1.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.11.00.00 Жиноят қонунчилиги / 16.11.06.00 Жиноятларнинг алоҳида турлари учун жавобгарлик / 16.11.06.05 Ҳокимият, бошқарув органлари, жамоат бирлашмаларининг фаолият тартибига қарши жиноятлар;
2.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.11.00.00 Жиноятчиликка ва терроризмга қарши халқаро кураш / 19.11.02.00 Жиноят ишлари бўйича ҳуқуқий ёрдам / 19.11.02.10 Жиноятларнинг бошқа турларига қарши кураш]
[ТСЗ:
1.Ташқи сиёсат ва халқаро муносабатлар / Дипломатик ва бошқа ваколатхоналар;
БИРЛАШГАН МИЛЛАТЛАР ТАШКИЛОТИНИНГ КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИ КОНВЕНЦИЯСИГА (НЬЮ-ЙОРК, 2003 ЙИЛ 31 ОКТЯБРЬ) ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ҚЎШИЛИШИ ТЎҒРИСИДА
Қонунчилик палатаси томонидан 2008 йил 24 июнда қабул қилинган Сенат томонидан 2008 йил 27 июнда маъқулланган
[ОКОЗ:
1.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.06.00.00 Халқаро шартномалар ҳуқуқи / 19.06.02.00 Шартномаларни тузиш ва уларнинг кучга кириши]
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Коррупцияга қарши конвенциясига (Нью-Йорк, 2003 йил 31 октябрь) қуйидаги билдиришлар, баёнотлар ва шартлар билан қўшилинсин:
1) Конвенция 6-моддасининг 3-банди бўйича: «Ўзбекистон Республикаси шуни билдирадики, Ўзбекистон Республикасининг Бош прокуратураси, Ички ишлар вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизмати ва Адлия вазирлиги коррупциянинг олдини олиш бўйича аниқ чора-тадбирлар ишлаб чиқиш ва уларни амалга оширишда бошқа Иштирокчи-давлатларга ёрдам кўрсатиши мумкин бўлган органлар сифатида белгиланган»;
3) Конвенция 44-моддасининг 6-банди бўйича: «Ўзбекистон Республикаси Конвенция 44-моддаси 6-бандининг «а» кичик бандига мувофиқ шуни билдирадики, у ушбу Конвенциядан коррупция жиноятлари содир этган шахсларни тутиб топшириш масалаларида ушбу Конвенциянинг бошқа Иштирокчи-давлатлари билан ўзаролик асосида ҳамкорлик қилиш учун ҳуқуқий асос сифатида фойдаланади»;
4) Конвенциянинг 46-моддаси бўйича:
а) 13-банд. «Ўзбекистон Республикаси шуни билдирадики, Ўзбекистон Республикасининг Бош прокуратураси ўзаро ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги илтимосларни олиш ва бажариш ёки бундай илтимосларни бажариш учун Ўзбекистон Республикасининг бошқа ваколатли органларига юборишга жавобгар бўлган марказий органдир»;
б) 14-банд. «Ўзбекистон Республикаси шуни билдирадики, ўзаро ҳуқуқий ёрдам тўғрисидаги илтимосларни юборишда ўзбек, рус ва инглиз тиллари мақбул тиллар сифатида белгиланган»;
5) Конвенциянинг 66-моддаси бўйича: «Ўзбекистон Республикаси Конвенция 66-моддасининг 3-бандига мувофиқ шуни баён қиладики, у ўзини Конвенция 66-моддаси 2-бандининг қоидаларига боғлиқ деб ҳисобламайди».
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2008 йил 7 июль,
ЎРҚ-158-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 28-сон, 260-модда; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.11.2021 й., 03/21/729/1064-сон)