toggle_night_mode
Ҳужжат 27.06.2017 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Қарори
Олдинги таҳрирга қаранг.
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ Акциядорлик тижорат ХАЛҚ БАНКИНИНГ КАПИТАЛЛАШУВИНИ ЯНАДА КЎПАЙТИРИШ ВА ИНВЕСТИЦИОН ФАОЛЛИГИНИ ОШИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
(қарор номи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 20 июндаги ПҚ-3076-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 25-сон, 534-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Фуқаролар жамғармаларини ишончли, кафолатли ҳимоялашни таъминлаш, Ўзбекистон Республикаси Акциядорлик тижорат Халқ банкининг (кейинчалик — Халқ банки) капиталлашувини кўпайтириш ва молиявий барқарорлигини ошириш, жамғармаларга аҳолининг бўш маблағлари жалб этилишини кенгайтириш ҳамда кўрсатиладиган банк хизматлари сифатини яхшилаш, шунингдек банкнинг инвестицион фаолиятини кучайтириш ва ишлаб чиқаришни модернизация қилиш, техникавий ҳамда технологик янгилаш бўйича истиқболли дастурларни амалга оширишдаги иштирокини фаоллаштириш мақсадида:
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 20 июндаги ПҚ-3076-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 25-сон, 534-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. Қуйидагилар Халқ банкининг асосий вазифалари этиб белгилансин:
(1-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 20 июндаги ПҚ-3076-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 25-сон, 534-модда)
республика аҳолисига банк хизматлари кўрсатилишини тубдан такомиллаштириш, мижозларга халқаро стандартлар даражасидаги замонавий, жозибадор банк хизматлари кенг комплексини тақдим этиш, бунинг асосида аҳолининг банкка бўлган ишончини ошириш ва миллий ҳамда хорижий валютадаги банк омонатларининг барқарор ўсишини таъминлаш;
Халқ банкининг пластик карточкаларидан кенг фойдаланган ҳолда аҳолининг нақд пулсиз ҳисоб-китоблари тизимини ҳар томонлама ривожлантириш, шунингдек халқаро банк карточкалари билан операцияларни кенгайтириш;
банк маблағларини ўз вақтида ва тўлиқ қайтарилишини, шунингдек банкнинг барқарор фоизли даромадини таъминлаб берувчи ишончли ва юқори ликвидли активлар ҳамда молиявий воситаларга самарали жойлаштириш;
қарз олувчиларнинг молиявий-хўжалик фаолиятини таҳлил қилишнинг замонавий усулларини татбиқ этиш, уларнинг кредит қобилиятини баҳолаш ва бизнес-режаларини атрофлича ўрганиш асосида кредит таваккалчилигини бошқариш тизимини такомиллаштириш;
аввало ишлаб чиқаришни модернизация қилиш, техникавий ҳамда технологик янгилаш, замонавий хорижий технологиялар ва ускуналарни жалб этиш, ушбу асосда юқори сифатли, жаҳон ва ички бозорларда рақобатбардош маҳсулотларни ишлаб чиқаришни таъминлашга йўналтирилган истиқболли инвестиция лойиҳаларини амалга оширишни биргаликда молиялаш йўли билан актив инвестиция фаолиятини олиб бориш;
Халқ банкининг ҳудудий бўлимлари ва филиалларининг молиявий салоҳиятини ошириш, замонавий ахборот-коммуникация технологияларини татбиқ этган ҳолда уларнинг моддий-техника базасини, айниқса қишлоқ жойларда янада мустаҳкамлаш, юқори даромадли минтақавий инвестиция лойиҳаларини амалга оширишда банк бўлимлари ва филиалларининг иштирокини кенгайтириш;
Халқ банки ходимларини қайта тайёрлаш ва малакаси оширилишини тизимли асосда ташкил этиш, банк бўлинмаларини аҳолига банк хизмати кўрсатилишини такомиллаштириш ҳамда банкнинг инвестицион фаолиятини кучайтириш масалаларини самарали ҳал этиш қобилиятига эга юқори малакали, ташаббускор раҳбар ва мутахассислар билан мустаҳкамлаш.
2. Давлат-тижорат Халқ банки акциядорларининг умумий йиғилиши томонидан 2008 йилда банкнинг устав капиталини 100 млрд. сўмга етказиш тўғрисида қарор қабул этилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Марказий банкининг 2009 — 2012 йиллар мобайнида Давлат-тижорат Халқ банкининг устав капиталини банк акциядорлари орасидаги мавжуд улуш тақсимотини сақлаб қолган ва банк акцияларини 1-иловага мувофиқ ҳажмда қўшимча жойлаштирган ҳолда 200 млрд. сўмга етказиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
3. Ўзбекистон Республикаси Акциядорлик тижорат Халқ банки Кузатув кенгашининг янгиланган таркиби 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 20 июндаги ПҚ-3076-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 25-сон, 534-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
4. Кузатув кенгаши (Б.А. Ходжаев) ва Халқ банки Бошқаруви Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги билан биргаликда:
(4-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 20 июндаги ПҚ-3076-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 25-сон, 534-модда)
ҳар йили банкнинг кредит режасини шакллантиришда молиялаштирилиши мўлжалланаётган инвестиция лойиҳаларини синчковлик билан танлаб олиш, самарадорлигини комплекс баҳолаш ва экспертизадан ўтказишни таъминласин;
амалга оширилаётган инвестиция лойиҳаларининг ўзини қоплаши, қўйилган маблағларнинг ўз вақтида ва тўлиқ қайтарилиши устидан тизимли мониторинг жорий этсин.
5. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Адлия вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган қўшимча ва ўзгартишлар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
6. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Раиси Ф.М. Муллажонов зиммаларига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2008 йил 16 октябрь,
ПҚ-986-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 16 октябрдаги ПҚ-986-сон қарорига
1-ИЛОВА
2009 — 2012 йилларда Ўзбекистон Республикаси Давлат-тижорат Халқ банкининг қўшимча жойлаштириладиган акциялари
ҲАЖМИ

