Республика олий таълим муассасалари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг такомиллаштирилган тизимини тасдиқлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Республика олий таълим муассасалари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тизимини такомиллаштириш ва уни моддий рағбатлантиришни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2008 йил 24 июлдаги ПҚ-926-сон қарорини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.03.00.00 Меҳнатга ҳақ тўлаш / 05.03.01.00 Умумий масалалар;
2.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.03.00.00 Меҳнатга ҳақ тўлаш / 05.03.02.00 Иш ҳақининг энг кам миқдори]
1. Олий таълим муассасаларининг профессор-ўқитувчилар таркиби ва раҳбар ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг 1—3-иловаларга мувофиқ базавий лавозим маошлари 2008 йил 1 сентябрдан бошлаб амалга киритилсин.
2. Олий таълим муассасалари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тўғрисидаги Низом 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.03.00.00 Меҳнатга ҳақ тўлаш / 05.03.01.00 Умумий масалалар]
21. Олий таълим муассасаларининг бошқарув, техник, хизмат кўрсатувчи ва ўқув-ёрдамчи ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш разрядлари 5-иловага мувофиқ тасдиқлансин ва 2017 йил 1 сентябрдан жорий этилсин.
(21-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 11 августдаги 617-сонли қарорига асосан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 33-сон, 852-модда)
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.03.00.00 Меҳнатга ҳақ тўлаш / 05.03.01.00 Умумий масалалар;
2.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.03.00.00 Меҳнатга ҳақ тўлаш / 05.03.02.00 Иш ҳақининг энг кам миқдори]
3. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги билан биргаликда 2008 йил 1 сентябргача олий таълим муассасалари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг такомиллаштирилган тизимини жорий этиш бўйича зарур тушунтириш ишларини ва ташкилий ишларни амалга оширсин.
Амалга оширилган ишлар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 9 ойи якунлари бўйича мажлисида ахборот берилсин.
4. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, олий таълим муассасаларига эга бўлган вазирликлар ва идораларнинг кундузги ўқиш бўйича олий таълим йўналишлари ва мутахассисликларига қараб бир ўқитувчига тўғри келадиган талабалар сони нисбатининг чекланган нормативларини:
Белгилансинки, таълим соҳалари блоклари ва шакллари бўйича бир нафар ўқитувчи ҳисобига тўғри келадиган талабалар сони нисбатининг нормативлари Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан тасдиқланади.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 11 августдаги 617-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 33-сон, 852-модда)
5. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Адлия вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда:
қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин;
идоравий норматив ҳужжатларни мазкур қарорга мувофиқлаштирсин.
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Қосимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
фан доктори ёки фан доктори (Doctor of Science) илмий даражасидан бирига, хорижий мамлакатларнинг унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига ёки профессор илмий унвонига эга бўлган
2 280 056
2 178 048
фан номзоди, фалсафа доктори (Ph.D) илмий даражасидан бирига, хорижий мамлакатларнинг унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига ёки доцент илмий унвонига эга бўлган
2 178 048
2 094 613
илмий даражага эга бўлмаган
2 094 613
2 010 729
2. Профессор:
фан доктори ёки фан доктори (Doctor of Science) илмий даражасидан бирига, хорижий мамлакатларнинг унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига эга бўлган
2 178 048
2 094 613
фан номзоди ёки фалсафа доктори (Ph.D) илмий даражасидан бирига, хорижий мамлакатларнинг унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига эга бўлган
2 094 613
2 010 729
илмий даражага эга бўлмаган
2 010 729
1 911 492
3. Доцент:
фан доктори ёки фан доктори (Doctor of Science), фан номзоди, фалсафа доктори (Ph.D) илмий даражасидан бирига ёки хорижий мамлакатларнинг унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига эга бўлган
2 010 729
1 911 492
Илмий даражага эга бўлмаган
1 911 492
1 813 388
4. Катта ўқитувчи:
фан доктори ёки фан доктори (Doctor of Science), фан номзоди, фалсафа доктори (Ph.D) илмий даражасидан бирига ёки хорижий мамлакатларнинг унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига эга бўлган
1 911 492
1 813 388
илмий даражага эга бўлмаган
1 813 388
1 717 466
5. Ассистент, ўқитувчи:
фан доктори ёки фан доктори (Doctor of Science), фан номзоди, фалсафа доктори (Ph.D) илмий даражасидан бирига ёки хорижий мамлакатларнинг унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига эга бўлган
1 717 466
1 622 345
илмий даражага эга бўлмаган
1 622 345
1 528 665
6. Ўқитувчи-стажер
1 431 420
Изоҳ:
1. Ушбу иловада назарда тутилган базавий лавозим маошлари кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш таълим муассасаларида (марказлар, институтлар, факультетларда) тегишли лавозимлар учун ҳам қўлланилади, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
2. Профессорлар ва доцентларнинг базавий лавозим маошлари тегишли равишда профессор ёки доцент илмий унвонига эга бўлган шахсларга (катта илмий ходимга) белгиланади.
