toggle_night_mode
Ҳужжат 02.09.2015 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Республика олий таълим муассасалари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг такомиллаштирилган тизимини тасдиқлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Республика олий таълим муассасалари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тизимини такомиллаштириш ва уни моддий рағбатлантиришни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2008 йил 24 июлдаги ПҚ-926-сон қарорини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Олий таълим муассасаларининг профессор-ўқитувчилар таркиби ва раҳбар ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг 1—3-иловаларга мувофиқ базавий лавозим маошлари 2008 йил 1 сентябрдан бошлаб амалга киритилсин.
2. Олий таълим муассасалари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тўғрисидаги Низом 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги билан биргаликда 2008 йил 1 сентябргача олий таълим муассасалари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг такомиллаштирилган тизимини жорий этиш бўйича зарур тушунтириш ишларини ва ташкилий ишларни амалга оширсин.
Амалга оширилган ишлар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 9 ойи якунлари бўйича мажлисида ахборот берилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
4. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, олий таълим муассасаларига эга бўлган вазирликлар ва идораларнинг кундузги ўқиш бўйича олий таълим йўналишлари ва мутахассисликларига қараб бир ўқитувчига тўғри келадиган талабалар сони нисбатининг чекланган нормативларини:
2009/2010 ўқув йилидан бошлаб — 1:10,5;
Олдинги таҳрирга қаранг.
2017/2018 ўқув йилидан бошлаб — 1:12,5 нисбатида белгилаш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
(3-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 26 мартдаги 68-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 13-сон, 143-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Белгилансинки, вилоятлар блоклари ва таълим шакллари бўйича бир нафар ўқитувчи ҳисобига тўғри келадиган талабалар сони нисбатининг нормативлари Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан тасдиқланади.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 26 мартдаги 68-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 13-сон, 143-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
5. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Адлия вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда:
қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин;
идоравий норматив ҳужжатларни мазкур қарорга мувофиқлаштирсин.
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Қосимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2008 йил 1 август,
164-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 1 августдаги 164-сон қарорига
1-ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олий таълим муассасаларининг профессор-ўқитувчилар таркиби меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича базавий лавозим маошлари
МИҚДОРЛАРИ

(сўм)

Лавозимлар номи

Базавий лавозим

маошлари миқдорлари

I гуруҳ

II гуруҳ

1. Кафедра мудири:

фан доктори илмий даражасига ёки профессор унвонига эга бўлган

1 802 415

1 721 777

фан номзоди илмий даражасига ёки доцент унвонига эга бўлган, тегишли мутахассислик бўйича хорижий мамлакатларнинг фалсафа доктори (Ph.D) даражасига ёки унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига эга бўлган

1 721 777

1 655 821

илмий даражага эга бўлмаган

1 655 821

1 589 509

2. Профессор:

фан доктори илмий даражасига ёки тегишли мутахассислик бўйича хорижий мамлакатларнинг илмий даражаларига эга бўлган

1 721 777

1 655 821

фан номзоди илмий даражасига ёки тегишли мутахассислик бўйича хорижий мамлакатларнинг илмий даражаларига эга бўлган

1 655 821

1 589 509

илмий даражага эга бўлмаган

1 589 509

1 511 061

3. Доцент:

илмий даражага ёки тегишли мутахассислик бўйича хорижий мамлакатларнинг фалсафа доктори (Ph.D) даражасига ёки унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига эга бўлган

1 589 509

1 511 061

илмий даражага эга бўлмаган

1 511 061

1 433 508

4. Катта ўқитувчи:

илмий даражага ёки тегишли мутахассислик бўйича хорижий мамлакатларнинг фалсафа доктори (Ph.D) даражасига ёки унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига эга бўлган

1 511 061

1 433 508

илмий даражага эга бўлмаган

1 433 508

1 357 681

5. Ассистент, ўқитувчи:

илмий даражага ёки тегишли мутахассислик бўйича хорижий мамлакатларнинг фалсафа доктори (Ph.D) даражасига ёки унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига эга бўлган

1 357 681

1 282 486

илмий даражага эга бўлмаган

1 282 486

1 208 431

6. Ўқитувчи-стажёр

1 131 557

Изоҳлар:
1. Ушбу иловада назарда тутилган базавий лавозим маошлари кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш муассасаларида (институтларда, факультетларда) тегишли лавозимлар тегишли лавозимлар учун ҳам қўлланилади, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
2. Профессорлар ва доцентларнинг базавий лавозим маошлари тегишли равишда профессор ёки доцент илмий унвонига эга бўлган шахсларга (катта илмий ходимга) белгиланади.
3. Профессор-ўқитувчилар таркибидан профессор ёки доцент лавозимларига тайинланган, бироқ тегишли илмий унвонга эга бўлмаган шахсларга икки йилгача бўлган муддатга базавий лавозим маошлари қуйидаги миқдорларда белгиланади:
профессор — 1 589 509 сўм;
доцент — 1 511 061 сўм»;
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 25 августдаги 246-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 34-сон, 455-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 1 августдаги 164-сон қарорига
2-ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олий таълим муассасаларининг раҳбар ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича базавий лавозим маошлари
МИҚДОРЛАРИ

