1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.09.00 Трубопровод транспорти;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.20.00.00 Энергетика / 09.20.03.00 Газтаъминоти;
3.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.09.00.00 Халқаро иқтисодий ҳамкорлик / 19.09.07.00 Автомобиль, темир йўл ва трубопровод транспорти бўйича халқаро ҳамкорлик]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Транспорт. Йўл хўжалиги. Ҳаракат ва парвозлар хавфсизлиги]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Қарори
«ЎЗБЕКИСТОН-ХИТОЙ» ГАЗ ҚУВУРИНИ ҚУРИШ ВА ФОЙДАЛАНИШ ЛОЙИҲАСИНИ АМАЛГА ОШИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Хитой Халқ Республикаси Ҳукумати ўртасида эришилган аҳдлашувларга мувофиқ «Ўзбекистон — Хитой» газ қувурини қуриш лойиҳасини ўз вақтида амалга оширишни таъминлаш мақсадида:
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.09.00 Трубопровод транспорти;
2.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.06.00.00 Халқаро шартномалар ҳуқуқи / 19.06.02.00 Шартномаларни тузиш ва уларнинг кучга кириши;
3.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.09.00.00 Халқаро иқтисодий ҳамкорлик / 19.09.07.00 Автомобиль, темир йўл ва трубопровод транспорти бўйича халқаро ҳамкорлик]
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Хитой Халқ Республикаси Ҳукумати ўртасида 2007 йил 30 апрелда тузилган «Ўзбекистон — Хитой» газ қувурини қуриш ва фойдаланиш принциплари тўғрисида»ги Битим тасдиқлансин.
2. Қуйидагилар маълумот учун қабул қилинсин:
«Ўзбекнефтгаз» МХК билан Хитой Миллий Нефтгаз Корпорацияси ўртасида «Ўзбекистон — Хитой» газ қувурини қуриш ва фойдаланиш принциплари тўғрисида Битим имзоланди;
«Ўзбекистон — Хитой» газ қувурини лойиҳалаштириш, қуриш ва фойдаланиш учун «Ўзбекнефтгаз» МХК билан Хитой Миллий Нефтгаз Корпорацияси ўртасида томонларнинг 50 фоиздан тенг улушда иштирок этиши асосида «Asia Trans Gas» МЧЖ қўшма корхонаси ташкил этилди;
мазкур лойиҳанинг ТИАсини ишлаб чиқиш экологик ва қурилиш меъёрлари ҳамда саноат хавфсизлиги талабларига риоя этган ҳолда Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига, шунингдек, лойиҳани молиялаштиришни ташкил қилиш ва қарз маблағларини жалб этиш учун зарур бўлган халқаро стандартларга мувофиқ олиб борилади;
«Asia Trans Gas» МЧЖ қўшма корхонаси ушбу лойиҳани қарз маблағлари ҳисобидан амалга ошириш бўйича буюртмачи ва молиялаштирувчи орган ҳисобланади;
«Ўзбекнефтгаз» МХК лойиҳани амалга оширишда Ўзбекистон Республикасининг вакил этиб тайинланган органи ҳисобланади.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.09.00 Трубопровод транспорти;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.20.00.00 Энергетика / 09.20.03.00 Газтаъминоти;
3.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.06.00.00 Халқаро шартномалар ҳуқуқи / 19.06.02.00 Шартномаларни тузиш ва уларнинг кучга кириши;
4.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.09.00.00 Халқаро иқтисодий ҳамкорлик / 19.09.07.00 Автомобиль, темир йўл ва трубопровод транспорти бўйича халқаро ҳамкорлик]
3. «Ўзбекистон — Хитой» газ қувурини қуриш лойиҳасини тайёрлаш ва амалга ошириш жадвали, уни 2010 йилда фойдаланишга топширишни назарда тутган ҳолда, иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси белгиланган тартибда лойиҳа ҳужжатлари экспертиза қилиниши ҳамда қурилиш-монтаж ишлари сифати устидан назорат ўрнатилишини таъминласин.
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.09.00 Трубопровод транспорти;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.20.00.00 Энергетика / 09.20.03.00 Газтаъминоти;
3.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.08.00.00 Божхона расмийлаштируви;
4.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.06.00.00 Халқаро шартномалар ҳуқуқи / 19.06.02.00 Шартномаларни тузиш ва уларнинг кучга кириши;
5.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.09.00.00 Халқаро иқтисодий ҳамкорлик / 19.09.07.00 Автомобиль, темир йўл ва трубопровод транспорти бўйича халқаро ҳамкорлик]
4. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси «Asia Trans Gas» МЧЖ қўшма корхонаси талабномаларига кўра хорижий пудратчилар ва уларнинг субпудратчиларига тегишли асбоб-ускуналар, автотранспорт воситалари, уларнинг эҳтиёт қисмлари ва бутловчи деталларини, жумладан, зарур ҳолларда, «М2», «М3» ва «N2» тоифаларидаги аввал ишлатилган автотранспорт воситаларини вақтинча олиб келиш режимида божхона расмийлаштирувини амалга оширсин.
