1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.22.00 Суғурта / 03.11.22.01 Умумий қоидалар]
[ТСЗ:
1.Молия / Инвестициялар]
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРИНИНГ
БУЙРУҒИ
СУҒУРТАЛОВЧИЛАР ВА ҚАЙТА СУҒУРТАЛОВЧИЛАРНИНГ ТЎЛОВ ҚОБИЛИЯТИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2008 йил 12 майда 1806-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 10 апрелдаги ПҚ-618-сонли «Суғурта хизматлари бозорини янада ислоҳ қилиш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорининг (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 15-сон, 158-модда) ижросини таъминлаш мақсадида ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 23 ноябрдаги 553-сонли қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги тўғрисидаги низомга (Ўзбекистон Республикаси Ҳукумат қарорлари тўплами, 1992 йил, 12-сон, 37-модда) мувофиқ буюраман:
1. Илова қилинаётган Суғурталовчилар ва қайта суғурталовчиларнинг тўлов қобилияти тўғрисидаги Низом тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг 2006 йил 8 февралдаги 10-сонли «Суғурталовчиларнинг алоҳида суғурта таваккалчиликлари бўйича мажбуриятлари, жами мажбуриятларнинг йўл қўйиладиган энг кўп ҳажми ва тўлов қобилияти меъёрларини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғи (2006 йил 22 апрель, рўйхат рақами 1565 — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 17-сон, 144-модда) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
3. Ушбу буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтган кундан бошлаб ўн кундан кейин кучга киради.
Молия вазири Р. АЗИМОВ
Тошкент ш.,
2008 йил 22 апрель,
41-сон
Молия вазирининг 2008 йил 22 апрелдаги 41-сон буйруғи билан ТАСДИҚЛАНГАН
Суғурталовчилар ва қайта суғурталовчиларнинг тўлов қобилияти тўғрисидаги
Мазкур Низом «Суғурта фаолияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 10 апрелдаги ПҚ-618-сонли «Суғурта хизматлари бозорини янада ислоҳ қилиш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 15 сон, 158-модда) мувофиқ, суғурталовчиларнинг (қайта суғурталовчиларнинг) тўлов қобилияти нормативларини ва уларни аниқлаш тартибини, суғурталовчиларнинг (қайта суғурталовчиларнинг) активларини жойлаштиришга оид, шунингдек, қайта суғурта қилиш операцияларига оид талабларни белгилайди.
қайта суғурта қилиш шартномаси — шартнома бўлиб, унга мувофиқ, қайта суғурталовчи қайта суғурта қилиш шартномасида келишилган тўлов (қайта суғурта мукофоти) эвазига қайта суғурта қилиш шартномаси шартлари асосида қайта суғурта қилдирувчининг суғурта шартномаси бўйича аниқланган суғурта товонини (суғурта суммасини) тўлаш мажбурияти билан боғлиқ харажатларини тўлиқ ёки қисман қайта суғурта қилдирувчига (ёки у томонидан кўрсатилган бошқа шахсга) қоплаб бериш мажбуриятини олади;
қайта суғурта қилиш — суғурталовчи суғурта шартномаси бўйича ўз зиммасига олган суғурта товонини ёки суғурта пулини тўлаш хавфи унинг томонидан тўлиқ ёки қисман бошқа суғурталовчида (суғурталовчиларда) у билан тузилган қайта суғурта қилиш шартномаси бўйича суғурталаниши;
қайта суғурта қилдирувчи — ўзига қабул қилган таваккалчиликларни қайта суғуртага берувчи суғурталовчи (қайта суғурталовчи);
қайта суғурталовчи — фақат қайта суғурта қилиш фаолиятини амалга ошириш учун лицензияга эга ёхуд суғурта фаолиятини амалга ошириш учун лицензияга эга тижорат ташкилоти бўлган юридик шахс, ўзи жойлашган давлат қонунчилигига мувофиқ, қайта суғурта фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқига эга чет эл суғурта ташкилоти;
