2.Одил судлов. Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Адлия / Ижро иш юритуви]
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг
Қарори
ОҒИР КАСАЛЛИККА ЧАЛИНГАН МАҲКУМЛАРНИ ТИББИЙ ТЕКШИРУВДАН ЎТКАЗИШ ВА УЛАРНИ КАСАЛЛИГИ ТУФАЙЛИ ЖАЗОНИ ЎТАШДАН ОЗОД ҚИЛИШГА ТАҚДИМ ЭТИШ ҚОИДАЛАРИНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2008 йил 9 сентябрда 1854-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди]
Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 75, Жиноят-ижроия кодексининг 165 ва Жиноят-процессуал кодексининг 534 ва 542-моддалари талабларига асосан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги қарор қилади:
1. Оғир касалликка чалинган маҳкумларни тиббий текширувдан ўтказиш ва уларни касаллиги туфайли жазони ўташдан озод қилишга тақдим этиш Қоидалари иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур қарор кучга киритилган кундан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг 2000 йил 18 декабрдаги 260-сонли «Маҳкумларни касаллиги туфайли жазони ўташдан озод қилишга тақдим этиш тўғрисида»ги буйруғи (рўйхат рақами 1002, 2001 йил 27 январь) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
3. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кундан кейин кучга киритилсин.
Ички ишлар вазири Б. МАТЛЮБОВ
Тошкент ш.,
2008 йил 13 август,
12-сон
Соғлиқни сақлаш вазири Ф. НАЗИРОВ
Тошкент ш.,
2008 йил 13 август,
9-сон
Ички ишлар вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2008 йил 13 августдаги 12 ва 9-сонли қарори билан ТАСДИҚЛАНГАН
Оғир касалликка чалинган маҳкумларни тиббий текширувдан ўтказиш ва уларни касаллиги туфайли жазони ўташдан озод қилишга тақдим этиш
ҚОИДАЛАРИ
Ушбу қоидалар Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 75-моддаси, Жиноят-ижроия кодексининг 165-моддаси ва Жиноят-процессуал кодексининг 534 ва 542-моддаларига мувофиқ маҳкумларни касаллиги туфайли жазони ўташдан озод қилишга тақдим этиш тартибини белгилайди.
I. Оғир касалликка чалинган маҳкумларни тиббий текширувдан ўтказиш ва уларни касаллиги туфайли жазони ўташдан озод қилишга тақдим этиш тартиби.
1. Суд ҳукми билан жазо муддатини ўтаётган маҳкумлар жазони ўташ даврида оғир касалликка чалинсалар ёки уларда судланишдан олдин бор бўлган касалликлар жазо муддатини ўташ даврида кучайиб кетиб, жазони ўташга тўсқинлик қиладиган мазкур Қоидаларнинг 1-иловасига мувофиқ, Маҳкумларни касаллиги туфайли жазони ўташдан озод қилишга тақдим этиш учун асос бўладиган касалликлар Рўйхати (бундан кейин матнда касалликлар Рўйхати деб юритилади)да кўрсатилган касалликлардан бирининг ёки бир нечтасининг тусини олса, улар Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Махсус тиббий комиссияси (бундан кейин матнда ИИВ махсус тиббий комиссия деб юритилади), жойларда Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, вилоятлар ИИБ махсус тиббий комиссиялари (бундан кейин матнда жойлардаги махсус тиббий комиссиялар деб юритилади) томонидан тиббий кўрикдан ўтказиладилар.
аъзолари — Ўзбекистон Республикаси ИИВ Тиббиёт бошқармаси бош мутахассислари, жойларда Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, вилоятлар ИИБ Тиббиёт бўлимлари мутахассис шифокорлари; (жами уч кишидан кам бўлмаган таркибда тузилади).
ИИВ махсус тиббий комиссияси бемор маҳкумларни (жойлардаги махсус тиббий комиссия эса, фақат жойидан қўзғатиб бўлмайдиган оғир бемор маҳкумларни, ИИВ махсус тиббий комиссия аъзоларидан бири иштирокидагина), тиббий текширувдан ўтказади ва уларда касалликлар Рўйхатида қайд этилган касалликлар борлиги тасдиқланган ҳолатларда уларни касаллиги туфайли жазони ўташдан озод этиш учун судга тавсия киритиш ҳақида қарор қабул қилади ва мазкур Қоидаларнинг 2-иловасига мувофиқ маҳкумни тиббий кўрикдан ўтказилганлиги ҳақида хулоса тузади.
