toggle_night_mode
Ҳужжат кучини йўқотган 26.11.2025
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Фармони
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ БАЪЗИ ФАРМОНЛАРИНИ ЎЗ КУЧИНИ ЙЎҚОТГАН ДЕБ ҲИСОБЛАШ ТЎҒРИСИДА
 LexUZ шарҳи
Мазкур Фармон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 25 ноябрдаги ПФ-231-сонли «Қонунчиликдаги ҳуқуқий бўшлиқларни бартараф этиш ва тартибга солиш юкини камайтириш тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Тугатилаётган Тошкент давлат авиация институти негизида Тошкент давлат техника университетининг Авиация факультети ташкил этилиши муносабати билан:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тошкент давлат авиация институтини ташкил этиш тўғрисида» 1995 йил 31 майдаги ПФ-1160-сонли Фармони ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
2. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2008 йил 19 июнь,
ПФ-4006-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 24-25-сон, 220-модда)