1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.22.00 Суғурта / 03.11.22.02 Мажбурий суғурта;
2.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.07.00.00 Меҳнатни муҳофаза қилиш / 05.07.03.00 Тиббий кўриклар. Касбий касалликлар. Меҳнат жароҳатлари;
3.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.07.00.00 Меҳнатни муҳофаза қилиш / 05.07.05.00 Бахтсиз ҳодисалар. Уларни текшириш ва ҳисобга олиш тартиби]
ИШЛАБ ЧИҚАРИШДАГИ БАХТСИЗ ҲОДИСАЛАР ВА КАСБ КАСАЛЛИКЛАРИДАН МАЖБУРИЙ ДАВЛАТ ИЖТИМОИЙ СУҒУРТАСИ ТЎҒРИСИДА
Қонунчилик палатаси томонидан 2008 йил 26 июнда қабул қилинган Сенат томонидан 2008 йил 28 августда маъқулланган
1-модда. Ушбу Қонуннинг мақсади
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.07.00.00 Меҳнатни муҳофаза қилиш / 05.07.03.00 Тиббий кўриклар. Касбий касалликлар. Меҳнат жароҳатлари;
2.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.07.00.00 Меҳнатни муҳофаза қилиш / 05.07.05.00 Бахтсиз ҳодисалар. Уларни текшириш ва ҳисобга олиш тартиби;
3.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.02.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғуртани бошқариш]
Ушбу Қонуннинг мақсади ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисалар ва касб касалликларидан мажбурий давлат ижтимоий суғуртаси соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Суғурта фаолияти тўғрисида»ги Қонуни.
2-модда. Ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисалар ва касб касалликларидан мажбурий давлат ижтимоий суғуртаси тўғрисидаги қонун ҳужжатлари
Ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисалар ва касб касалликларидан мажбурий давлат ижтимоий суғуртаси тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ушбу Қонун ва бошқа қонун ҳужжатларидан иборатдир.
Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида Ўзбекистон Республикасининг ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисалар ва касб касалликларидан мажбурий давлат ижтимоий суғуртаси тўғрисидаги қонун ҳужжатларида назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади.
Ушбу Қонунда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодиса — суғурталанган шахснинг у меҳнат шартномаси (контракт) бўйича ўз вазифаларини суғурта қилдирувчининг ҳудудида ёки ундан ташқарида бажараётганда меҳнатда майиб бўлишига ёки соғлиғининг бошқача тарзда шикастланишига олиб келган ва суғурталанган шахсни бошқа ишга ўтказиш заруриятини келтириб чиқарган, унинг касбга оид меҳнат қобилиятини вақтинча ёки турғун йўқотишига ёхуд вафот этишига сабаб бўлган ҳодиса;
касб касаллиги — суғурталанган шахсга унга ишлаб чиқаришнинг зарарли ёки хавфли омили таъсири натижасида унинг касбга оид меҳнат қобилиятини вақтинча ёки турғун йўқотишига сабаб бўлган ўткир ёки сурункали касаллик;
меҳнатда майиб бўлиш — ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодиса оқибатида суғурталанган шахснинг касбга оид меҳнат қобилиятини вақтинча ёки турғун йўқотиши;
суғурталовчи — Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси;
суғурта бадаллари — суғурта қилдирувчининг меҳнатга ҳақ тўлаш фондидан суғурталовчига қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ва миқдорларда амалга ошириладиган ажратмалари;
суғурталанганшахс — меҳнат шартномаси (контракт) асосида ишлайдиган, суғурта қилдирувчи суғурталовчига шу шартномага (контрактга) мувофиқ суғурта бадалларини тўлайдиган, ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисалар ва касб касалликларидан мажбурий давлат ижтимоий суғуртаси қилиниши лозим бўлган жисмоний шахс;
суғуртақилдирувчи — жисмоний шахсни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда меҳнат шартномаси (контракт) бўйича ишга ёллаган юридик ёки жисмоний шахс;
суғуртаҳодисаси — суғурталанган шахснинг соғлиғига ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодиса ёки касб касаллиги оқибатида зарар етказилганлиги ёки унинг вафот этганлиги белгиланган тартибда тасдиқланган факт бўлиб, у суғурта товони тўловларини амалга ошириш бўйича суғурталовчининг мажбурияти вужудга келишига сабаб бўлади.