3. ИИВ махсус тиббий комиссияси таркиби Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири, жойлардаги махсус тиббий комиссиялар таркиби эса Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири, вилоятлар ИИБ бошлиқлари томонидан тасдиқланади. ИИВ махсус тиббий комиссияси Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари, Ички ишлар вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлигининг меъёрий ҳужжатларига ҳамда ушбу Қоидаларга асосан фаолият юритади.
ИИВ махсус тиббий комиссияси аъзолари жазони ижро этиш муассасаларига кириб чиқишлари учун Ички ишлар вазирлиги жазони ижро этиш Бош бошқармаси томонидан ўрнатилган тартибда доимий рухсатнома билан таъминланадилар.
ИИВ махсус тиббий комиссияга ўз мажлисларини ўтказиши учун қулай хоналар ажратиш, зарур холларда автотранспорт билан таъминлаш жазони ижро этиш муассасаси бошлиғига юклатилади.
ИИВ махсус тиббий комиссияси фаолиятига аралашиш, комиссия аъзоларига тазйиқ ўтказиш қатъиян тақиқланади.
4. ИИВ махсус тиббий комиссияси касалликлар Рўйхатида қайд этилган оғир касалликка чалинганлиги ҳақидаги қарорни, бемор маҳкум даволаш муассасаларида стационар шароитда чуқур тиббий текширувдан ўтказилиб, ундаги клиник ташхис соғлиқни сақлаш идораларининг етакчи мутахассислари томонидан тасдиқланганидан сўнг қабул қилади.
Жазони ижро этиш бош бошқармасига қарашли республика миқёсидаги касалхонада даволанаётган оғир беморлар ташхиси Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Тиббиёт бошқармаси бош мутахассислари томонидан ҳам тасдиқланиши лозим.
Руҳий касалликка дучор бўлган маҳкумлар руҳий беморлар касалхонасида ёки руҳий касалликларни даволаш бўлинмасида стационар шароитда синчиклаб тиббий текширувдан ўтказиладилар.
Ушбу стационарларда уларга қўйилган клиник ташхис Соғлиқни сақлаш вазирлигининг психиатрия бўйича етакчи мутахассиси ва Ички ишлар вазирлиги Тиббиёт бошқармаси бош психиатри томонидан маслаҳат кўригида тасдиқланиши лозим.
Жазони ижро этиш муассасалари касалхоналарида даволанаётган бу тоифадаги маҳкумлар томонидан содир этилган ҳар бир ўз жонига ёки ўзга шахснинг соғлиги ва жонига суиқасд қилиш, шунингдек муассасанинг ички тартиб интизомини бузиш ҳолатлари тегишли назоратчи-навбатчи гуруҳ ходимлари томонидан ҳужжатлаштириб борилиши лозим.
5. Мутахассис-шифокорлар томонидан клиник ташхис қўйилиши жараёнида тиббий кўрик баёни тўлиқ, аниқ далиллар билан ёритилиши, клиник симптомлар ва лаборатор таҳлиллар билан исботланиши лозим. Бемор қўйилган клиник ташхисга биноан зарурий адекват (консерватив, радикал, хирургик ва баъзи касалликлар учун махсус) даво муолажаларини имкон борича олган бўлиши лозим.
Агар маҳкумни Соғлиқни сақлаш тизимидаги касалхоналарда қўшимча тарзда текшириш ва стационар шароитда даво муолажаларини ўтказишга зарурат бўлса муассаса бошлиғи ушбу масалани шифокорлар томонидан киритилган билдиргида кўрсатилган вақтдан кечиктирмай Соғлиқни сақлаш вазирлиги, жойлардаги Соғлиқни сақлаш бошқармалари билан аввалдан келишилган тартибга мувофиқ ҳал қилади.
6. Беморга нисбатан даво муолажаларининг ўз вақтида тўлиқ ўтказилаётгани, ўтказилган адекват даво муолажалари натижасида беморнинг ҳолатида ижобий натижаларга эришилмаётганлиги, ҳамда беморнинг соғлиги ҳолатида ҳаёти учун хавфли аломатлар пайдо бўлаётганлиги тўғрисидаги маълумотларни қайд этиш билан бир қаторда касаллик тарихини сифатли, аниқ ва тўғри тўлдирилишига даволовчи шифокор ва бўлинма (касалхона) бошлиғи жавобгар бўлади.
Бундай оғир беморларни ўз вақтида, ўрнатилган тартибда ИИВ махсус тиббий комиссияси кўригига тақдим этиш жазони ижро этиш Бош бошқармаси тизимидаги республика миқёсидаги касалхона, жойларда тергов ҳибсхонаси, жазони ижро этиш муассасалари (шу жумладан манзил-колониялар ҳам) тиббиёт бўлимлари ва бу муассасаларнинг бошлиқлари зиммасига юклатилади.
