1.15.00.00.00 Мудофаа / 15.11.00.00 Ҳарбий мажбурият / 15.11.01.00 Умумий қоидалар;
2.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.01.00.00 Ўзбекистон Республикасининг қонунлари]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Қонунчилик ташаббуси. Норма ижодкорлиги фаолияти;
2.Мудофаа ва миллий хавфсизлик / Ҳарбий хизмат. Муқобил хизмат]
Ўзбекистон Республикасининг Қонуни
«УМУМИЙ ҲАРБИЙ МАЖБУРИЯТ ВА ҲАРБИЙ ХИЗМАТ ТЎҒРИСИДА»ГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚОНУНИНИНГ 18 ВА 19-МОДДАЛАРИГА ЎЗГАРТИШЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА
Қонунчилик палатаси томонидан 2008 йил 2 декабрда қабул қилинган Сенат томонидан 2008 йил 4 декабрда маъқулланган
1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2002 йил 12 декабрда қабул қилинган «Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида»ги 436-II-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2002 йил, № 12, 217-модда; 2003 йил, № 9-10, 149-модда; 2005 йил, № 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, № 6, 262-модда; 2008 йил, № 9, 481 -модда) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:
1) 18-модданинг учинчи қисмидаги «январь — март» деган сўзлар «апрель — июнь» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
2) 19-модданинг биринчи қисмидаги «йилига икки марта: апрель-май ва октябрь-ноябрь» деган сўзлар «йилига бир марта — февраль-март» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
LexUZ шарҳи
Ушбу Қонун «Халқ сўзи» газетасининг 2008 йил 12 декабрдаги 240 (4650)-сонида эълон қилинган.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2008 йил 11 декабрь,
ЎРҚ-187-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 50-сон, 491-модда)