3. Профессор ёки доцент лавозимига тайинланган, бироқ тегишли илмий унвонга эга бўлмаган профессор-ўқитувчилар таркибидан бўлган шахсларга икки йилгача бўлган муддатга базавий лавозим маошлари қуйидаги миқдорларда белгиланади:
профессор — 2 010 729 сўм;
доцент — 1 911 492 сўм.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 11 августдаги 617-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 33-сон, 852-модда)
фан доктори ёки фан доктори (Doctor of Science) илмий даражасидан бирига, хорижий мамлакатларнинг унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига ёки профессор илмий унвонига эга бўлган
2 467 989
2 364 041
фан номзоди ёки фалсафа доктори (Ph.D) илмий даражасидан бирига, хорижий мамлакатларнинг унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига ёки доцент илмий унвонига эга бўлган
2 364 041
2 280 056
2. Ўқув, илмий ва маънавий-маърифий ишлар бўйича проректор:
фан доктори ёки фан доктори (Doctor of Science) илмий даражасидан бирига, хорижий мамлакатларнинг унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига ёки профессор илмий унвонига эга бўлган
2 364 041
2 280 056
фан номзоди ёки фалсафа доктори (Ph.D) илмий даражасидан бирига, хорижий мамлакатларнинг унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига ёки доцент илмий унвонига эга бўлган
2 280 056
2 178 048
илмий унвонга ёки илмий даражага эга бўлмаган
2 178 048
2 094 613
3. Халқаро алоқалар, академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари ва молия-иқтисод ишлар бўйича проректор:
фан доктори ёки фан доктори (Doctor of Science) илмий даражасидан бирига, хорижий мамлакатларнинг унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига ёки профессор илмий унвонига эга бўлган
2 226 535
2 142 452
фан номзоди ёки фалсафа доктори (Ph.D) илмий даражасидан бирига, хорижий мамлакатларнинг унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига ёки доцент илмий унвонига эга бўлган
2 142 452
2 057 983
илмий унвонга ёки илмий даражага эга бўлмаган
2 057 983
1 973 391
4. Филиал директори:
академик илмий унвонига эга бўлган
2 467 989
2 467 989
фан доктори ёки фан доктори (Doctor of Science) илмий даражасидан бирига, хорижий мамлакатларнинг унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига ёки профессор илмий унвонига эга бўлган
2 364 041
2 364 041
фан номзоди ёки фалсафа доктори (Ph.D) илмий даражасидан бирига, хорижий мамлакатларнинг унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига ёки доцент илмий унвонига эга бўлган
2 280 056
2 280 056
5. Филиал директорининг ўқув, илмий ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари:
фан доктори ёки фан доктори (Doctor of Science) илмий даражасидан бирига, хорижий мамлакатларнинг унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига ёки профессор илмий унвонига эга бўлган
2 280 056
2 280 056
фан номзоди ёки фалсафа доктори (Ph.D) илмий даражасидан бирига, хорижий мамлакатларнинг унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига ёки доцент илмий унвонига эга бўлган
2 178 048
2 178 048
илмий унвонга ёки илмий даражага эга бўлмаган
2 094 613
2 094 613
6. Филиал директорининг халқаро алоқалар ва молия-иқтисод ишлар бўйича ўринбосари:
фан доктори ёки фан доктори (Doctor of Science) илмий даражасидан бирига, хорижий мамлакатларнинг унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига ёки профессор илмий унвонига эга бўлган
2 142 452
2 142 452
фан номзоди ёки фалсафа доктори (Ph.D) илмий даражасидан бирига, хорижий мамлакатларнинг унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига ёки доцент илмий унвонига эга бўлган
2 057 983
2 057 983
илмий унвонга ёки илмий даражага эга бўлмаган
1 973 391
1 973 391
7. Декан:
фан доктори ёки фан доктори (Doctor of Science), фан номзоди, фалсафа доктори (Ph.D) илмий даражасидан бирига ёки хорижий мамлакатларнинг унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига эга бўлган
2 178 048
2 178 048
илмий унвонга ёки илмий даражага эга бўлмаган
2 094 613
2 094 613
8. Декан ўринбосари:
фан доктори ёки фан доктори (Doctor of Science), фан номзоди, фалсафа доктори (Ph.D) илмий даражасидан бирига ёки хорижий мамлакатларнинг унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига эга бўлган
2 094 613
2 094 613
илмий унвонга ёки илмий даражага эга бўлмаган
2 010 729
2 010 729
9. Ахборот технологиялари маркази бошлиғи
836 099
782 513
Изоҳ
Ушбу иловада назарда тутилган базавий лавозим маошлари кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш таълим муассасаларида (институтларда, факультетларда) тегишли лавозимлар учун ҳам қўлланилади, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 11 августдаги 617-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 33-сон, 852-модда)
Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 1 августдаги 164-сон қарорига 4-ИЛОВА
Олий таълим муассасалари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тўғрисида
НИЗОМ
I. Умумий қоидалар
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.03.00.00 Меҳнатга ҳақ тўлаш / 05.03.01.00 Умумий масалалар;
2.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.03.00.00 Меҳнатга ҳақ тўлаш / 05.03.02.00 Иш ҳақининг энг кам миқдори]
1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Республика олий таълим муассасалари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тизимини такомиллаштириш ва уни моддий рағбатлантиришни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2008 йил 24 июлдаги ПҚ-926-сон қарорига мувофиқ ишлаб чиқилган ҳамда Давлат бюджетидан ёки аралаш тарзда маблағ билан таъминланадиган олий таълим муассасаларининг профессор-ўқитувчилар таркиби ва раҳбар ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тартиби ва шартларини белгилайди.
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.03.00.00 Меҳнатга ҳақ тўлаш / 05.03.01.00 Умумий масалалар]
2. Ушбу Низомнинг амал қилиши бюджет ташкилотлари учун қўлланадиган Ягона тариф сеткаси асосида амалга ошириладиган олий таълим муассасаларининг ўқув-ёрдамчи, техник ва хизмат кўрсатувчи ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашга татбиқ этилмайди.
3. Олий таълим муассасалари ходимларининг иш ҳақи базавий лавозим маошини, шунингдек қонун ҳужжатларида ва ушбу Низомда назарда тутилган устамалар ва қўшимча тўловларни ўз ичига олади.
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.02.00.00 Фан / 13.02.04.00 Илмий ходимлар, илмий муассасалар мутахассислари (мақом, аттестация, илмий даража ва унвонлар)]
илмий даража, илмий унвон мавжудлигига қараб табақалаштирилади.