4-модда. Ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисалар ва касб касалликларидан мажбурий давлат ижтимоий суғуртасининг мақсадлари
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.02.00.00 Меҳнат / 05.02.02.00 Меҳнат соҳасидаги бошқарув;
2.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.07.00.00 Меҳнатни муҳофаза қилиш / 05.07.03.00 Тиббий кўриклар. Касбий касалликлар. Меҳнат жароҳатлари;
3.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.07.00.00 Меҳнатни муҳофаза қилиш / 05.07.05.00 Бахтсиз ҳодисалар. Уларни текшириш ва ҳисобга олиш тартиби;
4.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.02.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғуртани бошқариш]
Ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисалар ва касб касалликларидан мажбурий давлат ижтимоий суғуртасининг мақсадлари қуйидагилардан иборат:
фуқароларнинг ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисалар ва касб касалликларидан мажбурий давлат ижтимоий суғуртасига бўлган ҳуқуқларини қонунда белгилаб қўйиш орқали уларнинг ижтимоий ҳимоясини амалга ошириш, ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодиса ва касб касаллиги оқибатида ходимнинг ҳаёти ҳамда соғлиғига зарар етказилганлиги муносабати билан суғурта товони тўланишини таъминлаш;
меҳнатни муҳофаза қилиш ҳолатини ва меҳнат шароитларини яхшилаш, ходимларнинг соғлиғини сақлаш.
5-модда. Суғурталанган шахснинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.07.00.00 Меҳнатни муҳофаза қилиш / 05.07.03.00 Тиббий кўриклар. Касбий касалликлар. Меҳнат жароҳатлари;
2.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.02.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғуртани бошқариш]
Суғурталанган шахс:
ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисалар ва касб касалликларидан мажбурий давлат ижтимоий суғуртаси бўйича суғурта товони билан таъминланиш;
суғурта ҳодисасини текширишда, шу жумладан касаба уюшмаси органи ёки ўз ишончли шахси жалб қилинган ҳолда иштирок этиш;
ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисалар ва касб касалликларидан мажбурий давлат ижтимоий суғуртаси бўйича ўз ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳақида суғурта қилдирувчидан, суғурталовчидан бепул ахборот олиш;
тиббий текширувдан (қайта текширувдан) ўтиш масалалари юзасидан давлат соғлиқни сақлаш тизимининг даволаш-профилактика муассасаларига ва тиббий-меҳнат эксперт комиссиясига мустақил равишда мурожаат этиш;
ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисалар ва касб касалликларидан мажбурий давлат ижтимоий суғуртаси масалалари бўйича ўз ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш учун судга, шунингдек касаба уюшмаси органларига мурожаат этиш ҳуқуқига эга.
Суғурталанган шахс:
меҳнатни муҳофаза қилиш нормаларига, қоида ва йўриқномаларига риоя этиши;
суғурта ҳодисаси юз берганда, ўз яшаш жойи ёки иш жойи ўзгарганлиги тўғрисида, шунингдек ўзи оладиган суғурта товонининг миқдори ўзгаришига ёки уни олиш ҳуқуқининг йўқолишига сабаб бўлувчи ҳолатлар ҳақида бундай ҳолатлар вужудга келган кундан эътиборан ўн кунлик муддат ичида туман, шаҳар ижтимоий таъминот бўлимларини хабардор қилиши;
6-модда. Суғурта қилдирувчининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.07.00.00 Меҳнатни муҳофаза қилиш / 05.07.03.00 Тиббий кўриклар. Касбий касалликлар. Меҳнат жароҳатлари;
2.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.07.00.00 Меҳнатни муҳофаза қилиш / 05.07.05.00 Бахтсиз ҳодисалар. Уларни текшириш ва ҳисобга олиш тартиби;
3.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.02.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғуртани бошқариш]
Суғурта қилдирувчи:
суғурталанган шахс меҳнатни муҳофаза қилиш нормаларига, қоида ва йўриқномаларига риоя этишини талаб қилиш;
ўз ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини, шунингдек суғурталанган шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳимоя қилиш ҳуқуқига эга.