7. Маҳкумга нисбатан ўтказилган текширув ва даволаш натижаларига асосан ИИВ махсус тиббий комиссияси уни тиббий кўрикдан ўтказади.
Бемор маҳкумларда аниқланган касалликлар, касалликлар Рўйхатида қайд этилган касалликлардан бири ёки бир нечтасининг тусини олганлиги ва улар жазони ўташга монелик қилиши маълум бўлган ҳолларда, ИИВ махсус тиббий комиссияси уларга нисбатан тиббий кўрикдан ўтказилганлиги ҳақида хулоса тузади.
Хулоса ИИВ махсус тиббий комиссияси аъзолари томонидан имзоланади ва унга Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Тиббиёт бошқармасининг (жойларда ИИВ, ИИБ Тиббиёт бўлимларининг) гербли муҳри қўйилади. Имзоланган ва муҳр қўйилган хулоса муассаса маъмуриятига комиссия мажлиси ўтказилган пайтдан бошлаб 12 соатдан кечиктирилмай топширилиши шарт.
8. Бемор маҳкумда аниқланган касалликлар, касалликлар Рўйхатидаги касалликларга тўғри келмаганлиги ва комиссия бемор маҳкумга нисбатан тегишли тиббий хулоса тузишни рад этиш ҳақида қабул қилган қарори беморнинг касаллик тарихига ёзиб қўйилади.
Ушбу рад қарори маҳкумга даволовчи шифокор ёки туркум бошлиғи иштирокида комиссия раиси томонидан эълон қилинади.
Жойларда, рад қарори ИИВ махсус тиббий комиссияси вакили томонидан эълон қилинади. Комиссия кўригидан ўтган маҳкумлар мазкур Қоидаларнинг 3-иловасига мувофиқ махсус дафтарда қайд қилинади.
9. Маҳкумдаги касаллик жазо муддатини ўташ даврида ўзига-ўзи атайлаб шикаст етказиш натижасида пайдо бўлганлиги аниқланса, ҳамда бемор маҳкум даво муолажаларидан бош тортган ҳолларда (бу ҳолат тегишли далолатномалар билан тасдиқланган бўлиши керак) у касаллиги туфайли жазо муддатини ўташдан озод қилинишга тавсия этилмайди.
Маҳкумларнинг ўткир руҳий ҳолатда ўзига-ўзи шикаст етказганлиги ёки ўзини бошқара олмай даво муолажаларини тўлиқ олмаганлиги мутахассис-шифокорлар томонидан тасдиқланган ҳолатлар бундан мустасно.
10. Маҳкумларни касаллиги туфайли ўталмай қолган жазодан озод қилиш масаласи у сақланаётган жойдаги суд томонидан қонунда белгиланган муддатларда кўриб чиқилиши лозим.
Суд мажлисида бемор маҳкум, прокурор, қонунда белгиланган ҳолатларда ҳимоячи, тақдимнома киритган муассаса бошлиғи ва касалхона (тиббиёт бўлими) масъул ходими ҳамда беморнинг даволовчи (руҳий касалликка чалинган бемор масаласи кўрилаётганда — психиатр) шифокор иштирок этади.
11. Маҳкумни касаллиги туфайли жазони ўташдан озод қилиш ҳақидаги тақдимнома бўйича қабул қилинган суд қарори устидан юқори турувчи судга прокурор, ҳимоячи ва маҳкум томонидан протест ёки шикоят киритилиши мумкин.
12. Касалликнинг кечишидаги ўзгаришлар тўхтамай, бемор маҳкумнинг саломатлиги ёмонлашиши давом этса, бундай бемор маҳкум тақдимномани рад этиш ҳақида суднинг ажрими чиққан кундан қанча вақт ўтишидан қатъи назар, ўрнатилган тартибда, қайтадан комиссия кўригига тақдим этилиши лозим.
13. Жойлардаги махсус тиббий комиссия қарорига норозилик билдирилган ҳолларда ИИВ Махсус тиббий комиссиясига мурожаат киритилади. ИИВ махсус тиббий комиссияси томонидан қабул қилинган қарорга норозилик билдириш белгиланган тартибда судга мурожаат қилиш орқали амалга оширилади.
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Қонуни.
