1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.09.00.00 Солиқ қонунчилиги / 07.09.01.00 Умумий қоидалар;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.10.02.00 (Кучини йукотган) Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи / 07.10.02.01 (Кучини йукотган) Даромаддан солиқ тўловчилар ва солиққа тортиш объектлари / 07.90.00.00 (Кучини йукотган)Умумдавлат солиқлари]
[ТСЗ:
1.Молия / Солиқлар (йиғимлар, божлар)]
Ўзбекистон Республикасининг қонуни
«ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ФУҚАРОЛАРИДАН, АЖНАБИЙ ФУҚАРОЛАРДАН ВА ФУҚАРОЛИГИ БЎЛМАГАН ШАХСЛАРДАН ОЛИНАДИГАН ДАРОМАД СОЛИҒИ ТЎҒРИСИДА»ГИ ҲАМДА «КОРХОНАЛАР, БИРЛАШМАЛАР ВА ТАШКИЛОТЛАРДАН ОЛИНАДИГАН СОЛИҚЛАР ТЎҒРИСИДА»ГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚОНУНЛАРИГА ЎЗГАРТИШЛАР ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА
LexUZ шарҳи
Мазкур Қонун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 1997 йил 24 апрелдаги 397-I-сонли «Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексини амалга киритиш тартиби тўғрисида»ги Қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши қарор қилади:
I. Ўзбекистон Республикасининг 1991 йил 15 февралда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикаси фуқароларидан, ажнабий фуқаролардан ва фуқаролиги бўлмаган шахслардан олинадиган даромад солиқлари тўғрисида»ги Қонун (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1991 йил, № 4, 88-модда) Ўзбекистон Республикасининг 1991 йил 14 июндаги (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1991 йил, № 8, 191-модда), 1991 йил 20 ноябрдаги ва 1992 йил 14 январдаги қонунлари билан киритилган ўзгартишлар ва қўшимчаларни ҳисобга олган ҳолда қуйидаги ўзгартишлар ва қўшимчалар киритилсин:
биринчи банднинг «а» бандчаси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
а) асосий иш (хизмат, ўқиш) жойида солиқ солинадиган ва Ўзбекистон Республикаси қонунларида белгиланган солиқ солинмайдиган минимумдан ошиб кетмайдиган иш ҳақи ва бошқа турдаги пул мукофоти оладиган ишчилар, хизматчилар ва бошқа фуқаролар»;
шу банднинг «б» ва «в» бандчаларидаги «4200 сўмдан ошмайдиган» деган сўзлар Ўзбекистон Республикаси қонунларида белгиланган солиқ солинмайдиган минимумдан» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
шу банднинг «е» бандчасидан сўнг модда қуйидаги мазмундаги 2-банд билан тўлдирилсин:
«2. Қуйидагилар солиқ солинмайдиган минимумнинг саккиз баравари миқдорида оладиган барча даромадлари бўйича солиқ тўлашдан озод қилинадилар».
биринчи банднинг «ж» — «т» бандчалари кейинги банднинг «а» — «м» бандчалари деб ҳисоблансин.
«1. Фуқаролар иш ҳақи мукофотлари ва бошқа даромадлари суммасидан (муаллифларнинг меросхўрларига такрор бериладиган мукофотлар бундан мустаснодир) қуйидаги миқдорда солиқ ундирилади:
Солиқ солинадиган йиллик даромад миқдори (солиқ солинмайдиган минимум чегириб ташланган)
Солиқ суммаси
36000 сўмгача
12 фоиз
36001 сўмдан 48000 сўмгача
4320 сўм+36000 сўмдан ортиқ пулнинг 15 фоизи
48001 сўмдан 60000 сўмгача
6120 сўм+48000 сўмдан ортиқ пулнинг 20 фоизи
60001 сўмдан 72000 сўмгача
8520 сўм+60000 сўмдан ортиқ пулнинг 30 фоизи
72001 сўмдан 96000 сўмгача
12120 сўм+72000 сўмдан ортиқ пулнинг 40 фоизи
96001 сўмдан 192000 сўмгача
21720 сўм+96000 сўмдан ортиқ пулнинг 50 фоизи
192001 сўм ва ундан ҳам ортиқ пулдан
69720 сўм+192000 сўмдан ортиқ пулнинг 60 фоизи
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамаси ўта зарарли ишлаб чиқаришда ишлайдиган алоҳида тоифадаги фуқаролар учун фавқулодда ҳолларда солиқ солишнинг имтиёзли ставкаларини белгилаш ҳуқуқи берилсин».
