлаш учун ариза бериш
6. Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиациясининг авиакорхоналаридаги ўқув юрти сертификатини олиш учун ариза (бундан кейинги ўринларда ариза деб юритилади) ўқув юрти томонидан мазкур Қоидаларнинг 1-иловасида кўрсатилган шаклда тақдим этилади.
7. Биринчи марта сертификатни олиш учун ариза режалаштирилган фаолиятнинг бошланиш муддатидан икки ой олдин «Дававианазорат» инспекциясига топширилади.
8. «Дававианазорат» инспекциясига ариза ва унга илова қилинадиган ҳужжатларнинг асл нусхаси ёки уларнинг нусхалари тақдим этилади. Нотўғри тўлдирилган ёки расмийлаштирилган ариза кўриб чиқишга қабул қилинмайди.
9. Биринчи марта ўқув юртининг сертификатини олиш учун, зарур бўлган ҳолларда, сертификатга ўзгартиш киритиш ёки унинг муддатини узайтириш учун аризага мазкур Қоидаларнинг 2-иловасида келтирилган маълумотларни тақдим қилиш бўйича намунавий шакллар ва асословчи ҳужжатлар рўйхати илова қилинади.
10. Ўқув юртлари ушбу Қоидаларнинг 3-иловасида белгиланган ўқув юртига қўйиладиган сертификатлаш талабларига мувофиқ бўлишлари керак.
11. Ариза ва унга илова қилинадиган ҳужжатларнинг тақдим этилиши уларни «Дававианазорат» инспекцияси томонидан кўриб чиқилишига асос ҳисобланади.
12. Сертификат муддатини узайтириш ёки сертификатга ўзгартишлар киритиш учун ариза «Дававианазорат» инспекциясига амалдаги сертификат муддатининг тугашидан ёки режалаштирилган фаолиятнинг бошланишидан бир ой олдин топширилади.
13. Аризада ва асословчи ҳужжатларда баён этилган маълумотларнинг тўғрилиги учун аризачи жавобгар бўлади.
§ 3. Аризани дастлабки баҳолаш ва асословчи ҳужжатларни экспертиза қилиш
14. Ариза ва унга илова қилинган ҳужжатлар «Дававианазорат» инспекциясига келиб тушган кундан бошлаб ўн кунлик муддат ичида уларни дастлабки баҳолаш амалга оширилади. Агар ушбу муддат ичида ариза қабул қилинадиган ёки рад этиладиган бўлса, бу ҳақда ариза берувчига ёзма хабарнома юборилади.
15. Аризани ва унга илова қилинган ҳужжатларни дастлабки баҳолашда қуйидагилар текширилади:
а) ўқув юрти ва унинг тузилмаларини белгиланган талабларга мувофиқлиги тўғрисидаги ахборотларнинг етарлилиги;
б) асословчи ҳужжатларнинг тўлиқлилиги.
16. Ариза билан бирга тақдим этилган ҳужжатларни дастлабки баҳолаш натижалари салбий бўлганда, ариза берувчига унинг аризаси рад этилганлигининг асосланган сабаблари кўрсатилган ҳолда хабарнома юборилади.
17. Асословчи ҳужжатлар бўйича камчиликлар мавжуд бўлган тақдирда, ариза берувчи ўқув юртини сертификатлаш бўйича текширувнинг бошланишига қадар уларни бартараф этиши шарт.
18. Асословчи ҳужжатларнинг экспертизаси ижобий натижаларга эга бўлса, «Дававианазорат» инспекцияси томонидан ўқув юртини сертификатлаш бўйича текширувдан ўтказиш ҳақида қарор қабул қилинади ҳамда ариза берувчи билан келишилган ҳолда уни ўтказиш муддатлари белгиланади.
§ 4. Ўқув юртини сертификатлаш бўйича текширувдан ўтказиш
19. Ўқув юртини сертификатлаш бўйича текширувдан ўтказиш комиссияси (бундан кейинги ўринларда комиссия деб юритилади) «Дававианазорат» инспекциясида тузилади. Ўқув юртининг фаолияти хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда комиссия томонидан текшириш дастури ишлаб чиқилади.