Суд, бемор маҳкумга нисбатан берилган ИИВ махсус тиббий комиссиясининг хулосаси билан келишмаган ёки хулосада кўрсатилган ҳолатлар ишнинг ҳақиқий ҳолатига мос келмаган ёхуд шубҳа туғдирган тақдирда, хулосанинг асослилигини текшириб кўриш мақсадида, кўрилаётган иш бўйича қонунда белгиланган тартибда тегишли суд-тиббиёт, суд-психиатрик ёки бошқа турдаги экспертиза тайинлаш ҳуқуқига эга.
15. Бемор маҳкум томонидан касаллик аломатлари бўрттириб кўрсатилаётганлиги ёки бемор ноқонуний йўл билан комиссияга тақдим этилаётганлиги ҳақида маълумотлар бўлса муассаса маъмурияти бу ҳолатлар тўғрисида ИИВ махсус тиббий комиссиясига (жойлардаги махсус тиббий комиссияга) дарҳол билдириши шарт.
16. Бемор маҳкумда аниқланган касалликлар, касалликлар Рўйхатида қайд этилган касалликлар тусини олганлиги, ИИВ махсус тиббий комиссияси томонидан тасдиқланиб, тиббий хулоса тузилган ҳолларда, муассаса бошлиғи маҳкумнинг ўталмай қолган жазодан озод қилиш тўғрисидаги тақдимномани мазкур тиббий хулоса билан биргаликда унинг шахсий йиғма жилди ва бошқа зарур ҳужжатларни комиссия хулоса тузиб берган пайтдан бошлаб 24 соат мобайнида жиноят ишлари бўйича ҳудудий судга тақдим этиши шарт.
17. Оғир касалликка дучор бўлган маҳкумдаги ташхисга аниқлик киритиш учун Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги Ихтисослаштирилган илмий тиббий марказларда ва бошқа тиббий муассасаларда замонавий тиббий текширувлардан ўтказиш ҳамда бемор маҳкумдаги касаллик, касалликлар Рўйхатидаги касаллик тусини олганлигини тасдиқлаш учун уни етакчи мутахассисларнинг маслаҳат кўригидан ўтишини таъминлаш масъулияти қайд этилган марказлар, тиббий муассасаларнинг бошлиқларига юклатилади.
Бу ҳолатда қўшимча текшириш ва маслаҳат кўриклари учун Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан пул тўлаш йўли билан ҳал қилиш белгиланган бўлса, бемор маҳкум сақланаётган жазони ижро этиш муассасаси бошлиғи ушбу масалани ўрнатилган тартибда ҳал қилиши лозим.
18. Оғир касалликка дучор бўлганлиги туфайли суд ажримига кўра жазони ўташдан озод этилган шахс даволанишни давом эттириши учун Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, вилоятлар Соғлиқни сақлаш бошқармалари томонидан аввалдан белгилаб қўйилган, у озод этилган муассасага яқин жойлашган, унинг касаллиги хусусиятига мос бўлган, тегишли касалхонага кечиктирилмасдан ётқизилиши шарт.
Беморнинг қариндош-уруғи илтимосига кўра, унинг розилиги билан, умумий саломатлик ҳолати у яшайдиган ёки танлаган манзилга етиб бориши мумкинлиги шифокор маълумотномаси билан кафолатланган ҳолатлар бундан мустасно.
а) Инфильтратив ўпка сили (казеоз пневмония), тез ривожланувчан даври, ўпка-юрак етишмовчилигининг II-III-даражаси билан.
Бир ёки иккала ўпканинг субтотал яллиғланиши, улкан ёки кўплаб каверналарнинг ҳосил бўлиши, адекват антибактериал даволаш ўтказилишига қарамай бемор аҳволининг оғирлашиб бориши, интоксикациянинг яққол белгилари ва ўпка-юрак етишмовчилигининг II-III-даражаси билан ажралиб туради. Бунда бир ёки иккала ўпкада бронхоген диссеминация ўчоқлари пайдо бўлиши, ўпкадан қон кетиши ёки қон туфуриш ҳолатлари, доимо балғамда сил микобактерияларини аниқланиши кузатилади.
Ташхисни асослаш учун функционал, инструментал, лаборатор (ўпкани рентген-томографияси, қон ва балғамнинг клиник-лаборатор таҳлили) текширувлари ўтказилади.
б) Ўткир диссеминацияли ўпка сили (генерализациялашган формаси), менингизм ёки ўпканинг казеоз яллиғланиши билан.
