1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.21.00.00 Банк фаолияти / 07.21.21.00 Банк фаолиятининг бошқа масалалари]
[ТСЗ:
1.Молия / Банклар ва бошқа кредит муассасалари. Кредитлар]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Фармони
ФУҚАРОЛАРНИНГ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ТИЖОРАТ БАНКЛАРИДАГИ ОМОНАТЛАРИНИ ҲИМОЯЛАШ КАФОЛАТЛАРИНИ ТАЪМИНЛАШГА ОИД ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА
LexUZ шарҳи
Мазкур Фармон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 25 ноябрдаги ПФ-231-сонли «Қонунчиликдаги ҳуқуқий бўшлиқларни бартараф этиш ва тартибга солиш юкини камайтириш тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг омонатларини жаҳон молиявий кризисининг эҳтимол тутилган салбий оқибатларидан ҳимоялашнинг ишончли кафолатларини таъминлаш, мамлакат банк тизимига аҳолининг ишончини тобора мустаҳкамлаш, аҳоли омонатларини тижорат банкларига жалб қилиш учун қўшимча шарт-шароитлар яратиш мақсадида:
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.15.00 Банк омонати;
2.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.29.00 Мажбуриятларнинг бошқа турлари;
3.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.21.00.00 Банк фаолияти / 07.21.01.00 Умумий масалалар;
4.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.21.00.00 Банк фаолияти / 07.21.05.00 Банк омонати ва бошқа депозит операциялари]
1. Маълумот учун қабул қилинсинки, «Фуқароларнинг банклардаги омонатларини ҳимоялаш кафолатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ, жисмоний шахсларнинг тижорат банклари депозит ҳисобварақларига жойлаштирилган пул маблағлари давлат томонидан ҳимояланган ва фуқароларнинг омонатлари бўйича ҳақ тўлашнинг ишончли кафолатлари қонунан таъминланади.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.21.00.00 Банк фаолияти / 07.21.05.00 Банк омонати ва бошқа депозит операциялари]
2. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ омонатларнинг миқдорларидан қатъи назар, фуқароларнинг тижорат банклари депозит ҳисобварақларидаги омонатлари бўйича тўла ҳажмда ҳақ тўлаш кафолатланади.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.15.00 Банк омонати]
3. Белгилансинки, фуқароларнинг омонатлари бўйича тўлиқ миқдорда ҳақ тўлаш тижорат банкининг маблағи ҳамда қонун ҳужжатларига мувофиқ тижорат банкларининг бадаллари ва ажратмалари ҳисобига шакллантириладиган Фуқароларнинг банклардаги омонатларини кафолатлаш фонди маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Марказий банк ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ҳафта муддатда «Фуқароларнинг банклардаги омонатларини ҳимоялаш кафолатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ҳамда бошқа қонун ҳужжатларига ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига таклифлар киритсин.
5. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М. Мирзиёев ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг раиси Ф.М. Муллажонов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2008 йил 28 ноябрь,
ПФ-4057-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 48-сон, 471-модда)