toggle_night_mode
Ҳужжат кучини йўқотган 31.05.1996
Ҳужжат 05.03.1991 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ўзбекистон Республикасининг қонуни
БАНКЛАР ВА БАНК ФАОЛИЯТИ ТЎҒРИСИДА
 LexUZ шарҳи
Мазкур Қонун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 1996 йил 25 апрелдаги 217-I-сонли «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг қонунини амалга киритиш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
 LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикасининг 1991 йил 30 сентябрдаги 364-XII-сон «Ўзбекистон ССР Конституцияси (асосий қонуни)га ўзгартишлар киритиш тўғрисида»ги Қонунига асосан «Ўзбекистон ССР» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси» деган сўзлар билан алмаштирилган.
I. БЎЛИМ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
1-модда. Банк тушунчаси
Пул маблағларини жалб қилиш ҳамда уларни қайтаришлик, тўлашлик ва муддатлилик шартлари асосида ўз номидан жойлаштириш учун тузилган муассаса банкдир. Банк ҳуқуқий шахсдир.
2- модда. Банк операциялари
1. Банклар пул омонатларини қабул қиладилар ва жойлаштирадилар, кредитлар берадилар ҳамда жалб этадилар, мижозлар ва гумашта банкларнинг топшириғига кўра ҳисоб-китобларни амалга оширадилар ва уларга касса хизматини кўрсатадилар.
Банклар қонунга хилоф бўлмаган ва ўз уставларида кўзда тутилган бошқа операцияларни ҳам, жумладан қуйидаги операцияларнинг ҳаммасини ёки айримларини, чунончи:
а) мижозлар ва гумашта банкларнинг ҳисоб рақамини юритишни;
б) инвестицияга сарфланадиган маблағлар эгасининг ёки уларни тасарруф этувчиларнинг топшириғига кўра капитал маблағларни пул билан таъминлашни;
в) тўлов ҳужжатлари ва бошқа хил қимматли қоғозлар (чеклар, аккредитивлар, векселлар, акциялар, облигациялар ва шу кабилар) чиқаришни;
г) давлат тўлов ҳужжатлари ва бошқа қимматли қоғозларни харид қилиш, сотиш ва сақлаш ҳамда улар билан боғлиқ бўлган бошқа ишларни;
д) учинчи шахслар учун пул шаклида ижро этишни назарда тутувчи кафиллик, кафолат бериш ва бошқа мажбуриятлар олишни;
е) товарлар етказиб бериш ва хизмат кўрсатиш юзасидан келиб чиқадиган тўловни талаб қилиш ҳуқуқини олиш, бундай талабларнинг бажарилишини ва уларнинг инкассациясини таваккал қилиб ўз зиммасига олишни (факторинг);
ж) асбоб-ускуналар, транспорт воситалари ва бошқа мол-мулклар сотиб олиш ва уларни ижара шартлари асосида ўтказишни (лизинг);
з) чет эл валюталарини ташкилотлар ва фуқаролардан харид қилиб олиш ҳамда уларни сотишни;
и) СССРда ва чет элда қимматбаҳо металлар, табиий қимматбаҳо тошлар, шунингдек қимматбаҳо металлардан ҳамда қимматбаҳо тошлардан ясалган буюмларни харид қилиш ва сотишни;
Кейинги таҳрирга қаранг.
к) қимматбаҳо металларни ҳисоб рақамларига ва омонатларига жалб этиш ҳамда жойлаштириш ва халқаро банк амалиётига мувофиқ равишда ана шу бойликлар билан боғлиқ бўлган бошқа операцияларни бажаришни;
л) мижозларнинг топшириғига кўра маблағларни жалб этиш ва уларни жойлаштириш, қимматли қоғозларни бошқариш ҳамда бошқа ишларни бажаришни;
м) банк фаолиятига боғлиқ бўлган масалалар юзасидан маслаҳатлар беришни амалга оширишлари мумкин.
2. Банклар СССР Давлат банки ва Ўзбекистон Республикаси Давлат банкининг топшириғига биноан Иттифоқ ҳамда республика бюджетининг бажарилиши бўйича касса операцияларини амалга оширишлари шарт.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Банклар Ўзбекистон Республикаси Давлат банки ўз ваколати доирасида берадиган рухсатга кўра бошқа операцияларни бажаришлари мумкин. Мазкур моддада назарда тутилган операциялар республика ҳудудида муомалада бўлган пул бирликларида ўтказилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
4. Банк операцияларини амалга оширишга ваколати бўлмаган шахслар ва идоралар томонидан бажарилган банк операциялари ҳақиқий деб ҳисобланмайди.
5. Банкларга маҳсулот ишлаб чиқариш ва қимматга эга бўлган материаллар билан савдо қилиш соҳасида, шунингдек суғуртанинг ҳамма кўринишлари бўйича фаолиятни амалга ошириш тақиқланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3-модда. Фирма номи
Фирмани номлашда ёки реклама мақсадларида «банк» атамасидан ёки таркибига шу атама кирган сўз бирикмасидан, мазкур Қонунга мувофиқ, банк операцияларига ваколати бўлган муассасаларгина фойдаланадилар.
4-модда. Республика ва банкларнинг масъулиятини чегаралаш
Ўзбекистон Республикасида банклар Ўзбекистон Республикасининг мажбуриятлари юзасидан жавобгар бўлмайдилар, Ўзбекистон Республикаси ҳам банкларнинг мажбуриятлари юзасидан жавобгар эмасдир, ушбу Қонунда, Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонун ҳужжатларида назарда тутилган доллар ҳамда Ўзбекистон Республикаси ўз зиммасига ана шундай масъулиятни олган доллар бундан мустасно.
II БЎЛИМ. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ БАНК ТУЗИЛИШИ
5-модда. Банк системасининг таркибий қисмлари
1. Ўзбекистон Республикасининг банк системасига қуйидагилар киради:
а) Ўзбекистон Республикаси Давлат банки ва унга тобе бўлган муассасалар;
б) республика акцияли-тижорат саноат-қурилиш банки;
в) республика акцияли-тижорат аграр-саноат банки;
г) Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият давлат-тижорат банки;
д) Ўзбекистон Республикаси Меҳнат жамғармалари ва аҳолига кредит бериш давлат-тижорат банки;
е) пай асосида тузилган тижорат банклари.
Ўзбекистон Республикаси Давлат банки, Ўзбекистон Республикаси Саноат-қурилиш банки, Ўзбекистон Республикаси Аграр-саноат банки, Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият банки ва Ўзбекистон Республикаси Жамғарма банки Иттифоқ банклари билан ўзаро муносабатларини шартнома асосида ташкил этадилар.