«12-модда. Фуқароларнинг асосий иш жойидаги иш ҳақи ва бошқа даромадлари суммасидан солиқни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби
Солиқ календарь йил бошидан эътиборан ҳар ой тугаганидан кейин илгари ушлаб қолинган солиқ суммасини ҳам ҳисобга олган ҳолда солиқ солинадиган даромадлар йиғиндиси суммаларидан ҳисоблаб чиқилади.
Йил тугаганидан кейин фуқароларнинг календарь йилдаги бутун даромадини (тўлиқ сўмларда) ташкил қиладиган суммаларга асосланган ҳолда солиқ қайта ҳисоб-китоб қилинади.
Йил давомида иш (хизмат, ўқиш) жойи ўзгарган тақдирда солиқ янги (хизмат ўқиш) жойида аввалги ва янги иш жойида олинган йиллик даромад йиғиндисига асосланган ҳолда ҳисоблаб чиқарилади. Аввалги иш жойида олинган даромадлар маълумотнома билан тасдиқланади».
II. Ўзбекистон Республикасининг 1991 йил 15 февралда қабул қилинган «Корхоналар, бирлашмалар ва ташкилотлардан олинадиган солиқлар тўғрисида»ги Қонунига («Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1991 йил, № 4, 86-модда) Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 14 январдаги (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси 1991 йил, № 8, 191-модда) ва 1992 йил 14 январдаги қонунлари билан киритилган ўзгартишларни ҳисобга олган ҳолда қуйидаги ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритилсин:
1. 1-моддада учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«банклардан вақтинча фойдаланишга олинган кредит ресурслари учун тўловлар, операция сарф-харажатлари, пул маблағлари ва қимматбаҳо хом ашёларини ташиш ва сақлаш сарф-харажатлари;
ҳисоб-китоб ва жорий счётлар бўйича, депозит счётлар, аҳоли жамғармалари, Давлат суғуртаси счётлари бўйича ҳисоблаб чиқарилган ва тўланган фоизлар;»
3-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
«Давлат суғуртаси депозитлар бўйича фоизлардан олган пул суммаси».
Шу модда қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
«Ажнабий юридик шахсларнинг, Ўзбекистон ва ажнабий юридик шахслар, фуқаролар иштирокидаги қўшма корхоналарнинг даромадлари бўйича солиқ солинадиган базаси шундай корхоналарнинг резерв фонди ёки шунга ўхшаш мақсадга мўлжалланган фондларга ажратмалари суммаси бу фонднинг миқдори устав фондининг 25 фоизига етгунга қадар корхоналар даромадларининг 20 фоизи миқдорида камайтирилади».
о) Қизил Ярим Ой жамияти таъсис этган корхона ва ташкилотлар, бу маблағлардан жамиятнинг уставда белгилаб қўйилган вазифаларини бажаришда тўлиқ фойдаланиш шарти билан».
«Янги ташкил этилган корхоналар (биржалар, тайёрлов, улгуржи, таъминловчи-сотувчи, воситачи ва савдо-тижорат корхоналаридан ташқари) ташкил топган (рўйхатдан ўтказилган) пайтдан эътиборан биринчи йили белгиланган ставканинг 25 фоизи микдорида ва иккинчи йили 50 фоизи миқдорида солиқ тўлайдилар».
