toggle_night_mode
Ҳужжат 13.09.2012 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ҲАКАМЛИК СУДЛАРИ ҲИСОБИНИ ЮРИТИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
«Ҳакамлик судлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ҳакамлик судлари ҳисобини юритиш тартиби тўғрисидаги Низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорларига қўшимчалар киритилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазири Р.А. Муҳитдинов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2008 йил 30 октябрь,
235-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 30 октябрдаги 235-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ҳакамлик судлари ҳисобини юритиш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
I. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом «Ҳакамлик судлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ доимий фаолият кўрсатувчи ҳакамлик судлари ҳисобини рўйхатдан ўтказиш ҳамда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида муваққат ҳакамлик судлари ҳисобини юритиш тартибини белгилайди.
2. Доимий фаолият кўрсатувчи ҳакамлик судлари ҳисобини рўйхатдан ўтказиш ҳакамлик суди мақомини ва унинг ваколатларини расмий тасдиқлаш усули ҳисобланади, Доимий фаолият кўрсатувчи ҳакамлик судлари китобига ҳакамлик суди тўғрисидаги маълумотларни киритиш ва ҳисобини рўйхатдан ўтказиш тўғрисида гувоҳнома бериш орқали амалга оширилади.
Муваққат ҳакамлик судларини ҳисобга олиш муваққат ҳакамлик суди мақомини ва ваколатларини расмий ҳисобга олиш усули ҳисобланади, Муваққат ҳакамлик судлари реестрига ҳакамлик суди тўғрисидаги маълумотларни киритиш ва уларга ҳисобга олинганлиги тўғрисида хабарнома юбориш орқали амалга оширилади.
Доимий фаолият кўрсатувчи ҳакамлик судлари ҳисобини рўйхатдан ўтказишда ва муваққат ҳакамлик судларини ҳисобга олишда ҳакамлик судини ташкил этишнинг мақсадга мувофиқлиги кўриб чиқилмайди, унинг фаолиятига аралашишга йўл қўйилмайди.
3. Қуйидагилар доимий фаолият кўрсатувчи ҳакамлик судлари ҳисобини рўйхатдан ўтказиш ва муваққат ҳакамлик судларини ҳисобга олишнинг мақсади ҳисобланади:
ҳакамлик судлари ташкил этилганлигини ва уларнинг фаолияти тугатилганлигини тасдиқлаш, ҳакамлик судлари тўғрисидаги маълумотларни тизимлаштириш;
ҳакамлик судлари фаолиятини ташкил этиш ва тугатиш, шунингдек доимий фаолият кўрсатувчи ҳакамлик судлари таркибига кирадиган ҳакамлик судьялари тўғрисидаги ахборотни эълон қилиш.
4. Доимий фаолият кўрсатувчи ҳакамлик судлари ҳисобини рўйхатдан ўтказиш ва муваққат ҳакамлик судлари ҳисобини юритиш тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари (кейинги ўринларда адлия органлари деб юритилади) томонидан амалга оширилади.
5. Доимий фаолият кўрсатувчи ҳакамлик судлари ҳисобини рўйхатдан ўтказиш ва муваққат ҳакамлик судларини ҳисобга олишни амалга ошириш учун тўловлар ундирилмайди.
II. Доимий фаолият кўрсатувчи ҳакамлик судлари ҳисобини рўйхатдан ўтказишни юритиш
6. Доимий фаолият кўрсатувчи ҳакамлик суди ташкил этган юридик шахс унинг ҳисобини рўйхатдан ўтказишни амалга ошириш учун доимий фаолият кўрсатувчи ҳакамлик суди ташкил этиш тўғрисида қарор қабул қилинган кундан бошлаб ўн иш куни мобайнида ҳакамлик судининг жойлашган жойи бўйича ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ шакл бўйича адлия органига ариза юборади. Аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:
доимий фаолият кўрсатувчи ҳакамлик суди ташкил қилган юридик шахснинг давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг нотариус томонидан тасдиқланган нусхаси;
Кейинги таҳрирга қаранг.
юридик шахснинг ваколатли органи томонидан доимий фаолият кўрсатувчи ҳакамлик суди ташкил этиш тўғрисида қабул қилинган қарори нусхаси;
юридик шахснинг ваколатли органи томонидан тасдиқланган доимий фаолият кўрсатувчи ҳакамлик суди низоми ва иш тартиби нусхаси;
ҳакамлик судьялари рўйхати;
ҳакамлик судьялари паспортларининг нусхалари;
ҳакамлик судьялари дипломларининг (олий юридик маълумоти бўлганда) нотариус томонидан тасдиқланган нусхалари. Ҳакамлик судлари ҳисобини рўйхатдан ўтказиш учун камида битта ҳакамлик судьясининг олий юридик маълумоти бўлиши керак;
Кейинги таҳрирга қаранг.
ҳакамлик судьялари меҳнат дафтарчаларининг (мавжуд бўлганда) нотариус томонидан тасдиқланган нусхалари.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
