Жиноятлар тўғрисидаги аризалар, хабарлар ва бошқа маълумотларни қабул қилиш, рўйхатдан ўтказиш ёки кўриб чиқиш хизмат вазифаларига кирадиган мансабдор шахснинг жиноятни ҳисобга олишдан қасддан яшириши ––
энг кам ойлик иш ҳақининг эллик бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади».
[ОКОЗ:
1.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.12.00.00 Жиноят-процессуал қонунчилиги / 16.12.01.00 Умумий қоидалар]
2-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2013-ХII-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 2, 5-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 12, 269-модда; 1997 йил, № 2, 56-модда, № 9, 241-модда; 1998 йил, № 5-6, 102-модда, № 9, 181-модда; 1999 йил, № 1, 20-модда, № 5, 124-модда, № 9, 229-модда; 2000 йил, № 5-6, 153-модда, № 7-8, 217-модда; 2001 йил, № 1–2, 11, 23-моддалар, № 9-10, 165, 182-моддалар; 2002 йил, № 9, 165-модда; 2003 йил, № 5, 67-модда; 2004 йил, № 1-2, 18-модда, № 9, 171-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, № 12, 418-модда; 2006 йил, № 6, 261-модда; 2007 йил, № 4, 166-модда, № 6, 248, 249-моддалар, № 9, 422-модда, № 12, 594, 595, 607-моддалар; 2008 йил, № 4, 177, 187-моддалар) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:
Жиноят кодексининг 279––302-моддаларида назарда тутилган жиноятларга доир ишлар бўйича, шунингдек ҳарбий хизматчилар томонидан содир этилган жиноятларга доир ишлар бўйича дастлабки тергов ҳарбий прокуратура терговчилари томонидан олиб борилади.
Жиноят кодексининг 150––163, 182, 223, 246-моддаларида назарда тутилган жиноятларга доир ишлар бўйича дастлабки тергов миллий хавфсизлик хизмати терговчилари томонидан олиб борилади.
Жиноят кодексининг 104––140, 164––166, 168––173, 183, 186––1862, 193––204, 213, 214, 216–217, 222, 224––2292, 243, 244, 245, 247––264, 266––2786-моддаларида назарда тутилган жиноятларга доир ишлар бўйича, шунингдек вояга етмаганлар содир этган барча жиноятларга доир ишлар бўйича дастлабки тергов ички ишлар органларининг терговчилари томонидан олиб борилади.
Жиноят кодексининг 167, 176––181, 184, 185––1852, 188––192, 2441––2443-моддаларида назарда тутилган жиноятларга доир ишлар бўйича дастлабки тергов ишни қўзғатган орган томонидан олиб борилади.
Жиноят кодексининг 237––241-моддаларида назарда тутилган жиноятларга доир ишлар бўйича дастлабки тергов ушбу иш қўзғатилишига сабаб бўлган жиноят қайси органнинг терговига тегишли бўлса, ўша орган томонидан олиб борилади.
Терговни олиб боришда бошқа дастлабки тергов органи терговига тегишли янги жиноят аниқланса, ишни юритаётган дастлабки тергов органи фақат тегишли прокурорнинг розилиги билан терговни тўлиқ ҳажмда тамомлаши мумкин.
Турли дастлабки тергов органлари терговига тегишли жиноят ишлари битта иш юритувига бирлаштирилганда, прокурор терговни олиб боришни оғирроқ жиноят тўғрисидаги жиноят ишининг тергови қайси органга тегишли бўлса, шу органга, жиноятларнинг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражаси тенг бўлганда эса жиноят ишини узоқроқ муддат давомида тергов қилаётган органга топширади.
Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ёки унинг ўринбосарлари терговнинг ҳар томонлама, тўлиқ ва холисона олиб борилишини таъминлаш мақсадида қуйидаги ҳолларда асослантирилган қарорга биноан жиноят ишини, терговга тегишлилик қоидаларидан қатъи назар, бир дастлабки тергов органидан бошқасига ўтказишга ҳақли:
1) агар жиноят ишининг тергови тегишли бўлган орган жиноятни ҳисобга олишдан илгари яширган бўлса;
2) жиноят ишининг тергови тегишли бўлган органнинг раҳбари ёки раҳбарнинг яқин қариндоши иш юзасидан жабрланувчи, гумон қилинувчи ёхуд айбланувчи, фуқаровий даъвогар ёхуд фуқаровий жавобгар деб топилган бўлса;
3) айбсизлиги аён бўлган шахс айбланувчи тариқасида жалб этилганда ёки қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш тўғрисида олдиндан била туриб қонунга хилоф равишда илтимоснома қўзғатилганда;
4) дастлабки терговни олиб боришда қийноққа солиш ва бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни камситувчи муомала турлари қўлланилганда;
5) терговнинг натижаларига ва иш бўйича қонуний қарор қабул қилинишига салбий таъсир кўрсатиши мумкин бўлган тарзда ушбу Кодекс талаблари бузилганда»;
«жиноят ишини суриштирув органидан терговчига, прокуратуранинг бир терговчисидан бошқасига, ушбу Кодексда белгиланган ҳолларда ва тартибда эса бир дастлабки тергов органидан бошқасига ўтказади».