Касалликнинг бу кўринишида бемор аҳволининг ўта оғирлиги, кескин умумий ҳолсизлик, адинамия ҳолати бўлиши мумкин, хамда интоксикациянинг яққол кўринишлари билан кечади. Умумий интоксикациядан ташқари менингит ва менингоэнцефалитнинг клиник кўринишлари намоён бўлади. Ўткир диссеминацияли ўпка силининг махсус формаларидан бири диссеминация ўчоқлари йирик бўлиб, лобуляр казеоз яллиғланиш кўринишида бўлади. Рентгенологик суратдаги бундай кўриниш «қорли тўфон» деб ҳам юритилади.
Ташхисни асослаш учун функционал, инструментал, лаборатор текширувлар ўтказилади.
в) Фиброз-кавернали ўпка сили, тез ривожланувчан даври, ўпка етишмовчилигининг II-III-даражаси билан.
Бу жараён касалликнинг асосий ўчоғи бўлган фиброзли каверна ва асосий ўчоқ жойлашган ўпкада ёки иккинчи ўпкада ҳосил бўлган бошқа фиброзли каверналар мавжудлиги билан ажралиб туради. Бу шаклда ўчоқларнинг икки томонлама бронхоген диссеминацияси, кўп ёки кам ривожланган фиброз (цирроз), плевраларнинг ёпишиб, битиб қолиб дағаллашиши, иккиламчи эмфизема, бронхоэктаз, пневмосклероз, ўпканинг сурункали бошқа ўзгаришлари, бронхоген диссеминациянинг янги ўчоқлари пайдо бўлиш ҳоллари кузатилади. Бу жараён ўпка сили турли формаларининг охирги босқичи бўлиб, касалликнинг нохуш кечаётганлигидан далолат беради, II-III-даражали ўпка фаолияти етишмовчилиги билан асоратланганлигини, ўқтин-ўқтин қон туфуриш ёки ўпкадан қон кетишини, доимосил микобактериясининг балғам билан ажралиб чиқишини ўз ичига олади.
Тез ривожланувчан фиброз-кавернали ўпка силини аниқлашда бемор ҳаёти давомида касалликнинг узоқ вақтдан бери кечаётганлигини, касалликнинг ўқтин-ўқтин қўзғалиши, меҳнат қобилиятининг доимий йўқолиши билан кечишини ҳисобга олмоқ керак.
Ташхисни асослаш учун функционал, инструментал, лаборатор текширувлар ўтказилади.
г) Цирротик ўпка сили, тез ривожланувчан даври, шаклланаётган «ўпка юраги» кўринишлари ёки, II-III-даражали ўпка-юрак етишмовчилиги ёки бронхоэктазлар ва ўқтин-ўқтин қон туфуриш ёки ўпкадан қон кетиши билан.
Бунда касаллик бир ўпкани бутунлай қамраб олиши, бошқа ўпкада эмфизема ривожланиши билан ёки касалликнинг иккала ўпкада ривожланиши билан намоён бўлади. Биринчи навбатда беморда хансираш, нафас олиш имкониятининг, ва айниқса ўпка ҳаёт ҳажмининг кескин камайиши кузатилади. «Ўпка юраги»нинг субкомпенсация ва декомпенсация синдроми ривожланади. Беморда хансирашдан ташқари цианоз, тахикардия, юрак тонларининг бўғиқлиги кузатилади.
Шаклланган бронхоэктазларнинг клиник кўринишида қайталанувчи қон туфуриш ёки ўпкадан қон кетишлар ўрин олган бўлади. Асоратларнинг бу кўриниши бемор ҳаёти учун ўта хавфли ҳисобланади.
Бундай беморларнинг рентгенологик суратида каверналар тирқишсимон, деформацияланган бўлади, катта ўчоқли ўзгаришлар битта-иккита ёки кўплаб бўлиши, диссеминация ўчоқлари бир ёки иккала ўпкада бўлиши кузатилади.
Ташхисни асослаш учун функционал, инструментал, лаборатор текширувлар ўтказилади (рентген, томография, қон ва балғамнинг клиник-лаборатория текширувлари).
д) Сурункали субтотал плевра эмпиемаси тез ривожланувчан даври, ўпка етишмовчилигининг II-III-даражаси, бронх ва ёки торакал оқма яраси асоратлари билан.
Ташхисни асослаш учун функционал, инструментал, лаборатор текширувлар ўтказилади. Плеврал бўшлиқдаги суюқликнинг таҳлили алоҳида аҳамиятга эга бўлади.
е) Мия пардалари ва марказий нерв системаси сили. Сил менингити.