суғурта ҳодисаси содир бўлган кундан эътиборан бир сутка ичида бу ҳақда меҳнат шароитларини муҳофаза ва экспертиза қилиш давлат инспекциясига хабар қилиши;
суғурта ҳодисалари содир бўлишининг олдини олиш ва уларни текшириш масалалари бўйича давлат органларининг қарорларини ижро этиши ҳамда касаба уюшмаси органларининг таклифларини кўриб чиқиши;
суғурталанган шахсларга техника хавфсизлиги, ишлаб чиқариш санитарияси, ёнғин хавфсизлиги қоидаларини ва меҳнатни муҳофаза қилишнинг бошқа қоидаларини ўз маблағлари ҳисобидан ўқитиши;
суғурталанган шахсга унинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини, шунингдек ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисалар ва касб касалликларидан мажбурий давлат ижтимоий суғуртасининг тартиби ҳамда шартларини тушунтириши;
ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисалар ва касб касалликларидан мажбурий давлат ижтимоий суғуртасини амалга ошириш учун асос бўладиган ҳужжатларнинг тасдиқланган кўчирма нусхаларини суғурталанган шахсга тақдим этиши шарт.
Суғурта қилдирувчи қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши ва унинг зиммасида бошқа мажбуриятлар ҳам бўлиши мумкин.
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.07.00.00 Меҳнатни муҳофаза қилиш / 05.07.03.00 Тиббий кўриклар. Касбий касалликлар. Меҳнат жароҳатлари;
2.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.07.00.00 Меҳнатни муҳофаза қилиш / 05.07.05.00 Бахтсиз ҳодисалар. Уларни текшириш ва ҳисобга олиш тартиби;
3.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.02.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғуртани бошқариш;
4.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.03.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғуртани молиялаштириш / 06.03.02.00 Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси (шунингдек, 07.07.02.02 га қаранг)]
Суғурталовчи:
суғурта ҳодисалари тўғрисидаги ахборотни текшириш;
ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисалар ва касб касалликларидан мажбурий давлат ижтимоий суғуртаси масалалари юзасидан манфаатдор вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар билан ҳамкорлик қилиш;
ўз ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини, шунингдек суғурталанган шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳимоя қилиш ҳуқуқига эга.
ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисалар ва касб касалликларидан мажбурий давлат ижтимоий суғуртасини амалга ошириш учун маблағлардан фойдаланишнинг ҳисобга олинишини таъминлаши;
ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисалар ва касб касалликларидан мажбурий давлат ижтимоий суғуртаси тизимининг молиявий барқарорлигини таъминлайдиган зарур чораларни амалга ошириши;
суғурта қилдирувчилар, суғурталанган шахслар ва суғурта товони олиш ҳуқуқига эга бўлган бошқа шахслар тўғрисида ўз фаолияти натижасида олинган маълумотларнинг махфийлигини таъминлаши шарт.
Суғурталовчи қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши ва унинг зиммасида бошқа мажбуриятлар ҳам бўлиши мумкин.
8-модда. Ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисалар ва касб касалликларидан мажбурий давлат ижтимоий суғуртасини амалга ошириш учун маблағларни шакллантириш
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.07.00.00 Меҳнатни муҳофаза қилиш / 05.07.03.00 Тиббий кўриклар. Касбий касалликлар. Меҳнат жароҳатлари;
2.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.07.00.00 Меҳнатни муҳофаза қилиш / 05.07.05.00 Бахтсиз ҳодисалар. Уларни текшириш ва ҳисобга олиш тартиби;
3.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.02.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғуртани бошқариш]
Ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисалар ва касб касалликларидан мажбурий давлат ижтимоий суғуртасини амалга ошириш учун маблағлар суғурталовчи томонидан қуйидагилар ҳисобига шакллантирилади:
1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.02.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғуртани бошқариш;
2.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.06.00.00 Пенсиялар / 06.06.04.00 Боқувчисини йўқотганлик пенсияси;
3.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.07.00.00 Нафақалар. Компенсация тўловлари / 06.07.01.00 Нафақалар / 06.07.01.08 Дафн маросими учун бериладиган нафақа;
4.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.07.00.00 Нафақалар. Компенсация тўловлари / 06.07.02.00 Компенсация ва бошқа ижтимоий тўловлар / 06.07.02.01 Ногиронларга компенсация тўловлари]
Суғурта товони ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодиса ёки касб касаллиги оқибатида тайинланган дафн этиш маросими учун бериладиган нафақа, ногиронлик пенсияси ҳамда боқувчисини йўқотганлик пенсияси тарзида тўланади.