7. Доимий фаолият кўрсатувчи ҳакамлик суди ташкил этган юридик шахс тақдим қилинган ҳужжатларнинг ишончлилиги ва қонун ҳужжатларига мувофиқлиги учун жавоб беради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
8. Тақдим қилинган ҳужжатларга асосан адлия органи белгиланган тартибда ҳакамлик судьялари рўйхатига киритилган шахсларнинг «Ҳакамлик судлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 14-моддасида назарда тутилган талабларга мувофиқлигини ўрганиб чиқади.
Ҳакамлик судьялари рўйхатига киритилган шахслар кўрсатиб ўтилган талабларга мувофиқ бўлган тақдирда адлия органи доимий фаолият кўрсатувчи ҳакамлик суди ҳисобини рўйхатдан ўтказишни амалга оширади. Доимий фаолият кўрсатувчи ҳакамлик суди ҳисобини рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги маълумотлар ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ шакл бўйича Доимий фаолият кўрсатувчи ҳакамлик судлари реестрига киритилади.
Тақдим қилинган ҳужжатларни кўриб чиқиш ва доимий фаолият кўрсатувчи ҳакамлик суди ҳисобини рўйхатдан ўтказиш ўн беш кундан ошмайдиган муддатда амалга оширилади.
Доимий фаолият кўрсатувчи ҳакамлик суди ҳисобини рўйхатдан ўтказишни амалга ошириш тўғрисида тегишли адлия органи Доимий фаолият кўрсатувчи ҳакамлик судлари реестрига маълумотлар киритилган кундан бошлаб уч иш куни мобайнида аризачига ҳакамлик суди ҳисоби рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисида гувоҳнома беради. Ҳакамлик суди ҳисобини рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги гувоҳнома шакли Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан белгиланади.
9. Ҳакамлик судьялари рўйхатига киритилган шахслар белгиланган талабларга мувофиқ бўлмаган ёки аризачи томонидан зарур даражада расмийлаштирилмаган ёхуд тўлиқ бўлмаган ҳужжатлар тақдим қилинган тақдирда адлия органи аниқланган камчиликларни ва аризачи тегишли ҳужжатларни тақдим қилиши мумкин бўлган муддатни кўрсатган ҳолда аризачига хабарнома юборади.
10. Доимий фаолият кўрсатувчи ҳакамлик суди фаолияти тугатилган, шунингдек доимий фаолият кўрсатувчи ҳакамлик суди низомига ёки иш тартибига ўзгартиришлар ёки қўшимчалар киритилган тақдирда юридик шахс ўн иш куни мобайнида адлия органига тегишли ҳужжатларни тақдим этади. Адлия органи барча зарур ҳужжатлар тақдим қилинган кундан бошлаб уч иш куни мобайнида Доимий фаолият кўрсатувчи ҳакамлик судлари реестрига тегишли ёзувни киритади.
III. Муваққат ҳакамлик судлари ҳисобини юритиш
11. Муваққат ҳакамлик судлари ҳисобини амалга ошириш учун муваққат ҳакамлик судининг раислик қилувчиси (низо ҳайъатда кўриб чиқилаётганда) ёхуд ҳакамлик судьяси (низо якка кўриб чиқилаётганда) ҳакамлик муҳокамаси бошлангунга қадар ҳакамлик суди жойлашган жойдаги адлия органига ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ шакл бўйича хабарнома юборади. Хабарномага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:
ҳакамлик битими нусхаси;
ҳакамлик судьялари рўйхати (низо ҳайъатда кўриб чиқилаётганда);
ҳакамлик судьялари паспортлари нусхалари;
ҳакамлик судьялари дипломларининг (олий юридик маълумоти бўлганда) нотариус томонидан тасдиқланган нусхалари. Ҳисобга олиш учун камида битта ҳакамлик судьясининг олий юридик маълумоти бўлиши керак;
Кейинги таҳрирга қаранг.
ҳакамлик судьялари меҳнат дафтарчаларининг (мавжуд бўлганда) нотариус томонидан тасдиқланган нусхалари.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
12. Адлия органи тақдим қилинган ҳужжатларга асосан белгиланган тартибда ҳакамлик судьялари рўйхатига киритилган шахсларнинг «Ҳакамлик судлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 14-моддасида назарда тутилган талабларга мувофиқлигини ўрганиб чиқади.
Ҳакамлик судьялари рўйхатига киритилган шахслар кўрсатиб ўтилган талабларга мувофиқ бўлган тақдирда адлия органи муваққат ҳакамлик судини ҳисобга олишни амалга оширади. Муваққат ҳакамлик судини ҳисобга олиш тўғрисидаги маълумотлар ушбу Низомга 4-иловага мувофиқ шакл бўйича Муваққат ҳакамлик судлари реестрига киритилади.
Тақдим қилинган ҳужжатларни кўриб чиқиш ва муваққат ҳакамлик судини ҳисобга олиш беш кундан ошмайдиган муддатда амалга оширилади.
Муваққат ҳакамлик судини ҳисобга олиш тўғрисида тегишли адлия органи Муваққат ҳакамлик судлари реестрига маълумотлар киритилган кундан бошлаб уч иш куни мобайнида аризачига ва ҳакамлик битими томонларига ёзма хабарнома юборади.
