toggle_night_mode
Ҳужжат 23.12.2017 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботларнинг ҳаққонийлигини экспертизадан ўтказиш механизмини тасдиқлаш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Баҳоловчи ташкилотлар фаолиятини янада такомиллаштириш ва кўрсатилаётган хизматлар сифати учун уларнинг масъулиятини ошириш тўғрисида» 2008 йил 24 апрелдаги ПҚ-843-сон қарорини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагилар:
Баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботларнинг ҳаққонийлигини экспертизадан ўтказишни ташкил этиш тартиби ҳақидаги низом 1-иловага мувофиқ;
Суд органлари сўровномаларига кўра баҳсли вазиятларда баҳоланувчи объектларни баҳолаш материалларини экспертизадан ўтказиш бўйича эксперт комиссиясининг ишини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом 2-илова мувофиқ;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Суд органлари сўровномаларига кўра баҳсли вазиятларда баҳоланувчи объектларни баҳолаш материалларини экспертизадан ўтказиш бўйича эксперт комиссиясининг таркиби 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда:
Вазирлар Маҳкамасига қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида таклифлар киритсин;
идоравий норматив ҳужжатлар ушбу қарорга мувофиқлаштирилишини таъминласин.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2008 йил 28 июль,
161-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 28 июлдаги 161-сон қарорига
1-ИЛОВА
Баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботларнинг ҳаққонийлигини экспертизадан ўтказишни ташкил этиш тартиби ҳақида
НИЗОМ
I. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом Баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботларнинг ишончлилигини экспертизадан ўтказишга оид ишларни ташкил этиш тартибини белгилайди.
2. Ушбу Низомда қуйидаги тушунчалардан фойдаланилади:
баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботларнинг ҳаққонийлигини экспертизадан ўтказиш — экспертиза буюртмачиси билан тузилган шартнома асосида бошқа баҳолаш ташкилоти томонидан ўтказиладиган баҳолаш ташкилотини баҳолаш бўйича ҳисоботларни текшириш;
экспертизанинг бажарувчиси — баҳолаш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқига лицензияга эга бўлган, шартнома асосида экспертиза ўтказиш учун жалб қилинадиган баҳолаш ташкилоти;
Кейинги таҳрирга қаранг.
таҳлилий экспертиза — қиймат турининг баҳолаш мақсадларига мувофиқлигини, баҳолашда фойдаланилган маълумотларнинг асосланганлигини, методологиянинг мақбуллигини, ҳисоб-китобларнинг аниқлигини ва баҳолаш фаолияти тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига риоя қилинишини текшириш учун ўтказиладиган баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботда тақдим этилган маълумотлар таҳлили асосида амалга ошириладиган экспертиза;
Кейинги таҳрирга қаранг.
дала шароитида ўтказиладиган экспертиза — таҳлилий экспертизани, шунингдек баҳолаш объектига чиқиб баҳоланадиган мол-мулкни текширишни ва, зарурият бўлганда, баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботда тақдим этилган маълумотларни тасдиқлаш учун мол-мулкнинг қиёсланадиган объектларини текширишни ўз ичига оладиган экспертиза;
эксперт хулосаси — баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботнинг мазмунига, ўтказилган тадқиқотлар сифати ва умуман баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботнинг ҳаққонийлигига нисбатан шарҳлар билан биргаликда экспертиза натижаларини акс эттирадиган ҳужжат.
3. Баҳолаш тўғрисидаги ҳисобот баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботларнинг ҳаққонийлиги экспертизадан (кейинги ўринларда «экспертиза» деб юритилади) ўтказилиши предмети ҳисобланади.
4. Экспертиза қуйидагилар юзасидан тақдим этилган баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботнинг ҳаққонийлиги текширилишини таъминлайди:
фойдаланилган маълумотлар ва олинган маълумотномаларнинг асосланганлиги;
қўлланилган методлар ва баҳолаш усулларининг асосланганлиги;
ҳисоб-китобларнинг аниқлиги;
таҳлил, фикрлар ва хулосаларнинг асосланганлиги;
тақдим этилган ҳисоботнинг баҳолаш фаолияти тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқлиги.
Кейинги таҳрирга қаранг.
5. Баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботдаги исботловчи аҳамиятига эга бўлган маълумотлар айни бир вақтда қуйидаги мезонларга мувофиқ бўлиши керак:
тегишлилик — баҳолаш объекти билан баҳолаш тартиб-қоидаси унинг воситасида амалга ошириладиган маълумотлар сифат ва миқдор тавсифларининг алоқадорлиги мавжудлиги;
йўл қўйилиши мумкинлиги — маълумотлар ишончли тасдиқланадиган манбалардан олиниши керак;
ишончлилик — исботлар билан аниқланадиган маълумотлар буюртмачи ва экспертиза натижаларидан бошқа фойдаланувчилар уларни холисона ҳақиқатга мувофиқ деб баҳолаши мумкин бўлган тарзда, яъни ҳақиқатда юз берган тегишли ҳолатлар билан исбот қилиниши керак;
етарлилик — маълумотлар қўшимча ахборот манбаларини жалб этмасдан ва баҳолаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар кўрмасдан улар ёрдамида олинадиган натижаларни тўлиқ ва холисона талқин қилиш имконини беради.
6. Экспертиза буюртмачи, баҳолашнинг бошқа истеъмолчилари ва баҳолашни ўтказган баҳолаш ташкилоти ўртасида баҳсли вазиятлар пайдо бўлган тақдирда ёки бошқа ҳолатларда ўтказилади.
7. Экспертизани ўтказган баҳолаш ташкилоти такрорий (ўз) баҳосини амалга оширмасдан ва баҳолаш объекти қийматини ўз ичига олган ўз хулосасини чиқармасдан баҳолаш тўғрисидаги ушбу ҳисоботнинг ишончлилигини аниқлайди.