Касалликнинг бу кўриишида бемор коматоз ҳолатгача бўлган ўта оғир аҳволда бўлиши, кескин умумий ҳолсизлик, адинамия, умумий интоксикация, неврологик синдром ва неврологик белгилар кузатилади. Бундан ташқари беморда ўпка ва мия шиши каби асоратлари бўлиши мумкин.
Люмбал пункция орқали орқа мия суюқлигини текширилиши алоҳида аҳамиятга эга.
Ташхисини асослаш учун функционал, инструментал, лаборатор текширувлар ўтказилади.
ж) Умуртқа, йирик суяклар ва бўғимларнинг тез ривожланувчан деструктив сили, ички аъзолар амилоидози асоратлари билан.
Касалликни бу кўринишида шикастланган жойларда катта емирилишлар ҳамда барча тўқима ва аъзоларда дистрофик ўзгаришлар кузатилади.
Бўғим атрофида чандиқли пайлар ҳосил бўлиши, унинг халтачасида рўй бераётган чандиқли бузилишлар артроген контрактураларга олиб келади. Сил спондилитида кўпинча сил абсцесслари, орқа мия фаолияти бузилишлари ва спастик фалажликлар кузатилади.
Ташхисни асослаш учун қоннинг клиник ва биохимик лаборатория текширувлари, сил абсцессидан, шикастланган бўғимлардан олинган йирингни лаборатория шароитида экиб ўстириш йўли билан сил микобактериясини аниқлаш, бўғим суюқлиги ва регионар лимфа тугунларини цитологик текширувлари, икки (олд ва ён) томондан кўринишдаги рентгенография текширувлари ўтказилади. Имконият борича компьютер-томография (КТ) ва магнит-резонас томография (МРТ) текширувларини ўтказиш мақсадга мувофиқ бўлади.
з) Ичак, қорин пардаси сили, тез ривожланувчан даври, кахексия босқичидаги ичакда сўрилишнинг яққол бузилиши синдроми билан.
Касалликнинг бу кўринишида бемор аҳволининг ўта оғирлиги, умумий интоксикациянинг яққол белгилари, кескин умумий ҳолсизлик, апатия, қорин соҳасидаги оғриқ «ўткир қорин» кўринишларигача, дистрофиядан кахексияга ўтиш даври, ичакда сўрилиш фаолияти бузилиши синдроми кузатилади. Ичак тутилиши, перитонит, ичакда сўрилиш фаолияти бузилиш синдроми кўринишлари ва бошқа асоратлар эътиборга олинади.
и) Сийдик чиқариш ва таносил аъзолари сили, тез ривожланувчан даври, асоратлари билан.
Касалликнинг бу кўринишида адекват антибактериал даволанишга қарамай бемор аҳволининг ўта оғирлиги, кескин умумий ҳолсизлик, умумий интоксикация, сурункали буйрак етишмовчилигининг терминал босқичга ўтиши, бемор иш қобилиятининг бутунлай ва доимий йўқолиши билан кечади. Икки томонлама буйраклар каверноз сили мавжудлиги, аёлларда пельвиоперитонит асоратлари эътиборга олинади.
Сийдик чиқариш ва таносил аъзоларининг тез ривожланувчан силини аниқлашда сийдикнинг клиник тахлилида изостенурия-сийдик солиштирма оғирлигини бирдек бўлиб қолиши, пиурия-йиринг, протеинурия-оқсил, цилиндрурия-цилиндрлар борлигига ва таносил аъзоларидан чиқаётган оқмаларда сил микобактерияларини топилишига асосланилади. Буйрак ва сийдик пуфаги атрофини қамраган рентген, экскретор урография, индигокарминли цистоскопия ва ретроград пиелография, гистеросальпингография, ультратовуш текширувлари (УЗИ), зарур бўлганда лапароскопия, КТ ёки МРТ текширувлари ўтказилади.
2. Хавфли ўсмалар.
2.1. Хавфли ўсмалар (барча турлари, асосий ўчоғи аниқланмаган ҳолатлар ҳам). Халқаро TNM классификацияси бўйича IV-босқич даври.
Клиник ташхис одатда гистологик текширув асосида қуйилади (гистологик текширувга тўқима парчаларидан намуна олиш имконияти бўлмаган: ўпка марказий раки, бош, орқа мия ва бошқа тўқима олиниши қийин жойлар бундан мустасно). Рентген, лаборатория, цитология, зарур ҳолларда компьютер, магнито- резонанс томография текширувлари ўтказилади .