(сўм)

Лавозимлар номи

Базавий лавозим

маошлари миқдорлари

I гуруҳ

II гуруҳ

1. Ректор:

академик илмий унвонига эга бўлган

2033591

1950979

профессор илмий унвонига, тегишли мутахассислик бўйича хорижий мамлакатларнинг фан доктори илмий даражасига ёки унга тенглаштирилган илмий даражасига эга бўлган

1950979

1868807

доцент илмий унвонига, фан номзоди илмий даражасига ёки тегишли мутахассислик бўйича хорижий мамлакатларнинг фалсафа доктори (Ph.D) даражасига ёки унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига эга бўлган

1868807

1802415

2. Ўқув, илмий ва маънавий-маърифий ишлар бўйича проректор:

профессор илмий унвонига, тегишли мутахассислик бўйича хорижий мамлакатларнинг фан доктори илмий даражасига ёки унга тенглаштирилган илмий даражасига эга бўлган

1868807

1802415

доцент илмий унвонига, фан номзоди илмий даражасига ёки тегишли мутахассислик бўйича хорижий мамлакатларнинг фалсафа доктори (Ph.D) даражасига ёки унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига эга бўлган

1802415

1721777

илмий унвонга ёки илмий даражага эга бўлмаган

1721777

1655821

3. Халқаро алоқалар, капитал қурилиш ва молиявий-иқтисодий ишлар бўйича проректор:

профессор илмий унвонига, тегишли мутахассислик бўйича хорижий мамлакатларнинг фан доктори илмий даражасига ёки унга тенглаштирилган илмий даражасига эга бўлган

1760106

1693638

доцент илмий унвонига, фан номзоди илмий даражасига ёки тегишли мутахассислик бўйича хорижий мамлакатларнинг фалсафа доктори (Ph.D) даражасига ёки унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига эга бўлган

1693638

1626864

илмий унвонга ёки илмий даражага эга бўлмаган

1626864

1559993

4. Филиал директори:

академик илмий унвонига эга бўлган

1950979

1950979

профессор илмий унвонига, тегишли мутахассислик бўйича хорижий мамлакатларнинг фан доктори илмий даражасига ёки унга тенглаштирилган илмий даражасига эга бўлган

1868807

1868807

доцент илмий унвонига, фан номзоди илмий даражасига ёки тегишли мутахассислик бўйича хорижий мамлакатларнинг фалсафа доктори (Ph.D) даражасига ёки унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига эга бўлган

1802415

1802415

5. Филиал директорининг ўринбосари:

профессор илмий унвонига, тегишли мутахассислик бўйича хорижий мамлакатларнинг фан доктори илмий даражасига ёки унга тенглаштирилган илмий даражасига эга бўлган

1802415

1802415

доцент илмий унвонига, фан номзоди илмий даражасига ёки тегишли мутахассислик бўйича хорижий мамлакатларнинг фалсафа доктори (Ph.D) даражасига ёки унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига эга бўлган

1721777

1721777

илмий унвонга ёки илмий даражага эга бўлмаган

1655821

1655821

6. Декан:

илмий унвонга ёки илмий даражага, тегишли мутахассислик бўйича хорижий мамлакатларнинг фалсафа доктори (Ph.D) даражасига ёки унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига эга бўлган

1721777

1721777

илмий унвонга ёки илмий даражага эга бўлмаган

1655821

1655821

7. Декан ўринбосари:

илмий унвонга ёки илмий даражага ёки тегишли мутахассислик бўйича хорижий мамлакатларнинг фалсафа доктори (Ph.D) даражасига ёки унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига эга бўлган

1655821

1655821

илмий унвонга ёки илмий даражага эга бўлмаган

1589509

1589509

8. Ҳисоблаш маркази бошлиғи

660948

618587

Изоҳ:
Ушбу иловада назарда тутилган базавий лавозим маошлари кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш таълим муассасаларида (институтларда, факультетларда) тегишли лавозимлар учун ҳам қўлланилади, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно».
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 25 августдаги 246-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 34-сон, 455-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 1 августдаги 164-сон қарорига
3-ИЛОВА
Олий таълим муассасаларининг бошқа ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича базавий лавозим маошлари миқдори

