1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.03.00.00 Ердан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.03.23.00 Ер мелиорацияси]
[ТСЗ:
1.Табиий ресурслар / Ер]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
СУҒОРИЛАДИГАН ЕРЛАРНИНГ МЕЛИОРАТИВ ҲОЛАТИНИ ЯХШИЛАШ ДАСТУРЛАРИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ ВА АМАЛГА ОШИРИШНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 30 июндаги 401-сонли «Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш дастурларини шакллантириш ва амалга ошириш ишларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2007 йил 29 октябрдаги ПФ-3932-сон Фармонига мувофиқ ҳамда суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш дастурларини сифатли шакллантиришни ва ўз вақтида амалга оширишни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагилар:
Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш бўйича лойиҳаларни шакллантириш, ишлаб чиқиш, экспертизадан ўтказиш, тасдиқлаш ва амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш жамғармаси даромадларини шакллантириш ва маблағларини сарфлаш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 3 июлдаги 302-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 7-сон, 57-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси ҳудудида капитал қурилишда танлов савдолари тўғрисидаги низомга 3-иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.
3. Ўзбекистон Республикаси «Давархитектқурилиш» қўмитаси, Молия вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги икки ой муддатда ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2008 йил 28 ноябрь,
261-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 28 ноябрдаги 261-сон қарорига 1-ИЛОВА
Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш бўйича лойиҳаларни шакллантириш, ишлаб чиқиш, экспертизадан ўтказиш, тасдиқлаш ва амалга ошириш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
I. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш жамғармаси (кейинги ўринларда Жамғарма деб аталади) маблағлари ҳисобига молиялаштириладиган мелиоратив объектларини қуриш, реконструкция қилиш, таъмирлаш ва тиклаш бўйича лойиҳаларни шакллантириш, ишлаб чиқиш, экспертизадан ўтказиш, тасдиқлаш ва амалга ошириш тартибини белгилайди.
2. Мелиоратив объектларини қуриш, реконструкция қилиш, таъмирлаш ва тиклаш Ҳукуматнинг ёки Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори билан тасдиқланган Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш давлат дастури (кейинги ўринларда Давлат дастури деб аталади) асосида амалга оширилади.
Давлат дастури беш йил муддатга ишлаб чиқилади.
3. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
мелиоратив объектлар — коллектор-дренаж ва юза ташлама сувларни тўплаш ҳамда уларни суғориладиган ерлардан ташқарига чиқариб ташлашга кўмаклашадиган, коллекторлар ва коллектор-дренаж тармоғини (иншоотлар билан бирга), вертикал дренаж қудуқларини, мелиоратив насос станциялари ва кузатув тармоғини ўз ичига оладиган сув хўжалиги объектлари;
дренаж (очиқ ва ёпиқ) — дренаж сувларини тўплаш ва уларни суғориладиган ер участкасидан ташқарига чиқариб ташлашга кўмаклашадиган сув хўжалиги объекти;
ёпиқ горизонтал дренаж — дренаж сувларини тўплашга ва суғориладиган майдон участкасидан ташқарига чиқариб ташлашга мўлжалланган ёпиқ қувурли тармоқлар тизими;
вертикал дренаж қудуғи — ер ости босимли ва сизот сувларни чиқаришга хизмат қиладиган, сув қабул қилгич, электр насос, қувурлар, шунингдек бошқариш станцияси билан жиҳозланган ҳамда хизмат кўрсатилаётган майдоннинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш учун барпо этиладиган қудуқдан иборат бўлган иншоот;
очиқ дренаж — дренаж сувларини тўплаш ва уларни суғориладиган майдон участкасидан ташқарига чиқариб ташлашга мўлжалланган канал (иншоотлар билан бирга);
коллектор — асосан дренаж тармоғидан дренаж ва ташлама сувларни қабул қилиш ва узатишга, шунингдек уларни суғориладиган ҳудуд ташқарисига чиқариб ташлашга мўлжалланган канал (иншоотлар билан бирга). Хизмат кўрсатиш ҳудуди бўйича коллекторлар магистрал (вилоятлараро), туманлараро коллекторлар ва хўжаликлараро коллектор-дренаж тармоқларига бўлинади;
хўжаликлараро коллектор-дренаж тармоғи — бир туман ҳудудида жойлашган очиқ ва ёпиқ коллекторлар ва дренаж тармоғи;
мелиоратив насос станцияси (агрегат) — дренаж-ташлама сувларни олиш ва чиқариб ташлаш жойига кўтариш йўли билан коллекторнинг лойиҳадаги сув ўтказиш қобилиятини таъминлайдиган машинали сув кўтариш гидротехник иншоотлар мажмуи;
кузатув тармоғи — суғориладиган ерларда сизот сувлар сатҳини ўлчаш ва уларнинг сифатини ўрганиш мақсадида намуна олиш учун барпо этиладиган кузатув қудуқлари тармоғи;
мелиоратив объектларни таъмирлаш ва тиклаш — мелиоратив объектларнинг лойиҳавий параметрларини таъминлашга, шу жумладан коллектор ўзанларини чўкиндилар, ўтлар ва буталардан тозалашга, улардаги иншоотларни ва ён қияликларидаги айрим емирилишларни таъмирлашга, ёпиқ горизонтал дренажни таъмирлаш, ювишга ҳамда асбоб-ускуналар, иншоотлар ва бошқа мелиоратив объектларни таъмирлаш ҳамда уларнинг тез эскирадиган айрим қисмлари ва узелларини алмаштиришга мўлжалланган ишлар;
мелиоратив объектларни жорий таъмирлаш — мелиоратив объектларни иш ҳолатида сақлашга мўлжалланган, мунтазам равишда амалга ошириладиган таъмирлаш ишлари. Бунда фойдаланиладиган моддий-техника ресурслари (темир-бетон, металл конструкция, цемент, металл ва ҳоказолар), эҳтиёт қисмлар ва асбоб-ускуналар қиймати таъмирлаш-тиклаш ишлари жами қийматининг 20 фоизидан ортиқ бўлмаслиги керак;
мелиоратив объектларни мукаммал таъмирлаш — жараён давомида объект ёки унинг айрим элементларини тўлиқ ёки қисман тиклаш, иншоотларнинг эскирган конструкциялари ва асбоб-ускуналарини алмаштириш ёки уларни мустаҳкамроқ ва тежамлилари билан янгилашга доир ишлар. Бунда фойдаланиладиган моддий-техника ресурслари, эҳтиёт қисмлар ва асбоб-ускуналар қиймати таъмирлаш-тиклаш ишлари жами қийматининг 20 фоизидан ортиқни ташкил қилади;
мелиоратив объектларда авария-тиклаш ва таъмирлаш — авария натижасида келиб чиққан барча шикастланишларни шошилинч тартибда бартараф этиш ишлари;
мелиоратив объектлардаги олдиндан кўриб бўлмайдиган ишлар — мелиоратив объектлардан фойдаланиш давомида аниқланган Давлат дастури билан қамраб олинмаган бажарилиши зарур бўлган таъмирлаш-тиклаш ишлари;
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 28 июндаги 185-сонли қарорига асосан ўн еттинчи хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 26-сон, 338-модда)
мелиоратив объектларни реконструкция қилиш ва қуриш — мелиоратив объектларни тўлиқ ёки қисман қайта қуриш ва қуриш. Объект реконструкция қилингандан кейин унинг дастлабки лойиҳа параметрлари ва иншоотлар таркиби янги лойиҳага мувофиқ қисман ёки тўлиқ ўзгариши мумкин;
мелиоратив кадастр — суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолати ва мелиоратив тизимларнинг техник ҳолатини тавсифловчи асосий миқдорий кўрсаткичларнинг тизимлаштирилган маълумотлари тўплами;
тизимли лойиҳа — лойиҳалаштирилаётган объектнинг хизмат кўрсатиш зонасида жойлашган коллектор-дренаж тармоқлари, улардаги иншоотлар ва бошқа мелиоратив объектларни мелиоратив тизимлар бўйича реконструкция қилиш, таъмирлаш ва тиклаш ишларини ўз ичига оладиган мелиоратив объектларни реконструкция қилиш, таъмирлаш ва тиклаш лойиҳаси.
II. Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилашнинг асосий принциплари
4. Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш қуйидаги принципиал қоидалар асосида амалга оширилади:
мелиоратив тармоқларнинг самарали ишлашини таъминловчи механизмни сифат жиҳатидан такомиллаштириш ҳамда коллектор-дренаж тармоқлари орқали дренаж ва ташлама сувларни норматив миқдорда чиқариб ташлаш;
суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш муаммоси умуман комплекс ҳолда, ирригация-дренаж тизими билан биргаликда, энг кам экологик оқибатлар билан юқори ҳосил олишга қаратилган суғоришнинг ювиш режими ва суғориладиган ерларнинг қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариш тизими яратилиши сифатида қаралиши зарур;
суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини ҳамда қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариш тизимини яхшилаш бўйича барча чора-тадбирлар ташкилий-технологик, иқтисодий ва қурилиш-техник чораларни кўзда тутган ҳолда, сувни тежаш орқали, шунингдек аниқ табиий-техник тизимларда мақбул мелиоратив режимларни барпо этиш йўли билан иқтисодий мақсадга мувофиқликни ҳисобга олган ҳолда асосланиши керак;
суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш тизими ҳар хил табиий шарт-шароитлар учун талаб қилинадиган тупроққа ишлов бериш технологияларини таъминловчи агротехник усулларни — такрорий ва оралиқ экинлар экишни жорий қилиб алмашлаб экишни ташкил қилиш, тупроқ унумдорлигини оширувчи дуккакли дон экинлари экишни рағбатлантириш, аралаш экинларни маданийлаштириб, тупроқни мулчалашни ўз ичига олиши керак;
суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилашга ва унумдорлигини оширишга йўналтирилган экинларни алмашлаб экишнинг юқорида кўрсатиб ўтилган тизимини амалга ошириш, сувни ҳисобга олиш, режалаштириш ҳамда сувни суғориш ва коллектор дренаж тармоғида тақсимлашнинг мукаммал тизимини яратиш, коллектор-дренаж сувларидан контурлар ичида суғоришга ишлатишда фойдаланиш, шўрланган ерларнинг шўрини ювишни такомиллаштириш йўли билан таъминланиши керак;
мелиоратив ва табиий-хўжалик шарт-шароитлари ўзгаришларини ҳисобга олган ҳолда қўлланиладиган мелиоратив чора-тадбирлар комплексига тузатиш киритиш;
ирригация-мелиорация тизимининг ишончли ишлашини ҳисобга олиш ва баҳолаш, уларни таъмирлаш, тиклаш, қуриш ва реконструкция қилиш заруриятини аниқлаш суғориладиган ерларнинг мақбул мелиоратив ҳолатини таъминлаш ва сақлаш нуқтаи назаридан амалга оширилиши керак.
5. Мелиоратив чора-тадбирларни амалга оширишнинг устуворлиги ва навбатлилиги ҳудуднинг мелиоратив, экологик ва бошқа табиий-хўжалик шарт-шароитлари ҳисобга олинган ҳолда белгиланади.
6. Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш Давлат дастурининг тасдиқланган параметрлари асосида ҳар йили:
мелиоратив объектларни қуриш, реконструкция қилиш, таъмирлаш ва тиклаш лойиҳаларининг;
мелиоратив ва бошқа сув хўжалиги ишларини бажаришга ихтисослаштирилган қурилиш ташкилотлари, сув хўжалиги фойдаланиш ташкилотлари, сув истеъмолчилари уюшмаси, шунингдек алоҳида фермер хўжаликларининг мелиоратив техника паркини мустаҳкамлаш;
(7-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 28 июндаги 185-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 26-сон, 338-модда)
суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш бўйича бошқа чора-тадбирлар прогноз параметрларини ўз ичига олади.
8. Давлат дастури суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш вазифаларини ҳал этишга комплекс ва тизимли ёндашиш асосида ишлаб чиқилган ҳудудий дастурлар асосида шакллантирилади ва Ҳукуматнинг ёки Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори билан тасдиқланади.
9. Ҳудудларнинг мелиоратив, экологик ва бошқа табиий-хўжалик шарт-шароитларининг ўзгариши мумкинлиги, мелиоратив объектларнинг асослашлари ва устуворлиги ҳисобга олинган ҳолда Жамғарма Кенгашининг қарори билан Давлат дастурига тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши мумкин.
10. Давлат дастурининг тасдиқланган мақсадли параметрлари асосида, аниқ ҳудудлардаги реал мелиоратив шарт-шароитлар, шунингдек мелиоратив ишларни молиявий таъминлаш прогнози ҳисобга олинган ҳолда, келгуси йил учун суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш чора-тадбирларининг объектлар бўйича рўйхатини ўз ичига оладиган лойиҳаларнинг ҳудудий аниқ дастурлари ишлаб чиқилади.
11. Мелиоратив объектларни қуриш, реконструкция қилиш, таъмирлаш ва тиклаш, лойиҳа-қидирув ҳужжатларини ва илмий-тадқиқот ишларини ишлаб чиқиш, шунингдек келгуси йилда мелиорация техникаси, машиналари ва бошқа механизациялаш воситалари сотиб олиш лойиҳаларининг ҳудудий аниқ дастурлари Жамғарма Кенгаши томонидан тасдиқланади.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 28 июндаги 185-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 26-сон, 338-модда)
12. Жойларда ҳақиқий мелиоратив шарт-шароитларни ўрганиш, мелиоратив объектларни қуриш, реконструкция қилиш, таъмирлаш ва тиклаш, мелиорация техникаси, машиналари ва бошқа механизациялаш воситалари харид қилиш ва бошқа мелиоратив чора-тадбирлар бўйича лойиҳаларнинг аниқ дастурларини шакллантириш бўйича таклифларни тайёрлаш учун ҳар йили Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликларининг қарорлари билан махсус ишчи гуруҳлар ташкил этилади. Ишчи гуруҳлар алоҳида мелиоратив тизимлар бўйича тузилади.
(12-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 28 июндаги 185-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 26-сон, 338-модда)
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг ирригация тизимлари ҳавза бошқармалари (кейинги ўринларда ҳавза бошқармалари деб аталади);
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг Қурилаётган корхоналар бирлашган дирекциялари (кейинги ўринларда ҚКБД деб аталади);
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 28 июндаги 185-сонли қарорига асосан олтинчи хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 26-сон, 338-модда)
«Ергеодезкадастр» давлат қўмитаси, Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси, «Давархитектқурилиш» қўмитаси, Ўзбекистон Фермерлари кенгашининг ҳудудий органлари ва бошқа манфаатдор ташкилотлар, корхоналар раҳбарлари ва мутахассислари киради.