8. Баҳолаш ташкилотини илгари ушбу баҳолаш ташкилоти томонидан бажарилган баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботнинг экспертизасига жалб қилишга йўл қўйилмайди.
Баҳолаш тўғрисидаги ҳисобот экспертизасига баҳолаш тўғрисидаги ушбу ҳисоботни тузишда олдин иштирок этган баҳоловчи жалб этилиши мумкин эмас.
Кейинги таҳрирга қаранг.
II. Экспертиза ўтказиш учун асос
9. Экспертизани бажарувчи (кейинги ўринларда «бажарувчи» деб юритилади) билан экспертизанинг буюртмачиси (баҳолаш хизматлари истеъмолчиси) ўртасида тузилган шартнома (шартномада ўтказиладиган экспертиза тури кўрсатилиши керак) экспертиза ўтказиш учун асос ҳисобланади.
10. Экспертизани ўтказишда экспертиза буюртмачиси ёхуд бошқа манфаатдор шахсларнинг бажарувчи фаолиятига аралашишига йўл қўйилмайди.
III. Экспертиза буюртмачисининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
11. Экспертиза буюртмачиси қуйидаги ҳуқуқларга эга:
экспертизани ўтказиш масалалари бўйича бажарувчидан маслаҳатлар ва зарур методик ёрдам олиш;
экспертиза предметига нисбатан таклифлар, мулоҳазалар, тушунтиришларни бажарувчига тақдим этиш;
бажарувчидан экспертизани ўтказишнинг бориши тўғрисидаги ахборотни олиш;
экспертиза буюртмачиси қонун ҳужжатлари ва шартномага мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
12. Экспертиза буюртмачиси қуйидагиларга мажбурдир:
экспертиза ўтказилишининг тўлиқлигини таъминлайдиган материалларни экспертизага тақдим этиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
шартномада назарда тутилган тартибда экспертиза ўтказилишининг ҳақини тўлаш.
Экспертиза буюртмачиси қонун ҳужжатлари ва шартномага мувофиқ бошқа мажбуриятларни ҳам ўз зиммасига олиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
IV. Бажарувчининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
13. Экспертиза ўтказишда бажарувчи қуйидаги ҳуқуқларга эга:
экспертиза буюртмачисидан баҳолаш объекти ва баҳолаш объектини баҳолаш ўтказилиши билан боғлиқ ҳужжатлардан фойдаланиш таъминланишини талаб қилиш, шунингдек ундан экспертиза ўтказиш учун зарур бўлган тушунтириш ва қўшимча маълумотларни олиш;
учинчи шахслардан экспертиза ўтказиш учун зарур бўлган ахборотни сўраш. Агар кўрсатиб ўтилган ахборотни тақдим этиш рад этилиши экспертизанинг ҳаққонийлигига таъсир кўрсатган тақдирда баҳоловчи буни эксперт хулосасида кўрсатади;
баҳоловчилар ва бошқа мутахассисларни белгиланган тартибда экспертизани ўтказишда қатнашишга жалб этиш;
агар буюртмачи шартнома шартларини бузган, экспертиза ўтказиш учун зарур бўлган ахборот тақдим этилишини таъминламаган ёхуд шартномага мувофиқ иш шароитларини таъминламаган ҳолларда экспертиза ўтказишни рад этиш.
Бажарувчи қонун ҳужжатлари ва шартномага мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
14. Бажарувчи экспертизани ўтказишда қуйидагиларга мажбурдир:
экспертизани ўтказиш тартиби ва шартларига риоя қилиш;
буюртмачининг талабига кўра экспертизани ўтказишга шартнома тузилиши олдидан баҳолаш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берадиган лицензияни, баҳоловчи (баҳоловчилар)нинг малака сертификатини тақдим этиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
баҳолаш фаолияти тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган холисона экспертиза ўтказишга тўсқинлик қиладиган ҳолатлар пайдо бўлиши оқибатида экспертизани ўтказишда ўзининг иштирок этиши мумкин эмаслиги тўғрисида буюртмачига хабар қилиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
буюртмачининг сўрови бўйича баҳолаш фаолиятини тартибга соладиган қонун ҳужжатларининг талаблари тўғрисидаги ахборотни тақдим этиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
экспертиза ўтказиш давомида олинадиган ҳужжатларнинг сақланишини таъминлаш;
мол-мулкнинг эгасига ва (ёки) буюртмачига экспертиза ўтказиш жараёнида аниқланган уларнинг мансабдор шахслари ва бошқа ходимлар томонидан зарар етказилиши, шунингдек қонун ҳужжатлари бузилиши ҳолатлари тўғрисида хабар бериш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
ўтказилган экспертиза натижалари бўйича эксперт хулосалари нусхалари баҳолаш ташкилотида уч йил мобайнида сақланишини таъминлаш;
экспертиза ўтказиш давомида буюртмачидан олинган ахборотнинг махфийлигини таъминлаш.
Бажарувчи қонун ҳужжатлари ва шартномага мувофиқ бошқа мажбуриятларни ҳам ўз зиммасига олиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
V. Экспертиза ўтказишга қўйиладиган талаблар
15. Экспертиза таҳлилий ёки дала шароитида ўтказиладиган экспертиза шаклида ўтказилади.
16. Таҳлилий экспертизани ўтказишда бажарувчи баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботдаги ахборотдан фойдаланиб қуйидагиларни текшириши шарт:
баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботнинг баҳолаш фаолияти тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқлиги;
Кейинги таҳрирга қаранг.
баҳолаш объектига мавжуд ва баҳоланадиган ҳуқуқлар тавсифининг етарлилиги;
баҳоланадиган қиймат мақсадлари ва турининг баҳолашни ўтказиш ҳақидаги шартнома шартларига ва баҳолаш натижаларидан келажакда фойдаланишга мувофиқлиги;
баҳолашни ўтказишда қабул қилинган йўл қўйишлар ва чеклашларнинг қонунийлиги (қонун ҳужжатларига мувофиқлиги) ва ҳаққонийлиги (амалдаги ҳолатларга мувофиқлиги);
Кейинги таҳрирга қаранг.
баҳолаш объектига тегишли бўлган бозор тавсифи ва типик харидорлар тўғрисидаги маълумотлар мавжудлиги;
ишончли натижага эга бўлиш учун нарх ҳосил қилувчи омиллар жамини, шу жумладан баҳолаш объектининг жойлашган жойи, очиқ бозорда баҳолаш объекти экспозициясининг ўртача бозор даврини ҳисобга олиш;