суғурталовчиларнинг (қайта суғурталовчиларнинг) тўлов қобилияти — суғурталовчиларнинг (қайта суғурталовчиларнинг) ўз молиявий мажбуриятларини ўз вақтида ва тўлиқ бажара олиш қобилияти. Тўлов қобилиятининг асоси бўлиб, шакллантирилган устав капитали, етарли суғурта захиралари, шунингдек қайта суғурта қилиш тизимининг мавжудлиги ҳисобланади;
боғлиқ шахслар — суғурталовчи (қайта суғурталовчи) билан алоҳида муносабатларга эга бўлган юридик ёки жисмоний шахслар, яъни:
суғурталовчининг (қайта суғурталовчининг) Кузатув кенгаши ёки бошқа ваколатли органи таркибидаги ҳар қандай шахс, шунингдек, уларнинг яқин қариндошлари;
суғурталовчининг (қайта суғурталовчининг) устав капиталида 20 фоиздан ортиқ улушга эга ҳар қандай юридик ёки жисмоний шахс, ёки ушбу юридик шахснинг ҳар қандай раҳбари ёки йирик акциядорлари (таъсисчилари), шунингдек уларнинг яқин қариндошлари;
суғурталовчининг (қайта суғурталовчининг) фаолиятини қонунчиликка мувофиқ назорат қилувчи юридик шахслар ва уларнинг бошқарувчилари;
суғурталовчининг (қайта суғурталовчининг) улуши устав капиталида 20 фоиздан ортиқ бўлган юридик шахслар, шунингдек, ушбу юридик шахсларнинг мансабдор шахслари ва уларнинг яқин қариндошлари.
Юқорида кўрсатилган шахслардан бири билан боғлиқ шахс уларнинг ҳар бири билан боғлиқ шахс бўлиб ҳисобланади;
ўзида қолдирилган улуш — суғурталовчи (қайта суғурталовчи) томонидан ҳар бир алоҳида суғурта (қайта суғурта қилиш) шартномаси бўйича қабул қилинган, қайта суғуртага ўтказиш ман этилган суғурта мажбуриятлари ҳажми;
суғурта мукофотлари — сўм ёки чет эл валютасида тўланадиган, ҳисоблаш тартиби ва миқдори суғурта шартномаси билан белгиланадиган, суғурта қилдирувчи томонидан суғурталовчига тўланадиган бадаллар;
тўлов қобилияти маржаси — суғурталовчининг (қайта суғурталовчининг) активлари ва у томонидан қабул қилинган суғурта мажбуриятлари ўртасидаги мутаносиблик;
ҳисобот даври — 1 январдан 31 декабргача бўлган календарь йил. Бунда мазкур Низомга мувофиқ ҳисоб-китоблар ва маълумотлар тузиладиган ҳисобот даври деб, ҳисобот йилининг 1 январидан ҳар бир чорагининг охирги календарь кунигача бўлган давр қабул қилинади;
ҳисобот санаси — мазкур Низомга мувофиқ ҳисоб-китоблар ва маълумотлар тузиладиган ҳисобот даврининг охирги календарь куни;
алоҳида таваккалчиликлар бўйича мажбуриятлар — суғурталовчи (қайта суғурталовчи) томонидан ҳар бир алоҳида суғурта (қайта суғурта қилиш) шартномаси бўйича қабул қилинган ва ҳисобот санасида амалда бўлган суғурта мажбуриятлари;
суғурталовчининг (қайта суғурталовчининг) мажбуриятлари жамининг миқдори — суғурталовчи (қайта суғурталовчи) томонидан бешта энг йирик алоҳида таваккалчиликлар (суғурта шартномалари) бўйича қабул қилинган ва ҳисобот санасида амалда бўлган суғурта мажбуриятларининг ҳажми;
ўз маблағлари манбаларининг суммаси — ҳисобот даври охирига, суғурталовчи (қайта суғурталовчи) баланси пассив қисмининг биринчи бўлими бўйича жами;
суғурталовчининг (қайта суғурталовчининг) раҳбари — қонунчилик ва суғурталовчининг (қайта суғурталовчининг) таъсис ҳужжатларига мувофиқ тайинланиши ёки сайланиши натижасида, тузилган меҳнат шартномасига асосан суғурталовчининг (қайта суғурталовчининг) ягона ижро этувчи органи бўлиб ҳисобланадиган ёки суғурталовчининг (қайта суғурталовчининг) коллегиал ижро этувчи органи устидан бошқарадиган жисмоний шахс.