20. Комиссия томонидан ўқув юртини сертификатлаш бўйича текширувдан ўтказилиши қуйидаги мақсадларда амалга оширилади:
а) ўқув юртининг мазкур Қоидалар билан ўрнатилган талабларга ва ариза берувчи томонидан тақдим этилган ҳужжатларга мувофиқлигини аниқлаш;
б) ўқув юртининг таркиби ва хоналари, тренажёр комплексининг ҳолатини, техник жиҳатдан таъминланганлигини, ўқув жараёнининг таъминланиш ҳолатини аниқлаш;
в) авиация ходимларини тайёрлаш жараёнида машғулотлардан олинган натижалар самарали бўлишини таъминлайдиган услубиятлар қўлланилишини, шунингдек олиб бориладиган тайёрлашнинг мазмуни ва унда баён этиладиган маълумотлар тингловчиларга тўла ҳажмда берилишига ишонч ҳосил қилиш.
21. Текширув натижалари бўйича беш иш куни давомида қуйидаги ҳужжатлар расмийлаштирилади:
а) ўқув юртини сертификатлашга тўсқинлик қилувчи номувофиқликлар мавжуд бўлган ҳолларда далолатнома. Унда текшириш натижалари келтирилади, аниқланган камчиликлар ва уларни бартараф этиш бўйича тавсиялар кўрсатилади;
б) ўқув юртини сертификатлашга тўсқинлик қилувчи номувофиқликлар мавжуд бўлмаган ҳолларда ижобий хулоса.
22. Далолатнома асосида ариза берувчи камчиликларни бартараф қилиш бўйича чоралар кўриши, шунингдек уларни бартараф этиш бўйича ишлаб чиқилган тадбирлар режасини «Дававианазорат» инспекциясига топшириши зарур.
23. «Дававианазорат» инспекцияси текширув натижаларини ва ўқув юрти томонидан топширилган тадбирлар режасини кўриб чиқади. Зарур бўлган ҳолларда, қайта текширув ўтказилади.
24. Бажарилган ишларнинг якунлари ва комиссиянинг хулосалари акс эттирилган сертификатни бериш ёки бермаслик тўғрисидаги хулоса текширув натижалари бўйича якуний ҳужжат ҳисобланади. Хулоса комиссиянинг барча аъзолари томонидан имзоланади ва «Дававианазорат» инспекцияси томонидан тасдиқланади. Хулосанинг бир нусхаси ариза берувчига юборилади.
25. Текширув ўтказилган кундан бошлаб икки ой мобайнида ариза берувчининг айби билан сертификат бериш ҳақида қарор қабул қилинмаса, ариза бекор қилинади.
Ариза берувчи умумий асосларга кўра қайтадан ариза бериши мумкин.
III. Ўқув юртига сертификатнинг берилиши
§ 1. Умумий қоидалар
26. Асословчи ҳужжатлар бўйича ўтказилган экспертиза ва текширув натижалари ижобий баҳоланган ҳамда барча ҳужжатлар расмийлаштирилган тақдирда, «Дававианазорат» инспекцияси томонидан сертификат бериш ҳақида қарор қабул қилинади.
§ 2. Сертификатнинг амал қилиш муддатини узайтириш
30. Сертификатнинг амал қилиш муддатини узайтириш ўқув юртининг аризасига асосан мазкур Қоидаларда белгиланган тартибда амалга оширилади.
Сертификатнинг амал қилиш муддати мобайнида ўзгариш бўлмаган ҳужжатларни қайтадан топширмасликка рухсат этилади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги Қонуни.
31. Асословчи ҳужжатларнинг экспертизаси ва текширув натижалари ижобий бўлса, уларнинг натижалари бўйича барча тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилади ва «Дававианазорат» инспекцияси сертификатнинг амал қилиш муддатини узайтириш тўғрисида қарор қабул қилади.
32. Сертификатга ўзгартириш киритиш учун ўқув юрти зарур ҳужжатларни илова қилган ҳолда «Дававианазорат» инспекциясига ариза билан мурожаат қилади. Ариза ўн кун муддатда кўриб чиқилади.
33. Зарур бўлган ҳолларда «Дававианазорат» инспекцияси томонидан текширув ўтказилади. Текширув мазкур Қоидалар II бобининг 4-параграфи талабларига мувофиқ амалга оширилади.
34. Текширув натижалари ижобий бўлса, унинг натижалари бўйича барча зарур ҳужжатлар расмийлаштирилади ва «Дававианазорат» инспекцияси сертификатга ўзгартириш киритиш тўғрисида қарор қабул қилади.
в) авиация мутахассисларини тайёрлаш сифатининг пасайишига таъсир қилувчи бошқа омиллар аниқланганда.
37. Сертификатнинг бекор қилиниши ёки амал қилинишини тўхтатиб қўйиш СЎЮнинг умумий ёки алоҳида фаолият турларига нисбатан қўлланилиши мумкин.