Т/р

Акциядорлар номи

Сумма (млрд сўм)

1.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги

51

2.

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки

49

Жами

100

Изоҳ: Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Ўзбекистон Республикаси Давлат-тижорат Халқ банкининг қўшимча жойлаштириладиган акцияларидаги улуши 2011-2012 йилларда Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг Давлат бюджетига ўтказиладиган фойдаси ҳисобидан шакллантирилади.
 LexUZ шарҳи
1-илова норасмий таржима.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 16 октябрдаги ПҚ–986-сонли қарорига
2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Акциядорлик тижорат Халқ банки Кузатув кенгаши
ТАРКИБИ

Б.А. Ходжаев

Ўзбекистон Республикаси молия вазири, Кузатув кенгаши раиси

Т.А. Ишметов

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раисининг биринчи ўринбосари, Кузатув кенгаши раисининг ўринбосари

лавозими бўйича

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси иқтисодий ривожлантириш, таркибий ўзгартиришлар, банк ва молия тизимини ислоҳ қилиш, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари йиғма ахборот-таҳлил департаменти банк ва молия тизимини ислоҳ қилиш шўъбаси мудири

Д.Д. Асамов

Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт вазири ўринбосари

Д.Ш. Султанов

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги қошидаги Пенсия жамғармаси ижрочи директори

Б.Б. Мирзаев

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки тижорат банкларининг қимматли қоғозлари бошқармаси бошлиғи

лавозими бўйича

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги молия бозори ва давлат активларидан даромадлар тушуми устидан назорат бошқармаси бошлиғи

Изоҳ: Кузатув кенгаши аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда унинг таркибига ушбу лавозимларга янгидан тайинланган шахслар ёхуд зиммасига тегишли функцияларни бажариш юкланган шахслар киритилади.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 20 июндаги ПҚ-3076-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 25-сон, 534-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 43-сон, 432-модда; 2010 й., 1-2-сон, 2-модда, 52-сон, 513-модда; 2012 й., 8-9-сон, 78-модда; 2017 й., 25-сон, 534-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 03.03.2018 й., 06/18/5329/0846-сон; 19.03.2020 й., 06/20/5968/0331-сон)