алоҳида таваккалчиликлар бўйича суғурталовчилар (қайта суғурталовчилар) мажбуриятларининг йўл қўйиладиган энг кўп миқдори;
суғурталовчилар (қайта суғурталовчилар) мажбуриятлари жамининг йўл қўйиладиган энг кўп миқдори.
4. Суғурталовчиларнинг (қайта суғурталовчиларнинг) тўлов қобилияти кўрсаткичини аниқлаш учун охирги ҳисобот санасига суғурталовчининг (қайта суғурталовчининг) бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи маълумотлари, шунингдек, ҳисоб-китоблар йўли билан аниқланадиган маълумотлардан фойдаланилади.
5. Суғурталовчилар (қайта суғурталовчилар) тўлов қобилиятининг кўрсаткичи бўлиб, улар томонидан мазкур Низом билан белгиланган тўлов қобилияти нормативларига, суғурталовчиларнинг (қайта суғурталовчиларнинг) активларини жойлаштиришга оид, шунингдек, қайта суғурта қилиш операцияларига оид талабларга риоя қилиниши ҳисобланади.
8. Умумий суғурта соҳасида ёки фақат қайта суғурта қилиш фаолиятини амалга оширадиган суғурталовчилар учун тўлов қобилияти маржасининг норматив миқдори бўлиб, қуйидаги учта миқдорнинг энг каттаси ҳисобланади:
Суғурталовчи (қайта суғурталовчи) биринчи маротаба белгиланган тартибда суғурта фаолиятини амалга ошириш учун лицензия олган вақтдан сўнг ҳисобот санасигача ўн икки ойдан кам вақт ўтган бўлса, ҳисоб-китобни амалга оширишда лицензия олинган вақтдан ҳисобот санасигача бўлган даврни ҳисоб даври сифатида қўллайди.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Суғурта фаолияти тўғрисида»ги Қонуни.
10. «Тўловлар усули» бўйича миқдор, умумий суғурта соҳаси учун тузатувчи коэффициентни қуйидаги кўрсаткичлар суммасининг 10 фоизини ташкил этувчи миқдорга кўпайтириш йўли билан ҳисобланади:
ўтган ўттиз олти ой мобайнида суғурта (қайта суғурта қилиш) шартномалари бўйича ҳисобланган суғурта товонлари суммаси. Бунда 11 ва 13 классларга оид суғурта (қайта суғурта қилиш) шартномалари бўйича суғурта товонлари 50 фоизга оширилади;
Суғурталовчи (қайта суғурталовчи) биринчи маротаба белгиланган тартибда суғурта фаолиятини амалга ошириш учун лицензия олган вақтдан сўнг ҳисобот санасигача ўттиз олти ойдан кам вақт ўтган бўлса, ҳисоб-китобни амалга оширишда лицензия олинган вақтдан ҳисобот санасигача бўлган даврни ҳисоб даври сифатида қўллайди.
11. Умумий суғурта соҳаси учун тузатувчи коэффициент ўтган ўттиз олти ой мобайнида ҳисобланган суғурта товонларидан қайта суғурталовчиларнинг улушларини чегириб қолинган суммани ўтган ўттиз олти ой мобайнида ҳисобланган суғурта товонлари суммасига нисбати сифатида ҳисобланади. Умумий суғурта соҳаси учун тузатувчи коэффициент 0,5 дан кам бўлиши мумкин эмас. Агар ҳисоб-китоб натижасида аниқланган катталик 0,5 дан кам бўлса, ҳисоб-китобни амалга оширишда умумий суғурта соҳаси учун тузатувчи коэффициент сифатида 0,5 қабул қилинади.
Суғурталовчи (қайта суғурталовчи) биринчи маротаба белгиланган тартибда суғурта фаолиятини амалга ошириш учун лицензия олган вақтдан сўнг ҳисобот санасигача ўттиз олти ойдан кам вақт ўтган бўлса, ҳисоб-китобни амалга оширишда умумий суғурта соҳаси учун тузатувчи коэффициент сифатида 1,0 қабул қилади.