(12-банднинг тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 28 июндаги 185-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 26-сон, 338-модда)
мелиоратив тизимнинг хизмат кўрсатиш зонаси (вилоят, туманлар, сув истеъмолчилари уюшмалари, фермер хўжаликлари ва бошқа сув истеъмолчилари) ва унинг таркибига кирувчи алоҳида мелиоратив объектлар;
(13-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 18 февралдаги 40-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 7-8-сон, 62-модда)
мелиоратив кадастр, суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолати, мелиоратив объектларнинг техник ҳолати, мелиоратив чора-тадбирларнинг бажарилиши, сув ресурсларидан фойдаланиш ва уларнинг сифати, коллектор-дренаж сув оқимлари, мелиоратив насос станциялар ва вертикал дренаж қудуқларининг иш режимлари тўғрисидаги охирги уч йиллик ахборотлар, шу жумладан ер ресурсларидан фойдаланиш бўйича статистик материаллар ҳамда мелиоратив объектлар тўғрисидаги бошқа маълумотлар.
14. Тақдим этилган материаллар асосида ҳар бир ишчи гуруҳ:
суғориладиган ерларнинг мелиоратив жиҳатдан нобоплиги ва паст самарадорлигининг асосий сабабларини, ҳудуд тупроғи шўрланишига олиб келадиган омилларни аниқлайди;
мелиоратив объектларнинг техник ҳолатини ва суғориладиган ерларнинг мелиорациясини яхшилаш бўйича асосланган таклифларни ишлаб чиқади;
коллектор-дренаж тизимларини қуриш, реконструкция қилиш, таъмирлаш ва тиклаш бўйича лойиҳалар рўйхатини, қуриладиган, реконструкция қилинадиган, таъмирланадиган ва тикланиши керак бўлган мелиоратив насос станциялари (агрегатлар), вертикал дренаж қудуқлари, кузатиш тармоқлари рўйхатини ишлаб чиқади;
мелиоратив ва бошқа сув хўжалиги ишларини бажаришга ихтисослаштирилган қурилиш ташкилотлари ҳамда корхоналарнинг, сув хўжалиги фойдаланиш ташкилотларининг, сув истеъмолчилари уюшмалари ва фермер хўжаликларининг моддий-техника базасини ўрганади, шунингдек мелиоратив техника харид қилиш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;
(14-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 18 февралдаги 40-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 7-8-сон, 62-модда)
Ишчи гуруҳлар мелиоратив объектлар ҳолатини ҳар йили кузги-қишки тадбирлардан кейин 1 апрелдан 1 майгача бўлган даврда ўрганиб чиқадилар. Бундан ташқари, мелиоратив экспедициялар, насос станциялари, энергетика ва алоқа бошқармаларининг фойдаланувчи ходимлари, сув истеъмолчилари уюшмалари мутахассислари томонидан фермерлар, шунингдек бошқа сувдан фойдаланувчилар ва сув истеъмолчилари билан биргаликда ҳар йили суғориш мавсумидан кейин, 1 сентябрдан 20 сентябргача бўлган даврда мелиоратив объектлар белгиланган тартибда қўшимча равишда ўрганиб чиқилади.
(14-банднинг тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 18 февралдаги 40-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 7-8-сон, 62-модда)
15. Мелиоратив объектлар ва суғориладиган ҳудудни кўздан кечириш ва ўрганиб чиқиш тугаллангандан кейин ишчи гуруҳлар:
барча материалларни биргаликда таҳлил қилади, суғориладиган ерларнинг шўрланганлиги ва мелиоратив жиҳатдан нобоплиги, мелиоратив объектларнинг қониқарсиз ишлаши сабабларини аниқлаштиради, шунингдек уларни яхшилаш бўйича тавсиялар ишлаб чиқади;
келгуси йил учун суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш бўйича таклифлар киритган ҳолда ҳар бир лойиҳанинг устуворлигини асослайди ва белгилайди;
ҳар бир тизимли лойиҳа учун аннотация ва паспорт (асосий кўрсаткичларни) тайёрлайди;
ҳар бир туман ва вилоят бўйича тизимли лойиҳаларни, уларни амалга ошириш босқичларини, бажариладиган асосий мелиоратив чора-тадбирларни, шунингдек уларнинг хизмат кўрсатиш чегараларини кўрсатган ҳолда ирригация-мелиорация тизими харитасини тузади.
Ишчи гуруҳлар мелиоратив объектлар, ҳудуднинг мелиоратив, экологик ва бошқа табиий-хўжалик шарт-шароитлари ҳолатини йиллик хатловдан ўтказиш натижаларини ҳисобга олган ҳолда, тасдиқланган Давлат дастурининг прогноз параметрлари доирасида келгуси йил учун аниқ таклифлар киритади.
16. Навбатдаги йил учун аниқ таклифлар:
мелиоратив объектларни қуриш ва реконструкция қилиш лойиҳалари рўйхати;
мелиоратив объектларни, шу жумладан насос станциялари (агрегатлар), вертикал дренаж қудуқлари ҳамда кузатиш тармоқларини таъмирлаш ва тиклаш лойиҳалари рўйхати;
лойиҳа-қидирув ва илмий-тадқиқот ишлари рўйхати;
илгари тасдиқланган устувор лойиҳалар рўйхатига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш;
мелиоратив техника, машина ва бошқа механизациялаш воситалари ҳамда ҳоказоларни лизингга олувчилар (мелиоратив ва бошқа сув хўжалиги ишларини бажаришга ихтисослаштирилган ташкилотлар ва корхоналар, сув хўжалиги фойдаланиш ташкилотлари, сув истеъмолчилари уюшмалари, шунингдек фермер хўжаликлари) рўйхати бўйича киритилади.
(16-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 28 июндаги 185-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 26-сон, 338-модда)
17. Ишчи гуруҳлар томонидан тайёрланган келгуси йил учун суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш бўйича таклифлар ҳар йили 15 майгача сув истеъмолчилари уюшмалари, фермер хўжаликлари, барча манфаатдор ташкилотлар ва корхоналар иштирокида муҳокама қилинади.
(17-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 18 февралдаги 40-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 7-8-сон, 62-модда)
18. Мелиоратив экспедиция билан биргаликда ҚКБД туманлар ҳокимлари билан келишилган таклифлар асосида келгуси йил учун Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятнинг суғориладиган ерлари мелиоратив ҳолатини яхшилашнинг ҳудудий аниқ дастурини ишлаб чиқади ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ва тегишли вилоят қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармаси билан келишиб олади.
(18-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 28 июндаги 185-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 26-сон, 338-модда)
Бунда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, тегишли вилоятлар, туманлар ҳокимликлари раҳбарлари, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва туманлар Фермерлар кенгашлари, ҳавза бошқармалари ва мелиоратив экспедициялари, насос станциялари, энергетика ва алоқа бошқармалари бошлиқлари, ҚКБД, шунингдек ишчи гуруҳлар аъзолари жорий мелиоратив ҳолатга холисона баҳо беришлари ва таклиф этилаётган комплекс чора-тадбирларнинг пухта ишлаб чиқилишини таъминлаши зарур.
(18-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 28 июндаги 185-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 26-сон, 338-модда)
Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш чора-тадбирлари муҳокамаси бўйича барча мажлислар якунлари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг ҳамда вилоятлар ва туманлар ҳокимликларининг тегишли баённомалари билан расмийлаштирилади.
Келгуси йил учун суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш бўйича ҳудудий аниқ дастурлар Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Раиси ва тегишли вилоят ҳокими томонидан тасдиқланади.
V. Келгуси йил учун ҳудудий аниқ дастурларни кўриб чиқиш
19. Келгуси йил учун суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилашнинг ҳудудий аниқ дастури ҳар йили 25 майгача бўлган муддатда ҳавза бошқармаси томонидан расмий равишда белгиланган тартибда кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигига юборилади.