13. Ҳакамлик судьялари белгиланган талабларга мувофиқ бўлмаган ёки зарур даражада расмийлаштирилмаган ёхуд тўлиқ бўлмаган ҳужжатлар тақдим қилинган тақдирда адлия органи аниқланган камчиликларни ва аризачи тегишли ҳужжатларни тақдим қилиши мумкин бўлган муддатни кўрсатган ҳолда аризачига хабарнома юборади.
IV. Ҳакамлик суди таркибини ўзгартириш
14. Ҳакамлик суди таркиби ўзгартирилган тақдирда доимий фаолият кўрсатувчи ҳакамлик суди ташкил қилган юридик шахс ёки мазкур Низомнинг 11-бандида кўрсатилган шахслар бу тўғрида адлия органига қуйидаги ҳужжатларни илова қилган ҳолда хабарнома юборади:
ҳакамлик судьялари паспортлари нусхалари;
ҳакамлик судьялари дипломларининг (олий юридик маълумоти бўлганда) нотариус томонидан тасдиқланган нусхалари. Бунда камида битта ҳакамлик судьясининг олий юридик маълумоти бўлиши тўғрисидаги талабга риоя қилиниши керак;
Кейинги таҳрирга қаранг.
ҳакамлик судьялари меҳнат дафтарчаларининг (мавжуд бўлганда) нотариус томонидан тасдиқланган нусхалари.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
15. Адлия органи ҳакамлик судьяларининг «Ҳакамлик судлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 14-моддасида назарда тутилган талабларга мувофиқлигини ўрганиб чиқади.
Ҳакамлик судьялари кўрсатиб ўтилган талабларга мувофиқ бўлган тақдирда адлия органи Доимий фаолият кўрсатувчи ҳакамлик судлари реестрига ёки Муваққат ҳакамлик судлари реестрига тегишли ўзгартиришларни киритади.
16. Ҳакамлик судьялари белгиланган талабларга мувофиқ бўлмаган ёки зарур даражада расмийлаштирилмаган ёхуд тўлиқ бўлмаган ҳужжатлар тақдим қилинган тақдирда адлия органи аниқланган камчиликларни ва аризачи тегишли ҳужжатларни тақдим қилиши мумкин бўлган муддатни кўрсатган ҳолда аризачига хабарнома юборади.
V. Якуний қоидалар
17. Агар адлия органи ҳакамлик судлари ҳисоби рўйхатдан ўтказилгандан ёки ҳисобга олингандан кейин тегишли равишда Доимий фаолият кўрсатувчи ҳакамлик судлари реестрига ёки Муваққат ҳакамлик судлари реестрига киритилган, «Ҳакамлик судлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 14-моддасида назарда тутилган талабларга мувофиқ бўлмаган ҳакамлик судьяларини аниқлаган тақдирда у доимий фаолият кўрсатувчи ҳакамлик суди ташкил этган юридик шахсга ёки муваққат ҳакамлик суди ташкил этган ҳакамлик битими томонларига номувофиқликни бартараф этиш тўғрисида тақдимнома юборади.
18. Адлия органи тақдимномаси бажарилмаганда «Ҳакамлик судлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 14-моддаси талабларига мувофиқ бўлмаган ҳакамлик судьялари Доимий фаолият кўрсатувчи ҳакамлик судлари реестри ёки Муваққат ҳакамлик судлари реестридан чиқариб ташланади. Бир вақтнинг ўзида адлия органи бу тўғрида ваколатли судга хабарнома юборади.
19. Доимий фаолият кўрсатувчи ҳакамлик суди ёки Муваққат ҳакамлик суди тегишли равишда доимий фаолият кўрсатувчи ҳакамлик суди ҳисобини рўйхатдан ўтказиш тўғрисида гувоҳнома ва муваққат ҳакамлик судини ҳисобга олиш тўғрисида хабарнома олгандан кейин ҳакамлик ишини кўришга киришадилар.
20. Доимий фаолият кўрсатувчи ҳакамлик судларини ташкил этиш ва фаолиятини тугатиш, муваққат ҳакамлик судларини ташкил этиш, шунингдек доимий фаолият кўрсатувчи ҳакамлик судлари таркибига кирувчи ҳакамлик судьялари ҳақидаги ахборот ҳудудий адлия органлари томонидан даврий равишда, лекин ҳар чоракда камида бир марта умумлаштириш ва тизимлаштириш учун Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига юборилади.
Ушбу ахборот Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан тизимлаштирилади ва «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами»да нашр этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Доимий фаолият кўрсатувчи ҳакамлик судларини ташкил этиш ва уларнинг фаолиятини тугатиш, шунингдек доимий фаолият кўрсатувчи ҳакамлик судлари таркибига кирадиган ҳакамлик судьялари тўғрисидаги ахборот Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг расмий сайтига жойлаштирилади.
21. Мазкур Низом қоидаларини бузишда айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб беради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳакамлик судлари ҳисобини юритиш тартиби тўғрисидаги Низомга
1-ИЛОВА