Суғурта товони туман, шаҳар ижтимоий таъминот бўлимлари томонидан тўланади.
Суғурта товони ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисалар ва касб касалликларидан мажбурий давлат ижтимоий суғуртасининг мақсадлари учун суғурталовчи томонидан тўпланган пул маблағлари ҳисобидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тўланади.
10-модда. Дафн этиш маросими учун бериладиган нафақа
Суғурталанган шахс вафот этган тақдирда, ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодиса ёки касб касаллиги оқибатида тайинланган дафн этиш маросими учун бериладиган нафақа унинг оила аъзоларига ёки дафн маросимини ўтказишни ўз зиммасига олган шахсларга қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ва миқдорларда тўланади.
1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.06.00.00 Пенсиялар / 06.06.03.00 Ногиронлик пенсияси]
Ногиронлик пенсияси ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодиса ёки касб касаллиги оқибатида меҳнат қобилияти тўлиқ ёки қисман йўқотилганда тайинланади.
LexUZ шарҳи
Қаранг:Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 17 февралдаги ПФ-74-сон «Ногиронлиги бўлган шахсларни ҳамда аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони.
Ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодиса ёки касб касаллиги оқибатида ногиронлик пенсияси иш стажидан қатъи назар, тайинланади.
Ногиронлик сабаблари ва гуруҳлари, шунингдек ногиронлик келиб чиққан вақт ва ногиронлик белгилаб қўйилаётган муддат қонун ҳужжатларида ўрнатилган тартибда тиббий-меҳнат эксперт комиссиялари томонидан аниқланади.
Ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодиса ёки касб касаллиги оқибатида тайинланган боқувчисини йўқотганлик пенсияси, шунингдек вафот этган суғурталанган шахснинг қарамоғида бўлмаган ота-онасига ва эрига (хотинига) ҳам, агар улар кейинчалик тирикчилик учун зарур маблағлар манбаидан маҳрум бўлиб қолган бўлса, тўланади.
13-модда. Низоларни ҳал этиш
Ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисалар ва касб касалликларидан мажбурий давлат ижтимоий суғуртаси соҳасидаги низолар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.
1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.12.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарлик]
Суғурта қилдирувчи ушбу Қонун билан зиммасига юклатилган мажбуриятларнинг ўз вақтида бажарилиши, суғурта бадаллари ўз вақтида ва тўлиқ тўланиши учун жавобгардир.
Суғурта қилдирувчи суғурта бадалларини тўлаш бўйича мажбуриятларни бажариш кечиктирилганда суғурталовчига қонун ҳужжатларида белгиланган миқдорда жарима ва пенялар тўлайди.
Суғурталовчи ушбу Қонун билан зиммасига юклатилган мажбуриятларнинг ўз вақтида бажарилиши, шунингдек туман, шаҳар ижтимоий таъминот бўлимлари томонидан амалга ошириладиган суғурта товони тўловларининг белгиланган ҳажмларда ўз вақтида молиялаштирилиши учун жавобгардир.
16-модда. Ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисалар ва касб касалликларидан мажбурий давлат ижтимоий суғуртаси тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарлик
Ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисалар ва касб касалликларидан мажбурий давлат ижтимоий суғуртаси тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганликда айбдор шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўлади.
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.11.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (шунингдек, 02.01.00.00га қаранг)]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;
давлат бошқаруви органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.
18-модда. Ушбу Қонуннинг кучга кириши
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.14.00.00 Давлат органларининг ҳуқуқ ижодкорлиги фаолияти / 01.14.05.00 Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни эълон қилиш ва кучга кириши]
Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
LexUZ шарҳи
Ушбу Қонун «Халқ сўзи» газетасининг 2008 йил 11 сентябрдаги 179 (4589)-сонида эълон қилинган.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2008 йил 10 сентябрь,
ЎРҚ-174-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 37-38-сон, 361-модда; 2010 й., 35-36-сон, 300-модда; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон; 18.05.2022 й., 03/22/770/0424-сон; 29.11.2023 й., 03/23/880/0905-сон)