келгуси йил учун Қорақалпоғистон Республикаси ва тегишли вилоят суғориладиган ерларининг мелиоратив ҳолатини яхшилаш бўйича ҳудудий аниқ дастур, шу жумладан туманларнинг таклифлари;
суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш дастурларини муҳокама қилиш бўйича мажлисларнинг тасдиқланган баённомаларини;
ҳар бир туманнинг асосий мелиоратив тизимлари, мелиоратив объектларни қуриш, реконструкция қилиш, таъмирлаш ва тиклаш бўйича тизимли лойиҳаларга кирадиган мелиоратив насос станциялар (агрегатлар), вертикал дренаж қудуқлар, кузатиш тармоқлари кўрсатилган схематик харитасини;
ҳудуддаги суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолати тўғрисидаги таҳлилий маълумотнома, ҳар бир лойиҳанинг устуворлигини асослаш, уларнинг дастлабки техник кўрсаткичлари ҳамда амалга оширишдан кутилаётган натижаларни ўз ичига олади.
20. Келгуси йил учун суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилашнинг ҳудудий аниқ дастурлари ҳар йили 30 майгача бўлган муддатда:
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг тегишли бошқармаларида кўриб чиқилиши;
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг Илмий-техник кенгаши ва Ер-сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш, ирригацияни ривожлантириш ва ерлар унумдорлигини ошириш Кенгашининг қўшма мажлисида муҳокама қилиниши керак;
1 июнгача бўлган муддатда — Илмий-техник кенгаш ва Ер-сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш, ирригацияни ривожлантириш ва ерлар унумдорлигини ошириш Кенгашининг мулоҳазалари ва тавсиялари ҳисобга олинган ҳолда қайта ишланган келгуси йил учун суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилашнинг ҳудудий аниқ дастурларини умумлаштиради;
5 июнгача бўлган муддатда — Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, «Ўзмелиомашлизинг» давлат лизинг компаниясига келгуси йил учун республиканинг суғориладиган ерлари мелиоратив ҳолатини яхшилаш бўйича таклифлар киритади.
22. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги томонидан киритилган келгуси йил учун республиканинг суғориладиган ерлари мелиоратив ҳолатини яхшилаш бўйича таклифлар:
вилоятлар ва техника турлари бўйича «Ўзмелиомашлизинг» давлат лизинг компанияси билан келишилган мелиорация техникаси, машиналари ва бошқа механизациялаш воситаларини тақсимлаш бўйича таклифлар.
(22-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 28 июндаги 185-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 26-сон, 338-модда)
23. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги келгуси йил учун суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш юзасидан Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг таклифлари бўйича ўз хулосаларини ҳар йили 15 июнгача Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига юборадилар.
24. «Ўзмелиомашлизинг» давлат лизинг компанияси мелиоратив техника, машиналар ҳамда механизмларни ва ҳоказоларни лизингга олувчиларнинг аниқ дастури бўйича Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг таклифлари асосида ҳар бир корхонанинг буюртманомасини ва молиявий аҳволини, лизинг маблағлари бўйича уларни қайтариш қобилиятини ўрганади ва уларга мелиоратив техникани лизинг асосида етказиб беришнинг мақсадга мувофиқлигини аниқлайди.
25. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш жамғармасини бошқариш Департаменти (кейинги ўринларда Департамент деб аталади) 20 июнгача бўлган муддатда келгуси йил учун суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш бўйича Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг таклифларини, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, «Ўзмелиомашлизинг» компаниясининг хулосаларини ўрганади, умумлаштирилган таклифлар тайёрлайди.
Иқтисодиёт вазирлигига — келгуси йил ва кейинги йиллар учун Инвестиция дастурини шакллантириш мақсадида мелиоратив объектларни реконструкция қилиш ва қуриш лойиҳаларининг аниқ дастури бўйича таклифлар киритади;
Жамғарма Кенгашига — 1 июлгача бўлган муддатда келгуси йил учун умумлаштирилган таклифлар киритади.
27. Муҳокама натижалари Жамғарма Кенгашининг баённомаси билан расмийлаштирилади.
28. Навбатдаги беш йиллик муддат учун Давлат дастури ушбу Низомда белгиланган ҳар йилги ҳудудий аниқ дастурларни шакллантириш тартибига мувофиқ шакллантирилади.
Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш дастурларини шакллантириш ва амалга ошириш схемаси ушбу Низомга иловада келтирилган.
VI. Лойиҳаолди ишларини ташкил этиш ва лойиҳа-қидирув ҳужжатларини экспертизадан ўтказиш масалалари
29. Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш ва мелиоратив техникани лизингга олувчилар бўйича лойиҳаларнинг Жамғарма Кенгаши томонидан тасдиқланган аниқ дастурлари, шунингдек Ҳукумат ёки Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли қарори ушбу лойиҳаларни белгиланган тартибда Жамғарма маблағлари ҳисобига амалга ошириш ва молиялаштириш учун асос ҳисобланади.
32. Лойиҳа-қидирув ҳужжатларини ишлаб чиқиш юзасидан топшириқ:
мелиоратив объектларни қуриш ва реконструкция қилиш, шунингдек магистрал коллекторларни таъмирлаш ва тиклаш бўйича — Департамент;
мелиоратив объектларни таъмирлаш ва тиклаш бўйича (магистрал коллекторлар бундан мустасно) — Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги томонидан тасдиқланади.
33. Лойиҳа-қидирув ҳужжатларини ишлаб чиқиш юзасидан топшириқ тасдиқлангандан кейин тегишли буюртмачилар томонидан лойиҳа корхоналарини танлаш бўйича танлов ўтказилади.
Давлат дастуридаги объектлар бўйича танлов ҳужжатларини ишлаб чиқиш, уларни экспертизадан ўтказиш, танлов савдоларини ташкил этиш ва ўтказиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
34. Мелиоратив объектларни қуриш ва реконструкция қилишнинг янгидан бошланган лойиҳалари бўйича лойиҳа қиймати эквивалентда:
1 млн. АҚШ долларигача бўлганда — буюртмачи томонидан тасдиқланадиган ишчи лойиҳа ишлаб чиқилади;
1 млн. АҚШ долларидан 10 млн. АҚШ долларигача бўлганда — Жамғарма Кенгаши томонидан тасдиқланадиган техник-иқтисодий ҳисоб-китоб ва ишчи ҳужжатлар ишлаб чиқилади;
10 млн. АҚШ долларидан ортиқ бўлганида — техник-иқтисодий ҳисоб-китоб ва ишчи ҳужжатлар ишлаб чиқилади. Бунда техник-иқтисодий ҳисоб-китоб Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан тасдиқланади.
Лойиҳа халқаро молия институтларининг маблағлари ҳисобига биргаликда молиялаштирилган тақдирда техник-иқтисодий ҳисоб-китоб белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ёки Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли қарори билан тасдиқланади.
Мелиоратив объектларни қуриш ва реконструкция қилиш, шунингдек магистрал коллекторларни таъмирлаш ва тиклаш бўйича техник-иқтисодий ҳисоб-китоб, ишчи лойиҳалар ва иш ҳужжатлари белгиланган тартибда тармоқ экспертизасидан ва Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитасида экспертизадан ўтади.
35. Мелиоратив объектларни таъмирлаш ва тиклаш лойиҳалари бўйича фақат ишчи лойиҳалар ишлаб чиқилади.
Мелиоратив объектларни таъмирлаш ва тиклаш бўйича тизимли лойиҳанинг чекланган қийматининг эквивалентда 1 млн. АҚШ долларигача, магистрал коллекторларни таъмирлаш ва тиклаш бўйича эса — эквивалентда 10 млн. АҚШ долларигача бўлишига йўл қўйилади.