12. Ҳаётни суғурта қилиш соҳасида суғурта фаолиятини амалга оширадиган суғурталовчилар учун тўлов қобилияти маржасининг норматив миқдори бўлиб, қуйидаги миқдорларнинг энг каттаси ҳисобланади:
суғурта фаолияти тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ суғурталовчи учун белгиланган устав капиталининг энг кам миқдори;
Суғурталовчи (қайта суғурталовчи) биринчи маротаба белгиланган тартибда суғурта фаолиятини амалга ошириш учун лицензия олган вақтдан сўнг ҳисобот санасигача мос равишда ўн икки ёки ўттиз олти ойдан кам вақт ўтган бўлса, ҳисоб-китобларни амалга оширишда лицензия олинган вақтдан ҳисобот санасигача бўлган даврни ҳисоб даври сифатида қўллайди.
Ушбу банднинг «б» кичик банди, агар ҳаётни суғурта қилиш соҳасида суғурта фаолиятини амалга оширадиган суғурталовчи умумий суғурта соҳасининг 1 ва 2 класслари бўйича ҳам суғурта фаолиятини амалга оширадиган бўлса, қўлланилади.
13. Ҳаётни суғурта қилиш соҳаси учун тузатувчи коэффициент қайта суғурталовчиларнинг мукофотлар захирасидаги улуши чегириб қолинган мукофотлар захирасининг мукофотлар захирасига нисбати сифатида ҳисобланади. Ҳаёт суғуртаси соҳаси учун тузатувчи коэффициент 0,85 дан кам бўлиши мумкин эмас. Агар ҳисоб-китоб натижасида аниқланган катталик 0,85 дан кам бўлса, ҳисоб-китобни амалга оширишда ҳаётни суғурта қилиш соҳаси учун тузатувчи коэффициент 0,85 сифатида қабул қилинади.
14. Тўлов қобилияти маржасининг ҳақиқий миқдори суғурталовчи (қайта суғурталовчи) ўз маблағлари манбаларининг суммасидан қуйидаги кўрсаткичлар суммасини чегириш орқали аниқланади:
номоддий активлар, суғурталовчи (қайта суғурталовчи) активларининг 10 фоизидан ошмаган миқдордаги суғурталовчининг (қайта суғурталовчининг) асосий фаолияти учун харид қилинган дастурий таъминот бундан мустасно (бу ҳолатда дастурий таъминот бошланғич баланс қиймати бўйича ҳисобга олинади);
таъсисчиларнинг устав капиталига улушлар бўйича қарзи;
мақсадли тушумлар ва келгуси давр харажатлари ва тўловлари учун захиралар;
таъсисчилар (акциядорлар) ўртасида тақсимлаш учун мўлжалланган тақсимланмаган фойданинг қисми;
таъсисчиларга, акциядорларга ва ходимларга берилган қарзлар, шунингдек ушбу қарзлар бўйича жамғарилган фоизлар;
III. Суғурталовчиларнинг (қайта суғурталовчиларнинг) алоҳида таваккалчиликлар бўйича мажбуриятларининг йўл қўйиладиган энг кўп миқдори ва мажбуриятлари жамининг йўл қўйиладиган энг кўп миқдори
15. Суғурталовчининг (қайта суғурталовчининг) алоҳида таваккалчиликлар бўйича мажбуриятларининг йўл қўйиладиган энг кўп миқдори суғурта захиралари ва ўз маблағлари манбалари суммасининг 20 фоизидан ошмаслиги шарт.
Суғурталовчи (қайта суғурталовчи), агарда олинган мажбуриятларнинг нормативдан ортган қисми мазкур Низомга мувофиқ қайта суғурталанган бўлса, алоҳида таваккалчиликлар бўйича мазкур банднинг биринчи хатбошида кўрсатилган нормативдан ортиқ миқдорда мажбуриятларни олишга ҳақли.
Бош полис бўйича суғурта амалга оширилганда, суғурталовчининг алоҳида таваккалчиликлар бўйича мажбуриятлари миқдори бош полиснинг амал қилиш доирасига кирувчи ҳар бир суғурта полиси бўйича ҳисобланади.