Пай асосида тузилган тижорат банклари Ўзбекистон Республикаси Давлат банки ва бошқа банклар билан ўзаро муносабатларини шартнома асосида ташкил этадилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Ҳар бир банкнинг вазифалари банклар томонидан ишлаб чиқиладиган ва Ўзбекистон Республикаси Давлат банки рўйхатидан ўтказиладиган ўз уставлари билан белгиланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Тижорат банкларининг фаолияти республика Давлат банки томонидан улар учун иқтисодий нормативлар белгилаб берилиши ва уларнинг фаолияти устидан назорат қилиниши йўли билан бошқарилади. Ўзбекистон Республикаси банкларига Ўзбекистон Республикаси Давлат банкининг рухсати билан бошқа республикаларда ва чет элларда кредит муассасалари, банк шуъбалари очиш ҳуқуқи берилади. Ўзбекистон Республикаси Давлат банкига Ўзбекистон Республикаси ҳудудида чет эл банкларининг шуъбаларини очиш ҳуқуқи берилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
4. Банклар ўз фаолиятларини мувофиқлаштириш мақсадида уюшмалар, ассоциациялар ва ўзга хил ташкилотлар тузишлари мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
6-модда. Банклар фаолиятининг ҳуқуқий асоси
Ўзбекистон Республикасининг банклари ўз фаолиятларида «СССР Давлат банки тўғрисида», «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги СССР қонунларига, мазкур Қонунга, ўз уставларига амал қиладилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Банклар Ўзбекистон Республикасининг қонунларига ва ўз уставларига мувофиқ келмайдиган кўрсатмалар ҳамда талабларни бажаришга ҳақли эмаслар.
III БЎЛИМ. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ДАВЛАТ БАНКИ
Кейинги таҳрирга қаранг.
7-модда. Банкнинг мақоми
Ўзбекистон Республикасининг Давлат банки республиканинг марказий банки ҳисобланиб, мазкур Қонун асосида ташкил этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикасининг Давлат банки ҳуқуқий шахс ҳисобланиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши тасдиқлаган ўз уставига эга бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Давлат банки СССР Давлат банкининг тасарруфига берилган масалалар бўйича СССР Давлат банки билан, шунингдек тузиладиган шартнома асосида бошқа республикаларнинг миллий банклари билан ҳамкорлик қилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
8-модда. Ўзбекистон Республикаси Давлат банкининг асосий вазифалари
Ўзбекистон Республикаси Давлат банкининг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:
— пул муомаласи, кредит бериш, маблағ билан таъминлаш, ҳисоб-китоб қилиш ва ташқи иқтисодий алоқа соҳаларида республика иқтисодий сиёсатини амалга ошириш;
— СССР Давлат банки билан келишилган ҳолда ҳисобга олишнинг, ҳисоб беришнинг, ҳисоб-китоб-ссуда операцияларини амалга оширишнинг ягона қоидалари ва нормаларини белгилаш;
— ссуда-депозит операцияларини тартибга солиш ва умумий пул муомаласини бошқаришнинг нормативларини ўрнатиш;
— барча банклар ва кредит муассасалари, пул-кредит операцияларига доир Ўзбекистон Республикаси қонунлари ва қоидаларига риоя этишлари устидан назорат қилиш;
— барқарор пул муомаласини ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудида муомалада бўлган пулнинг харид қобилиятини сақлаш;
— банк ишлари билан шуғулланиш учун лицензиялар бериш.
Ўзбекистон Республикаси Давлат банки ўз зиммасига юклатилган вазифаларни рўёбга чиқариш учун тегишли хизматлар ва муассасалар очиш ҳуқуқига эга.
Кейинги таҳрирга қаранг.
9-модда. Ўзбекистон Республикаси Давлат банкининг ҳисобдорлиги ва уни бошқариш
Ўзбекистон Республикаси Давлат банки Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши томонидан тасдиқланадиган ва ўз мажбуриятларининг гарови бўлиб хизмат қиладиган устав фондини ташкил этади. Устав фонди миқдорини ўзгартириш Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши томонидан амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикаси Давлат банкига раҳбарликни Бошқарма амалга оширади, унинг таркибига Ўзбекистон Республикаси Давлат банкининг масъул ходимларидан ташқари, республиканинг йирик тижорат банкларининг раҳбарлари кириши мумкин. Ўзбекистон Республикаси Давлат банки Бошқармасининг Раиси республика Олий Кенгаши томонидан тайинланади.
Ўзбекистон Республикаси Давлат банкининг фаолияти Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг тегишли қўмиталари ёки унинг топшириғи билан аудитор ташкилотлари томонидан текширилиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
10-модда. Банк фондлари
Ўзбекистон Республикаси Давлат банки Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши томонидан тасдиқланадиган ва ўз мажбуриятларининг гарови бўлиб хизмат қиладиган устав фондини ташкил этади. Устав фонди миқдорини ўзгартириш Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши томонидан амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Давлат банки олган фойда ҳисобидан бошқа турли мақсадлар учун мўлжалланган фондлар ташкил этилади, уларни банк амал қилиб турган қонунлар ва ўз уставига мувофиқ равишда бошқаради, улардан фойдаланади ва тасарруф этади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Давлат банки Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашига йиллик ҳисобот ва фойдани тақсимлашга доир ўз таклифларини тақдим этади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
11-модда. Ўзбекистон Республикаси Давлат банкининг фойдасини тақсимлаш
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат банки ва унинг муассасалари резерв система вазифасини бажариш натижасида ҳосил бўладиган фойдадан олинадиган солиқлардан, йиғимлар ҳамда давлат божларидан озод қилинади.