а) патент эгаси ўз ишлаб чиқаришида ихтиролардан фойдаланишдан ва унга лицензия сотишдан оладиган даромадларига ва валюта тушумларига ихтиродан фойдалана бошлаган ёки лицензия, сотилган санадан бошлаб патент амал қиладиган муддат атрофида;
б) лицензия, сотиб олиш натижасида ихтиродан фойдаланишдан оладиган даромадларига ва валюта тушумларига ихтиродан фойдалана бошланган санадан бошлаб;
в) ёки патентланган ихтирони, қўлланиб янги техника тайёрлаш учун махсус барпо этиладиган ишлаб чиқаришдан оладиган даромадларига ва валюта тушумларига корхона ёки янги ишлаб чиқариш ишга туширилган санадан бошлаб»;
«Агар қўшма корхона икки йил давомида ўз устав фондини таркиб топтирмаса ёки солиқ тўлашдан озод этилган қўшма корхона уч йиллик муддат ўтмай туриб тугатилган тақдирда солиқ суммаси умумий белгиланган тартибда, унинг бутун фаолият даври учун тўла миқдорда ундирилади».
6. 12-модда қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
«умумий фойдаланишдаги йўлларни сақлаш, таъмирлаш ва қуриш учун ажратмалар;
Қизил Ярим Ой жамиятига бадаллар ва бошқа хайр-эҳсонлар»;
26-банд «пойабзал тикиш, таъмирлаш» деган сўзлардан кейин «трикотаж буюмлари, мураккаб рўзғор техникаси, соат, мебель тузатиш ёки таъмирлаш, ижарага бериш» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
28-банд «протез-ортопедия буюмлари» сўзларидан сўнг «ва ногиронлар учун ашёлар» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
Модда қуйидаги мазмундаги янги бандлар билан тўлдирилсин:
«29) нашриётлар, рўзномалар ва ойномаларнинг муҳарририятлари, матбаа ва китоб савдоси корхоналари, Давлат телерадиоэшиттириш компанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги чиқарадиган маҳсулотлар ва кўрсатадиган хизматлар;
30) Ўзбекистон Республикаси Қизил Ярим Ой жамиятининг корхоналари ишлаб чиқарадиган маҳсулотлар ва кўрсатадиган хизматлар, башарти бўшатиб олинадиган маблағлар жамиятнинг уставда белгилаб қўйилган вазифаларини бажаришда ишлатилган тақдирда».
8. 23-модда «ўзи ишлаб чиқарган моллар» деган сўзлардан кейин «ва Қизил Ярим Ой жамиятининг корхоналари билан ташкилотлари ишлаб чиқараётган моллар, башарти бу маблағлар, жамиятнинг уставда белгилаб қўйилган вазифаларини бажаришда ишлатилган тақдирда» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
9. 25-модда «тўлайдилар» деган сўздан сўнг «Қизил Ярим Ой жамияти ва у таъсис этган корхоналар ва ташкилотлар бундан мустасно, башарти бўш маблағлар жамиятнинг уставида белгилаб қўйилган вазифаларни бажаришда ишлатилган тақдирда» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
«Мулкчиликнинг барча шаклидаги юридик шахслар, шунингдек корхоналар, бирлашмалар ва ташкилотларнинг юридик шахс бўлмаса-да, ўз мустақил балансига эга бўлган ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган филиаллари, ваколатхоналари ва бошқа алоҳида бўлинмалари корхона мол-мулки учун солиқ тўловчилар ҳисобланади».
Модда қуйидаги мазмундаги учинчи қисм билан тўлдирилсин:
«Банклар, суғурта ташкилотлари, биржалар, шунингдек халқ хўжалигининг баъзи тармоқларига солиқ солиш хусусиятларини Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамаси белгилайди».
12. 38-модданинг «г» банди «бирлашма ва ташкилотлар» деган сўзлардан сўнг «Қизил Ярим Ой жамияти ва у таъсис этган ташкилот ва корхоналар, башарти бўшатиб олинадиган маблағлар жамиятнинг уставда белгилаб қўйилган вазифаларини бажаришда ишлатилган тақдирда» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1992 йил 2 июль,
631-XII-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1992 й., 9-сон, 337-модда)