1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.10.00.00 Саноат / 09.10.01.00 Умумий қоидалар]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Саноат]
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
Саноат кооперацияси асосида тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастурига тузатиш киритиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2008—2010 йилларда саноат кооперацияси асосида тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастури тўғрисида» 2008 йил 28 майдаги ПҚ-879-сон қарорини бажариш юзасидан ҳамда Маҳаллийлаштириш дастури имкониятларидан янада тўлиқ ва самарали фойдаланиш, лойиҳаларни киритиш ва чиқариб ташлаш механизмларини такомиллаштириш, шунингдек баҳолашнинг аниқ ва равшан мезонлари асосида лойиҳаларнинг айрим параметрларига тузатишлар киритиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Саноат кооперацияси асосида тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастурига тузатиш киритиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Қуйидагилар Саноат кооперацияси асосида тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастурининг амалга оширилишини таъминлаш бўйича Махсус комиссиянинг асосий вазифалари этиб белгилансин:
маҳаллийлаштирадиган ишлаб чиқаришларни ва саноат корхоналари ўртасидаги кооперацияни ривожлантириш юзасидан республикада олиб борилаётган ишларни мувофиқлаштириш;
Маҳаллийлаштириш дастурининг амалга оширилишини, асбоб-ускуналар, бутловчи буюмлар, хом ашё ва материалларнинг ўзлаштирилишини ҳамда импортни мақбуллаштириш бўйича чора-тадбирларни мунтазам равишда назорат қилиш;
Маҳаллийлаштириш дастурининг белгиланган прогноз кўрсаткичларига эришишга тўсқинлик қилаётган омилларни бартараф этиш бўйича зарур чора-тадбирлар кўриш;
кичик ва хусусий тадбиркорлик корхоналари билан йирик саноат корхоналари ўртасидаги кооперацияни ривожлантириш масалалари тезкорлик билан ҳал қилинишини таъминлаш;
бутловчи буюмлар, хом ашё ва материалларнинг илгари импорт қилиб келинган турларини ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш мақсадида мавжуд имкониятлар ва қувватларни аниқлаш;
мамлакатимиз товар ишлаб чиқарувчиларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш.
3. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2008 йил 3 июль,
149-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 3 июлдаги 149-сон қарорига 1-ИЛОВА
Саноат кооперацияси асосида тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастурига тузатиш киритиш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
I. Умумий қоидалар
1. Мазкур Низом Саноат кооперацияси асосида тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастурига (кейинги ўринларда Маҳаллийлаштириш дастури деб аталади) тузатиш киритиш тартибини белгилаб беради.
Маҳаллийлаштириш дастурига киритилган лойиҳаларни чиқариб ташлаш ёки шу йўналишдаги муқобил лойиҳалар билан алмаштириш;
республика корхоналарида ишлаб чиқариш-техник ва истеъмол мақсадидаги материаллар ва буюмларни ишлаб чиқаришни ўзлаштириш бўйича янги лойиҳаларни киритиш бўйича асосланган таклифлар асосида амалга оширилиши мумкин.
3. Маҳаллийлаштириш дастурига тузатишлар киритиш (Дастурга лойиҳаларни киритиш ёки чиқариб ташлаш, маҳаллийлаштириш лойиҳаларини алмаштириш айрим лойиҳаларнинг маҳаллийлаштириш даражасини пасайтириш) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорига кўра амалга оширилади.
Маҳаллийлаштириш дастури лойиҳалари параметрларига тузатиш киритиш (прогноз кўрсаткичларни, маҳаллийлаштириладиган маҳсулот номенклатурасини, лойиҳанинг ёки мулкчилик шакли ёхуд ташкилий-ҳуқуқий шакли ўзгариши муносабати билан корхонанинг номини ўзгартириш ва бошқалар, айрим лойиҳаларнинг маҳаллийлаштириш даражасини пасайтириш бундан мустасно) Саноат кооперацияси асосида тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастурининг амалга оширилишини таъминлаш бўйича Махсус комиссиянинг (кейинги ўринларда Махсус комиссия деб аталади) протоколи асосида амалга оширилади.