2. Ўзбекистон Республикаси Давлат банкининг фойдасини «СССР Давлат банки тўғрисида»ги СССР Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ тақсимланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
12-модда. Ўзбекистон Республикаси Давлат банкининг норматив ҳужжатлари
Мамлакат ҳудудида ягона пул-ҳисоб, кредит, инвестиция, эмиссия-касса сиёсатини ўтказиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Давлат банки банк фаолияти масалаларига доир барча банклар учун мажбурий бўлган норматив ҳужжатларни чиқариш ҳуқуқини СССР Давлат банкига ҳавола қилади. Ўзбекистон Республикаси Давлат банки Ўзбекистон Республикаси манфаатларини кўзда тутиб, СССР Давлат банкининг норматив кўрсатмаларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
13-модда. Ўзбекистон Республикаси Давлат банкининг кредит ресурслари
Ўзбекистон Республикаси Давлат банкининг кредит ресурслари тубандагилардан иборат:
— Ўзбекистон Республикаси Давлат банкида вужудга келтирилган устав, резерв ва бошқа фондларнинг маблағлари;
— Ўзбекистон Республикаси Жамғарма банкидаги пул омонатлари;
— Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг омонатлари;
— бошқа мамлакатлар банклари ва ҳукуматларнинг омонатлари;
— Ўзбекистон Республикаси Давлат банки уставида кўзда тутилган бошқа маблағлар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
14-модда. Пул муомаласини ташкил этиш
Ўзбекистон Республикасида сўм расмий равишда пул бирлиги ҳисобланади. Бир сўм 100 тийиндан иборат. Сўм Ўзбекистон Республикаси ҳудудида тўлов қобилиятига эга бўлган ягона муомала воситаси ҳисобланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида чет эл валютаси бўйича тўловлар СССР Давлат банки ўрнатган тартиб асосида амалга оширилиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Давлат банки пулни муомалага чиқариш ва муомаладан қайтиб олиш мутлақ ҳуқуқига эгадир.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Давлат банки пул белгиларини муомалага чиқаради, уларни инкассация қилиш, сақлаш ва ташишни ташкил этади, ўзининг муассасаларида пул белгилари резерв фондларини вужудга келтиради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Республика инкассация бошқармаси ўзининг барча бўлимлари билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Давлат банкининг тасарруфида бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
15-модда. Пул-кредит орқали тартибга солиш
Ўзбекистон Республикаси Давлат банки пул-кредит орқали республика иқтисодиётини муомаладаги пул массасининг миқдори ва структурасини тартибга солиб турувчи идора ҳисобланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Давлат банки СССР Олий Кенгаши томонидан тасдиқланган Давлат пул кредит сиёсати бош йўналишлари негизида пул массаси миқдори ва структурасини тартибга солади.Унинг лойиҳаси СССР Давлат банки томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Кабинети ва Ўзбекистон Республикаси Давлат банки иштирокида ишлаб чиқилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Муомаладаги пул массасини тартибга солиш тижорат банкларига бериладиган кредитларнинг миқдорини ўзгартириш, қимматли қоғозларни ва чет эл валютасини харид қилиш ва сотиш, Ўзбекистон Республикаси Давлат банкларида жойлаштириладиган тижорат банкларининг мажбурий резервлари нормасини ҳамда фоиз ставкаларини ўзгартириш йўллари орқали амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикасининг Давлат банки тижорат банклари учун охирги бўғин кредитор бўлиб ҳисобланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
16-модда. Ўзбекистон Республикаси Давлат банкининг операциялари
Ўзбекистон Республикаси Давлат банки қуйидаги операцияларни амалга ошириш ҳуқуқига эга:
а) тижорат банкларига улар билан келишилган муддатга кредит бериш;
б) тўлаш қобилияти аниқ бўлган, шу бўйича мажбуриятли уч шахснинг имзоси бўлган векселларни ва чекларни харид қилиш, сотиш ва улар билан бошқа битимларни амалга ошириш, бунда тўлаш вақти билан сотиб олинган кун орасидаги муддат уч ой бўлиши керак;
в) қимматли қоғозларни сотиб олиш, сақлаш ва сотиш;
г) тўлаш муддати уч ойдан ошмаслиги шарти билан, қимматли қоғозларни ва векселларни гаровга олиб, уларнинг белгиланган нархидан 90 фоиздан кўп бўлмаган миқдорда кредит бериш;
д) Ўзбекистон Республикаси Давлат банкининг ушбу Қонунда ва банк уставида назарда тутилган вазифаларига кирувчи бошқа операцияларни ва битимларни амалга ошириш.
Ўзбекистон Республикаси Давлат банки Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши томонидан белгиланган миқдорда, умумий шартлар асосида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига кредит бериши мумкин. Ушбу миқдор доирасида Ўзбекистон Республикаси Давлат банки Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигидан қимматли қоғозларни келгусида жойлаштириш учун сотиб олиш мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Давлат банки СССР ва Ўзбекистон Республикаси Давлат банкининг норматив ҳужжатларига мувофиқ республика ҳудудидаги ўзининг муассасалари ва тижорат банклари орқали Иттифоқ ва Ўзбекистон Республикаси бюджетларини бажаради, Ўзбекистон Республикаси Давлат қарзи бўйича хизмат кўрсатади, давлат заёмларини жойлаштириш, уларни тўлаш ва улар бўйича фоизлар тўлаш операцияларини амалга оширади.
Ўзбекистон Республикаси Давлат банки СССР Давлат банки ва бошқа мамлакатлар банклари, ҳамкорлик марказий банклар даражасида олиб борилиши назарда тутилган халқаро банклар ва молия-кредит ташкилотлари билан муносабатда республика манфаатларини ҳимоя қилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
17-модда. Чет эл валютаси билан амалга ошириладиган операциялар ва ташқи иқтисодий фаолият
Ўзбекистон Республикаси Давлат банки СССРда ва чет элда чет эл валютаси билан СССР, Ўзбекистон Республикаси қонунларига тўғри келадиган ҳамда халқаро амалиётда фойдаланаётган ҳар қандай операцияларни амалга ошириши ёки бу ҳуқуқни Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий банкига бериши мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий банки қўйидаги операцияларни бажаради:
— экспортга маҳсулот чиқарадиган корхоналар ташкил этиш ва уларни ривожлантириш учун чет эл валютасида кредитлар бериш, Ўзбекистон Республикаси берган ва олган давлат заёмларининг ва кредитларининг ҳисобини ва шу билан бирга улар бўйича ҳисоб-китобни амалга оширади;
— валюта устидан назоратни таъминлайди ва валюта бўйича қонунларга риоя этилишини умумий назорат қилади;
пулнинг халқаро тўлов кучини бошқариш мақсадида валюта биржаларида ва аукционларда операциялар ўтказишни кўриб чиқади ва бу ишга рухсат беради. У бош валюта назоратчисидир.
Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий банки чет эл банклари, концернлари, фирмалари, бошқа шериклари битимларни бажариши чоғида уларнинг айби билан олинмай келган маблағларни ундириб олишга ёрдам беради.
Ўзбекистон Республикаси Давлат банки чет эл валютасида акциялар, облигациялар ва бошқалар қимматли қоғозларни харид қилиши, чет эл валютасида олинган фойдадан валюта фондини тузиши мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Давлат банки тижорат банкларига, СССР Давлат банки белгилаган қоидаларга асосан СССР да ва чет элда чет эл валютасида операцияларни амалга ошириши учун лицензиялар беради. Ўзбекистон Республикаси Давлат банки банклар учун чет элдан жалб қилинадиган кредит миқдорини ва Ўзбекистон Республикасининг пул-кредит сиёсатига мувофиқ фоиз ставкалари даражасини чегаралаб қўйиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
18-модда. Лицензияга тааллуқли вазифалар
1. Тижорат банкларини очиш тартиби, уларни ташкил этиш учун топшириладиган ҳужжатларнинг мазмунига қўйиладиган талаблар ва рухсатнома бериш тартиби Ўзбекистон Республикаси Давлат банки томонидан белгиланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Ўзбекистон Республикаси Давлат банки Ўзбекистондаги банкларни рўйхатга олишнинг умумреспублика китобини юритади. Янги ташкил этилаётган тижорат банклари банкларни рўйхатга олиш умумреспублика китобида қайд этилган пайтдан бошлаб ҳуқуқий шахс мақомини оладилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Тижорат банкини очишга рухсатнома олиш учун қуйидаги ҳужжатлар топширилиши керак:
— лицензия бериш тўғрисидаги илтимоснома;
— таъсис ҳужжатлари: таъсис шартномаси, банк устави, устав қабул қилинганлиги ва банкнинг раҳбар органлари тайинланганлиги тўғрисида мажлис баёни;
— иқтисодий асослар ва зарур ҳисоб-китоб;
— муассисларнинг молиявий аҳволи тўғрисида аудитор ташкилотининг хулосаси;
Кейинги таҳрирга қаранг.