16. Умумий суғурта соҳасида ёки фақат қайта суғурта қилиш фаолиятини амалга оширадиган суғурталовчилар учун мажбуриятлар жамининг миқдори ўз маблағлари манбалари суммасининг 200 фоизидан ошмаслиги шарт.
Суғурталовчи (қайта суғурталовчи), агарда олинган мажбуриятларнинг нормативдан ортган қисми мазкур Низомга мувофиқ қайта суғурталанган бўлса, мажбуриятлар жамининг йўл қўйиладиган энг кўп миқдори бўйича мазкур банднинг биринчи хатбошида кўрсатилган нормативдан ортиқ миқдорда мажбуриятларни олишга ҳақли.
IV. Суғурталовчилар (қайта суғурталовчилар) активларини жойлаштиришга оид талаблар
17. Суғурталовчи (қайта суғурталовчи) бошқа юридик шахсларнинг устав капиталларига жойлаштирган активларининг умумий суммаси, агар қонун ҳужжатларида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, суғурталовчи (қайта суғурталовчи) ўз маблағлари манбалари суммасининг 50 фоизи миқдори билан чегараланади, олдинги молиявий йил якуни бўйича халқаро аудитнинг ижобий хулосасини олган тижорат банкларининг устав капиталларида иштирок этиш бундан мустасно.
(17-банд Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг 2010 йил 24 декабрдаги 109-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1806-1, 27.12.2010 й.) таҳририда —ЎР ҚҲТ, 2010 й., 52-сон, 526-модда)
19. Суғурталовчининг (қайта суғурталовчининг) активлари кўчмас мулк объектларига жойлаштирилганда, суғурталовчи (қайта суғурталовчи) активларининг 50 фоизидан ортиғини битта ер участкаси ёки кўчмас мулкнинг бошқа объектига ёхуд битта объект сифатида кўрилиши мумкин бўлган ер участкалари ва кўчмас мулк объектлари мажмуига жойлаштиришга йўл қўйилмайди.
22. Суғурталовчи (қайта суғурталовчи) активларини битта юридик шахснинг устав капиталига жойлаштириш ёки битта юридик шахсда иштирок этиш бўйича бошқа ҳуқуқлари, агар қонун ҳужжатларида бошқа қоида назарда тутилмаган бўлса, суғурталовчи (қайта суғурталовчи) активларининг 30 фоизидан ошмаслиги шарт.
23. Суғурталовчи (қайта суғурталовчи) активларини қуйидаги йўллар билан жойлаштириш тақиқланади:
интеллектуал мулкка қўйилмалар (дастурий таъминот, маълумотлар базаси, адабиёт, фирма номлари ва товар белгиларини харид қилиш бундан мустасно);
мазкур Низомда назарда тутилган ҳоллардан ташқари, жисмоний ва юридик шахслар билан қарз шартномасини тузиш (молиявий ёрдам бериш).
24. Суғурталовчи (қайта суғурталовчи) ўз таъсисчилари, акциядорлари ва ходимларига, шунингдек у билан ҳаёт суғуртаси шартномасини тузган суғурта қилдирувчиларга ушбу шартномалар билан кафолатланган қарзлар беришга ҳақли. Бунда берилган қарзларнинг умумий суммаси суғурталовчининг (қайта суғурталовчининг) устав капиталининг 10 фоизидан ошмаслиги шарт.
26. Суғурталовчи (қайта суғурталовчи) касса ва/ёки ҳисоб (валюта) ва бошқа банк рақамларида ўтган ўн икки ой мобайнида ҳисобланган суғурта товонлари суммасининг 3 фоизидан кам бўлмаган миқдорда пул маблағларига эга бўлиши шарт.