Белгилансинки, мазкур асбоб-ускуналар ва автотранспорт воситалари лойиҳани амалга ошириш даврида фақат газ қувурини лойиҳалаштириш ва қуриш ишларини ўтказиш мақсадидагина фойдаланиш шарти билан олиб келиниши мумкин.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.09.00 Трубопровод транспорти;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.20.00.00 Энергетика / 09.20.03.00 Газтаъминоти;
3.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.09.00.00 Халқаро иқтисодий ҳамкорлик / 19.09.07.00 Автомобиль, темир йўл ва трубопровод транспорти бўйича халқаро ҳамкорлик]
5. Ўзбекистон Алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги «Asia Trans Gas» МЧЖ қўшма корхонаси, унинг пудратчилари ва субпудратчилари мурожаатномалари бўйича лойиҳани амалга ошириш доирасида радиоэлектрон алоқа воситалари ва юқори частотали мосламалардан фойдаланишга белгиланган тартибда рухсатнома берсин.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.09.00 Трубопровод транспорти;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.20.00.00 Энергетика / 09.20.03.00 Газтаъминоти;
3.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.01.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги умумий қоидалар / 10.01.04.00 Экспорт ва импорт / 10.01.04.02 Импорт;
4.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.09.00.00 Халқаро иқтисодий ҳамкорлик / 19.09.07.00 Автомобиль, темир йўл ва трубопровод транспорти бўйича халқаро ҳамкорлик]
6. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги лойиҳани амалга ошириш доирасидаги ишларни бажариш учун зарур бўлган махсус товарларни импорт қилишга белгиланган тартибда лицензиялар ўз вақтида берилишини таъминласин.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.09.00 Трубопровод транспорти;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.20.00.00 Энергетика / 09.20.03.00 Газтаъминоти;
3.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.09.00.00 Халқаро иқтисодий ҳамкорлик / 19.09.07.00 Автомобиль, темир йўл ва трубопровод транспорти бўйича халқаро ҳамкорлик]
7. «Саноатконтехназорат» ва «Ўздавнефтгазинспекция» давлат инспекциялари «Asia Trans Gaz» МЧЖ қўшма корхонасига ишлаб чиқариш хавфсизлиги нуқтаи назаридан қўлланиладиган технология бўйича белгиланган тартибда хулосаларни тақдим этсин.
Вакил этиб тайинланган вазирликлар ва идоралар белгиланган тартибда газ қувури ер усти ҳамда ер ости коммуникациялари ва иншоотларини кесиб ўтиши, шунингдек, тоғ ҳудудларида махсус қурилиш ва бурғулаш-портлатиш ишларини ўтказиш учун лойиҳа-смета ҳужжатларига мувофиқ тегишли рухсатномалар, келишувлар ва маъқуллашлар тақдим этилишини таъминласин.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.09.00 Трубопровод транспорти;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.20.00.00 Энергетика / 09.20.03.00 Газтаъминоти;
3.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.09.00.00 Халқаро иқтисодий ҳамкорлик / 19.09.07.00 Автомобиль, темир йўл ва трубопровод транспорти бўйича халқаро ҳамкорлик]
8. Қашқадарё, Бухоро ва Навоий вилоятлари ҳокимликлари «Ўзбекнефтгаз» МХК зарур материалларни тақдим этгандан сўнг бир ой муддатда газ қувурларини ётқизиш ва тегишли муҳандислик иншоотларини барпо этиш учун лойиҳани амалга ошириш доирасида объектлар қуришга ер участкаларини ажратиб берсинлар.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.09.00 Трубопровод транспорти;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.20.00.00 Энергетика / 09.20.03.00 Газтаъминоти;
3.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.09.00.00 Халқаро иқтисодий ҳамкорлик / 19.09.07.00 Автомобиль, темир йўл ва трубопровод транспорти бўйича халқаро ҳамкорлик]
9. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги «Ўзбекнефтгаз» МХК тасдиқлаган, «Asia Trans Gaz» МЧЖ қўшма корхонаси талабномаларига кўра, лойиҳани амалга оширишда иштирок этувчи хорижий мутахассисларга визалар, шу жумладан кўп марталик визалар расмийлаштирилишини белгиланган тартибда таъминлаб турсин.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.09.00 Трубопровод транспорти;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.20.00.00 Энергетика / 09.20.03.00 Газтаъминоти;
3.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.09.00.00 Халқаро иқтисодий ҳамкорлик / 19.09.07.00 Автомобиль, темир йўл ва трубопровод транспорти бўйича халқаро ҳамкорлик]
10. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги «Ўзбекнефтгаз» МХК тасдиқлаган, «Asia Trans Gaz» МЧЖ қўшма корхонаси талабномаларига кўра, лойиҳани амалга оширишда иштирок этувчи хорижий мутахассисларга кўп марталик визалар бериш ва уларнинг муддатини узайтириш, шунингдек Ўзбекистон Республикасида яшаш жойи бўйича вақтинча рўйхатда туриш ва унинг муддатини узайтиришни таъминлаб турсин.
11. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги «Ўзбекнефтгаз» МХК билан келишилган ҳолда, «Asia Trans Gaz» МЧЖ қўшма корхонасига, хорижий пудратчилар ва уларнинг субпудратчиларига мазкур лойиҳани амалга ошириш учун Ўзбекистон Республикасига хорижий мутахассисларни, биринчи навбатда лойиҳалаштирувчи, қидирувчи, менежерлар, юқори малакали муҳандис-техник ходимларни жалб этиш учун рухсатномалар берилишини таъминлаб турсин.