1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.05.00 Ҳаво транспорти / 09.15.05.03 Авиация]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Транспорт. Йўл хўжалиги. Ҳаракат ва парвозлар хавфсизлиги]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ХАЛҚАРО ПАРВОЗЛАР УЧУН НАВОИЙ АЭРОПОРТИНИ ОЧИШ ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикасининг Ҳаво кодексига мувофиқ ва Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиациясининг халқаро парвозларини кенгайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.05.00 Ҳаво транспорти / 09.15.05.04 Аэропортлар. Аэродромлар]
1. «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлигининг ҳаво кемаларининг халқаро парвозлари учун Навоий шаҳри аэропортини очиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.05.00 Ҳаво транспорти / 09.15.05.09 Авиация ишлари ва хизматлар]
2. «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси билан биргаликда бир ой муддатда Навоий шаҳри аэропорти мақоми бўйича маълумотлар тайёрланишини ва уларнинг аэронавигация ахборотлари халқаро тўпламларида эълон қилинишини ташкил этсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизматининг Давлат чегараларини ҳимоя қилувчи қўмитаси, Давлат божхона қўмитаси, Давлат ветеринария қўмитаси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги Навоий шаҳри аэропортининг ўтказиш пунктларида чегара, божхона, санитария ва ветеринария назоратини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширсинлар.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 14 августдаги 624-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 33-сон, 857-модда)
4. «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизматининг Давлат чегараларини ҳимоя қилувчи қўмитаси, Давлат божхона қўмитаси, Давлат ветеринария қўмитаси, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тегишли бўлинмаларини Навоий шаҳри аэропортида чегара, божхона, санитария ва ветеринария назоратини самарали амалга ошириш учун зарур хизмат бинолари, алоқа воситалари, асбоб-ускуналар ва махсус техника билан бепул таъминласин.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 14 августдаги 624-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 33-сон, 857-модда)