2.2. Лимфа ва қон тўқималарининг хавфли ўсмалари. Миелопролифератив ўсмалар:
г) эритремия, бош мияда қон қуюлиши ёки бош мия қон томирлари тромбози билан асоратланган ҳолатлари;
д) сурункали лимфолейкоз, апластик анемиялар, агранулоцитозларнинг оғир формалари камқонлик, тромбоцитопения ва узлуксиз қайталанадиган инфекциялар билан асоратланган ҳолатлари;
е) сурункали моноцитар лейкоз. Камқонлик ва геморрагия аломатлари билан кечадиган терминал босқичи;
ж) кўп сонли миелома. Остеодеструктив асоратлари (умуртқа ва оёқ суякларининг патологик синиши) билан;
з) лимфагранулематоз. IV-босқичи. Лимфа тугунларининг жароҳатланиши билан кечаётган, бир ёки ундан кўпроқ экстролимфа аъзоларининг диффузли жароҳатланиш билан;
и) рецидив хавфли ўсмалар IV-босқичи, генерализация жараёни билан. Периферик лимфа тугунларда ва ички аъзоларда метастазлар билан кечаётган ҳолатлар.
3. Эндокрин тизими касалликлари.
Адекват даво таъсир қилмаётган ҳолатлар:
а) қандли диабет. I-II турлари, инсулинга талаб хили (инсулин миқдори бир кеча-кундузда 60 ўлчов бирлиги ва ундан кўп) оғир кечаётган ва яққол ифодаланган микроангиопатия, ретинопатия, полинейропатия белгилари билан;
б) қандли диабет. I-II турлари, (инсулин миқдори бир кеча кундузда 60 ўлчов бирлигидан кам бўлган ёки инсулинсиз) декомпенсация ҳолати, кетоацидоз, лабил кечиши, гипогликимик ва гипергликимик ҳолатларнинг алмашиб туриши билан диабетик ретинопатия (препролифератив ёки пролифератив босқичда кўриш ўткирлигининг коррекция қилиб бўлмайдиган пасайиши) билан диабетик полинейропатия(автоном полинейропатия, диабетик энтеропатия, сийдик чиқариш йўллари ва сийдик қопининг атонияси), диабетик нефропатия-V, диабетик оёқ cиндроми (ишемик, нейропатик, ёки аралаш шакли узоқ вақт битмаётган трофик яралар ривожланиши билан, оёқ панжаларининг «қуруқ» ёки «ҳўл» гангренаси, шаклланаётган Шарко бўғимининг остеоартропатиялари билан;
5.5. Бутунлай кўрлик, шунингдек яхши кўрадиган кўздаги кўриш равшанлиги, касалликлар туфайли бўлган ўзгаришлардан сўнг 0, 03 дан ошмай қолган ва уни тузатиб бўлмайдиган ёки иккала кўздаги кўриш бурчаги бир хилда 10 даражага торайиб қолган ҳоллар.
5.6. Паркинсонизм, яққол акинетико-регидли синдроми ва вегетатив бузилишлар билан (ортостатик гипестезия).
6. Қон айланиш аъзоларининг касалликлари.
6.1. Юрак касалликлари: тез ривожланувчан даври, қон айланиши етишмовчилигининг II-III-босқичи билан ва даволаш таъсир этмаётган ҳолатлар:
а) конструктив перикардит, жарроҳлик йўли билан даволаб бўлмайдиган ҳолатлар.
Жазо ўташ даврида касалланиш ёки жароҳатланиш оқибатида:
а) иккала қўл ёки иккала оёқнинг юқори қисмидан ампутация қилиниши;
б) бир оёқ ва бир қўлнинг юқори қисмидан ампутация қилиниши.