баҳолаш объекти қийматининг тегишли турини аниқлаш учун баҳоловчи томонидан баҳолаш стандартлари қўлланилишининг асосланганлиги;
ҳуқуқий, бозорга оид, молиявий, техник ахборотлар ва бошқа ахборотлардан ҳамда уларни олиш манбаларидан фойдаланиш асосланганлиги;
махсус атамалар, баҳоловчининг асослаши ва хулосалари мавжудлиги ва тушунтиришнинг тўлиқлиги;
баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботга иловалардаги мавжуд зарур ҳужжатлар ва материаллар мавжудлиги ва тўлиқлиги;
харажатли, қиёсий ва даромадли ёндашувлар қўлланилишининг тўғрилиги, шунингдек ҳар бир ёндашув доирасида баҳолаш методларини танлаш ва қўллашнинг тўғрилиги, улардан фойдаланишни асослаш (фойдаланишни рад этиш);
баҳолашга турлича ёндашувлар билан ҳисоб-китобларни келишишнинг боадаблилиги;
ҳисобот тузилмаси ва уни расмийлаштириш сифати;
ҳисоб-китобларда фойдаланилган маълумотларнинг бирламчи маълумотларга ҳамда баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботнинг ҳар хил бўлимларида ва унга иловаларда келтирилган бошқа маълумотларга мувофиқлиги.
17. Дала шароитида ўтказиладиган экспертизада бажарувчи экспертизани ушбу Низомнинг 16-банди талабларига мувофиқ ўтказади, шунингдек:
баҳолаш объектини баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботда акс эттирилган маълумотларга идентификациялайди;
баҳолаш объектининг физик ҳолатини текширади;
баҳолаш объекти тавсифлари зарур тарзда ўлчанишини амалга оширади;
зарурият бўлганда баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботда келтирилган маълумотларни тасдиқлаш учун қиёсланадиган объектларни текширади.
18. Баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботни ҳаққоний ёки ҳаққоний эмас деб эътироф этиш экспертиза натижаси ҳисобланади.
19. Қуйидаги омиллар (ҳолатлар)дан ҳеч бўлмаганда бири мавжуд бўлганда баҳолаш тўғрисидаги ҳисобот ишончли эмас деб эътироф этилади:
ҳисобот баҳолаш фаолияти тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ эмас;
Кейинги таҳрирга қаранг.
ҳисобот баҳолаш ўтказиш ҳақидаги шартнома талабларига мувофиқ эмас;
баҳолашнинг мақсади баҳолаш натижаларидан келгусида фойдаланишни акс эттирмайди;
баҳоловчи томонидан баҳоланаётган мол-мулк қийматининг тури ноқонуний белгиланган;
ҳисоботни исботловчи аҳамиятга эга бўлган маълумотлар мавжуд бўлган ҳужжат сифатида тавсифлаш имкони йўқ;
ўзаро бир-бирини истисно этувчи ва бир-бирига зид фактлар, маълумотлар, хулосалар, йўл қўйишлар ва уларнинг бир хилда талқин этилмаслиги мавжуд;
баҳолашни ўтказишда фойдаланилган маълумотлар (уларни олиш манбалари) тўғрисида аниқлаштирилган ахборот мавжуд эмас;
ҳисоботда фойдаланиладиган тузатишлар ва/ёки йўл қўйишлар уларни қўллашнинг аён кўриниб турган имкониятлари доирасидан ташқарига чиқади;
ҳисоб-китоблар, формулалар, қўлланилган чегирма ва мукофотлар изчил ва асосланган эмас.
20. Агар баҳолаш тўғрисидаги ҳисобот баҳолаш фаолияти тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабига мувофиқ тузилган бўлса ва исботловчи аҳамиятли маълумотларга эга бўлса баҳолаш тўғрисидаги ҳисобот ишончли деб эътироф этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
21. Бажарувчи баҳолаш тўғрисидаги ҳисобот тузилган сана билан экспертиза ўтказилган сана ўртасида пайдо бўлган қўшимча ахборотни эътиборга олмаслиги керак.
22. Экспертиза натижалари бўйича бажарувчи экспертиза ўтказиш учун тузилган шартномага мувофиқ экспертизанинг буюртмачисига бериладиган эксперт хулосасини тузади.
Экспертиза тугаллангандан кейин уч кун муддатда бажарувчи эксперт хулосаси нусхасини бажариладиган баҳолаш ишларининг холислиги ва сифати устидан назорат қилиш учун баҳоловчи фаолиятнинг лицензияловчи органига юборади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
23. Экспертизанинг буюртмачиси эксперт хулосасига рози бўлмаган тақдирда ушбу эксперт хулосасини ва баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботни судга юборишга ҳақлидир.
VI. Эксперт хулосасини расмийлаштиришга қўйиладиган талаблар
24. Эксперт хулосасида қуйидаги мажбурий бўлимлар мавжуд бўлиши керак:
1 бўлим. «Умумий маълумотлар», қуйидагиларни ўз ичига олади:
экспертиза ўтказиш учун асос;
экспертиза предмети (баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботнинг номи);
экспертиза тури (таҳлилий, дала шароитида);
экспертиза ўтказилган сана;
эксперт (экспертлар) тўғрисидаги маълумотлар;
ҳисобот тўғрисидаги маълумотлар;
баҳолаш объектини баҳолаш санасида аниқ идентификациялаш имконини берадиган баҳолаш объектининг аниқ тавсифи, юридик шахсга тегишли бўлган баҳолаш субъектига нисбатан эса — юридик шахснинг реквизитлари.
2 бўлим. «Баҳоланадиган объектга чиққан ҳолда баҳоланаётган мол-мулкни текшириш натижалари» (дала шароитида экспертиза ўтказилганда).
3 бўлим. «Баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботнинг баҳолаш фаолияти ҳақидаги қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқлиги».
Кейинги таҳрирга қаранг.
4 бўлим. «Ўтказилган экспертиза хулосалари».
Эксперт хулосасининг намунавий шакли мазкур Низомга иловада келтирилган.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
VII. Экспертиза ўтказишда бажарувчининг жавобгарлиги
25. Экспертизани ўтказишда бажарувчи ўз мажбуриятлари бажарилмаганлиги ёки зарур тарзда бажарилмаганлиги, шунингдек баҳолаш фаолияти тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бошқа тарзда бузилганлиги учун қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб беради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботларнинг ҳаққонийлигини экспертизадан ўтказишни ташкил этиш тартиби ҳақида низомга
ИЛОВА