27. Суғурталовчи (қайта суғурталовчи) томонидан боғлиқ шахсларга имтиёзли шартларни тақдим этиш тақиқланади. Имтиёзли шартларни тақдим этиш қуйидагиларни англатади:
моҳияти, мақсади, ўзига хос хусусиятлари ва таваккалчилигига кўра, суғурталовчи (қайта суғурталовчи) бошқа шахслар билан, агар улар билан алоҳида муносабатлар бўлмаган тақдирда, тузмайдиган битимни тузиши;
суғурталовчи (қайта суғурталовчи) фойдасига бошқа мижозлардан талаб қилинадиган суммалардан кам бўлган фоизларни, бадалларни ундириш, инвестицияларнинг таъминоти сифатида гаровга қабул қилиш, шунингдек, бошқа тўловларни қабул қилиш;
28. Суғурталовчининг (қайта суғурталовчининг) боғлиқ шахслар билан фаолиятининг кўрсаткичлари суғурталовчи (қайта суғурталовчи) томонидан битта ёки барча боғлиқ шахсларда жойлаштирилган активлар суммасининг суғурталовчи (қайта суғурталовчи) устав капиталига нисбати сифатида аниқланади:
СК =
СА х 100%
ёки
СК =
УС х 100%
, бу ерда:
_________________
_______________
УК
УК
СК — суғурталовчининг (қайта суғурталовчининг) барча боғлиқ шахслар билан фаолиятининг кўрсаткичлари;
СА — суғурталовчи (қайта суғурталовчи) томонидан битта боғлиқ шахсда жойлаштирилган активлар;
УС — барча боғлиқ шахсларда жойлаштирилган активларнинг умумий суммаси;
УК — устав капитали.
29. Суғурталовчи (қайта суғурталовчи) томонидан битта боғлиқ шахсда жойлаштирилган активларнинг умумий суммаси, суғурталовчи (қайта суғурталовчи) устав капиталининг 15 фоизидан ошмаслиги шарт, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
Суғурталовчи (қайта суғурталовчи) томонидан барча боғлиқ шахсларда жойлаштирилган активларнинг умумий суммаси суғурталовчи (қайта суғурталовчи) устав капиталининг 100 фоизидан ошмаслиги шарт.
Суғурталовчи (қайта суғурталовчи) активларни боғлиқ шахсларда фақат суғурталовчининг (қайта суғурталовчининг) Кузатув кенгаши ёки бошқа ваколатли органи рухсати билан инвестиция қилинаётган маблағларнинг ликвидлиги, фойдалилиги ва қайтарилишини, шунингдек мазкур Низом талабларини ҳисобга олган ҳолда тайёрланган техник-иқтисодий асосланиш (бизнес-режа) асосида жойлаштиришга ҳақли.
30. Суғурталовчи (қайта суғурталовчи) активларини суғурталовчининг (қайта суғурталовчининг) дастлабки икки йиллик фаолияти давомида боғлиқ шахсларда жойлаштириш тақиқланади.
31. Хусусий мулк ёки унга бўлган ҳуқуқ гаровга берилганда, кафолат берилганда ёхуд балансда акс этмаган бошқа мажбурият қабул қилинганда, суғурталовчи (қайта суғурталовчи) 5 кундан кечикмаган муддатда Давсуғуртаназоратни ёзма равишда хабардор қилиши шарт.
б) суғурта фаолиятини амалга ошириш учун лицензияга эга ва устав капиталининг шакллантирилган қисми фақат қайта суғурта қилиш фаолиятини амалга оширадиган суғурталовчи учун суғурта фаолияти тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган устав капиталининг энг кам миқдоридан кам бўлмаган устав капиталига эга суғурталовчи;
34. Мажбуриятлар чет эл суғурта ташкилотларида қайта суғурталанганда, Ўзбекистон Республикаси ташқарисига қайта суғуртага берилган мажбуриятлар ҳажми суғурталовчининг (қайта суғурталовчининг) ҳар бир алоҳида суғурта (қайта суғурта қилиш) шартномаси бўйича мажбуриятлар ҳажмининг 95 фоизидан ошмаслиги шарт.
35. Мажбуриятлар чет эл суғурта ташкилотларида қайта суғурталанганда, ўзида қолдирилган улушнинг энг кам миқдори суғурталовчининг (қайта суғурталовчининг)тўлов қобилияти маржасининг ҳақиқий миқдорининг 5 фоизидан ортиқ ёки тенг бўлиши шарт, экспорт контрактларини сиёсий ва тижорат таваккалчиликларидан суғурта қилиш ва чет элга чиқувчи шахсларни суғурта қилиш шартномалари бундан мустасно.