38. «Дававианазорат» инспекцияси раҳбари томонидан сертификатнинг амал қилинишини бекор қилиш ёки тўхтатиб қўйиш тўғрисида қарор қабул қилинади ва имзоланган вақтдан бошлаб кучга киради.
40. Амал қилиши бир ойдан ортиқ, лекин уч ойдан кўп бўлмаган муддатга тўхтатиб қўйилган сертификатнинг амал қилишини тиклаш учун СЎЮ томонидан ариза берилади. Камчиликлар бартараф этилганлиги тўғрисида ҳисобот тақдим этилгандан сўнг, унинг амал қилиш муддати қайта тикланади.
б) СЎЮ ушбу Қоидаларнинг талабларига жавоб беришини, сертификат берилаётганда ўрнатилган шартлар ва чекловларнинг бажараётганлигини баҳолаш учун ўтказиладиган режадан ташқари инспекторлик текширувлари.
44. Инспекторлик текширувини ўтказиш тартиби ушбу Қоидаларнинг талабига жавоб бериши керак. Текширув материаллари асословчи ҳужжатлар билан бирга сақланади.
45. СЎЮ «Дававианазорат» инспекциясининг инспекторлик текширувларини ўтказиш комиссиясига ишлаш учун барча шароитларни яратиб бериши лозим.
47. Инспекторлик текширувининг натижалари тўғрисида далолатнома расмийлаштирилади. Далолатномада аниқланган барча камчиликлар, уларни бартараф этиш муддатлари ва тавсия этиладиган тадбирлар кўрсатилади.
§ 2. Режадан ташқари инспекторлик текширувлари
48. Қуйидагилар СЎЮда режадан ташқари инспекторлик текширувларини ўтказиш учун асос бўлади:
б) СЎЮнинг фаолият юритиш жараёнида сертификатлаш талаблари бўйича номувофиқликларнинг аниқланиши.
49. Режадан ташқари инспекторлик текширувлари назорат ўтказиш сабабидан келиб чиққан ҳолда «Дававианазорат» инспекцияси раҳбари томонидан берилган топшириққа биноан ўтказилади.
53. Сертификатни бериш ва малака баҳоларини қўйишга оид бўлган баҳолаш вазифалари СЎЮнинг тасарруфида бўлмаган имтиҳон олувчилар томонидан амалга оширилиши шарт.
VI. Хорижий давлатлар ўқув юртларини тан олиш тартиби
54. Ўзбекистон Республикасида ФА авиация ходимларини махсус тайёргарликдан ўтказишнинг айрим турлари билан таъминланмаганлигини инобатга олиб, «Дававианазорат» инспекцияси хорижий давлатларнинг сертификатланган (тасдиқланган) ўқув юртларини тан олиши мумкин.
а) ўқув юртига сертификат (гувоҳнома) берган идоранинг мақоми ва ваколати ўқув юрти таъсис қилинган ва ИКАОга аъзо бўлган мамлакатнинг давлат ҳокимияти органлари томонидан тан олинганлигига;
б) ўқув юртига қўйиладиган талаблар ИКАО томонидан ўрнатилган стандартларга жавоб беришига;
в) авиация ходимларини тайёрлаш дастуридаги маълумотлар мазкур Қоидаларда кўрсатилган талаблардан паст бўлмаслигига, ўқитиш услуби ва техник воситалар ўқитиш жараёнининг самарали ва сифатли бўлишини таъминлашига ва бошқалар.
Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиациясининг авиакорхоналаридаги ўқув юртларини сертификатлаш қоидаларига 1-ИЛОВА
«Дававианазорат» инспекцияси раҳбарига
Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиациясининг авиакорхоналаридаги ўқув юрти сертификатини олиш учун
б) учувчилар таркибини комплекс ва алоҳида машқларни бажариш тренажёрларида тайёрлаш турларига зарур бўлган шартномаларнинг нусхаси.
Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиациясининг авиакорхоналаридаги ўқув юртларини сертификатлаш қоидаларига 3-ИЛОВА
Ўқув юртига қўйиладиган сертификатлаш талаблари
§ 1. Воситаларга умумий талаблар
1. Ўқув юртини тасдиқлаш учун зарур бўлган воситалар қўйилган вазифаларнинг кенглиги ва ҳажми билан аниқланади.
2. Ўқув юрти курсларни ўтказиш учун зарур бўлган ўқув базасига эга бўлиши керак.