‎‎_______-сон ҳисобот бўйича
‎эксперт хулосаси

‎‎«__________________________________________________________________»

‎‎(баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботнинг номи)

‎‎20__ йил «___» _________Тошкент шаҳри

‎‎1. Умумий маълумотлар

Экспертизани ўтказиш асоси:____________________________________ ___________________________________________________________________
Экспертиза предмети:__________________________________________ ___________________________________________________________________
Экспертиза тури:_______________________________________________
‎‎ Экспертиза ўтказилган сана: 20__ йил «__»______
‎‎ Эксперт: Ф.И.О., лавозими, баҳоловчининг малака сертификати тартиб рақами ва унинг берилган санаси ______________________________________ ____________________________________________________________________
20__ йил «___» _______даги «_______________»-сон ҳисобот (кейинги ўринларда Ҳисобот деб аталади) 20__ йил «___» _______да берилган____-сон лицензия асосида фаолият кўрсатувчи «______________» баҳоловчи ташкилот томонидан 20__ йил «___» ________да берилган ______-сон баҳоловчининг малака сертификатига эга бўлган баҳоловчи ______ томонидан 20__ йил «___» __________даги _______-сон Шартнома бўйича ________________мақсадида бажарилган.
___________________________________________________
(Объектнинг баҳолаш санасида идентификация қилиш имконини берувчи аниқ тавсифи, ___________________________________________________юридик шахсга тегишли бўлган баҳолаш объекти бўйича эса юридик шахснинг реквизитлари)
‎‎‎__________баҳолаш объекти ҳисобланади.