Коллекторларнинг барча турларини ва бошқа мелиоратив объектларни таъмирлаш ва тиклашнинг ишчи лойиҳалари Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитасининг ҳудудий экспертиза бошқармаларида экспертизадан ўтказилади ва буюртмачи томонидан тасдиқланади.
36. Ишчи лойиҳалар зарурият бўлганда ихтисослаштирилган мустақил компанияга (ёки экспертга) қўшимча экспертизага берилиши мумкин, унинг хулосаси Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси билан келишилиши керак.
37. Мелиоратив насос станциялари ва вертикал дренаж қудуқларни таъмирлаш ва тиклаш ишлари ишчи лойиҳалар асосида амалга оширилади.
Мелиоратив насос станциялари ва вертикал дренаж қудуқларни таъмирлаш ва тиклаш ишлари бўйича ишчи лойиҳалар ҳавза бошқармаси томонидан ташкил этилган ишчи комиссиялар томонидан тузилган нуқсонлар далолатномалари асосида амалга оширилади.
Ишчи комиссия таркибига ҚКБД, мелиоратив экспедиция, насос станциялари, энергетика ва алоқа бошқармаси, Департамент, туман қишлоқ ва сув хўжалиги бўлими, тегишли сув истеъмолчилари уюшмалари ва бошқа манфаатдор ташкилотларнинг вакиллари киритилади.
Фавқулодда ҳолларда мелиоратив объектлардаги авария-тиклаш ишлари ва олдиндан кўриш мумкин бўлмаган ишлар Департамент билан келишган ҳолда алоҳида локал сметалар бўйича амалга оширилиши мумкин.
Локал сметалар лойиҳа ташкилотлари томонидан тузилади, «Давархитектқурилиш» қўмитасининг ҳудудий экспертиза бошқармаларида экспертизадан ўтказилади ва ҚКБД томонидан тасдиқланади.
(37-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 28 июндаги 185-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 26-сон, 338-модда)
(VII бўлим Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 28 июндаги 185-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 26-сон, 338-модда)
VIII. Тугалланган мелиоратив ишларни қабул қилиб олиш
54. Мелиоратив объектларни қуриш, реконструкция қилиш, таъмирлаш ва тиклаш бўйича тугалланган лойиҳаларни фойдаланишга қабул қилиб олиш белгиланган тартибда комиссиялар томонидан амалга оширилади.
55. Мелиоратив объектларни қуриш ва реконструкция қилиш, шунингдек магистрал коллекторларни таъмирлаш ва тиклаш бўйича тугалланган лойиҳаларни қабул қилиб олиш комиссияларининг таркиби Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг буйруғи билан тасдиқланади.
56. Мелиоратив объектларни, магистрал коллекторлар бундан мустасно, таъмирлаш ва тиклаш бўйича тугалланган лойиҳаларни қабул қилиш комиссияларининг таркиби — Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ва вилоятлар ҳокимлари томонидан тасдиқланади.
Комиссиялар манфаатдор вазирликлар, идоралар ва ташкилотларнинг, шунингдек ердан фойдаланувчиларнинг ва сув истеъмолчилари уюшмаларининг вакилларидан ташкил этилади.
(56-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 18 февралдаги 40-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 7-8-сон, 62-модда)
Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш бўйича лойиҳаларни шакллантириш, ишлаб чиқиш, экспертизадан ўтказиш, тасдиқлаш ва амалга ошириш тартиби тўғрисидаги Низомга ИЛОВА
Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилашнинг ҳар йилги манзилли дастурларини шакллантириш, келишиб олиш ва тасдиқлаш
СХЕМАСИ
1. 1 майгача мелиоратив объектларнинг техник ҳолатини ва суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини ўрганиш, ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш бўйича таклифларни таҳлил қилиш, умумлаштириш ва ишлаб чиқиш, муҳокама қилиш, шунингдек туманлар ҳокимлари билан келишиш.
2. Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш бўйича таклифларни умумлаштириш ва 15 майгача бўлган муддатда ҚКБД ва мелиоратив экспедицияга тақдим этиш.
3. Ишчи гуруҳларнинг таклифларини таҳлил қилиш ва умумлаштириш, келгуси йил учун ҳудудий манзилли дастурни шакллантириш ва ҳавза бошқармаси сув хўжалиги кенгаши аъзолари ва бошқа манфаатдор ташкилотлар иштирокида туманлар ҳокимлари (вилоят ҳокими, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси) ҳузурида унинг тақдимотини ўтказиш.
4. 25 майгача бўлган муддатда ҳудудий манзилли дастурларни кўриб чиқиш учун Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигига тақдим этиш.
5. 1 июнгача бўлган муддатда ҳудудий манзилли дастурларни таҳлил қилиш, экспертизадан ўтказиш ва умумлаштириш, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг ИТК ва Ер-сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш, ирригацияни ривожлантириш ва ерлар унумдорлигини ошириш кенгаши мажлисида муҳокама қилиш.
6. 5 июнгача бўлган муддатда келгуси йил учун суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш бўйича таклифларни кўриб чиқиш учун киритиш.
7. Кўриб чиқиш ва 15 июнгача бўлган муддатда хулосалар бериш.
8. Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш бўйича таклифлар ва хулосаларни ўрганиб чиқиш ҳамда 1 июлгача бўлган муддатда Жамғарма Кенгашига тақдим қилиш.
9. Келгуси йил учун манзилли дастурни ҳамда амалга ошириш йўналишини муҳокама қилиш ва тасдиқлаш.
10. Лойиҳани амалга ошириш.
(илова матни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 28 июндаги 185-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 26-сон, 338-модда)
Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 28 ноябрдаги 261-сон қарорига 2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш жамғармаси даромадларини шакллантириш ва маблағларини сарфлаш тартиби тўғрисида
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш Жамғармаси (кейинги ўринларда Жамғарма деб аталади) маблағларининг тушиши ва уларнинг сарфланиши тартибини белгилайди.
2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш жамғармасини бошқариш департаменти (кейинги ўринларда Департамент деб аталади) Жамғарма маблағларининг тасарруфчиси ҳисобланади.
3. Жамғарманинг даромадлари ва харажатлари, маблағларни шакллантириш ва сарфлашнинг мақсадли йўналтирилганлигини сақлаб қолган ҳолда, Ўзбекистон Республикасининг йиғма бюджети таркибига киритилади ҳамда Жамғарманинг махсус йиғма балансида акс эттирилади.
қишлоқ хўжалиги товар етиштирувчилари томонидан тўланадиган ягона ер солиғи бўйича тушумларга мувофиқ бўлган Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан ажратмалар;
(5-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 28 июндаги 185-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 26-сон, 338-модда)
мақсадли бюджет ажратмалари;
халқаро молия институтлари ва хорижий банкларнинг имтиёзли кредитлари;
мамлакатимиз ва чет эл грантлари;
маблағлар ва даромадларнинг Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалари.
Қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари томонидан тўланадиган ягона ер солиғи бўйича тушумларга мувофиқ бўлган Давлат бюджетидан ажратмалар Жамғарма маблағларининг ҳар йили тасдиқланадиган асосий параметрлари доирасида ажратилади.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 28 июндаги 185-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 26-сон, 338-модда)
6. Қишлоқ хўжалиги товар етиштирувчилари томонидан тўланадиган ягона ер солиғи бўйича маблағларнинг Давлат бюджетига ўз вақтида тушмаганлиги натижасида Жамғарма даромадлари ва харажатлари ўртасида касса бўйича вақтинчалик узилиш пайдо бўлган тақдирда Молия вазирлиги томонидан Давлат бюджетидан жорий молия йили мобайнида қайтариш асосида ссуда ажратилади.