II. Маҳаллийлаштириш дастурига тузатиш киритиш учун лойиҳа ташаббускорлари томонидан тақдим этиладиган ҳужжатлар
4. Таклифлар ваколатли органлар томонидан ариза берувчи (лойиҳа ташаббускори) қуйидаги ҳужжатларни расман тақдим этгандан кейин баҳоланади:
а) Маҳаллийлаштириш дастурига киритиш таклиф этилаётган лойиҳалар учун — лойиҳанинг ушбу Низомга иловага мувофиқ шакл бўйича тузилган паспорти ҳамда охирги икки йил учун йиллик баланс;
б) Маҳаллийлаштириш дастурига киритилган лойиҳаларнинг айрим параметрларига тузатиш киритиш учун — лойиҳанинг аниқлаштирилган паспорти (фақат ишлаб чиқариш ҳажмини кўпайтириш ҳоллари бундан мустасно), айрим параметрларга тузатиш киритиш зарурлигини асослайдиган қайднома, таҳлилий ва жадвал материаллари билан биргаликда;
в) Маҳаллийлаштириш дастуридан чиқариб ташлаш таклиф этилаётган лойиҳалар учун — лойиҳани Маҳаллийлаштириш дастуридан чиқариб ташлаш зарурлиги асосланган қайднома, таҳлилий ва жадвал материаллари билан биргаликда.
5. Лойиҳа ташаббускорлари тақдим этилаётган ахборотларнинг, шу жумладан лойиҳанинг паспортида кўрсатилган ахборотларнинг ишончлилиги учун жавоб беради.
6. Лойиҳалар ташаббускоридан лойиҳа паспортида назарда тутилмаган қўшимча ахборот тақдим этилишини талаб қилишга йўл қўйилмайди.
III. Таклифлар киритиш ва уларни кўриб чиқиш тартиби
7. Давлат ва хўжалик органлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, маҳаллийлаштириш лойиҳалари ташаббускори бўлган хўжалик юритувчи субъектлар Маҳаллийлаштириш дастурига тузатиш киритиш юзасидан ишлаб чиқилган таклифларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Иқтисодиёт ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари йиғма ахборот-таҳлил департаментига (кейинги ўринларда Йиғма департамент деб аталади) киритадилар.
8. Йиғма департамент лойиҳа мақсадидан, уни молиялаштириш манбаларидан ва таклиф этилаётган тузатишнинг моҳиятидан келиб чиққан ҳолда келиб тушган материалларни бир ҳафта муддатда кўриб чиқиш учун қуйидаги тегишли ваколатли органларга юборади:
а) Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигига:
лойиҳанинг Маҳаллийлаштириш дастури мақсадлари ва вазифаларига мувофиқлигини;
лойиҳани амалга ошириш имкониятларини;
маҳаллийлаштиришнинг таклиф этилаётган даражасига эришиш имкониятларини;
лойиҳаларни чиқариб ташлаш ёки лойиҳаларнинг параметрларини ўзгартиришнинг мақсадга мувофиқлигини аниқлаш юзасидан лойиҳани амалга оширишнинг умумий иқтисодий мақсадга мувофиқлигини баҳолаш учун;
б) Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигига:
таклиф этилаётган маркетинг концепцияси, шу жумладан маҳаллийлаштириладиган маҳсулотни сотиш истиқболлари;
импорт қилинадиган технологик асбоб-ускуналарнинг технология даражаси ҳамда хом ашё, материаллар ва хизматлар нархларининг чекланган параметрлари;
лойиҳаларни чиқариб ташлаш ёки лойиҳаларнинг параметрларини ўзгартиришнинг мақсадга мувофиқлиги асосида лойиҳани амалга оширишнинг самарадорлиги ва имкониятларини баҳолаш учун;
в) Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитасига — рақобат муҳитини, ишлаб чиқариладиган маҳсулотга талабнинг мавжудлигини, бозорнинг етарлича таъминланганлигини ва нархлар шаклланишини баҳолаш учун;
г) Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига (лойиҳа молиялаштиришнинг марказлаштирилган манбалари ёки Ҳукумат кафолати остидаги кредит маблағлари ҳисобига амалга оширилган ҳолларда) — иқтисодий самарадорликни келишиш учун.