2. Баҳоланувчи объектга борган ҳолда баҳоланувчи мол-мулкни текшириш натижалари (дала шароитида экспертиза ўтказишда):

Дала шароитида экспертиза ўтказишда қўшимча равишда қуйидагилар аниқланди:

‎‎(Сўнгра эксперт томонидан баҳолаш объектига борган ҳолда баҳоланаётган мол-мулкни текшириш ва баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботда кўрсатилган маълумотларни тасдиқлаш учун мол-мулкнинг таққосланадиган объектларини текшириш натижалари келтирилади)

‎‎3. Баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботнинг баҳолаш фаолияти тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқлиги

‎‎Ҳисоботда қуйидагилар келтирилган:___________________________________

‎‎____________________________________________________________ (Сўнгра эксперт томонидан баҳолаш тўғрисида тақдим этилган ҳисоботнинг баҳолаш фаолияти тўғрисидаги қонун ҳужжатларига баҳолаш объектини баҳолаш тўғрисидаги ҳисобот мазмунига қўйиладиган умумий талабларга риоя қилиниши бўйича мувофиқлиги ҳақидаги хулосалар келтирилади)
‎Баҳолаш мақсадлари учун Ҳисоботда қуйидаги ёндашувлардан фойдаланилган:

‎‎___________________________________________________________________

‎‎____________________________________________________________ (Сўнгра эксперт томонидан ҳисоботда Баҳоловчи томонидан у ёки бу баҳолаш ёндашувларидан фойдаланишнинг (ёки фойдаланишни рад этишнинг) асосланганлиги тўғрисидаги хулосалар келтирилади)

‎‎Даромад бўйича ёндашувдан фойдаланиш:

‎‎Танланган ёндашув доирасида Баҳоловчи ______________________ методидан фойдаланди.

‎‎(Сўнгра эксперт томонидан фойдаланилган ёндашув доирасида Баҳоловчи томонидан аниқ методни танлашнинг тўғрилиги ва асосланганлиги тўғрисидаги хулосалар келтирилади. Бундан ташқари, баҳолашнинг танланган методи доирасида баҳолашни амалга оширишда Баҳоловчи томонидан фойдаланилган ахборотларнинг тўлиқлиги ва ҳаққонийлиги, ҳисоблашда Баҳоловчи томонидан фойдаланилган миқдорларнинг ҳаққонийлиги ва асосланганлигини таҳлил қилиш натижалари келтирилади)

‎‎Қиёсий ёндашувдан фойдаланиш:

‎‎Танланган ёндашув доирасида Баҳоловчи ______________________ методидан фойдаланди.

‎‎(Сўнгра эксперт томонидан фойдаланилган ёндашув доирасида Баҳоловчи томонидан аниқ методни танлашнинг тўғрилиги ва асосланганлиги тўғрисидаги хулосалар келтирилади. Бундан ташқари, баҳолашнинг танланган методи доирасида баҳолашни амалга оширишда Баҳоловчи томонидан фойдаланилган ахборотларнинг тўлиқлиги ва ҳаққонийлиги, ҳисоблашда Баҳоловчи томонидан фойдаланилган миқдорларнинг ҳаққонийлиги ва асосланганлигини таҳлил қилиш натижалари келтирилади)

‎‎Харажат бўйича ёндашувдан фойдаланиш:
‎‎Танланган ёндашув доирасида Баҳоловчи ______________________ методидан фойдаланди.

‎‎(Сўнгра эксперт томонидан фойдаланилган ёндашув доирасида Баҳоловчи томонидан аниқ методни танлашнинг тўғрилиги ва асосланганлиги тўғрисидаги хулосалар келтирилади. Бундан ташқари, баҳолашнинг танланган методи доирасида баҳолашни амалга оширишда Баҳоловчи томонидан фойдаланилган ахборотларнинг тўлиқлиги ва ҳаққонийлиги, ҳисоблашда Баҳоловчи томонидан фойдаланилган миқдорларнинг ҳаққонийлиги ва асосланганлигини таҳлил қилиш натижалари келтирилади)

Жорий этилган чегиришлар ва мукофотлар:

‎‎(Ушбу бўлимда эксперт томонидан ҳисоблашда Баҳоловчи томонидан фойдаланилган чегиришлар ва мукофотлар миқдорларини қўллаганликнинг асосланганлиги ва уларнинг ҳаққонийлиги, шунингдек уларни аниқлашнинг ҳаққонийлиги тўғрисидаги хулосалар келтирилади)

‎‎Баҳолашнинг ҳар қайси ёндашуви салмоғини асослаш:

‎‎Баҳоловчи ______________ (баҳолашда қийматни аниқлашга ёндашувларда фойдаланилган салмоқни белгилаш методидан) фойдаланди.