3. Ўқув юртининг ўқув базасида барча зарур воситалар билан жиҳозланган махсус қурилмалар (хоналар) ва асбоб-ускуналар (шу жумладан аэродромлар, авиация техникаси) бўлиши зарур.
4. Белгиланган вазифаларни бажариш учун ўқув юрти қуйидагиларга эга бўлиши лозим:
а) авиация техникаси намуналари ва макетлари, кўргазма қуроллари, амалий ва машқ қилиш тренажёрлари ҳамда бошқа дастурий-услубий ҳужжатлар ва аудиовизуал воситалари жамланмаси билан жиҳозланган ўқув кабинетлари ва тажрибахоналарга эга бўлган ўқув корпуси;
б) зарур бўлган адабиёт, ўқув материаллари фонди ва тегишли жиҳозлар билан тўлдирилган кутубхона;
в) педагог ходимлар, инструкторлик таркиби ва хизмат кўрсатувчи ходимлар учун хоналар.
5. Ўқув юртида ўқув аудиторияларидан ташқари яна қуйидагилар мавжуд бўлиши зарур:
а) мажлислар ўтказиш ҳамда барча ходимларни йиғиш учун хоналар (мажлислар зали);
б) машинада ёзиш ва нусха кўпайтириш базасига эга бўлган маъмурият сектори;
в) кийим алмаштириш хонаси ва бошқалар.
§ 2. Аудиторияларга бўлган талаблар
6. Аудиториялар ходимларни тайёрлаш талабларига мувофиқ бўлиши, маъруза хоналарининг ўлчами эса синфдаги тингловчилар сонига тўғри келиши лозим. Тингловчиларнинг энг кам сони ўн олти нафар бўлиши ва йигирма нафардан ошмаслиги керак.
7. Ўн олти нафар тингловчилар учун шахсий столлар билан жиҳозланган одатдаги аудиториянинг майдони 55 кв.м. бўлиши керак. Барча маъруза хоналарининг ўлчамлари ҳамма тингловчиларни жойлаштириш учун етарли бўлиши лозим.
8. Ўқув аудиторияларини ўқув кўргазма қуроллари ва ЎТВлар билан жиҳозлаш тайёрлаш (қайта тайёрлаш) дастурларига мувофиқ бўлиши, ўқитишнинг кўргазмали бўлишини таъминлаши ҳамда зарур бўлган малака ва кўникмаларни тингловчиларга тушунтириш имкониятини яратиши шарт.
9. Ўқув аудиториялари ўрганилаётган ҲК турлари, авиация двигателлари ва жиҳозлари ҳисобга олинган ҳолда фанларга махсуслаштирилган бўлиши керак.
10. Ўқитиш жараёнида тингловчилар билан амалий машғулотлар ишлаб чиқариш шароитида тегишли жадваллар бўйича олиб борилиши мумкин. Зарурат бўлганда, таркибида ўқув юрти мавжуд корхона раҳбари билан тузилган шартнома ёки бу раҳбарнинг фармойиши асосида корхона хизматларининг ва тренажёр марказларининг техник ва услубий синфлари ҳамда уларнинг жиҳозлари ўқув муассасасининг умумий ўқув базасига филиал сифатида қўшимча равишда киритилиши мумкин.
§ 3. Ўқитиш жараёнининг ташкил қилинишига бўлган талаблар
11. Ўқув юртида авиация ходимларини тайёрлаш жараёнининг ташкил қилинишига бўлган талаблар қуйидагилардан иборат:
а) назарий тайёрлашнинг ташкил қилиниши;
б) тренажёрда тайёрлашнинг ташкил қилиниши;
в) парвозга тайёрлашнинг ташкил қилиниши;
г) ўқув режалари ва дастурлари;
д) ўқув воситалари;
е) ўқув-методика адабиётлари;
ё) билимларни тест орқали синаш.
12. Ўқув юртида тайёрлаш жараёнини ташкил қилиш мазкур Қоидаларга мувофиқ ҳамда ўқув юртининг ўзига хос хусусиятини ва унда ҳал қилинувчи масалаларни инобатга олиш билан амалга оширилиши лозим.
§ 4. Назарий тайёрлашнинг ташкил қилинишига бўлган талаблар
13. Авиация ходимларини назарий тайёрлаш машғулотларнинг самарали ўтказилиши ҳамда белгиланган турдаги тайёрлаш ва баён этилувчи материалнинг мазмуни тўла ҳажмда ва кўргазмали равишда берилишини таъминловчи ҳар қандай услублар билан олиб борилиши мумкин.