(сўм)

Лавозимлар номи Базавий лавозим маошлари миқдори
1. Ҳисоблаш марказлари муҳандислари:
1-тоифали 108,758 ‎
2-тоифали 100,841 ‎
тоифасиз 93,244 ‎
2. Маданият ва спорт ишлари вазирлигининг маданият ва санъат таълим йўналишлари бўйича олий таълим муассасалари концертмейстерлари:
етакчи концертмейстер 266,802 ‎
концертмейстер 237,472 ‎
3. Илмий котиб 125,545 ‎
4. Ишлаб чиқариш таълими устаси 100,841 ‎
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 1 августдаги 164-сон қарорига
4-ИЛОВА
Олий таълим муассасалари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тўғрисида
НИЗОМ
I. Умумий қоидалар
1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Республика олий таълим муассасалари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тизимини такомиллаштириш ва уни моддий рағбатлантиришни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2008 йил 24 июлдаги ПҚ-926-сон қарорига мувофиқ ишлаб чиқилган ҳамда Давлат бюджетидан ёки аралаш тарзда маблағ билан таъминланадиган олий таълим муассасаларининг профессор-ўқитувчилар таркиби ва раҳбар ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тартиби ва шартларини белгилайди.
2. Ушбу Низомнинг амал қилиши бюджет ташкилотлари учун қўлланадиган Ягона тариф сеткаси асосида амалга ошириладиган олий таълим муассасаларининг ўқув-ёрдамчи, техник ва хизмат кўрсатувчи ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашга татбиқ этилмайди.
3. Олий таълим муассасалари ходимларининг иш ҳақи базавий лавозим маошини, шунингдек қонун ҳужжатларида ва ушбу Низомда назарда тутилган устамалар ва қўшимча тўловларни ўз ичига олади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
II. Олий таълим муассасалари ходимларининг лавозим маошлари
4. Олий таълим муассасалари ходимларининг лавозим маошлари:
олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилар таркиби ва раҳбар ходимларининг ҳар бир лавозими учун белгиланадиган базавий лавозим маошлари;
ходимларга қонун ҳужжатларида белгиланган устамалар ва қўшимча тўловлар асосида шакллантирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
5. Профессор-ўқитувчилар таркибининг базавий лавозим маошлари:
штатдаги лавозимга;
илмий даража, илмий унвон мавжудлигига қараб табақалаштирилади.
6. Олий таълим муассасалари раҳбарларининг базавий лавозим маошлари олий таълим муассасаси мансуб бўлган гуруҳдан келиб чиққан ҳолда белгиланади.
Биринчи гуруҳга талабалар контингенти 2000 нафардан ортиқ бўлган олий таълим муассасаси киради.
Иккинчи гуруҳга талабалар контингенти 2000 нафардан кам бўлган олий таълим муассасаси киради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
7. Раҳбарлар таркибига олий таълим муассасасининг ректори, проректори, декани, декан ўринбосари, олий таълим муассасаси филиалининг директори, директор ўринбосари лавозимларидаги шахслар киради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
8. Профессор-ўқитувчилар таркибига кафедра мудири, профессор, доцент, катта ўқитувчи, ассистент, ўқитувчи, тажриба орттирувчи ўқитувчи лавозимидагилар киритилади.
Олий таълим муассасасининг кафедра мудири, профессор, доцент, катта ўқитувчи, ассистент, ўқитувчи, тажриба орттирувчи ўқитувчи лавозимлари Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 10 февралдаги 20-сон қарори билан тасдиқланган Олий таълим муассасаларига педагог ходимларни танлов асосида ишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги Низомга мувофиқ эгалланади.
9. Базавий лавозим маошлари схемаларида иккита маош назарда тутилган лавозимлар бўйича профессор-ўқитувчилар таркиби штат жадвалларини тасдиқлашда ушбу лавозимлар бўйича лавозим маошлари олий таълим муассасаси ректори томонидан ходимлар сони ва тегишли вазирлик (идора) томонидан ушбу олий таълим муассасаси учун мазкур ходимлар тоифаси бўйича ҳисобланган иш ҳақи фонди доирасида белгиланади. Бунда ўталган илмий мактаб, иш стажи, ўқув-тарбия жараёнига қўшилган фаол ҳисса ва олий таълим муассасаси раҳбари томонидан белгиланадиган бошқа кўрсаткичлар ҳисобга олинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
