1.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.05.00.00 Аҳоли / 19.05.09.00 Инсон ҳуқуқларини халқаро ҳимоя қилиш (қийнашни тақиқлаш. Дискриминация. Болалар ҳуқуқини ҳимоя қилиш. Аёллар ҳуқуқини ҳимоя қилиш)]
[ТСЗ:
1.Ташқи сиёсат ва халқаро муносабатлар / Халқаро шартномалар (битмлар)]
Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг
Қарори
БОЛА ҲУҚУҚЛАРИ ТЎҒРИСИДАГИ КОНВЕНЦИЯГА ҚЎШИЛИШ ҲАҚИДА
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Уставида эълон қилинган принципларга мувофиқ, жамият барча аъзоларининг қадр-қимматини, тенг ва дахлсиз ҳуқуқларини эътироф этиш инсон эркинликларини таъминлашнинг асоси эканлигини эътиборга олиб, шунингдек болалар алоҳида ғамхўрлик ва ҳимоя ҳуқуқига эга эканлигини эътироф этиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши қарор қилади:
1989 йил 20 ноябрда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 44-сессияси қабул қилган Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги Конвенцияга қўшилинсин.
Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Раиси Ш. ЙЎЛДОШЕВ
Тошкент ш.,
1992 йил 9 декабрь,
757-XII-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 й., 1-cон, 41-модда)