14. Авиация ходимларини назарий тайёрлашнинг сифатли олиб борилиши фақат олий маълумотли, ўқитилаётган ўқув дастури бўйича махсус тайёргарликдан ўтган малакали ўқитувчилар томонидан амалга оширилиши мумкин.
§ 5. Тренажёрлар бўйича тайёргарликнинг ташкил этилишига бўлган умумий талаблар
15. Талаб қилинган турдаги тренажёрлар бўйича тайёргарлик «Дававианазорат» инспекцияси томонидан маъқулланган тренажёрларда амалга оширилади.
16. Тренажёрлар ФА соҳасидаги ҳужжатларда ўрнатилган талабларга мувофиқ бўлган ва «Дававианазорат» инспекциясининг рухсатига эга бўлган ҳолларда экипаж аъзоларининг ИКАОнинг I, II, III тоифалари бўйича метеорологик минимумларда парвоз қилишга ва метеорологик минимумларда қўнишга берилган рухсатномаларнинг шартларидаги ҳуқуқларини тасдиқлаши учун самолётларнинг комплекс тренажёрларидан фойдаланишга рухсат берилиши мумкин.
20. Учувчилар таркибини ҲКнинг тегишли турларида тренажёр тайёргарлигидан ўтказиш дастури ва Ўзбекистон Республикаси ФА учувчилар таркибини ҲК тренажёрларида машқ қилдиришни ташкил этиш бўйича йўриқнома ўқув юртида ишлаб чиқилади ва «Дававианазорат» инспекцияси билан келишилади.
§ 6. Парвоз тайёргарлигининг ташкил этилишига бўлган талаблар
21. Ўқув юртида парвоз тайёргарлиги штатдаги инструкторлик таркиби томонидан ҳаво кемалари жалб қилинган ҳолда амалга оширилади.
22. ҲКнинг бошқа (янги) турига қайта ўқитиш дастури бўйича парвозга дастлабки тайёрлаш ўқув юртининг дастлабки тайёрлашга рухсат этилган инструкторлик таркиби томонидан амалга оширилади.
23. ЎУТД (ЎУТК) бўйича ўқув парвозлари ҲК саҳнида йўловчиларсиз ва юк ортилмаган ҳолда бажарилади.
24. Парвоз тайёргарлигининг барча турлари ва текширувлари ФАдаги ҲКнинг аниқ турлари учун тасдиқланган Учувчилар таркибини тайёрлаш дастури бўйича амалга оширилади.
§ 7. Ўқитиш режалари ва дастурларига (курсларга) бўлган талаблар
25. Тайёрлаш дастурлари ва режалари (курслари) фаолиятнинг хусусиятларига қараб ўқув юртида ишлаб чиқилади.
26. «Дававианазорат» инспекцияси томонидан берилган гувоҳномаларга эга бўлган авиация мутахассисларини тайёрлаш бўйича ўқув режалари ва дастурлари «Дававианазорат» инспекцияси билан келишилади. Бошқа тоифадаги ходимларни тайёрлаш дастурларини ўқув юртининг раҳбари тасдиқлайди.
Ўқув режалари ва дастурларининг нусхаси «Дававианазорат» инспекциясига юборилади.
27. Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги барча ўқув юртларида авиация ходимлари ягона ўқув режалари ва дастурлари бўйича ўқитилади.
§ 8. Ўқитиш воситаларига бўлган талаблар
28. Учиш ишларига тайёрлаш (амалий) курси босқичида фойдаланиладиган ҲКлар бу мақсадлар учун тегишли жиҳозларга эга бўлиши керак.
29. ЎТВлар замонавий ва аудиовизуал техника билан жамланган, талаб қилинувчи дастурлар ва видеофильмлар билан таъминланган бўлиши шарт. ЎТВлар барча авиация ходимларининг дастурланган ҳолда назарий ўқитилишини ва билим даражасини оқилона назорат қилинишини таъминлаши лозим.