Бунда ўзида қолдирилган улушнинг энг кам миқдорини ҳисоблаш учун суғурталовчининг (қайта суғурталовчининг) ўтган чоракдаги тўлов қобилияти маржасининг ҳақиқий миқдори қўлланилади.
VI. Тўлов қобилияти нормативлари ҳисоб-китобини ва суғурталовчилар (қайта суғурталовчилар) активларини жойлаштиришга оид, шунингдек, қайта суғурта қилиш операцияларига оид талабларга риоя қилинганлиги тўғрисида маълумотлар тақдим этиш тартиби ва муддатлари
36. Суғурталовчилар (қайта суғурталовчилар) тўлов қобилияти нормативлари ҳисоб-китобини ва суғурталовчиларнинг (қайта суғурталовчиларнинг) активларини жойлаштиришга оид, шунингдек қайта суғурта қилиш операцияларига оид талабларга риоя қилинганлиги тўғрисидаги маълумотларни ҳар чорак, чорак ўтгандан кейинги ойнинг 25 санасигача Давсуғуртаназоратга тақдим этишади. Бунда йил якуни бўйича тўлов қобилияти нормативлари ҳисоб-китобини ва суғурталовчиларнинг (қайта суғурталовчиларнинг) активларини жойлаштиришга оид, шунингдек қайта суғурта қилиш операцияларига оид талабларга риоя қилинганлиги тўғрисидаги маълумотлар ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 15 февралидан, хорижий инвестиция иштирокидаги корхоналар томонидан эса — 25 мартидан кечикмаган ҳолда тақдим этилади.
(36-банд Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг 2010 йил 24 декабрдаги 109-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1806-1, 27.12.2010 й.) таҳририда —ЎР ҚҲТ, 2010 й., 52-сон, 526-модда)
37. Умумий суғурта соҳасида ёки фақат қайта суғурта қилиш фаолиятини амалга оширадиган суғурталовчининг тўлов қобилияти маржасининг етарлилиги нормативи ҳисоб-китоби мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ келтирилган шакл бўйича тақдим этилади.
38. Ҳаётни суғурта қилиш соҳасида суғурта фаолиятини амалга оширадиган суғурталовчининг тўлов қобилияти маржасининг етарлилиги нормативи ҳисоб-китоби мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ келтирилган шакл бўйича тақдим этилади.
39. Алоҳида таваккалчиликлар бўйича мажбуриятларнинг йўл қўйиладиган энг кўп миқдори ва мажбуриятлар жамининг йўл қўйиладиган энг кўп миқдорига, ҳамда суғурталовчи (қайта суғурталовчи) активларини жойлаштиришга оид талабларга риоя қилинганлиги тўғрисидаги маълумотлар, мазкур Низомнинг 3-иловасига мувофиқ келтирилган шакл бўйича тақдим этилади, суғурталовчининг (қайта суғурталовчининг) ҳар қандай битта юридик шахснинг устав капиталида иштирок этиш улуши ҳисоб-китоби ва суғурталовчи (қайта суғурталовчи) томонидан битта боғлиқ шахс ёки барча боғлиқ шахсларга жойлаштирилган активлар суммаси ҳисоб-китоби бундан мустасно.
40. Суғурталовчининг (қайта суғурталовчининг) ҳар қандай битта юридик шахснинг устав капиталида иштирок этиш улуши ҳисоб-китоби мазкур Низомнинг 4-иловасига мувофиқ келтирилган шакл бўйича тақдим этилади.
41. Суғурталовчининг (қайта суғурталовчининг) битта боғлиқ шахс ёки барча боғлиқ шахсларда жойлаштирилган активлари суммаси ҳисоб-китоби мазкур Низомнинг 5-иловасига мувофиқ келтирилган шакл бўйича тақдим этилади.
42. Суғурталовчининг (қайта суғурталовчининг) қайта суғурта қилиш операцияларига оид талабларга риоя қилганлиги тўғрисидаги маълумотлар мазкур Низомнинг 6-иловасига мувофиқ келтирилган шакл бўйича тақдим этилади.