6. Олий таълим муассасалари раҳбарларининг базавий лавозим маошлари олий таълим муассасаси мансуб бўлган гуруҳдан келиб чиққан ҳолда белгиланади.
Биринчи гуруҳга талабалар контингенти 2000 нафардан ортиқ бўлган олий таълим муассасаси киради.
Иккинчи гуруҳга талабалар контингенти 2000 нафардан кам бўлган олий таълим муассасаси киради.
8. Профессор-ўқитувчилар таркибига кафедра мудири, профессор, доцент, катта ўқитувчи, ассистент, ўқитувчи, тажриба орттирувчи ўқитувчи лавозимидагилар киритилади.
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.08.00 Таълим турлари / 13.01.08.04 Олий таълим]
Олий таълим муассасасининг кафедра мудири, профессор, доцент, катта ўқитувчи, ассистент, ўқитувчи, тажриба орттирувчи ўқитувчи лавозимлари Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 10 февралдаги 20-сон қарори билан тасдиқланган Олий таълим муассасаларига педагог ходимларни танлов асосида ишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги Низомга мувофиқ эгалланади.
9. Базавий лавозим маошлари схемаларида иккита маош назарда тутилган лавозимлар бўйича профессор-ўқитувчилар таркиби штат жадвалларини тасдиқлашда ушбу лавозимлар бўйича лавозим маошлари олий таълим муассасаси ректори томонидан ходимлар сони ва тегишли вазирлик (идора) томонидан ушбу олий таълим муассасаси учун мазкур ходимлар тоифаси бўйича ҳисобланган иш ҳақи фонди доирасида белгиланади. Бунда ўталган илмий мактаб, иш стажи, ўқув-тарбия жараёнига қўшилган фаол ҳисса ва олий таълим муассасаси раҳбари томонидан белгиланадиган бошқа кўрсаткичлар ҳисобга олинади.
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.08.00 Таълим турлари / 13.01.08.04 Олий таълим]
10. Олий таълим муассасалари ходимларининг базавий лавозим маошларини ўзгартириш:
Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонларига мувофиқ бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи ошганда;
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.08.00 Таълим турлари / 13.01.08.04 Олий таълим]
ходим олий таълим муассасасида бошқа лавозимга ўтганда амалга оширилади.
Базавий лавозим маошини ўзгартириш олий таълим муассасаси бўйича буйруқ билан расмийлаштирилади.
11. Ўзбекистон Республикаси Президентининг иш ҳақини ошириш тўғрисидаги фармонлари муносабати билан базавий лавозим маошлари ўзгарган тақдирда Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг педагог ва раҳбар ходимларнинг базавий лавозим маошлари миқдорларини ўзгартириш тўғрисидаги қўшма буйруғи чиқарилади.
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.02.00.00 Меҳнат / 05.02.07.00 Меҳнат шартномаси (контракт)]
12. Ходим олий таълимнинг битта муассасасида бошқа лавозимга ўтган тақдирда ва шу муносабат билан базавий лавозим маоши ўзгарганда меҳнат шартномаси ўзгариши тартибини белгилайдиган Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси қоидалари қўлланилади (VI боб, 3-§).
III. Устамалар ва қўшимча тўловлар
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.03.00.00 Меҳнатга ҳақ тўлаш / 05.03.04.00 Устамалар, қўшимча тўловлар ва коэффициентлар]
13. Юқори касб маҳоратига эга бўлган ва ўқув-тарбия жараёни сифатини оширишга ҳамда илмий тадқиқотларга аниқ ҳисса қўшаётган профессор-ўқитувчилар таркиби вакиллари меҳнатини моддий тақдирлаш ва рағбатлантириш мақсадида улар учун бюджет муассасалари ва ташкилотлари ходимларини моддий рағбатлантириш махсус жамғармасидан белгиланган тартибда тўланадиган ҳар ойлик устамалар белгиланади.
