1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.10.00.00 Айрим тоифадаги ходимларнинг меҳнатини (хизматини) тартибга солишнинг хусусиятлари / 05.10.06.00 Касаначилик;
2.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.03.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Давлат ҳокимияти органлари. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари;
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ «ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ «ЙИРИК САНОАТ КОРХОНАЛАРИ БИЛАН КАСАНАЧИЛИКНИ РИВОЖЛАНТИРИШ АСОСИДАГИ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ВА ХИЗМАТЛАР ЎРТАСИДА КООПЕРАЦИЯНИ КЕНГАЙТИРИШНИ РАҒБАТЛАНТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА» 2006 ЙИЛ 5 ЯНВАРДАГИ ПФ-3706-СОН ФАРМОНИНИ АМАЛГА ОШИРИШ ҲАҚИДА» 2006 ЙИЛ 11 ЯНВАРДАГИ 4-СОН ҚАРОРИГА ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА (ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ «КАСАНАЧИЛИКНИ ТАШКИЛ ЭТИШНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ҲАМДА МАҲАЛЛИЙ ДАВЛАТ ҲОКИМИЯТИ ВА ХЎЖАЛИК БОШҚАРУВИ ОРГАНЛАРИ РАҲБАРЛАРИНИНГ УНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ПАРАМЕТРЛАРИ БАЖАРИЛИШИ ЮЗАСИДАН ЖАВОБГАРЛИГИНИ ОШИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА» 2008 ЙИЛ 1 ИЮЛДАГИ 146-СОН ҚАРОРИ)
Вазирлар Маҳкамасининг «Касаначиликни ташкил этишни такомиллаштириш ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти ва хўжалик бошқаруви органлари раҳбарларининг уни ривожлантириш параметрлари бажарилиши юзасидан жавобгарлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2008 йил 1 июлдаги 146-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Йирик саноат корхоналари билан касаначиликни ривожлантириш асосидаги ишлаб чиқариш ва хизматлар ўртасида кооперацияни кенгайтиришни рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2006 йил 5 январдаги ПФ-3706-сон Фармонини амалга ошириш ҳақида» 2006 йил 11 январдаги 4-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й., 1-сон, 3-модда) иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2008 йил 11 август,
181-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 11 августдаги 181-сон қарорига ИЛОВА
Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Йирик саноат корхоналари билан касаначиликни ривожлантириш асосидаги ишлаб чиқариш ва хизматлар ўртасида кооперацияни кенгайтиришни рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2006 йил 5 январдаги ПФ-3706-сон Фармонини амалга ошириш ҳақида» 2006 йил 11 январдаги 4-сон қарорига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
«янги касаначилик иш ўринлари, шу жумладан касаначилик турларидан фойдаланишни кенгайтириш ҳисобига янги иш ўринлари барпо этиш учун мавжуд захираларни аниқлаш ва ишга солишда корхоналарга кўмаклашиш»;
«туманлар (шаҳарлар) ҳудудида жойлашган корхоналар бўйича касаначиликни ривожлантириш параметрлари бажарилиши мониторингини олиб бориш;
иш берувчи корхоналар томонидан касаначиларнинг ҳуқуқлари бузилган тақдирда уларга кўрсатиб ўтилган ҳуқуқлар ҳимоя қилинишида кўмаклашиш;
фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари билан яқин ҳамкорликда банд бўлмаган аҳоли сонини ва малакасини аниқлаш, шунингдек аҳолининг кўрсатиб ўтилган тоифасига кейинчалик уларни ишга жойлаштиришда кўмаклашиш».
б) III бўлим номидаги «асбоб-ускуналар, жиҳозлар, инвентарлар» сўзлари чиқариб ташлансин;
в) 6-бандга қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши қўшилсин:
«Касаначилик шароитларида фойдаланиш мумкин бўлмаган асбоб-ускуналар, хом ашё, материаллар ва маҳсулотлар рўйхати Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади»;
«17. Иш берувчи касаначига меҳнат шартномасида назарда тутилган ишлар (хизматлар)ни бажариш учун тегишли сифатга эга бўлган хом ашё, материаллар, бутловчи буюмлар ва ярим тайёр маҳсулотлар тақдим этади (беради).
Корхоналар буюртмалари бўйича маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва хизматлар кўрсатиш учун касаначиларга асбоб-ускуналар, жиҳозлар ва инвентарь қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда берилади»;
д) 18, 19 ва 22-бандлар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
«31. Касаначининг ишлаб чиқариш топшириғини ўз уйида ёки ўзига тегишли бошқа хоналарда бажариш билан боғлиқ харажатлари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қопланади».
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 33-сон, 318-модда)