9. Таклифларни баҳолаш ва Йиғма департаментга асосланган хулосани тақдим этиш юқорида кўрсатиб ўтилган ваколатли органлар томонидан икки ҳафта муддатда амалга оширилади. Ваколатли орган айнан ана шу муддатда лойиҳа ташаббускорига ўз хулосасининг нусхасини юборади.
10. Лойиҳанинг қайта ишланган паспортини кўриб чиқишда ваколатли органлар томонидан илгари юборилган хулосада кўрсатилмаган янги мулоҳазалар билдирилишига йўл қўйилмайди.
11. Лойиҳанинг қайта ишланган паспорти мулоҳазалар ва таклифлар ҳисобга олинган ҳолда ушбу Низомда назарда тутилган тартибда қайта ишланган лойиҳа паспорти варианти ташаббускор томонидан тақдим этилгандан кейин бир ҳафта муддатда кўриб чиқилади.
12. Йиғма департамент бир ҳафта муддатда ваколатли органлардан тушган ижобий хулосаларни умумлаштиради ва уларни кўриб чиқиш учун Махсус комиссияга киритади.
Бир ёки ундан ортиқ ваколатли экспертиза органларининг салбий хулосаси мавжуд бўлганда Йиғма департамент тегишли хулосани кўриб чиқиш учун Махсус комиссияга киритади.
13. Махсус комиссия Вазирлар Маҳкамасининг тегишли комплекслари иштирокида заруриятга кўра, бироқ йил чорагида камида бир марта ўтказиладиган ўз мажлисларида тушган таклифлар (хулосалар)ни кўриб чиқади ҳамда Маҳаллийлаштириш дастурига ўзгартириш ва қўшимчалар киритишнинг мақсадга мувофиқлиги тўғрисида протокол қабул қилади.
14. Махсус комиссия мажлиси комиссия аъзоларининг камида тўртдан уч қисми ҳозир бўлганда ўтказилади.
Махсус комиссия қарорлари мажлисда ҳозир бўлган Махсус комиссия аъзоларининг оддий кўпчилик овози билан қабул қилинади. Овозлар тенг бўлган тақдирда Махсус комиссия раисининг овози ҳал қилувчи овоз ҳисобланади.
Махсус комиссиянинг қарорлари Махсус комиссия раиси ёки унинг ўринбосари томонидан тасдиқланадиган протокол билан расмийлаштирилади.
15. Маҳаллийлаштириш дастурига тузатиш киритиш зарур бўлганда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги бир ҳафта муддатда белгиланган тартибда Махсус комиссиянинг протоколи асосида Маҳаллийлаштириш дастурига тузатиш киритиш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорининг лойиҳасини киритади.