‎‎‎‎____________________________________________

(ҳакамлик суди ҳисобини рўйхатдан ўтказишни амалга оширувчи адлия орган номи)

____________________________________________


Доимий фаолият кўрсатувчи ҳакамлик суди ҳисобини рўйхатдан ўтказиш тўғрисида
‎АРИЗА

___________________________________________________________________

‎‎(доимий фаолият кўрсатувчи ҳакамлик суди ташкил этган

‎___________________________________________________________ ҳузурида

юридик шахснинг тўлиқ номи, давлат тилида)

доимий фаолият кўрсатувчи ҳакамлик суди ҳисобини рўйхатдан ўтказишингизни сўрайман.

‎Почта манзили: ________________________________________
‎Почта индекси: ____________ Боғланиш телефони: _____________

‎Тақдим қилинаётган ҳужжатлар:

‎доимий фаолият кўрсатувчи ҳакамлик суди ташкил қилган юридик шахснинг давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг нотариус томонидан тасдиқланган нусхаси;

‎юридик шахснинг ваколатли органи томонидан доимий фаолият кўрсатувчи ҳакамлик суди ташкил этиш тўғрисида қабул қилинган қарори нусхаси;

‎юридик шахснинг ваколатли органи томонидан тасдиқланган доимий фаолият кўрсатувчи ҳакамлик суди низоми ва иш тартиби нусхаси;

‎ҳакамлик судьялари рўйхати;

‎ҳакамлик судьялари паспортларининг нусхалари;

‎ҳакамлик судьялари дипломларининг (олий юридик маълумоти бўлганда) нотариус томонидан тасдиқланган нусхалари;

‎ҳакамлик судьялари меҳнат дафтарчаларининг (мавжуд бўлганда) нотариус томонидан тасдиқланган нусхалари.

‎Мен тақдим қилинган ҳужжатлардаги маълумотларнинг ишончлилигини ва қонун ҳужжатларига мувофиқлигини тасдиқлайман.

‎‎__________________________‎

‎‎____________________________‎

(тўлдирилган санаси ва вақти) ‎

(ваколатли шахс — аризачи имзоси)

__________________________‎‎‎

____________________________‎‎‎

(қабул қилинган санаси ва вақти)‎‎‎

(адлия органи масъул ходимининг имзоси)

Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳакамлик судлари ҳисобини юритиш тартиби тўғрисидаги Низомга
2-ИЛОВА
Доимий фаолият кўрсатувчи ҳакамлик судлари реестри
Т/р‎ Ариза тушган сана ва вақт‎ Доимий фаолият кўрсатувчи ҳакамлик суди ташкил қилган юридик шахснинг номи‎ Доимий фаолият кўрсатувчи ҳакамлик суди ташкил қилган юридик шахснинг давлат рўйхатидан ўтган тартиб рақами ва санаси‎ Доимий фаолият кўрсатувчи ҳакамлик суди ташкил қилиш тўғрисидаги қарорнинг тартиб рақами ва санаси ‎ Доимий фаолият кўрсатувчи ҳакамлик суди ҳисобини рўйхатдан ўтказиш тартиб рақами ва санаси‎ Доимий фаолият кўрсатувчи ҳакамлик суди судьялари (Ф.И.О.)‎ Доимий фаолият кўрсатувчи ҳакамлик суди фаолиятини тугатиш ёки унинг ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тартиб рақами ва санаси‎
1‎ 2‎ 3‎ 4‎ 5‎ 6‎ 7‎ 8‎
Ҳакамлик судлари ҳисобини юритиш тартиби тўғрисидаги Низомга
3-ИЛОВА

‎‎‎‎____________________________________________

(ҳакамлик суди ҳисобини рўйхатдан ўтказишни амалга оширувчи адлия органининг номи)

____________________________________________


Муваққат ҳакамлик судини ҳисобга олишни амалга ошириш тўғрисида
‎ХАБАРНОМА

Сизга шу тўғрида хабар қиламизки, ____________________________________
ва ________________________________________________________________

(ҳакамлик битими томонларининг давлат тилидаги тўлиқ номи)

ўртасидаги низони ҳал қилиш учун ____________________________________

‎‎(ташкил этилган санаси)‎

‎‎муваққат ҳакамлик суди ташкил этилди.

‎Муваққат ҳакамлик суди жойлашган жой: ___________________

‎Тақдим қилинаётган ҳужжатлар:

‎ҳакамлик битими нусхаси;

‎ҳакамлик судьялари рўйхати (низо ҳайъатда кўрилаётганда);

‎ҳакамлик судьялари паспортлари нусхалари;

‎ҳакамлик судьялари дипломларининг (олий юридик маълумоти бўлганда) нотариус томонидан тасдиқланган нусхалари;

‎ҳакамлик судьялари меҳнат дафтарчаларининг (мавжуд бўлганда) нотариус томонидан тасдиқланган нусхалари.

‎‎__________________________‎

‎‎____________________________‎

‎‎(тўлдирилган санаси ва вақти)

(ҳакамлик суди таркибига раислик қилувчининг ёки ҳакамлик судьясининг имзоси)

__________________________‎‎‎

____________________________‎‎‎

(қабул қилинган санаси ва вақти)

(адлия органи масъул ходимининг имзоси)

Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳакамлик судлари ҳисобини юритиш тартиби тўғрисидаги Низомга
4-ИЛОВА
Муваққат ҳакамлик судлари реестри
Т/р‎‏ Хабарнома тушган сана ва вақт‎‏ Ҳакамлик битими томонларининг номи‎‎‎ Муваққат ҳакамлик судини ташкил қилиш тўғрисидаги қарорнинг санаси‎‏ Муваққат ҳакамлик судини ҳисобга олишни амалга ошириш тартиб рақами ва санаси‎‏ Муваққат ҳакамлик судлари судьялари (Ф.И.О.)‎‏‎
1‎ 2‎ 3‎ 4‎ 5‎ 6‎ 7‎
Кейинги таҳрирга қаранг.
Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 30 октябрдаги 235-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган қўшимчалар
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 13 сентябрдаги 268-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 37-сон, 429-модда)
2. Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 3 ноябрдаги 533-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1994 й., 11-сон, 49-модда) билан тасдиқланган Давлат божи ставкаларида:
а) 1-бандга қуйидаги мазмундаги «и» кичик банд қўшилсин:
«и) ҳакамлик суди қарорларини мажбурий ижро этиш учун ижро варақасини бериш тўғрисидаги аризалардан, шунингдек ҳакамлик суди қарорларини бекор қилиш тўғрисидаги аризалардан‎ — энг кам ойлик иш ҳақининг 2 баравари;‎
б) 2-бандга қуйидаги мазмундаги «ж» кичик банд қўшилсин:
«ж) ҳакамлик суди қарорларини мажбурий ижро этиш учун ижро варақасини бериш тўғрисидаги аризалардан, шунингдек ҳакамлик суди қарорларини бекор қилиш тўғрисидаги аризалардан‎ — энг кам ойлик иш ҳақининг 2 баравари».‎
Кейинги таҳрирга қаранг.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 44-45-сон, 443-модда; 2012 й., 37-сон, 429-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.12.2017 й., 10/17/1001/0447-сон; 16.06.2020 й., 09/20/384/0770-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон; 12.09.2024 й., 09/24/553/0704-сон)