§ 9. Ўқитиш жараёнининг ташкил қилиниши учун зарур бўлган ҳужжатларга талаблар
30. Ўқув юртида ўқитиш жараёнини ташкил қилиш учун қуйидаги ҳужжатлар мавжуд бўлиши керак:
а) ўқув курсларининг йиллик режа-жадвали;
б) йиллик иш режаси;
в) мутахассислик бўйича ўқув режалари ва дастурлари;
г) тайёрлаш дастурлари ва малака ошириш бўйича синов саволлари;
д) ўқитувчилар ва инструкторлик таркибининг малакасини ошириш бўйича режа;
е) ўқув машғулотларининг журнали;
ё) машғулотларга ва очиқ дарсларга текширув билан кириш журнали;
ж) амалий машғулотларда хавфсизлик техникаси бўйича инструктаж ўтказиш журнали;
з) ўқитувчиларнинг тарификация рўйхати;
и) машғулотлар ва имтиҳонлар жадвали;
к) видеофильмлар, слайдлар ва диафильмлар рўйхати;
л) имтиҳон қайдномалари;
м) фанлар бўйича ўқув соатларининг ҳамда зарур бўлган ўқитувчилар сонининг ҳисоби;
н) штатдаги ўқитувчиларнинг шахсий иш режалари;
о) ўқув базасини жиҳозлаш бўйича режа;
п) ШЭҲМ учун фанлар бўйича дастурий таъминлаш;
р) тасдиқланган ЎУТКлар рўйхати.
§ 10. Ўқув-методика адабиётларига бўлган талаблар
31. Ўқув-методика адабиётларининг рўйхати авиация ходимларини тайёрлаш (қайта тайёрлаш) ва малакасини ошириш режаларига киритилган ҳолда, шунингдек мазкур ўқув юртида ўқув жараёнларини ташкил қилувчи фанлар рўйхатидан келиб чиққан ҳолда аниқланиши керак.
32. Ўқув-методика адабиётлари ўқув юртининг кутубхонасида бўлиши керак. Тингловчилар ўқув-методика адабиётлари рўйхати билан танишиш ва буюртма қилиш имкониятига эга бўлиши лозим. Кутубхонада ўқув-методика адабиётларидан ташқари ҲКлардан парвозда ва техник фойдаланиш қўлланмаси бўлиши шарт.
§ 11. ШЭҲМда билимларни тест орқали текширишга бўлган талаблар
33. ШЭҲМда билимларни тест орқали текшириш авиация ходимларининг касбий билим даражасини баҳолаш мезонларига мувофиқ амалга оширилади.
34. Билимларнинг тест орқали синалиши компьютер техникаси билан жиҳозланган аудиторияларда ўқитувчилар ва масъул шахслар (операторлар) бошчилигида ўтказилади.
35. Тестларни тузиш учун синов саволлари ўқув юртининг махсус фанлар бўйича ўқитувчилари томонидан ишлаб чиқилади ва «Дававианазорат» инспекцияси билан келишилади.
36. Билимларни тест орқали синаш тўғрисидаги низом ва тест синовларини ўтказиш, расмийлаштириш ҳамда тест натижаларидан фойдаланиш бўйича йўриқнома ўқув юртида ишлаб чиқилади ва унинг раҳбари томонидан тасдиқланади.
37. Ўқув юртларида ШЭҲМда тест синовларидан ўтказиш учун қуйидагилар мавжуд бўлиши шарт:
а) тингловчиларнинг билимларини тест орқали текшириш имконини яратиш учун етарли сондаги ШҲЭМ билан жиҳозланган махсус аудиториялар;
б) ШҲЭМга техник хизмат кўрсатиш учун тегишли ташкилот билан тузилган шартнома (ўқув юртининг штатида ШҲЭМ бўйича ўзининг мутахассиси бўлмаган ҳолда);
в) билимларни тест орқали синаш ишларининг ташкил этилиши учун масъул бўлган ШҲЭМ оператори;
г) ШҲЭМда билимларни тест орқали синаш дастурини ишлаб чиқиш ва киритиш учун масъул бўлган дастурловчи муҳандис;
д) билимларни тест орқали синаш тўғрисидаги низом;
е) тест синовларини ўтказиш, расмийлаштириш ҳамда тест натижаларидан фойдаланиш бўйича йўриқнома;
ё) ШҲЭМда фойдаланиладиган тестларни тузиш учун синов саволлари;
ж) ШҲЭМ оператори ва дастурловчи муҳандиснинг лавозим йўриқномалари;
з) ШҲЭМда тест синовларидан ўтган авиация мутахассисларини ва тест натижаларини рўйхатга олиш журнали.
§ 12. Авиация ходимларини тайёрлаш ва ўқитиш тартиби бўйича қўлланмага бўлган талаблар
38. Ўқув юрти «Дававианазорат» инспекцияси билан келишган ҳолда Авиация ходимларини тайёрлаш ва ўқитиш тартиби бўйича қўлланмани ишлаб чиқади.
