1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.19.00.00 Банк тизими / 07.19.02.00 Тижорат банклари. Хусусий банклар. Хорижий банклар]
[ТСЗ:
1.Молия / Банклар ва бошқа кредит муассасалари. Кредитлар]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
«АБН АМРО БАНК ЎЗБЕКИСТОН МБ, Ҳ.Ж.» АКЦИОНЕРЛИК БАНКИНИ «ROYAL BANK OF SCOTLAND OʼZBEKISTON MB» ЁАЖ ДЕБ ҚАЙТА НОМЛАШ ТЎҒРИСИДА
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 13 мартдаги 73-сонли «ЎзКДБ Банк» ёпиқ акциядорлик жамияти фаолиятининг ташкилий масалалари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
1. «АБН АМРО Банк Ўзбекистон МБ, Ҳ.Ж.» ЁАЖ акциядорларининг умумий йиғилиши томонидан банкни «Royal Bank of Scotland Oʼzbekiston MB» ЁАЖ (қисқартирилган номи — RBS Oʼzbekiston MB») деб қайта номлаш тўғрисида қарор қабул қилинганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига «Royal Bank of Scotland Oʼzbekiston MB» ёпиқ акциядорлик жамиятини қайта рўйхатдан ўтказиш билан боғлиқ масалаларни ҳал этишда унга ёрдам кўрсатиш тавсия қилинсин.
3. Вазирлар Маҳкамасининг «АБН АМРО Банк Ўзбекистон МБ, Ҳ.Ж.» акционерлик банкини ташкил этиш тўғрисида» 1996 йил 16 ноябрдаги 400-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раиси Ф.М. Муллажонов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2008 йил 13 ноябрь,
246-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 46-сон, 457-модда)