— муассислар таклиф қилаётган банк раҳбарларининг (бошқарувчи ва бош мухосиб) касб жиҳатдан маҳорати тўғрисида маълумотлар;
Кейинги таҳрирга қаранг.
— тижорат банки жойлашган ердаги Давлат банки муассасасининг ушбу ҳудудда тижорат банкини очиш мақсадга мувофиқ эканлигини тасдиқловчи хулосаси, халқ депутатлари маҳаллий Советининг тижорат банкини очишга розилиги ҳақидаги маълумот.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Раҳбарият таркибида ўзгаришлар содир бўлган тақдирда банк янги тайинланган мансабдор шахсларнинг профессионал маҳоратини тасдиқловчи ҳужжатларни Ўзбекистон Республикаси Давлат банкига тақдим этади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
4. Чет мамлакатлар билан биргаликда тижорат банкини тузишга рухсатнома олиш учун ушбу модданинг 3-бандида қайд этиб ўтилган ҳужжатларга қўшимча равишда қуйидаги ҳужжатлар топширилади:
а) ажнабий ҳуқуқий шахслар:
— Ўзбекистон Республикаси ҳудудида банк ташкил этишда қатнашиш ёки унинг шуъбасини очиш тўғрисида ажнабий муассис (иштирокчи)нинг тегишли органи қабул қилган қарор;
— ажнабий муассис (иштирокчи) жойлашган мамлакат назорат органининг муассис (иштирокчи) Ўзбекистон Республикаси ҳудудида банк ёки унинг шуъбасини очишга ёзма розилиги, агар шу талаб қонунда кўрсатилган бўлса;
б) ажнабий фуқаролар:
— ушбу шахснинг тўлов қобилиятига эга эканлиги ҳақидаги хориждаги биринчи даражали банкнинг тасдиқномаси;
— хориждаги энг камида иккита ҳуқуқий шахсдан ёки тўлов қобилиятига эгалиги маълум бўлган фуқаролардан тавсиянома.
Ҳамма банкларнинг рақобат қилиш учун тенг имкониятга эга бўлишини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Давлат банки ажнабий банкларининг ва чет эл капитали иштирок этадиган банкларнинг муассисларига банклар устав капиталининг энг кам ва энг юқори миқдорларига нисбатан қўшимча талаблар қўйиш мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
5. Лицензия бериш тўғрисидаги илтимосномалар ушбу Қонунда кўрсатилган керакли ҳамма ҳужжатлар тақдим этилганидан сўнг бир ойдан ортиқ бўлмаган муддат ичида кўриб чиқилади. Ўзбекистон Республикаси Давлат банки томонидан чиқариладиган тегишли қарор жўнатилган кундан бошлаб илтимоснома кўриб чиқилган ҳисобланади.
6. Таъсис шартномаси ва уставнинг Ўзбекистон Республикасида амал қилиб турган қонунларга мувофиқ келмаслиги, муассисларнинг иқтисодий аҳволи банк мижозлари ва омонатчиларнинг манфаатларига хавф туғдирадиган даражада ёмон бўлиши, шунингдек банкнинг тавсия этилган раҳбарлари профессионал номувофиқлиги лицензия беришни рад этиш учун асос бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
7. Тижорат банклари Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ўз шуъбаларини ва ваколатхоналарини Ўзбекистон Республикаси Давлат банкида рўйхатдан ўтказган ҳолда очишлари мумкин. Ўз шуъбаси ёки ваколатхонасини рўйхатдан ўтказиш учун тижорат банки Ўзбекистон Республикаси Давлат банкига ўзининг рўйхат рақамини хабар қилади. Тижорат банкларининг шуъбалари рўйхатдан ўтган пайтдан бошлабгина банк операцияларини амалга оширишлари мумкин.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги тижорат банкларининг шуъбалари ва ваколатхоналари Ўзбекистон Республикасининг «Корхоналар, бирлашмалар ва ташкилотлардан олинадиган солиқлар тўғрисида»ги Қонунига асосан фойдадан республика бюджетига солиқ тўлайди, бу солиқ тижорат банки фойдасининг республика ҳудудида оладиган улушига мос бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
8. Ўзбекистон Республикаси Давлат банки банк операцияларини ўтказиш учун берилган лицензияларни қуйидаги ҳолларда қайтариб олиши мумкин:
а) лицензия беришга асос бўлган маълумотларнинг ёлғонлиги аён бўлиб қолса;
б) лицензия олинган кундан бошлаб бир йилдан ортиқ вақт мобайнида фаолият бошланмаса;
в) банк Ўзбекистон Республикаси Давлат банки лицензиясида кўзда тутилмаган операцияларни амалга оширса;
г) банк ушбу Қонуннинг 19-моддасида назарда тутилган ҳисоботда ёлғон маълумотларни берса;
д) ушбу Қонуннинг 19-моддасида кўрсатилган асосларда.
Лицензиянинг қайтариб олиниши банкнинг тугатилишини билдиради.
Лицензиянинг қайтариб олиш энг охирги чора бўлиб, ундан олдин ушбу Қонунда кўрсатилган тартиб бузишларни бартараф этишга қаратилган огоҳлантириш чоралари кўрилиши керак.
Кейинги таҳрирга қаранг.
9. Чет эл банклари ва уларнинг шуъбалари рўйхат китобидан ўтганларидан сўнггина ўз фаолиятларини бошлашлари мумкин. Чет эл банкларининг ваколатхоналари ҳам ушбу китобда рўйхатдан ўтишлари шарт.
Устав фонди ажнабий ҳуқуқий шахслар ва фуқароларнинг маблағи ҳисобига тузиладиган банкларни очиш ва улар фаолиятини тўхтатиш Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунлари билан тартибга солиб турилади.