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.03.00.00 Меҳнатга ҳақ тўлаш / 05.03.04.00 Устамалар, қўшимча тўловлар ва коэффициентлар]
14. Ҳукуматнинг алоҳида қарорлари билан белгиланган ва тариф бўйича лавозим маошига нисбатан фоизларда ҳисобланадиган қўшимча тўлов ва устамаларнинг бошқа турлари миқдори ушбу Низом кучга кирган вақтдан бошлаб базавий лавозим маошига нисбатан фоизларда ҳисобланади.
IV. Меҳнатга соатбай ҳақ тўлаш тартиби ва шартлари
15. Педагог ходимлар меҳнатига соатбай ҳақ тўлаш:
штатдаги ўқитувчилар томонидан ушбу тоифадаги ходимларга соатбай ҳақ тўлаш шартлари тўғрисида амалдаги низомларга мувофиқ бажарилган ўқув ишлари учун;
белгиланган нормативларга мувофиқ меҳнатга соатбай ҳақ тўлаган ҳолда ўқув ишларини бажаришга жалб этиладиган ректорлар, проректорлар ва бошқа раҳбар ходимларга;
бошқа ташкилотлардан жалб этиладиган ўқитувчилар ва бошқа мутахассисларнинг ўқув ишлари учун ҳақ тўлашда қўлланилади.
17. Профессор-ўқитувчилар таркиби меҳнатини нормалаштириш ҳар йили ўқув йили учун тузиладиган ва белгиланган тартибда тасдиқланадиган шахсий иш режаларига асосланган.
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.02.00.00 Фан / 13.02.07.00 Илмий тадқиқотлар]
Профессор-ўқитувчиларнинг шахсий иш режаси ўқув, ўқув-услубий, илмий-тадқиқот, ташкилий ва маънавий-маърифий тусдаги асосий тадбирлар рўйхатини ўз ичига олади.
Қонун ҳужжатларига мувофиқ ўқув жараёни ўқитишнинг модул тизимига асосланган олий таълим муассасаларида йиллик шахсий иш режаси фақат ўқув тусдаги тадбирларни, уларнинг соатлар миқдорини кўрсатган ҳолда, ўз ичига олади. Ушбу соатларнинг энг кам миқдори олий таълим муассасаси Кенгаши томонидан белгиланади.
Профессор-ўқитувчилар таркибининг ўқув-услубий, илмий-тадқиқот, ташкилий ва маънавий-маърифий ишлари бўйича меҳнат фаолияти соатлар миқдорисиз иш турлари ва мазмуни асосида лавозимларга қўйилган малака талабларига мувофиқ амалга оширилади.
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.08.00 Таълим турлари / 13.01.08.04 Олий таълим]
Олий таълим муассасасида профессор-ўқитувчилар таркибининг ўқув-услубий, илмий-тадқиқот, ташкилий ва маънавий-маърифий ишлар ҳажми мазкур иш турларини бажариш зарурлигини инобатга олган ҳолда эгаллаб турган лавозим билан боғлиқ ҳолда факультет декани (кафедра мудири)нинг таклифлари асосида олий таълим муассасаси кенгаши томонидан тасдиқланади.
Олий таълим муассасаси профессор-ўқитувчилар таркибининг ўқув юкламаси ҳамда ўқув-услубий, илмий-тадқиқот, ташкилий ва маънавий-маърифий ишларини белгилаш қоидалари Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан тасдиқланади.
Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 1 августдаги 164-сон қарорига 5-ИЛОВА
Олий таълим муассасаларининг бошқарув, техник, хизмат кўрсатувчи ва ўқув-ёрдамчи ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш
РАЗРЯДЛАРИ
Т/р
Лавозимлар номи
Меҳнатга ҳақ тўлаш разрядлари
1.
Ўқув-услубий бўлими (бошқарма), илмий-тадқиқот ва илмий педагог кадрлар тайёрлаш бўлими (сектор), магистратура бўлими, таълим сифатини назорат қилиш бўлими бошлиқлари
*
2.