13. Нурланиш касаллиги:
13.1. Ўткир нурланиш касаллиги:
а) ўткир нурланиш касаллигининг барча (I—IV) оғир босқичлари;
б) нурланиш оқибатида тери куйган жойларида ўзгаришлар ва касалликнинг I—IV оғир даражадаги хуруж қилган босқичи;
в) ўткир нурланиш касаллигининг асоратлари:
астеник аломатлар, биринчи навбатда бошқарув тизимига кирувчи нерв ва қон томирлари тизимларининг тез чарчаши ва функционал етишмовчиги билан;
асаб ва қон томирлари тизимларининг органик шикастланиши, мия ва периферик қон айланишининг бузилишлари билан;
таҳлилдаги қон кўрсаткичларининг турғун эмаслиги яққол ифодаланган цитопеник кўринишлар, иликнинг гиперплазик кўрсаткичлари билан (лейкоцитлар сони 3,0 х 10 дан кам, тромбоцитлар сони 1,5 х 10 дан кам);
одам танасидаги чуқур трофик, дегенератив ва склеротик ўзгаришлар, кейинчалик пайдо бўлган радиацион яралар, оғриқ синдроми билан; контрактуралар ва ампутацион нуқсонлар;
(ОИТС) нинг қуйидаги турғун клиник белгилари пайдо бўлган ҳолларда: ВИЧ-кахексия; пневмоцист пневмония (клиник); сурункали диарея; ўпкадан ташқари криптококкоз; цитомегаловирус инфекция бошқа аъзоларни зарарланиши билан (жигар, талоқ ва лимфа тугунларини зарарланиши бундан мустасно); оддий герпес вируси чақирган инфекциялар, ички аъзолар зарарланиши ёки тери ва шиллиқ қаватларини сурункали (1 ойдан ортиқ) зарарланиши; диссеминирланган эндемик микоз (гистоплазмос, кокцидиоидоз); қизилўнгач, трахея, бронх ва ўпка кандидози; атипик микробактериялар чақирган диссеминирланган инфекциялар; сальмонеллез септицемия; ўпкадан ташқари сил; лимфома; саркома Капоши, ВИЧ-энцефалопатия.
15. Мохов касаллигининг ҳамма кўринишлари.
16. Ушбу рўйхатда қайд этилмаган ташхиси аниқланган ёки аниқланмаган касалликлар, оғир асоратлари билан:
Касаллик жараёни кучайиб бориб, ўтказилаётган адекват даво таъсир қилмай, бемор ҳолатининг ўта оғирлиги, тананинг бир ёки бир нечта аъзоларида қайтариб бўлмайдиган бузилишлар пайдо бўлиши, касаллик оқибати нохушликдан дарак бериши билан кечаётган ҳолатлар.
Бундай касаллик ва унинг асоратларини тасдиқлаш учун Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тегишли Республика илмий текшириш институти(маркази)нинг хулосаси бўлиши шарт.
Изоҳ: Соғлиқни сақлаш идоралари тиббий муассасаларининг барча масъул раҳбарлари касалликлар Рўйхатида қайд этилган касалликларни аниқлашда, даволашда, ташхис қўйишда, (пуллик текшириш ва даволаш муолажалари ўрнатилган тартибда тўланади) бош, етакчи мутахассисларнинг маслаҳат кўригидан ўтказишда ва суд ҳукми билан касаллиги туфайли жазони ўташдан озод этилган оғир беморларни Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги касалхоналарга ётқизишда амалий ёрдам беришлари шарт.
Оғир касалликка чалинган маҳкумларни тиббий текширувдан ўтказиш ва уларни касаллиги туфайли жазони ўташдан озод қилишга тақдим этиш Қоидаларига 2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси ИИВ махсус тиббий комиссияси
Ҳаёти давомида қандай касалликларга чалинган ва қаерда даволанган ___________________________________________________________________ ___________________________________________________________________ ___________________________________________________________________
Қандай жароҳатлар олган ва операция бўлган ___________________________ ___________________________________________________________________ ___________________________________________________________________
Асосий касалликнинг бошланиши ва кечиши, асосий касалликлари бўйича қаерда ва қанча вақт даволанган, ўтказилган даволаниш муолажалари ___________________________________________________________________ ___________________________________________________________________ ___________________________________________________________________ ___________________________________________________________________
Объектив текшириш маълумотлари:
1. Бўйи _______см. Вазни ______кг.
2. Тана териси ва шиллиқ пардалари ҳолати _____________________________ ___________________________________________________________________ ___________________________________________________________________
3. Мускул ва суяк тизими, бўғинлар ҳолати ______________________________ ___________________________________________________________________ ___________________________________________________________________
4. Нафас олиш аъзолари ______________________________________________ ___________________________________________________________________ ___________________________________________________________________
6. Овқат ҳазм қилиш аъзолари _________________________________________ ___________________________________________________________________ ___________________________________________________________________
7. Сийдик йўллари ва жинсий аъзолар тизими ___________________________ ___________________________________________________________________ ___________________________________________________________________
8. Асаб тизими ва руҳий ҳолати _______________________________________ ___________________________________________________________________ ___________________________________________________________________
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2008 йил 13 августдаги 12 ва 9-сонли ҳамкорликдаги қарори билан тасдиқланган «Маҳкумларни касаллиги туфайли жазони ўташдан озод қилишга тақдим этиш учун асос бўладиган касалликлар Рўйхати»нинг _______бандига асосан маҳкум_____________________________________________________________ ___________________________________________________________________ ___________________________________________________________________