IV. Маҳаллийлаштириш дастурига тузатиш киритиш бўйича таклифлар киритишнинг мақсадга мувофиқлигини баҳолашга қўйиладиган ягона мезонлар ва талаблар
16. Лойиҳа параметрларининг қуйидаги мажбурий мезонлар асосида Маҳаллийлаштириш дастури мақсадлари ва вазифаларига мувофиқлиги лойиҳани Маҳаллийлаштириш дастурига киритиш имконияти тўғрисида таклиф киритиш учун асос ҳисобланади:
а) Иқтисодиёт вазирлигининг хулосасига кўра мамлакат саноатини ривожлантиришнинг асосий устуворликларига мувофиқлик;
б) маҳаллийлаштириладиган маҳсулотни ишлаб чиқаришни ташкил этиш учун қувватлар ва хом ашё ресурслари мавжудлиги;
в) маҳаллийлаштириш даражаси босқичма-босқич ошириб борилган ҳолда ишлаб чиқариш бошланган пайтдан бошлаб 12 ой мобайнида ишлаб чиқарилаётган маҳсулот бўйича маҳаллийлаштириш даражасининг камида 30 фоизга етиши;
г) ТИФ ТН коди бўйича пировард маҳсулот товар позицияси бошланғич хом ашёга таққослаганда камида биринчи 4 белгилардан бири даражасига ўзгариши таъминланиши;
д) маҳаллийлаштириладиган маҳсулотнинг сотиш нархи ана шундай импорт қилинадиган маҳсулот нархидан юқори бўлмаганда лойиҳанинг иқтисодий ўзини қоплаши (Ўзбекистонгача бўлган транспорт сарф-харажатлари, божхона ва солиқ тўловлари ҳисобга олинган ҳолда);
е) Иқтисодиёт вазирлиги ҳамда Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигининг хулосасига кўра маҳаллийлаштириладиган маҳсулотга ички ва ташқи бозорларда барқарор талабнинг мавжудлиги;
ж) маҳаллийлаштириладиган маҳсулотга нисбатан халқаро стандартлар бўйича ишлаб чиқариш бошланган пайтдан бошлаб 18 ой мобайнида сифатни бошқариш тизими жорий этилиши.
17. Юқорида кўрсатиб ўтилган мезонларга тўлиқ мувофиқ бўлмаган истиқболли лойиҳалар мавжуд бўлганда бундай лойиҳаларни киритишнинг мақсадга мувофиқлиги масаласи Иқтисодиёт вазирлиги ҳамда Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигининг хулосаларига кўра кўриб чиқиш учун Махсус комиссияга киритилади.
18. Маҳаллийлаштириш дастурига мамлакатимиз бозори етарлича таъминланган (Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитасининг хулосаси), соғлом рақобат муҳити яратилган ёки ишлаб чиқариш ҳажми ички бозор эҳтиёжларини қоплайдиган шундай маҳсулотларни (техник тавсифлари ва истеъмол хусусиятларига кўра) ишлаб чиқарадиган бошқа маҳаллий товар ишлаб чиқарувчилар мавжуд бўлган маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва хизматлар кўрсатиш бўйича лойиҳалар киритилмайди.
19. Қуйидагилар лойиҳаларни Маҳаллийлаштириш дастуридан чиқариб ташлаш, шу жумладан лойиҳа ташаббускорлари таклифларига кўра чиқариб ташлаш тўғрисида ваколатли органлар томонидан хулоса чиқариш учун асос ҳисобланади:
корхонанинг тугатилиши ёки форс-мажор вазиятлар;
маҳсулотнинг сифати ва нархига кўра рақобатбардошли эмаслиги туфайли маҳсулотнинг ушбу турига ички бозорда талабнинг йўқлиги;
солиқ ва божхона имтиёзлари берилиши натижасида бўшайдиган маблағларнинг тегишли мақсадда ишлатилмаслиги, шунингдек технологик асбоб-ускуналар, эҳтиёт қисмлар ва материалларнинг асоссиз равишда импорт қилиниши аниқланган ҳоллар.
V. Якунловчи қоидалар
20. Лойиҳа Маҳаллийлаштириш дастуридан чиқарилганда лойиҳани амалга ошираётган корхона лойиҳа Маҳаллийлаштириш дастуридан чиқарилган кундан бошлаб қонун ҳужжатларида белгиланган тегишли солиқ ва божхона имтиёзларидан маҳрум бўлади.
Саноат кооперацияси асосида тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастурига тузатиш киритиш тартиби тўғрисидаги низомга ИЛОВА
* Мавжуд ишлаб чиқариш инфратузилмасини, асосий ишлаб чиқариш майдони, унинг асбоб-ускуналарни жойлаштиришга тайёрлигини тавсифлаш.