7. Мелиоратив тадбирларни молиялаштириш учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари Департаментнинг Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилигига тақдим этилган буюртманомалари асосида Жамғарманинг ғазначилик ҳисоб рақамига ўтказилади.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 28 июндаги 185-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 26-сон, 338-модда)
III. Жамғарма маблағларини сарфлаш тартиби
8. Жамғарма маблағлари фақат қуйидаги мақсадларга йўналтирилади:
Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш Давлат дастури (кейинги ўринларда Давлат дастури деб аталади) доирасида мелиоратив объектларни қуриш, реконструкция қилиш, таъмирлаш ва тиклаш;
ихтисослаштирилган лойиҳалаш ташкилотлари томонидан лойиҳа-қидирув ҳужжатларини ишлаб чиқиш, Давлат дастурига киритилган лойиҳаларни амалга ошириш билан боғлиқ илмий-тадқиқот ишларини олиб бориш;
81. Департамент Жамғарма Кенгаши томонидан тасдиқланадиган суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш лойиҳаларининг манзилли дастурига киритилган лойиҳаларни молиялаштиради.
Лойиҳаларнинг тасдиқланган манзилли рўйхати, буюртмачи билан пудрат ташкилотлари ўртасида тузилган контракт ва бошқа молиявий ҳужжатлар молиялаштириш учун асос ҳисобланади.
(81-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 28 июндаги 185-сонли қарорига асосан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 26-сон, 338-модда)
9. Департамент Жамғарма маблағларининг бош тасарруфчиси ҳисобланади ҳамда мелиоратив объектларни қуриш ва реконструкция қилиш, магистрал коллекторларни таъмирлаш ва тиклаш объектлари бўйича буюртмачи ҳисобланади, шунингдек қайтариш асосида маблағлар бериш йўли билан мелиорация техникаси, машиналари ва бошқа механизациялаш воситалари (кейинги ўринларда мелиорация техникаси деб аталади) харид қилинишини молиялаштиради.
Департамент туманлараро коллекторларни, хўжаликлараро коллектор-дренаж тармоқларини, мелиоратив насос станциялари (агрегатлари)ни, вертикал дренаж қудуқларини ва кузатиш тармоқларини таъмирлаш ва тиклаш объектлари бўйича молиялаштирувчи орган ҳисобланади, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг Қурилаётган корхоналар бирлашган дирекциялари (кейинги ўринларда ҚКБД деб аталади) эса — буюртмачилар ва Жамғарма маблағларининг қуйи тақсимловчилари ҳисобланадилар;
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 28 июндаги 185-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 26-сон, 338-модда)
91. Жамғарма маблағлари ҳисобига лойиҳаларни молиялаштириш қатъий равишда капитал қўйилмаларнинг ажратилган лимитлари доирасида амалга оширилади.
Жамғарма маблағлари ҳисобига томчилатиб суғориш тизимини жорий этиш бўйича лойиҳаларни молиялаштириш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Бунда Давлат дастури бўйича назарда тутилган маблағлардан бошқа мақсадларда, шу жумладан фойдаланиш тусидаги ишларда фойдаланиш тақиқланади. Лойиҳаларни Жамғарма маблағлари ҳисобига молиялаштириш қатъий равишда капитал қўйилмаларнинг ажратилган лимитлари доирасида амалга оширилади.
(91-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 28 июндаги 185-сонли қарорига асосан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 26-сон, 338-модда)
Магистрал каналларни таъмирлаш ва тиклаш бўйича лойиҳаларнинг манзилли рўйхатлари Департамент томонидан тайёрланади ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги билан келишган ҳолда Молия вазирлиги томонидан тасдиқланади.
Мелиоратив объектларни таъмирлаш ва тиклаш бўйича лойиҳаларнинг манзилли рўйхатлари, магистрал коллекторлар бундан мустасно, тегишли ҚКБД томонидан тайёрланади ва Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги томонидан тасдиқланади.
(92-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 28 июндаги 185-сонли қарорига асосан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 26-сон, 338-модда)
11. Пудрат мелиоратив ишларни молиялаштириш Буюртмачи билан унинг пудратчилари ўртасида тузилган шартномалар асосида объектма-объект қуйидаги тартибда амалга оширилади:
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 28 июндаги 185-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 26-сон, 338-модда)
13. Жамғарма маблағлари ҳисобига амалга ошириладиган мелиоратив объектларни қуриш ва реконструкция қилиш лойиҳалари Ўзбекистон Республикасининг Инвестиция дастурига киритилади.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 28 июндаги 185-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 26-сон, 338-модда)
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 28 июндаги 185-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 26-сон, 338-модда)
16. Мелиоратив объектлардаги авария-тиклаш ишларини ва олдиндан кўриш мумкин бўлмаган ишларни молиялаштириш Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги билан келишган ҳолда Департамент томонидан асосланган амалдаги харажатлар бўйича тегишли мутахассислар иштирокида ҚКБД томонидан тузилган локал сметалар асосида амалга оширилади.
Бунда мелиоратив объектлардаги авария-тиклаш ишларига ва олдиндан кўриш мумкин бўлмаган ишларга аванс бериш ирригация тизимлари ҳавза бошқармаларининг бошлиқлари томонидан белгиланган тартибда тасдиқланган нуқсонли далолатномаларга мувофиқ харажатлар қийматининг 50 фоизигача миқдорда амалга оширилади, узил-кесил молиялаштириш эса тасдиқланган локал сметалар доирасида амалда бажарилган ишлар қабул қилиб олингандан кейин амалга оширилади.
Мелиоратив объектлардаги авария-тиклаш ишларини ва олдиндан кўриш мумкин бўлмаган ишларни амалга оширувчи лойиҳа ва пудрат ташкилотлари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг ўринбосари (вилоят ҳокимининг ўринбосари) томонидан тасдиқланган протокол қарор билан тайинланадилар.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 28 июндаги 185-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 26-сон, 338-модда)
17. Жамғарма «Ўзмелиомашлизинг» давлат лизинг компаниясига (кейинги ўринларда «Ўзмелиомашлизинг» компанияси деб аталади), қайтариш ва тўлаш шартлари асосида, мелиоратив ва бошқа сув хўжалиги тадбирларини бажаришга ихтисослаштирилган қурилиш ташкилотлари, сув хўжалиги фойдаланувчи ташкилотлари, сув истеъмолчилари уюшмалари, алоҳида фермер хўжаликларининг мелиоратив техника паркини мустаҳкамлаш мақсадида мелиоратив техника сотиб олиш учун қарз маблағлари ажратади.
181. Молиялаштиришни бошлаш учун буюртмачи томонидан ғазначиликнинг ҳудудий бошқармаларига қуйидагилар тақдим этилади:
лойиҳаларнинг манзилли рўйхати (лойиҳа-қидирув ҳужжатлари ва илмий-тадқиқот ишларининг манзилли рўйхати);
лойиҳанинг титул рўйхати (қуриш ва реконструкция қилиш объектлари бўйича);
буюртмачи билан пудрат ташкилоти ўртасида тузилган шартнома нусхаси;
пудрат ташкилотининг қурилиш таваккалчиликларини суғурта қилиш учун шартнома ва танлов савдолари (тендер) натижалари тўғрисида буюртмачининг ҳисоботи нусхалари;
қурилиш-монтаж ишларини бажаришга (қуриш ва реконструкция қилиш объектлари бўйича) Давлат архитектура-қурилиш назорати ҳудудий инспекциясининг рухсатномаси нусхаси;
давлат экология экспертизасининг хулосаси нусхаси (зарурият бўлганда).