Ўқув-услубий бошқарма бошлиғи ўринбосари
**
3.
«Маънавият ва маърифат» ва иқтидорли ёшлар билан ишлаш бўлими бошлиғи
16
4.
Маркетинг бўлими бошлиғи:
2000 ва ундан юқори нафар талаба бўлганда
2000 нафар талабадан кам бўлганда
15
14
5.
Мониторинг ва ички назорат бўлими (сектор мудири), халқаро бўлими, академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари билан ишлаш бўлими бошлиқлари:
2000 ва ундан юқори нафар талаба бўлганда
2000 нафар талабадан кам бўлганда
13
12
6.
Бош муҳандис, бош бухгалтер, режа-молия бўлими (сектор) бошлиғи:
2000 ва ундан юқори нафар талаба бўлганда
2000 нафар талабадан кам бўлганда
15
14
7.
Бош энергетик, бош бухгалтер ўринбосари (аудитор), ходимлар бўлими, ўқитишнинг техник воситалари бўлими, техник фойдаланиш ва хўжалик бўлими бошлиқлари:
2000 ва ундан юқори нафар талаба бўлганда
2000 нафар талабадан кам бўлганда
13
12
8.
Таҳририй-нашриёт бўлими, иккинчи бўлим, фуқаро ва меҳнат муҳофазаси бўлими ва бошқа бўлимлар бошлиқлари
12
9.
Ректор ёрдамчиси, етакчи мутахассис
8
10.
Девонхона ва архив мудирлари, услубчи,тармоқ ва тизим администратори, телефон станцияси бошлиғи, диспетчер-гараж мудири
7
11.
Иқтисодчи, бухгалтер:
тоифасиз
2-тоифа
1-тоифа
6
7
8
12.
Муҳандис:
тоифасиз
2-тоифа
1-тоифа
4
5
6
13.
Техник:
тоифасиз
2-тоифа
1-тоифа
3
4
5
14.
Лаборатория, спорт иншооти, виварий, ўқув полигони, санъат саройи мудирлари, криоген станция бошлиғи
7
15.
Талабалар турар жойи, компьютер зали мудирлари, муҳаррир, фонд сақловчи
6
16.
Инспектор, диспетчер, техник муҳаррир, кабинет мудири
5
17.
Хўжалик, омбор мудирлари, бино коменданти, лаборант, ғазначи, ёнғин хавфсизлиги бўйича инструктор, мусаҳҳиҳ, музей кузатувчиси
4
18.
Ахборот технологиялари маркази бўлими бошлиқлари:
2000 ва ундан юқори нафар талаба бўлганда
2000 нафар талабадан кам бўлганда
9
8
19.
Ахборот ресурс маркази директори (мудир):
2000 ва ундан юқори нафар талаба бўлганда
2000 нафар талабадан кам бўлганда
12
11
20.
Ахборот ресурс маркази директори ўринбосари (мудир ўринбосари):
2000 ва ундан юқори нафар талаба бўлганда
2000 нафар талабадан кам бўлганда
11
10
21.
Ахборот ресурс маркази бўлимлари мудирлари:
2000 ва ундан юқори нафар талаба бўлганда
2000 нафар талабадан кам бўлганда
10
9
22.
Библиограф, кутубхоначи:
тоифасиз
2-тоифа
1-тоифа
5
6
7
23.
Бош кутубхоначи, бош мутахассис
9
24.
«Маънавият ва маърифат» ва иқтидорли ёшлар билан ишлаш бўлими услубчиси
14
25.
Психолог
15
26.
Талабалар турар жойи тарбиячи-педагоги
14
* Мос равишда олий таълим муассасасининг факультет декани базавий лавозим маошига тенглаштирилади;
** Мос равишда олий таълим муассасасининг факультет декани ўринбосари базавий лавозим маошига тенглаштирилади.
(5-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 11 августдаги 617-сонли қарорига асосан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 33-сон, 852-модда)