‎‎(Сўнгра эксперт томонидан Баҳоловчи ёндашувларининг салмоғини (коэффициентларини) белгилашнинг асосланганлиги тўғрисидаги хулосалар келтирилади)

‎‎4. Ўтказилган экспертиза хулосалари:

‎‎Юқорида баён қилинганларга асосланиб, 20__ йил «___» __________даги «_______________________»ни баҳолаш тўғрисидаги кўриб чиқилган

‎‎(ҳисобот номи)

‎‎_____-сон ҳисобот__________________________ деб эътироф этилади
‎‎(ҳаққоний/ҳаққоний эмас)

‎‎Экспертизани ўтказган эксперт_________ (имзо)

Экспертизани ўтказган
‎баҳоловчи ташкилот раҳбари __________ (имзо)

‎‎Баҳоловчи ташкилот муҳри
Изоҳ: ушбу эксперт хулосаси фақат илова қилинаётган ҳисоботнинг тўлиқ матнини ҳисобга олган ҳолда, унда мавжуд бўлган барча йўл қўйишлар ва чеклашларни, шунингдек экспертизани ўтказишда фойдаланилган ҳужжатларни эътиборга олиб талқин этилиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 28 июлдаги 161-сон қарорига
2-ИЛОВА
Суд органлари сўровномаларига кўра баҳсли вазиятларда баҳоланувчи объектларни баҳолаш материалларини экспертизадан ўтказиш бўйича эксперт комиссиясининг ишини ташкил этиш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
I. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом Баҳолаш объектлари баҳоси бўйича материалларни баҳсли вазиятларда суд органлари сўровларига кўра экспертизадан ўтказиш бўйича эксперт комиссияси ишларини ташкил этиш тартибини белгилайди.
2. Ушбу Низомда қуйидаги тушунчалардан фойдаланилади:
баҳоланувчи объектларни баҳолаш материалларини баҳсли вазиятларда суд органлари сўровларига кўра экспертизадан ўтказиш — суд органлари томонидан юборилган баҳоланувчи объектларни баҳолаш материалларида баҳолаш фаолияти тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига риоя қилиниши тўғрисидаги хулосаларни таҳлил қилиш ва тузиш бўйича тадбирлар йиғиндиси;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Комиссия — Баҳоланувчи объектларни баҳолаш материалларини баҳсли вазиятларда суд органлари сўровларига кўра экспертизадан ўтказиш бўйича эксперт комиссияси;
Комиссия хулосаси — баҳоланувчи объектларни баҳолаш материалларини баҳсли вазиятларда суд органлари сўровларига кўра экспертизадан ўтказиш натижаларидан иборат бўлган ҳужжат;
эксперт — баҳоловчи ташкилот штатида турувчи, экспертлар реестрига киритилган ва эксперт ҳисоботини тайёрлаш учун Комиссия томонидан жалб этиладиган баҳоловчи;
Комиссиянинг эксперт аъзоси — ушбу Низомда назарда тутилган тартибда экспертлар реестридан Комиссия аъзоси сифатида тасдиқланган эксперт;
экспертлар реестри — баҳоловчининг малака сертификатига эга бўлган, ушбу Низомда назарда тутилган тартибда Комиссия томонидан танлаб олинган жисмоний шахслар рўйхати.
3. Экспертиза ўтказиш учун зарур бўлган материаллар илова қилинган ҳолда суд органлари томонидан Комиссияга тақдим этилган экспертиза ўтказиш тўғрисида суд органларининг ажрими баҳоланувчи объектларни баҳолаш материалларини баҳсли вазиятларда суд органлари сўровларига кўра экспертизадан ўтказиш (кейинги ўринларда «экспертиза» деб аталади) учун асос ҳисобланади.
II. Комиссия таркиби ва унинг ишларини ташкил этиш
4. Комиссиянинг доимий аъзолари таркиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади. Комиссиянинг эксперт аъзоси экспертлар реестрига киритилган экспертлар орасидан бўлган Комиссиянинг доимий аъзолари томонидан тасдиқланади.
5. Комиссияга Комиссия раиси бошчилик қилади, у:
Комиссия ишларини ташкил қилади;
Комиссия мажлисининг кун тартибини тасдиқлайди;
Комиссия мажлиси ўтказиладиган сана ва жойни тайинлайди;
Комиссия мажлисларида раислик қилади.
6. Комиссия раиси бўлмаган тақдирда унинг вазифасини Комиссия раисининг ўринбосари бажаради.
7. Комиссия аъзолари:
Комиссия ишларида қатнашадилар;
экспертлар реестрига киритиш учун экспертлар номзодларини кўриб чиқадилар;
экспертларнинг бажарилган ишлар тўғрисидаги ҳисоботларини эшитадилар;
экспертлар ишлари натижаларини муҳокама қиладилар;
Комиссия қарорларини қабул қилиш тўғрисида овоз беришларда қатнашадилар.
8. Комиссия мажлиси, агар унда аъзоларининг камида учдан икки қисми қатнашса ваколатли ҳисобланади.
Комиссия қарори мажлисда қатнашган аъзоларнинг оддий кўпчилик овози билан қабул қилинади. Овозлар тенг бўлган тақдирда Комиссия раисининг овози ҳал қилувчи ҳисобланади.
Комиссия аъзосининг Комиссия қабул қилган қарордан фарқ қиладиган алоҳида фикр-мулоҳазаси Комиссия мажлисининг протоколида акс эттирилади ёки ёзма равишда алоҳида расмийлаштирилади ва у Комиссия мажлиси протоколининг узвий қисми ҳисобланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
9. Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси Комиссиянинг ишчи органи ҳисобланади, у Комиссия ишлари бўйича ҳужжатларнинг белгиланган тартибга мувофиқ юритилиши ва сақланишини амалга оширади.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 9 сентябрдаги 244-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 37-сон, 485-модда)
10. Комиссия мажлисларни экспертизадан ўтказиш учун материаллар тўпланишига қараб ўтказади.
III. Экспертлар реестрига киритиш учун экспертларни танлаб олишни ўтказиш тартиби
11. Экспертлар реестрига киритиш учун экспертларни танлаб олиш танлов асосида амалга оширилади.
12. Экспертларни танлов асосида танлаб олиш Комиссия томонидан, талаб қилинадиган экспертлар сонидан келиб чиққан ҳолда ҳар йили камида бир марта амалга оширилади ҳамда қатнашчилар таркиби ва танлов таклифларини бериш шакли бўйича очиқ ҳисобланади.
13. Танлов бўйича танлаб олишда қатнашиш истагини билдирган экспертлар (кейинги ўринларда «талабгор» деб аталади) учун қуйидаги талаблар белгиланади:
баҳоловчи лавозимида камида уч йил иш стажига эга бўлиш;
баҳолаш фаолияти тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун баҳоловчининг малака сертификати тўхтатилганлиги ёки бекор қилинганлиги ҳолларининг мавжуд эмаслиги;
Кейинги таҳрирга қаранг.
талабгор баҳоловчи ташкилот штатида туриши керак;