ж) авиация ходимларини тайёрлаш тўғрисидаги ҳужжатларнинг юритилиш тартиби ва ҳисоб юритиш ҳужжатларини сақлаш тавсифи;
з) ўрнатилган тартиблар ва талабларга риоя қилинишининг таъминланиши учун зарур бўлган ҳолларда авиация ходимларини қўшимча тайёрлашнинг тавсифи;
и) тест синовларини ўтказишда ваколатли ходимларни танлаш тартиби ва уларнинг вазифалари, бу мақсадда қўлланиладиган ва «Дававианазорат» инспекцияси томонидан ўрнатилган талабларнинг тавсифи.
40. Авиация ходимларини тайёрлаш ва ўқитиш тартиби бўйича қўлланмадаги маълумотларни янгилаш мақсадида ўзгартириш ва қўшимчаларни киритиш ўқув юрти томонидан амалга оширилади. Бу ўзгартиришлар қуйидаги ҳолларда киритилади:
а) мунтазам равишда (камида йилига бир марта);
б) ўқув юрти қайта ташкил этилганда;
в) технологик ўзгаришлар юз берганда (масалан, янги жиҳозлар киритилганда);
г) хавфсизлик қоидалари ўзгарганда.
41. Авиация ходимларини тайёрлаш ва ўқитиш тартиби бўйича қўлланмага киритилган барча ўзгартиришларнинг нусхалари мазкур қўлланмага эга бўлган барча ташкилотларга жўнатилади.
13-§. Сифатни таъминлаш тизимига бўлган талаблар ва парвозлар хавфсизлигини бошқариш тизими
(13-параграфнинг номи Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг 2014 йил 22 октябрдаги 52-н-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1881-1, 27.10.2014 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 44-сон, 540-модда)
42. Ўқув юрти Авиация мутахассисларини тайёрлаш сифатини таъминлаш бўйича қўлланмани ишлаб чиқади.
43. Авиация мутахассисларини тайёрлаш сифатини таъминлаш бўйича қўлланма ўтказиладиган тайёргарликнинг турига тўғри келадиган ўлчамдаги сифат тизимининг элементларини ўз ичига олиши керак.
парвозлар хавфсизлигини доимий мониторинг қилиб бориш;
парвозлар хавфсизлиги самарадорлигини назорат қилиш ва баҳолаш;
парвозлар хавфсизлигини бошқариш тизимини мунтазам равишда такомиллаштириш.
Ўқув юрти томонидан раҳбар ходимларнинг парвозлар хавфсизлигини бошқариш тизими бўйича мажбурияти ва жавобгарлиги белгиланиши лозим.
(431-банд Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг 2014 йил 22 октябрдаги 52-н-сонли буйруғига (рўйхат рақами 1881-1, 27.10.2014 й.) асосан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 44-сон, 540-модда)
§ 14. Ўқув юртини кадрлар билан таъминлашга талаблар
44. Ҳар бир ўқув юрти мазкур Қоидаларга мувофиқ, ўзининг масъул раҳбарига ва ўқув юртининг фаолият соҳаси ва кенглигига боғлиқ бўлган ҳолда асосий ходимларга эга бўлиши зарур.
45. Ўқув юрти ўқишларни режалаштириш, ўтказиш ва уларни назорат қилиш учун зарур бўлган ходимларга эга бўлиши керак.
46. Ўқув юрти режадаги ўқув курсларини ўтказиш учун етарли бўлган штатдаги ўқитувчи ва инструктор ходимлар таркибига эга бўлиши зарур.
47. Қуйидаги ҳолларда ўқитувчиларни соатбай ҳақ тўлаш шарти билан ишга жалб қилишга йўл қўйилади:
а) штатдаги ўқитувчи билан алмаштириш имкони бўлмаган тақдирда;
б) режадан ташқари курслар мавжуд бўлганда.
48. Ўқув юрти бажариладиган вазифалари ва мажбуриятларига мувофиқ мунтазам равишда малака оширилишини таъминлаши зарур.
49. Ўқув юртида қуйидаги намунавий лавозимларнинг бўлиши мақсадга мувофиқдир:
а) масъул раҳбар;
б) ўқув масалалари бўйича мудир;
в) ўқитувчилар таркиби;
г) тайёргарлик бўйича инструкторлар;
д) парвоз тайёргарлиги бўйича инструкторлар;
е) техник хизмат кўрсатиш бўйича менежер;
ж) ходимлар билан ишлаш бўйича менежер;
з) молиявий ишлар бўйича менежер;
и) сифатни таъминлаш бўйича менежер.