Ўзбекистон Республикаси Давлат банки Ўзбекистон Республикасида чет эл банкларининг ваколатхоналарини рўйхатдан ўтказади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
10. Банк фаолияти тўхтатилганда, чет эл банкининг шуъбаси ёки ваколатхонаси ёхуд бошқа кредит муассасаси тугатилганда рўйхатга олиш китобида қайд этилган ёзувлар бекор қилинади.
11. Ўзбекистон Республикаси Давлат банки иқтисодий жиҳатдан қай даражада мақсадга мувофиқлигига ва банкнинг бу ишга қай даражада тайёр эканлигига асосланган ҳолда, банкнинг аризасига кўра, тижорат банкларига Ўзбекистон Республикасида ва хорижий мамлакатларда чет эл валютасида операцияларни амалга оширишга рухсат этади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
12. Тижорат банклари таъсис ҳужжатларига ўзгартиришлар киритилганидан кейин бир ой ичида ўзгартирилган ҳужжатларнинг нотариал идоралар томонидан тасдиқланган нусхаларни тақдим этишлари шарт.
13. Тижорат банклари ёки уларнинг муассислари лицензия бериш ёки уни қайтариб олиш масалалари бўйича (Ўзбекистон Республикаси Давлат банкининг қарори юзасидан, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Давлат банкининг назорат вазифалари билан боғлиқ бошқа масалалар юзасидан судга ёки давлат ҳакамларига шикоят қилишлари мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
19-модда. Ўзбекистон Республикаси Давлат банки томонидан тижорат банклари фаолиятининг тартибга солиб турилиши
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат банки ўзининг иш фаолиятида тижорат банкларининг ишлаши ва банклар ўртасида ҳалол рақобат принциплари жорий этилиши учун шарт-шароитлар яратилишига ёрдам беради.
Ўзбекистон Республикаси Давлат банки тижорат банкларининг кундалик фаолиятига аралашмайди.
2. Тижорат банкларининг молиявий жиҳатдан мустаҳкамлигини таъминлаш, уларнинг кредит олувчилари ва омонатчиларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Давлат банки тижорат банклари учун қуйидаги иқтисодий нормативларни белгилайди:
— банк амал қила бошлаган вақтда муассислар тўлаши лозим бўлган устав фондининг энг кам миқдори:
— банкнинг ўз маблағлари миқдори билан унинг активлари суммаси ўртасидаги йўл қўйиладиган энг катта нисбат;
— Ўзбекистон Республикаси Давлат банкига жойлаштириладиган мажбурий резервларнинг миқдори;
— бир қарз олувчига таваккал қилиб бериладиган қарзнинг энг катта миқдори;
— баланс барқарорлигининг кўрсаткичи.
3. Тижорат банки иқтисодий нормативларни бузган тақдирда Ўзбекистон Республикаси Давлат банки ана шу ҳолга барҳам бериш муддатлари ва шартларини белгилайди.
Нормативлар мунтазам равишда бузилган, Ўзбекистон Республикаси Давлат банкининг банк операцияларини нормативларга мувофиқлаштириш муддатлари ва шартларига доир кўрсатмалари бажарилмаган, йил зарар кўриб якунлангач, банк кредиторлари манфаатларига хавф соладиган аҳвол юзага келган тақдирда Ўзбекистон Республикаси Давлат банки тижорат банки муассислари (қатнашчилари) олдига ёки, башарти банк давлат-тижорат банки бўлса, тегишли идора олдига:
— банкни молиявий жиҳатдан соғломлаштириш чора-тадбирларини кўриш;
— банкни қайта ташкил этиш;
— банкни тугатиш ҳақида масала қўйиши мумкин.
4. Ўзбекистон Республикаси Давлат банки ушбу моддада белгиланган нормативларни бузаётган банклар учун иқтисодий жазо сифатида:
— банкнинг қонунни бузиш орқали олган қўшимча даромади миқдорида жарима пулни ундириш;
— мажбурий резервларнинг нормаларини ошириш;
— банкни молиявий жиҳатдан соғломлаштириш учун зарур бўлган даврга уни бошқариш юзасидан муваққат маъмуриятни тайинлаши;
— банк операцияларини амалга ошириш учун берган лицензияни қайтариб олиши мумкин.
5. Ўзбекистон Республикаси Давлат банки тижорат банклари ва уларнинг шуъбалари учун улар таҳлил ва назорат вазифаларини бажаришида зарур бўлган ҳисобот ва бошқа материалларнинг характери ҳамда ҳажмини белгилайди. Тижорат банклари ва шуъбалари қайд этилган материалларни Ўзбекистон Республикаси Давлат банки белгиланган муддатларда тақдим этадилар.
6. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган тижорат банклари, шуъбаларининг фаолиятини ушбу Қонунга ва Ўзбекистон Республикаси Давлат банкининг уставига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат банки амалга оширади.
Назорат вазифаларини бажариш йўлида Ўзбекистон Республикаси Давлат банки тижорат банклари томонидан амалга ошириладиган операцияларни ялписига ёки оралатиб текширишни тайинлашга ҳақлидир. Банклар фаолиятини текшириш Ўзбекистон Республикаси Давлат банкининг тафтиш хизмати ёки унинг топшириғига биноан аудитор ташкилоти томонидан амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
IV БЎЛИМ. ТИЖОРАТ БАНКЛАРИ
20-модда. Тижорат банкининг вазифалари
Тижорат (кооператив, акцияли, улушбай негизидаги) банклари ушбу Қонунда назарда тутилган операцияларни бажариш ва хизматлар кўрсатиш орқали шартнома асосида ҳуқуқий ва хусусий шахсларга кредит-ҳисоб-китоб ва ўзга хил банк хизматларини кўрсатади.
Тижорат банклари устав капитали кимга тегишли эканлиги ва унинг шаклланиш усулига, амалга ошириладиган банк операцияларининг турларига, фаолият амалга ошириладиган ҳудуд ва тармоқ белгисига қараб фарқланади.
Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда ва шартлар асосида республика, регионал ва бошқа дастурларни молия билан таъминлаш учун махсус тижорат банклари тузилиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
21-модда. Тижорат банкларини тузиш тартиби
Тижорат банклари Ўзбекистон Республикаси Давлат банки томонидан рўйхати олинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Рўйхатга олиш пуллидир. Уставни рўйхатга олиш хусусидаги ҳужжат банк фаолиятини бошлашга берилган рухсатдир.
22-модда. Тижорат банкларининг уставлари
1. Тижорат банклари ўз уставлари асосида иш олиб борадиган. Давлат тижорат банкининг устави банкни тузишга қарор қилган орган томонидан тасдиқланади. Шерикчилик асосида тузилган тижорат банкининг устави муассислар (қатнашувчилар) йиғилиши томонидан тасдиқланади.
2. Банкнинг уставида:
Кейинги таҳрирга қаранг.