талабгор баҳоловчи лавозимида қатнашган ҳар хил турдаги мол-мулкни баҳолаш тўғрисидаги камида йигирмата ҳисоботнинг мавжуд бўлиши.
14. Талабгорлар танлов бўйича танлаб олишда қатнашиш учун Комиссиянинг ишчи органига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этадилар:
танлов асосида танлаб олишда қатнашиш юзасидан буюртманома, унда талабгор эксперт сифатида ишларни амалга ошириш учун тайёр бўлган республика ҳудудлари кўрсатилади;
баҳоловчининг малака сертификати нусхаси;
Олдинги таҳрирга қаранг.
меҳнат дафтарчасининг нусхаси;
(14-бандининг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 20 декабрдаги 1001-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.12.2017 й., 10/17/1001/0447-сон)
талабгор уларда баҳоловчи лавозимида қатнашган баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботларга оид маълумотлар.
Юқорида санаб ўтилган барча ҳужжатлар танлов бўйича танлаб олиш ўтказилиши тўғрисидаги эълонда кўрсатилган манзилга бир нусхада тақдим этилади.
Буюртманомага талабгор томонидан имзоланган тақдим этилган ҳужжатлар рўйхати икки нусхада илова қилинади.
15. Талабгорларнинг танлов бўйича танлаб олишда қатнашиш бўйича ҳужжатлари Комиссиянинг ишчи органи томонидан танлов бўйича танлаб олишнинг ўтказилиши тўғрисидаги эълон оммавий-ахборот воситаларида чоп этилган кундан бошлаб ўттиз календарь кун мобайнида рўйхат бўйича қабул қилинади, рўйхатнинг иккинчи нусхаси талабгорга ҳужжатлар қабул қилинган кунда, ҳужжатлар қабул қилинган сана кўрсатилган ҳолда қайтарилади.
16. Танлов бўйича танлаб олиш икки босқичда амалга оширилади:
биринчи босқичда Комиссиянинг ишчи органи томонидан талабгорлардан ҳужжатлар қабул қилиб олинади ва уларнинг ушбу Низом талабларига мувофиқлиги текширилади, шунингдек тақдим этилган ҳужжатлардаги маълумотларнинг ҳаққонийлиги ўрганилади. Комиссиянинг ишчи органи томонидан талабгорларнинг ушбу Низом талабларига мувофиқ бўлган ҳужжатлари кейинчалик қарор қабул қилиш учун Комиссияга тақдим этилади;
иккинчи босқичда Комиссия аъзолари ўз мажлисида талабгорларнинг ҳужжатларини ўрганадилар ва танлов бўйича танлаб оладилар. Танлов бўйича танловдан ўтган талабгорлар Комиссия қарори билан экспертлар реестрига киритиладилар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
17. Танлов бўйича танлаб олиш якунлари Комиссия протоколи билан тасдиқланади, Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитасининг расмий сайтига жойлаштирилади ва танлов бўйича танлаб олиш натижалари тасдиқланган санадан кейин беш кун мобайнида оммавий ахборот воситаларида эълон қилинади.
(17-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 9 сентябрдаги 244-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 37-сон, 485-модда)
18. Баҳоловчининг малака сертификати амал қилишини тўхтатиш ёки уни бекор қилиш ушбу экспертни экспертлар реестридан чиқаришга олиб келади.
IV. Комиссия томонидан экспертиза ўтказилиши ва унинг натижаларини кўриб чиқиш тартиби
19. Экспертизадан ўтказиш Баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботларнинг ҳаққонийлигини экспертизадан ўтказишни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомнинг I бўлими 4, 5-бандларига ва V, VII бўлимлари талабларига мувофиқ амалга оширилади.
Баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботларнинг ҳаққонийлигини экспертизадан ўтказишни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги Низомнинг III ва IV бўлимлари нормалари Комиссияга ва экспертга (экспертларга) татбиқ этилади, экспертизадан ўтказганлик учун тўлов бўйича нормалар бундан мустасно.
20. Суд органларининг экспертизадан ўтказиш юзасидан ҳар бир аниқ мурожаати бўйича баҳоланувчи объектни баҳолаш материаллари олинган санадан бошлаб 3 иш куни мобайнида Комиссия экспертлар реестрига киритилганлар орасидан экспертни (экспертларни) тасдиқлайди.
Экспертиза объектига ва судда кўриб чиқишда қатнашувчи баҳоловчи ташкилотларга нисбатан мулкий ёки бошқа номулкий манфаатларга эга бўлган экспертнинг тасдиқланишига йўл қўйилмайди. Бундай манфаатлар мавжуд бўлган тақдирда эксперт бу тўғрида Комиссияга маълум қилиши шарт.
Эксперт томонидан экспертиза объектига ва судда кўриб чиқишда қатнашувчи баҳоловчи ташкилотларга нисбатан унда мулкий ёки бошқа номулкий манфаатлар мавжудлигини яшириш фактлари аниқланган тақдирда ёхуд эксперт томонидан ўз вазифаларини ноҳалол бажариш ҳоллари аниқланганда мазкур эксперт экспертлар реестридан чиқарилади ва унинг баҳоловчи малака сертификатининг амал қилиши белгиланган тартибда тўхтатилади.
21. Экспертиза Комиссия томонидан, баҳоланувчи объектларни баҳолаш материаллари Комиссияга тушган санадан бошлаб 30 кун мобайнида ўтказилади.
22. Эксперт (экспертлар) 15 кун муддатда баҳолаш бўйича тақдим этилган материалларни ўрганади ва бажарилган ишлар тўғрисидаги ҳисоботни кўриб чиқиш учун Комиссияга тақдим этади.
23. Комиссия ўз мажлисида эксперт (экспертлар)нинг бажарилган ишлар тўғрисидаги ҳисоботини кўриб чиқади. Зарурият бўлганда Комиссия ҳисоботни экспертга (экспертларга) пухталаштириш учун қайтаришга ҳақлидир.
24. Комиссия хулосаси Комиссиянинг мажлисда қатнашган барча аъзолари имзолаган протокол билан расмийлаштирилади.
25. Комиссия хулосасида қуйидагилар акс эттирилган бўлиши керак:
хулоса қабул қилинган сана;
экспертизани ўтказиш учун асос;
экспертиза предмети (экспертизага тақдим этилган материаллар рўйхати);
Комиссиянинг ўтказилган экспертиза бўйича хулосаси.
26. Хулоса тасдиқлангандан кейин Комиссия уч кун муддатда уни ва экспертнинг хизматлари учун тўлов тўғрисидаги маълумотларни тегишли суд органи манзилига жўнатади.
27. Экспертнинг харажатларини қоплаш суд қарорига кўра, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 28 июлдаги 161-сон қарорига
3-ИЛОВА
Баҳолаш объектлари баҳоси бўйича материалларни баҳсли вазиятларда суд органлари сўровларига кўра экспертизадан ўтказиш бўйича эксперт комиссиясининг
ТАРКИБИ
Олдинги таҳрирга қаранг.
Б.Б. Назаров —‎ Давлат рақобат қўмитаси раисининг ўринбосари, Комиссия раиси
С.А. Атаходжаев ‎ —‎