(181-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 28 июндаги 185-сонли қарорига асосан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 26-сон, 338-модда)
182. Лойиҳаларни молиялаштириш Департамент томонидан берилган «тайинлаш сертификатлари» асосида амалга оширилади.
(182-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 28 июндаги 185-сонли қарорига асосан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 26-сон, 338-модда)
183. Мелиоратив объектларни қуриш, реконструкция қилиш, таъмирлаш, тиклаш бўйича харажатларни молиялаштириш учун Департаментнинг ғазначилик ҳисоб рақамига тушадиган пул маблағларини ўтказиш учун бош пудрат қурилиш ташкилотлари томонидан бош пудрат шартномалари сонидан қатъи назар, иккитадан ортиқ бўлмаган иккиламчи депозит ҳисоб рақамлари (молиялаштириш ҳисоб рақамлари) очилади. Бунда бир ҳисоб рақами – реконструкция қилиш ва қуриш объектлари учун, иккинчи ҳисоб рақами – таъмирлаш ва тиклаш объектлари учун.
«Ўзмелиомашлизинг» компанияси учун мелиорация техникаси, машиналари ва бошқа механизациялаш воситаларини харид қилиш бўйича Жамғарма томонидан молиялаштириладиган харажатларни ўтказиш ва ҳисобга олиш учун махсус алоҳида иккиламчи талаб қилиб олинадиган депозит ҳисоб рақами очилади.
(183-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 28 июндаги 185-сонли қарорига асосан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 26-сон, 338-модда)
184. Департамент таъминоти Жамғарма Кенгаши томонидан тасдиқланадиган харажатлар сметаси асосида «Ўзмелиомашлизинг» компаниясига берилган қарз маблағлари бўйича маржа шаклида олинадиган Жамғарма даромадлари ҳисобига Ғазначиликнинг ҳудудий бошқармасида очиладиган алоҳида ҳисоб рақамидан амалга оширилади.
(184-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 28 июндаги 185-сонли қарорига асосан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 26-сон, 338-модда)
185. Мелиоратив объектлардаги таъмирлаш-тиклаш ишлари бўйича, магистрал каналлар бундан мустасно, буюртмачининг хизматлари учун ҳақ тўлаш юзасидан ҚКБД таъминоти белгиланган тартибда тасдиқланган ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигида рўйхатдан ўтказилган харажатлар сметаларида таъмирлаш-тиклаш ишларини молиялаштириш учун назарда тутилган маблағлар ҳисобига амалга оширилади.
(185-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 28 июндаги 185-сонли қарорига асосан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 26-сон, 338-модда)
186. Ҳудудий бошқармаларнинг шахсий ҳисоб рақамидан пул маблағларини ўтказиш буюртмачи томонидан тўлов топшириғи тақдим этилган кундан кейинги кундан кечикмай амалга оширилади.
(186-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 28 июндаги 185-сонли қарорига асосан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 26-сон, 338-модда)
187. Буюртмачи тўлов топшириқлари қурилишнинг манзилли ёки титул рўйхатига қатъий мувофиқлиги учун жавоб беради.
Тўлов топшириғига «маълумотнома — ҳисоб рақами — фактура» ёки бажарилган ишлар қиймати тўғрисидаги ҳисоб рақами – фактура илова қилинади.
(187-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 28 июндаги 185-сонли қарорига асосан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 26-сон, 338-модда)
188. Ғазначиликнинг ҳудудий бошқармалари ва тижорат банклари қонун ҳужжатларига мувофиқ маблағлар ўз вақтида ўтказилиши учун жавоб берадилар.
(188-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 28 июндаги 185-сонли қарорига асосан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 26-сон, 338-модда)
189. Молиялаштириш ҳисоб рақамидан қурилишнинг манзилли ёки титул рўйхатига ва унда кўрсатилган капитал қўйилмалардан фойдаланиш йўналишларига мувофиқ бўлмаган тўловларни амалга ошириш тақиқланади.
(189-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 28 июндаги 185-сонли қарорига асосан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 26-сон, 338-модда)
1810. Жорий молиялаштириш Департамент томонидан ҳар ойда қурилиш ишларининг амалда бажарилган ҳажмлари ҳисобга олинган ҳолда 20-кундан кечикмай амалга оширилади.
(1810-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 28 июндаги 185-сонли қарорига асосан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 26-сон, 338-модда)
1811. Лойиҳани амалга ошириш қатнашчилари ўртасидаги ҳисоб-китоблар улар ўртасида тузилган шартномада назарда тутилган тартибда амалга оширилади.
(1811-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 28 июндаги 185-сонли қарорига асосан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 26-сон, 338-модда)
IV. Жамғарма даромадлари ва харажатлари прогнозини кўриб чиқиш ва тасдиқлаш тартиби
19. Жамғарма даромадлари ва харажатларининг манбалар ва келгуси йилда фойдаланиш йўналишлари бўйича прогнози Жамғарма маблағлари ва харажатларининг Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан тасдиқланган таснифи асосида ишлаб чиқилади.
Жамғарма даромадлари ва харажатлари прогнозининг келгуси йил учун баланси Ўзбекистон Республикаси Молия вазири томонидан тасдиқланади.
5 июнгача — жорий йилда Жамғарма асосий параметрларининг кутилаётган ижросини ва мелиоратив тадбирлар турлари бўйича, шунингдек келгуси йилда мелиорация техникасини харид қилишга харажатлар прогнозини таҳлил қилади;
10 июнгача — Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигига келгуси йилда мелиоратив объектларни қуриш ва реконструкция қилиш прогнозини тақдим этади.
(20-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 28 июндаги 185-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 26-сон, 338-модда)
21. Келгуси йил учун тушумлар манбалари бўйича даромадлар прогнози Ўзбекистон Республикасининг макроиқтисодий кўрсаткичлари асосида, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси билан келишиб, қуйидагиларни:
ўтган йилда Жамғармага маблағларнинг амалдаги тушумини ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бўйича даромадлар манбаларига кўра жорий йилда кутилаётган тушумни;
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бўйича ягона ер солиғи бўйича молиявий ҳисобот йили охиридаги юридик шахсларнинг кредиторлик қарзини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилади.
Бунда мелиоратив объектлардаги авария-тиклаш ишларини ва олдиндан кўриш мумкин бўлмаган ишларни молиялаштириш учун захира ташкил этилиши назарда тутилиши керак (таъмирлаш-тиклаш ишларига маблағлар ҳажмининг 5 фоизигача миқдорда).
(22-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 28 июндаги 185-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 26-сон, 338-модда)
23. Департамент Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига қонун ҳужжатларида белгиланган муддатларда, лекин 1 июлдан кечикмай, даромадлар ва харажатларнинг ишлаб чиқилган прогнозини тақдим этади.
24. Жамғарма даромадлари ва харажатларининг аниқлаштирилган прогнози Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан келгуси йил учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг асосий параметрлари прогнози билан бир вақтда Вазирлар Маҳкамасига киритилади.
25. Келгуси йил учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрлари тасдиқлангандан кейин Департамент беш кун муддатда Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигига келгуси йил учун Жамғарма харажатларининг чораклар бўйича тақсимланган, тасдиқланган асосий параметрларини етказади.
26. Жамғарма Кенгаши келгуси йилга Жамғарма харажатлари прогнози олинган кундан бошлаб икки ҳафта муддатда Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган:
27. Департамент бир ҳафта муддатда тегишли ҳудудда амалга ошириладиган мелиоратив объектларни таъмирлаш ва тиклаш бўйича лойиҳаларнинг тасдиқланган манзилли дастурларини ҚКБДга юборади.