— банкнинг номи ва у жойлашган ер (алоқа манзилгоҳи);
— банк амалга оширадиган операцияларнинг рўйхати;
— банк ташкил этадиган фондларнинг рўйхати, устав фондининг миқдори;
— банк ҳуқуқий шахс эканлиги ва у тўла хўжалик ҳисоби ва ўзини ўзи молия билан таъминлаши негизида ишлаши тўғрисидаги низом;
— банкнинг бошқарув идоралари, уларнинг таркиби ва тузиш тартиби тўғрисидаги низом;
— банкка қарашли муассасаларнинг рўйхати, уларнинг мақоми;
— банк ва унинг шуъбаларини ташкил этиш ҳамда уларнинг фаолиятини тўхтатиш тартиби;
— фаолият тўғрисидаги маълумотларни матбуотда эълон қилиш мажбурияти (тартиби) акс эттирилган бўлиши лозим.
3. Шерикчилик асосида тузилган банкнинг устави шу моддада келтириб ўтилган талаблардан ташқари, масъулияти чегараланган акцияли жамиятлар тўғрисидаги амалдаги қонунларда кўрсатилган талабларга жавоб бериши лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
4. Уставга банк фаолиятининг ўзига хос хусусиятлари билан боғлиқ бошқа қоидалар ҳам киритилган бўлиши мумкин. Уставга ўзгартиришлар Ўзбекистон Республикаси қонунларидаги ўзгаришлар муносабати билан киритилади.
23-модда. Тижорат банкларининг устав фондларини ташкил этиш
Тижорат банкларининг устав фонди қатнашчиларнинг бадаллари, акциялар чиқариш ва сотиш ҳисобига вужудга келтирилади.
24-модда. Тижорат банкларининг муассислари, акционерлари (қатнашчилари)
Халқ депутатлари Советларининг ҳамма босқичлари ва уларнинг ижроия органлари, сиёсий ташкилотлар ва ихтисослашган жамоат фондларидан ташқари барча ҳуқуқий ва хусусий шахслар тижорат банкларининг муассислари, акционерлари (қатнашчилари) бўлишлари мумкин.
Ҳар бир муассис, акционерлар (қатнашувчилар)нинг улушлари устав капитал миқдорининг 35 фоизидан ошмаслиги керак.
25-модда. Банкларнинг ажнабий муассислари
Чет эл банкларини ва чет эл капитали иштирокидаги банкларни ташкил этиш вақтида чет эллик муассисларнинг бири банк бўлиши керак.
26-модда. Банкларнинг мустақиллиги
Ўзбекистон Республикасидаги тижорат банклари банк операцияларини амалга ошириш билан боғлиқ қарорларни қабул қилиш вақтида давлат ҳокимияти ва бошқаруви идораларига бўйсунмайдилар. Давлат ҳокимияти ва бошқаруви идораларининг ходимлари банклар бошқарув идораларида қатнашишлари (ўриндошлик асосида лавозим эгаллашлари) тақиқланади.
27-модда. Тижорат банкларига солиқ солиш
Тижорат банклари Ўзбекистон Республикасининг солиқ тўғрисидаги амалдаги қонунларига мувофиқ солиқлар тўлайдилар.
28-модда. Тижорат банкларининг мулкий жавобгарлиги
Тижорат банклари ўзларига қарашли барча мол-мулклар билан мажбуриятлари бўйича жавобгардирлар. Улар муассислар ва иштирокчиларнинг мажбуриятлари бўйича жавобгар бўлмайдилар. Муассислар ва иштирокчилар банк мажбуриятлари бўйича ўз улушлари доирасида жавобгардирлар, башарти уларнинг уставларида ўзгача ҳол назарда тутилмаган бўлса.
V БЎЛИМ. БАНКНИНГ МОЛИЯВИЙ ЖИҲАТДАН МУСТАҲКАМЛИГИ ВА УНИНГ МИЖОЗЛАРИ МАНФААТЛАРИНИ ҲИМОЯ ҚИЛИШ
29-модда. Тижорат банклари учун белгиланган иқтисодий нормативларга риоя этиш
Банкнинг молиявий жиҳатдан мустаҳкамлигини таъминлаш ва унинг мижозлари манфаатларини ҳимоя қилиш учун, тижорат банклари ушбу Қонуннинг 19-моддасида санаб ўтилган нормативларга риоя этишлари шарт.
30-модда. Банкнинг ўз маблағлари
Қуйидагилар банкнинг ўз маблағлари ҳисобланади:
— устав фонди;
— резервлар ва фойда ҳисобига вужудга келадиган ҳамда банкнинг балансида турадиган бошқа фондлар;
— тақсимланмаган фойда, акциячилар ёки пайчилар ўртасида акцияларни тақсимлаш ҳисобига ёхуд пай миқдорини ошириш ҳисобига олинган маблағ.
31-модда. Банк активлари
Қуйидагилар банк активлари ҳисобланади:
— ҳуқуқий ва хусусий шахсларга бериладиган қарзлар;
— қимматли қоғозлар инвестициялар;
— кўчмас мол-мулкка инвестициялар;
— бошқа активлар.
32-модда. Йўл қўйилиши мумкин бўлган йўқотишлар ўрнини қоплаш учун резервлар
Тижорат банклари йўл қўйилиши мумкин бўлган йўқотишлар ўрнини қоплаш учун олинадиган фойдадан Ўзбекистон Республикаси Давлат банки томонидан белгилаб қўйилган тартибда суғурта ва резерв фондлари ташкил этадилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
33-модда. Банк сири
1. Ўзбекистон Республикасидаги банклар ўз мижозлари ва гумашталарининг операциялари, ҳисоб рақамлари ҳамда омонатлари бўйича сирни сақлаш кафолатини берадилар. Банкнинг барча хизматчилари банкнинг, банк мижозлари ва гумашталарининг операциялари, ҳисоб рақамлари ва омонатларини сир сақлашлари шарт.
2. Ҳуқуқий ва хусусий шахсларнинг операциялари ҳамда ҳисоб рақамларига доир маълумотлар ҳуқуқий ва хусусий шахсларнинг ўзларига қонунларда назарда тутилган ҳолларда судларга, тергов органларига, ҳакамлик идораларига ва аудитор ташкилотларига, солиқ солиш масалалари юзасидан молия идораларига берилиши мумкин;
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Фуқароларнинг ҳисоб рақамлари ва омонатлари бўйича маълумотлар мижозларнинг ўзлари ёки уларнинг вакилларидан ташқари суд ва тергов органларига ҳам уларнинг қарамоғида бўлган ишлар бўйича мижозларнинг ҳисоб рақамларидаги ва омонатларидаги пул маблағлари ва бошқа бойликлари хатланиши, улардан ҳақ ундирилиши ёки мол-мулки мусодара қилиниши мумкин бўлган ҳолларда.