10. Олий таълим муассасалари ходимларининг базавий лавозим маошларини ўзгартириш:
Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонларига мувофиқ бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи ошганда;
ходим олий таълим муассасасида бошқа лавозимга ўтганда амалга оширилади.
Базавий лавозим маошини ўзгартириш олий таълим муассасаси бўйича буйруқ билан расмийлаштирилади.
11. Ўзбекистон Республикаси Президентининг иш ҳақини ошириш тўғрисидаги фармонлари муносабати билан базавий лавозим маошлари ўзгарган тақдирда Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг педагог ва раҳбар ходимларнинг базавий лавозим маошлари миқдорларини ўзгартириш тўғрисидаги қўшма буйруғи чиқарилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
12. Ходим олий таълимнинг битта муассасасида бошқа лавозимга ўтган тақдирда ва шу муносабат билан базавий лавозим маоши ўзгарганда меҳнат шартномаси ўзгариши тартибини белгилайдиган Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси қоидалари қўлланилади (VI боб, 3-§).
III. Устамалар ва қўшимча тўловлар
13. Юқори касб маҳоратига эга бўлган ва ўқув-тарбия жараёни сифатини оширишга ҳамда илмий тадқиқотларга аниқ ҳисса қўшаётган профессор-ўқитувчилар таркиби вакиллари меҳнатини моддий тақдирлаш ва рағбатлантириш мақсадида улар учун бюджет муассасалари ва ташкилотлари ходимларини моддий рағбатлантириш махсус жамғармасидан белгиланган тартибда тўланадиган ҳар ойлик устамалар белгиланади.
14. Ҳукуматнинг алоҳида қарорлари билан белгиланган ва тариф бўйича лавозим маошига нисбатан фоизларда ҳисобланадиган қўшимча тўлов ва устамаларнинг бошқа турлари миқдори ушбу Низом кучга кирган вақтдан бошлаб базавий лавозим маошига нисбатан фоизларда ҳисобланади.
IV. Меҳнатга соатбай ҳақ тўлаш тартиби ва шартлари
15. Педагог ходимлар меҳнатига соатбай ҳақ тўлаш:
штатдаги ўқитувчилар томонидан ушбу тоифадаги ходимларга соатбай ҳақ тўлаш шартлари тўғрисида амалдаги низомларга мувофиқ бажарилган ўқув ишлари учун;
белгиланган нормативларга мувофиқ меҳнатга соатбай ҳақ тўлаган ҳолда ўқув ишларини бажаришга жалб этиладиган ректорлар, проректорлар ва бошқа раҳбар ходимларга;
бошқа ташкилотлардан жалб этиладиган ўқитувчилар ва бошқа мутахассисларнинг ўқув ишлари учун ҳақ тўлашда қўлланилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
16. Олий таълим муассасаларининг педагог ходимлари меҳнатига соатбай ҳақ тўлаш ставкалари миқдори белгиланган тартибда аниқланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
V. Олий таълим муассасаларида меҳнатни нормалаштиришни ташкил этиш
17. Профессор-ўқитувчилар таркиби меҳнатини нормалаштириш ҳар йили келгуси ўқув йили учун тузиладиган ва белгиланган тартибда тасдиқланадиган шахсий иш режаларига асосланган.
Йиллик шахсий иш режаси ўқув, илмий-методик, илмий-тадқиқот, ташкилий-методик, маънавий-ахлоқий ва тарбиявий тусдаги асосий тадбирлар рўйхатини, тадбирлардан ҳар бири бўйича соатлар миқдорини кўрсатган ҳолда, ўз ичига олади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Йиллик шахсий иш режаси 1540 соат миқдоридаги иш вақтининг жамланган ҳисобидан келиб чиқади.
Олий таълим муассасаси профессор-ўқитувчилар таркибининг ўқув, илмий-методик, илмий-тадқиқот, ташкилий-методик, маънавий-ахлоқий ва тарбиявий ишлар юкламаси лавозимлар (кафедра мудири, профессор, доцент, катта ўқитувчи, ассистент, ўқитувчи, ўқитувчи-стажёр) бўйича Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан белгиланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 31-32-сон, 302-модда; 2010 й., 24-25-сон, 196-модда; 2014 й., 13-сон, 143-модда; 2015 й., 34-сон, 455-модда; 2016 й., 29-сон, 350-модда; 2017 й., 19-сон, 345-модда, 23-сон, 472-модда, 33-сон, 852-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.08.2018 й., 09/18/662/1764-сон; 27.08.2020 й., 09/20/517/1226-сон; 06.04.2021 й., 09/21/186/0289-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.01.2022 й., 09/22/19/0013-сон, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон; 05.09.2023 й., 07/23/289/0679-сон; 13.06.2025 й., 09/25/362/0507-сон)