(27-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 28 июндаги 185-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 26-сон, 338-модда)
V. Жамғарма маблағларининг тушиши ва сарфланиши юзасидан жавобгарлик ҳамда уни назорат қилиш
28. Мулкчилик шаклидан қатъи назар, қишлоқ хўжалиги товар етиштирувчиларининг ягона ер солиғидан маблағларнинг ўз вақтида ва тўлиқ тушиши таъминланиши юзасидан Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ва унинг маҳаллий органлари масъулдирлар.
29. Департамент умуман Жамғарма маблағларининг мақсадли ва самарали сарфланиши юзасидан;
30. Жамғарма маблағларининг тўла шаклланиши ва улардан мақсадли фойдаланилишини назорат қилиш Жамғарма Кенгаши томонидан, унинг ижро этувчи органи — Департамент орқали амалга оширилади.
31. ҚКБД ва «Ўзмелиомашлизинг» компанияси Департамент томонидан белгиланган шакллар бўйича ва муддатларда Жамғарма маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланиш тўғрисида ойлик, йил чораги ва йиллик ҳисоботларни Департаментга тақдим этадилар.
(31-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 28 июндаги 185-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 26-сон, 338-модда)
32. Департамент Молия вазирлигига Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган шакллар бўйича ва муддатларда чораклик ва йиллик ҳисобот тақдим этади.
VI. Жамғарма маблағларидан мақсадли фойдаланилиши мониторинги
33. Жамғарма маблағларидан мақсадли фойдаланиш бўйича мониторинг Департамент томонидан, доимий асосда, ажратилган молиявий маблағлардан мақсадли, аниқ манзилли ва самарали фойдаланилишини назорат қилиш йўли билан амалга оширилади.
34. Маблағлардан мақсадли фойдаланиш бўйича мониторинг қуйидаги мақсадларда амалга оширилади:
лойиҳаларнинг ўз вақтида ва самарали амалга оширилишини таъминлаш;
амалга оширилаётган лойиҳалар бўйича ахборотлар базасини шакллантириш;
лойиҳаларни амалга оширишда пайдо бўладиган муаммоларни ўрганиш;
суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш бўйича лойиҳаларни амалга оширишни янада яхшилаш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.
35. Жамғарма маблағларидан мақсадли фойдаланиш бўйича мониторинг Департамент томонидан тизимли равишда, статистик ҳисоботлардан фойдаланилган ҳолда, ҳужжатли текширишлар ва тафтишлар йўли билан амалга оширилади.
36. Маблағлардан мақсадли фойдаланиш бўйича мониторинг натижаларидан Давлат дастурини амалага ошириш бўйича чораклик ахборотлар тайёрлашда фойдаланилади.
37. Жамғарма маблағларидан мақсадли фойдаланиш бўйича мониторингни амалга оширишда Департамент қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Жамғарма маблағлари ҳисобига молиялаштирилаётган ва лойиҳа-смета ҳужжатларидан четга чиққан ҳолда ёки маблағлардан мақсадсиз фойдаланилаётгани аниқланган ҳар қандай ишларни тўхтатиб қўйиш;
мелиоратив объектларда қуриш, реконструкция қилиш, таъмирлаш ва тиклаш бўйича бажарилган ишларни, шунингдек лойиҳа-қидирув ва илмий-тадқиқот ишларини техник назорат қилиш ва назорат ўлчовидан ўтказиш;
бухгалтерия баланси ва бухгалтерия ҳисоботларини, мелиоратив объектларни қуриш ва реконструкция қилиш, таъмирлаш ва тиклаш харажатларини, шу жумладан мелиоратив объектлардаги авария-тиклаш ишларига ва олдиндан кўриш мумкин бўлмаган ишларга харажатлар бўйича материаллар ва ҳисоботларни олиш;
(37-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 28 июндаги 185-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 26-сон, 338-модда)
ғазначиликнинг ҳудудий бошқармаларидан ва банклардан пудрат қурилиш ташкилотлари бўйича материалларни ҳамда махсус ва ҳисоб-китоб рақамларидаги маблағлар ҳаракати тўғрисидаги маълумотларни олиш;
(37-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 28 июндаги 185-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 26-сон, 338-модда)
ҚКБД ва пудрат ташкилотларига мелиоратив ишларни амалга ошириш учун ажратилган Жамғарма маблағларидан мақсадли фойдаланилишини, Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика кенгашининг рухсатини олмасдан, ҳужжатли текшириш ва тафтишларни мунтазам равишда амалга ошириш;
(37-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 28 июндаги 185-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 26-сон, 338-модда)
бажарилган ишларни назорат ўлчовидан ўтказиш, шунингдек мелиоратив ишларни амалга ошириш учун ажратилган Жамғарма маблағларидан мақсадли фойдаланилишини ҳужжатли текшириш ва тафтиш қилиш учун мутахассисларни жалб этиш;
(37-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 28 июндаги 185-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 26-сон, 338-модда)
молиявий бузилишлар аниқланган тақдирда зарур ҳужжатларни олиб қўйиш. Бу ҳолда йиғма ишлар жилдидан ҳужжат олиб қўйилгани тўғрисида далолатнома ва олиб қўйилган ҳужжатлар реестри тузилади;
ҚКБДдан, пудрат қурилиш ташкилотларидан текшириш объектлари билан боғлиқ ҳужжатлар ва маълумотлар нусхаларини олиш, шунингдек раҳбарларга нисбатан аниқланган молиявий бузилишларни бартараф этиш бўйича бажарилиши мажбурий бўлган ёзма кўрсатмалар киритиш;
(37-банднинг тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 28 июндаги 185-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 26-сон, 338-модда)
тугалланган тафтишлар ва текширишлар натижалари бўйича аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан зарур кўрсатмалар бериш;
ажратилган маблағлардан мақсадли фойдаланилмаганлиги ва бошқа молиявий бузилишлар аниқланган тақдирда тафтишлар ва текширишлар материалларини ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига топшириш;
маблағларнинг ноқонуний сарфланганлиги ёки илгари берилган маблағларнинг сарфланиши бўйича ҳисоботлар ва бошқа ҳисоботлар тақдим этилмаганлиги учун пудрат қурилиш ташкилотларини молиялаштиришни тўхтатиб қўйиш ва бошқа таъсир кўрсатиш чораларини қўллаш.
(37-банднинг ўн иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 28 июндаги 185-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 26-сон, 338-модда)
38. Департамент томонидан текширишлар натижалари бўйича аниқланган молиявий бузилишлар суммасининг 8 фоизи миқдоридаги маблағлар унинг Ижтимоий ривожлантириш ва ходимларни моддий рағбатлантириш жамғармасига йўналтирилади.
(38-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 28 июндаги 185-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 26-сон, 338-модда)
Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 28 ноябрдаги 261-сон қарорига 3-ИЛОВА
Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 3 июлдаги 302-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси ҳудудида капитал қурилишда танлов савдолари тўғрисидаги Низомга киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимча
1. 27-банднинг биринчи хатбошидаги «25» рақами «50» рақами билан алмаштирилсин.
«чоп этилган» сўзлари «берилган» сўзи билан алмаштирилсин;
қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:
«Мелиорация объектларида таъмирлаш-тиклаш ишлари объектлари учун оферталарни тақдим этишнинг энг қисқа муддати оммавий ахборот воситаларида эълон берилган кундан бошлаб 15 кунни ёки таклифномалар жўнатилган кундан бошлаб 20 кунни ташкил этади».