КТУТ
СТИР
II. Устав капиталини шакллантириш
Эълон қилингани
минг сўм
Шакллантирилгани
минг сўм
Т/р
Муассислар ва акциядорлар рўйхати
Улуш суммаси, (минг сўм)
УФдаги ҳисса (%)
Улуш характери
III. Маҳаллийлаштирилаётган маҳсулот тўғрисидаги асосий маълумотлар
Маҳсулотнинг номи
ТИФ ТН коди, 10 белги даражасида
ДС, ТШ, OʼzDst ва бошқалар
Техник параметрлар, ДСга мувофиқ, ТШ ва бошқалар
Ишлаб чиқаришнинг йиллик ўртача қуввати (физик ҳажмларда)
IV. Ишлаб чиқариш технологияси ва уни ташкил этиш тавсифи
Технологик жараён
Технологик параметрлар, асбоб-ускуналарни етказиб берувчилар ва ишлаб чиқарувчилар
V. Лойиҳанинг маркетинг стратегияси
Маҳсулотни сотиш бўйича аниқ маркетинг стратегиясини, маҳсулотнинг потенциал истеъмолчилари билан олдиндан аҳдлашувларнинг мавжудлигини, шунга ўхшаш буюмларни ишлаб чиқарувчилар ва импорт қилувчилардан рақобатли устунликлар мавжудлигини, ички ва ташқи бозорлар (экспорт мавжуд бўлган тақдирда) эҳтиёжи ҳажмини тавсифлаш. Маркетинг ишланмалари якунлари бўйича «Рақобатчилар ва уларнинг бозордаги улуши жадвалини тўлдириш
VI. Ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш даражаси (маҳсулотнинг шартли бирлиги ҳисобига ишлаб чиқариш харажатлари, фоизларда)
** Даромад солиғи, Пенсия жамғармасига ажратмалар, ижтимоий суғурталар ва касаба уюшмаси бадаллари қўшилган ҳолда тўлиқ ҳисоблаб ёзилган.
Т/р
Ходимлар номи
Ходимлар сони
Ўртача ойлик иш ҳақи (минг сўм)
Жами бир ойда (минг сўм)
Жами бир йилда (минг сўм)
Маъмурият
Ишлаб чиқариш ходимлари
XV. Лойиҳанинг қиймати ва молиялаштириш манбалари***
*** Қарз маблағлари жалб этилган тақдирда банкларнинг молиялаштириш шартларини (кредит муддати ва уни қайтариш жадвали, асосий қарз бўйича тўловлар учун имтиёзли давр, кредит бўйича фоиз ставкаси, молиялаштиришни бошлаш учун банкнинг воситачилик ҳақи, суғурта ва гаровни нотариал расмийлаштириш харажатлари, божхона харажатлари ва бошқалар) тақдим этиш зарур.
Т/р
Лойиҳанинг қиймати, шу жумладан:
Ўлчов бирлиги
Қиймати
Молиялаштириш манбалари
ўз маблағлари
бюджет маблағлари
қарз маблағлари
1.
Қатъий белгиланган активлар
1.1.
Маҳаллийлаштирилаётган маҳсулот ишлаб чиқаришни ташкил этиш учун қурилиш-монтаж ишлари (мавжуд бўлганда)
1.2.
Маҳаллийлаштирилаётган маҳсулотни ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган бино ва иншоотлар
1.3.
Маҳаллийлаштирилаётган маҳсулотни ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган асбоб-ускуналар, шу жумладан:
1.3.1.
Мавжуд бўлгани
1.3.2.
Сотиб олинадигани
2.
Айланма капитал
3.
Молиявий харажатлар
4.
Бошқа харажатлар
Жами
XVI. Лойиҳа ва инвестицияларни (капитал харажатларни) амалга оширишнинг календарь жадвали****
**** Ишлаб чиқариш илгаридан фаолият кўрсатаётган бўлса, унинг ишга туширилган йили кўрсатилсин.