§ 15. СЎЮ ходимлари ва ўқитувчиларига бўлган талаблар
50. Ҳар бир ўқув юрти ходимларнинг мутахассислигига малака хусусиятлари билан аниқланувчи талаблар қўйиши зарур.
51. Ўқитувчилар касбига бўлган талаблар ўқув юртида авиация ходимларини тайёрлаш турлари билан аниқланади ва қуйидагиларни ўз ичига олади:
а) олий маълумотга эга бўлиши ва ариза берилган тайёргарлик турлари бўйича ўқув машғулотларини ўтказишга ваколати бўлиши;
б) педагогиканинг асослари бўйича тайёргарликдан ўтган бўлиши ҳамда бу тегишли гувоҳнома билан тасдиқланган бўлиши;
в) ўқув режалари ва дастурларини, ўқув ва услубий қўлланмаларни ишлаб чиқа олиши ва таянч конспектларини ёза олиши.
52. Ўқитувчилар ҳар бир фан бўйича қуйидагиларга эга бўлиши лозим:
а) таянч конспектлари;
б) фан бўйича ўқув дастури;
в) фан бўйича дарсликлар, ўқув-методик қўлланмалар, ЎТВ;
г) синов саволлари ва имтиҳон билетлари.
53. Назарий жиҳатдан тайёргарликни ўтказадиган ўқитувчиларнинг педагогик юкламалари қуйидагилардан иборат:
а) лекция соатлари, лекция ишлари алоҳида олинган бир ҳафтада йигирма соатдан ошмаслиги;
б) лекцияларга тайёрланиш, услубий материалларни, таянч конспектларини тузиш, кўргазма материалларини, ёзма ҳисоботлар ва хулосаларни тайёрлаш, имтиҳон ишларини текшириш ва ҳоказолар.
54. Бир ўқитувчига ўрганиладиган ҲКларнинг 4 та тури бириктирилиши мумкин.
55. Ўқув юртидаги амалий фаолияти давомида ўқитувчи ўзи дарс берадиган фан бўйича ҳар йили стажировкадан ўтади.
56. Мутахассислиги ва йўналиши бўйича ўқитувчи 5 йилда бир марта малакасини оширади.
57. Инструкторлик таркибига бўлган касбий талаблар ўқув юртида авиация ходимларини тайёрлаш турлари бўйича аниқланади.
58. Тренажёрда тайёргарлик тренажёр комплексининг мазкур иш турига рухсати бор бўлган инструкторлик таркиби томонидан ўтказилади.
59. Тингловчиларни парвоз тайёргарлигидан ўтказиш ФА ўқув юртларида, учиш-синов бўлинмаларида, тажриба-конструкторлик бюроларида ҳамда авиация техникасини ишлаб чиқарувчи корхоналарда махсус ва услубий тайёргарликдан ўтган ҳамда ФА ўқув юртларининг парвоз тайёргарлиги дастурлари бўйича УТни дастлабки тайёрлашга инструкторлик рухсатномасини олган, билими жуда юқори даражада бўлган учувчи ходимлар томонидан бажарилади.
§ 16. Ҳисобга олиш ҳужжатлари
60. СЎЮда ҳисобга олиш тизими қуйидаги хусусиятларга эга бўлиши шарт:
а) маълумотларнинг тўла берилиши;
б) маълумотларнинг яхлитлиги.
61. Ўқув юрти ўқув жараёнига бўлган талабларнинг бажарилишини акс эттирувчи ҳужжатларнинг бутлигини ва тегишлича ҳисоб юритилишини таъминлаши керак.
62. Ҳисобга олиш ҳужжатларини сақлаш ва ҳисобга олиш тартиби ўқув юртининг ички ҳужжатлар билан белгиланади.
Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиациясининг авиакорхоналаридаги ўқув юртларини сертификатлаш қоидаларига 4-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси
Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиациясининг авиакорхоналаридаги ўқув юртининг сертификати
(сертификатланган ўқув юртининг номи ва манзили)
Ўзбекистон Республикасининг _____________________________ Авиация қоидалари талабларига мувофиқ ҳамда махсус қоидаларда келтирилган, ажралмас қисми бўлиб ҳисобланган шартлар ва чекловларга мувофиқ _________________________________ фаолиятини юритиши мумкин.
Сертификатни бошқа шахсларга бериш тақиқланади. Унинг амал қилиши белгиланган тартибда тўхтатиб қўйилиши мумкин.