4. Ҳисоб рақамлари ва омонатларининг эгалари вафот этган тақдирда уларга қарашли ҳисоб рақамлари ва омонатлари тўғрисидаги маълумотлар ана шу ҳисоб рақамлари ва омонатларнинг эгалари банк учун қолдирган васиятномада кўрсатилган шахсларга, давлат нотариал-идораларига (уларнинг ихтиёридаги вафот этган омонатчининг омонати бўйича меросхўрлик ишига тааллуқли бўлса), шунингдек хорижий мамлакатларнинг консуллик муассасаларига берилади.
34-модда. Банклардаги пул маблағларини ва бошқа бойликларни хатлаш ва ундириб олиш
1. Ҳуқуқий шахсларнинг чет эл ва халқаро ташкилотларнинг банкда сақланаётган пул маблағлари ва бошқа бойликларини хатлаш фақат суд қарори, тергов органлари ёки ҳакамлик органлари қарори билан, шунингдек шу бойликлардан ҳақ ундириб олиш эса — фақат судлар томонидан берилган ижро варақлари, ҳакамлик идораларининг буйруғига ҳамда бошқа ижро ҳужжатларига биноан, шунингдек давлат солиқ инспекцияларининг талабига биноан амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Фуқароларнинг банкларда сақланаётган пул маблағлари ва бошқа бойликларини хатлаш ва ҳақ ундириб олиш фақат суд ҳукми ёки қарори билан амалга оширилиши мумкин.
Фуқароларнинг пул маблағлари ва бошқа бойликларини мусодара қилиш фақат мусодара қилиш тўғрисидаги қонуний кучга кирган ҳукм ёки мол-мулкни мусодара қилиш ҳақида қонунга мувофиқ чиқарилган қарор асосида амалга оширилиши мумкин.
VI БЎЛИМ. БАНКЛАР ЎРТАСИДАГИ МУНОТСАБАТЛАР ВА ТИЖОРАТ БАНКЛАРИ ТОМОНИДАН МИЖОЗЛАРГА ХИЗМАТ КЎРСАТИШ
35-модда. Банклараро депозит, кредит ва бошқа операциялар
1. Тижорат банклари шартнома асосларида бир-бирларининг маблағларини депозит, кредит шаклида жалб этишлари, жойлаштиришлари, ўз уставларида кўрсатилган бошқа ўзаро операцияларни амалга оширишлари мумкин.
2. Мижозларга кредит бериш ва ўз зиммасига олган мажбуриятларни бажариш учун маблағ етишмай қолган тақдирда тижорат банклари кредит олиш учун Ўзбекистон Республикаси Давлат банкига мурожаат қилишлари мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
36-модда. Тижорат банкларининг кредитлари бўйича фоиз ставкалари
Тижорат банклари амалга оширадиган операциялар бўйича фоиз ставкалари уларнинг ўзлари томонидан мустақил белгиланади, аммо бу ставкалар СССР Давлат банки белгилайдиган фоиз ставкалари сиёсатига асосланган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Давлат банки ҳар йили белгилайдиган энг кўп ставкалардан юқори бўлмаслиги керак.
Кейинги таҳрирга қаранг.
37-модда. Банк ва унинг мижози орасидаги муносабатнинг шартномавий характери
1. Банклар билан мижозлар ўртасидаги муносабат шартномавий характерга эгадир.
2. Мижозлар ўзларига кредит ҳисоб-китоб ва касса хизматини кўрсатадиган банкни мустақил танлайдилар.
38-модда. Монополияга қарши қоидалар
1. Банкларнинг фоиз ставкалари ва воситачилик ҳақи миқдорларини белгилаш масалаларида банк операциялари бозорини монополиялаштириш, банк ишида рақобатни чеклаш мақсадларида ўзларининг иттифоқларидан, уюшмаларидан ва бошқа бирлашмаларидан фойдаланиши тақиқланади.
2. Монополияга қарши қоидаларга риоя қилишни Ўзбекистон Республикаси Давлат банки, шунингдек монополияга қарши қонунларга мувофиқ шу мақсадда ташкил қилинган органлар назорат қилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
39-модда. Банклар ўртасидаги ҳисоб-китоблар
1. Банклар ўртасидаги ҳисоб-китобларни амалга ошириш учун Ўзбекистон Республикаси Давлат банки ўз муассасаларида тижорат банклари учун гумашталик ҳисоб рақамини очади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Банклар ҳисоб-китоб ишларини СССР Давлат банки белгилаган ёхуд халқаро банк амалиётида қабул қилинган шаклларда амалга оширади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
40-модда. Кредитнинг қайтарилишини таъминлаш
Банклар кредитни ўз вақтида қайтаришни таъминлаш борасида мижозларнинг гаровларини, кафолатларини, ишончномаларини ва бошқача шаклдаги мажбуриятларни қабул қиладилар.
Банклар кредитни моддий бойликлар билан таъминланмаган ҳолда (бланкадаги кредит) бериш тўғрисида қарор қабул қилишлари мумкин.
41-модда. Қарздорларни тўловга қобилиятсиз деб эълон қилиш
Банкдан олган кредитларни ўз вақтида қайтариш юзасидан ўз зиммасига олган мажбуриятларини бажармаган қарздорларни банк тўловга қобилиятсиз деб эълон қилиб, асосий кредит берганларга, юқори турувчи идорага, корхона рўйхатга олинган халқ депутатлари Совети ижроия қўмитасига қарздор (қатнашчилар)ни таъсис этувчиларга хабар бериши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
42-модда. Тўловга қобилиятсиз деб топилган қарздорга нисбатан кўриладиган чора-тадбирлар
Тўловга қобилиятсиз деб топилган қарздорга нисбатан, банкнинг таклифига биноан, қуйидаги чора-тадбирлар қўлланилиши мумкин:
оператив бошқарувни банк кредитор иштирокида тайинланган маъмуриятга топшириш;
қайта ташкил этиш.
Банк таклиф этган чора-тадбирлар қарздорнинг ҳуқуқий мақомига қараб унинг юқори органи, халқ депутатлари Совети ижроия қўмитаси, муассислар (қатнашчилар) томонидан амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
43-модда. Гаров
1. Банклар гаровга қўйилмаган моддий-товар бойликларни, мижоз ишлаб чиқарадиган маҳсулотни, қимматли қоғозларни, товар-тақсимот ҳужжатларини ва бошқа бойликларни гаровга қабул қилишлари мумкин. Ҳамма гаровга олинган бойликлар мижоз ҳисобидан суғурта қилинган бўлиши керак.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Асосий воситаларга кирувчи бинолар, иншоотлар, ускуналар, бошқа мол-мулк, башарти мижоз қонунларга мувофиқ ўзига қарашли барча мол-мулк билан мажбуриятлари юзасидан жавоб берса, гаров сифатида қабул қилиниши мумкин.