Ҳ. Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси маркази директори, Комиссия раисининг ўринбосари‎

О.А. Галяутдинов ‎ —‎ Ўзбекистон Баҳоловчилар жамияти бошқаруви раиси‎
С.Г. Пак ‎ —‎ Ўзбекистон Баҳоловчилар уюшмаси Мувофиқлаштирувчи кенгашининг раиси‎
Э.А. Тошпўлатов —‎ Давлат рақобат қўмитасининг Баҳолаш, биржа ва риэлторлик фаолиятини лицензиялаш бошқармаси бошлиғи
—‎ эксперт‎
—‎ эксперт‎
—‎ эксперт‎
—‎ эксперт‎
Изоҳлар.
Экспертлар реестрига киритилган экспертлар орасидан Комиссия аъзоларини тасдиқлаш Комиссиянинг доимий аъзолари томонидан амалга оширилади.
Комиссиянинг доимий аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда унинг таркибига ушбу лавозимларга янгидан тайинланган шахслар киритилади.
(3-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 9 сентябрдаги 244-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 37-сон, 485-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 31-32-сон, 299-модда; 2013 й., 37-сон, 485-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.12.2017 й., 10/17/1001/0447-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.02.2022 й., 09/22/88/0165-сон, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон; 29.12.2023 й., 09/23/725/1004-сон)