3. Моддий-товар бойликларни гаровга қўйиш орқали таъминланган қарзлар бўйича тўлов муддати анча (60 кундан ортиққа) ўтказиб юборилган қарздорлик мавжуд бўлган тақдирда, банк корхона гаровга қўйган мол-мулкни сотишдан тушган пулни ушбу қарзни тўлаш учун сарфлаш ҳуқуқига эгадир.
4. Банкка гаровга қўйилган мол-мулк банкнинг суд ёки ҳакамликка мурожаат қилмай туриб берган кўрсатмасига биноан сотилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
5. Банкка гаровга қўйилган мол-мулкни сотишдан тушган маблағ банкка гаров билан таъминланган қарзни тўлаш учун ўтказилади, бунда банк бошқа ҳуқуқий ва хусусий шахсларнинг даъволарига нисбатан устунликка эга бўлади ҳуқуқий ва хусусий шахсларнинг даъволарига нисбатан устунликка эга бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
VII БЎЛИМ. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА ЖАМҒАРМА ИШЛАРИ
44-модда. Аҳолининг жамғарма омонатлари
1. Ўзбекистон Республикасида аҳолининг жамғарма омонатлари барча тижорат банклари томонидан қабул қилиниши мумкин.
2. Банклар аҳолидан омонатлар қабул қилиб олиш бўйича операцияларни бажаришда ўз шартларини мустақил белгилайдилар. Пул муомаласи мустаҳкамлигини таъминлаш ва пул қадрсизланиб нарх ошишининг олдини олиш учун СССР Давлат банки «СССР Давлат банки тўғрисида»ги Қонуннинг 17-моддасида кўрсатилган чеклашларни жорий этиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Омонатлар бўйича олинадиган даромадларга солиқ солинмайди.
4. Омонатлар бўйича пул қабул қилиб олиш банклар томонидан амалга оширилади ва омонатчига жамғарма ҳужжати берилади.
45-модда. Омонатчиларнинг сақланишини таъминлаш бўйича банкларнинг мажбуриятлари
Аҳолидан омонатларни қабул қилувчи тижорат банклари жалб этилган маблағлардан шундай фойдаланиши керакки, натижада омонатчилар олдидаги мажбуриятлар ўз вақтида бажарилсин ва маблағларнинг сақланиши таъминлансин.
Шу мақсадда тижорат банклари, Ўзбекистон Республикаси Жамғарма банкидан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Давлат банки белгилаб қўядиган тартибда ва шартлар асосида аҳолининг омонатларини суғурта қиладиган банклараро фондларни тузишлари шарт.
Кейинги таҳрирга қаранг.
46-модда. Меҳнат жамғармалари ва аҳолига кредит бериш банки
1. Меҳнат жамғармалари ва аҳолига кредит бериш банки (Ўзбекистон Республикаси Жамғарма банки) аҳоли маблағларини банкларга жалб қилиш ва уларни жойлаштириш операцияларини амалга оширадиган ихтисослаштирилган тижорат банкидир.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Ўзбекистон Республикаси Жамғарма банкида аҳоли омонатлари сақланиши ва ўз вақтида қайтарилишини Ўзбекистон Республикаси кафолатлайди.
3. Ўзбекистон Республикаси Жамғарма банки жалб қилган пул маблағларини аҳолига кредит бериш ва ушбу Қонунда кўзда тутилган ягона давлат пул-кредит сиёсатининг бош йўналишига мувофиқ бошқа мақсадларда, шу жумладан Ўзбекистон Республикасининг қарздорлик мажбуриятларига жойлаштириш учун ишлатади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
4. Ўзбекистон Республикаси Жамғарма банки Ўзбекистон Республикаси Давлат банки томонидан тасдиқланадиган ўз устави асосида иш юритади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
47-модда. Омонат қўювчилар
1. СССР фуқаролари, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар омонат қўювчилар бўлиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Омонатчилар ўз жамғармаларини сақлаш учун ўзлари хоҳлаган банкни танлаб оладилар, улар бир ва бир неча банкка омонатларини қўйишлари мумкин.
3. Омонатчилар ўз жамғармаларини тасарруф этишлари, омонатлар бўйича фоиз тарзида ёки банк таклиф этадиган бошқа кўринишда фойда олишлари, нақд пулсиз ҳисоб-китоб операцияларини амалга оширишлари мумкин.
4. Омонат қўювчи вафот этган тақдирда омонатни истаган шахсга ёки давлатга бериш тўғрисида банкка топшириқ бериши мумкин.
Омонат қўювчи вафот этган тақдирда банклар топшириқ берилмаган омонатни ССР Иттифоқи ва Ўзбекистон Республикаси қонунларида белгиланган тартибда меросхўрларга берадилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
48-модда. Вояга етмаганларнинг омонатларга доир ҳуқуқлари
1. Ўз номига омонат қўйган вояга етмаган шахс бу омонатни мустақил тасарруф этади.
2. Кимдир томонидан вояга етмаган шахс номига қўйилган омонатларни:
а) вояга етмаган шахс 15 ёшга тўлганига қадар — вояга етмаган шахснинг ота-онаси ёки бошқа қонуний вакиллари;
б) вояга етмаган шахс 15 ёшга тўлганда — ота-онаси ёки бошқа қонуний вакилларининг розилиги билан вояга етмаган шахснинг ўзи тасарруф қилади.
VIII БЎЛИМ. ТИЖОРАТ БАНКЛАРИДА ҲИСОБ ВА ҲИСОБОТ БЕРИШ ҲАМДА УЛАР ФАОЛИЯТИНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ
49-модда. Тижорат банкларида ҳисоб ва ҳисобот бериш
Тижорат банкларида мухосибот ҳисоби ва ҳисобот бериш ССР Давлат банки томонидан белгиланган ягона қоидалар асосида амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
50-модда. Йиллик баланс, кўрилган фойда ва зарар ҳисобларини эълон қилиш
Тижорат банклари Ўзбекистон Республикаси Давлат банки белгилайдиган шакл ва муддатларда йиллик баланс, кўрилган фойда ва зарар ҳисобларини бу ҳисобларда берилган маълумотларнинг тўғрилигини аудитор ташкилотлар тасдиқланганидан кейин эълон қиладилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
51-модда. Аудитор текширувлар
Қонунларга мувофиқ текширувларни ўтказиш ваколати берилган аудитор ташкилотлар тижорат банкларининг фаолиятини текшириши керак.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1991 йил 15 февраль,
205-XII-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1991 й., 4-сон, 84-модда; 1992 й., 10-сон, 396-модда; 1993 й., 6-сон, 242-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 й., 9-сон, 193-модда)