VII. Тўлов қобилияти нормативларига ва суғурталовчилар (қайта суғурталовчилар) активларини жойлаштиришга оид, шунингдек, қайта суғурта қилиш операцияларига оид талабларга риоя қилмаслик оқибатлари
44. Чора-тадбирлар мажмуаси камчилик аниқланган санадан бошлаб олти ойдан кўп бўлмаган муддат учун ишлаб чиқилади ва молиявий аҳволни барқарорлаштириш тадбирларини, муддати ва ушбу тадбирдан кутилаётган натижалари кўрсатилган ҳолда, ўз ичига олиши лозим. Чора-тадбирлар мажмуасини амалга ошириш муддатининг охирига режалаштирилган суғурталовчининг (қайта суғурталовчининг) тўлов қобилияти кўрсаткичлари ҳисоб-китоби чора-тадбирлар мажмуасига илова қилинади.
Чора-тадбирлар мажмуасини ишлаб чиқишда, суғурталовчининг (қайта суғурталовчининг) молиявий аҳволини энг қисқа муддатларда соғломлаштиришга олиб келувчи чора-тадбирлар устувор, деб қаралиши лозим.
Чора-тадбирлар мажмуасида устав капитали миқдорининг ўзгариши, қайта суғурта қилиш операцияларининг кенгайтирилиши, тариф сиёсатининг ўзгартирилиши, дебитор ва кредитор қарзларнинг қисқартирилиши, активлар тузилмасининг ўзгариши, шунингдек тўлов қобилиятини сақлаб турувчи Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига зид бўлмаган бошқа усулларнинг қўлланилиши ҳам назарда тутилиши мумкин.
45. Зарур ҳолларда, Давсуғуртаназорат суғурталовчига (қайта суғурталовчига) вужудга келган ҳолатнинг сабабларини ўрганиш ва суғурталовчининг (қайта суғурталовчининг) молиявий аҳволини соғломлаштириш чора-тадбирлар мажмуасини ишлаб чиқишга кўмаклашиш учун ўзининг вакилини юбориш ҳуқуқига эга.
46. Суғурталовчининг (қайта суғурталовчининг) раҳбари томонидан тасдиқланган чора-тадбирлар мажмуаси Давсуғуртаназоратга икки нусхада тақдим этилади. Агар чора-тадбирлар мажмуасида устав капиталини таъсисчилар (акциядорлар) маблағлари ҳисобидан ўзгартириш назарда тутилган бўлса, чора-тадбирлар мажмуаси таъсисчилар билан келишилган бўлиши керак. Бунда чора-тадбирлар мажмуасида таъсисчилар (акциядорлар) йиғилиши баёнининг рақами ва санаси кўрсатилади.
49. Суғурталовчиларнинг (қайта суғурталовчиларнинг) алоҳида таваккалчиликлар бўйича мажбуриятларининг йўл қўйиладиган энг кўп миқдори ёки мажбуриятлари жамининг йўл қўйиладиган энг кўп миқдори нормативлари, ҳамда суғурталовчиларнинг (қайта суғурталовчиларнинг) активларини жойлаштиришга оид, шунингдек қайта суғурта қилиш операцияларига оид талабларга риоя қилинмаган тақдирда, Давсуғуртаназорат суғурталовчига (қайта суғурталовчига) йўл қўйилган камчиликларни энг қисқа, аммо суғурталовчи (қайта суғурталовчи) кўрсатмани олган санадан бошлаб бир ойдан кўп бўлмаган муддатда бартараф этиши тўғрисида кўрсатма беради.
Қайта суғурталовчиларнинг улушларини чегириб қолинган ўтган ўттиз олти ой мобайнида умумий суғурта соҳасининг 1 ва 2 классларига оид суғурта (қайта суғурта қилиш) шартномалари бўйича ҳисобланган суғурта товонлари суммаси
7.
Ўтган ўттиз олти ой мобайнида умумий суғурта соҳасининг 1 ва 2 классларига оид суғурта (қайта суғурта қилиш) шартномалари бўйича ҳисобланган суғурта товонлари суммаси
8.
Умумий суғурта соҳасининг 1 ва 2 класслари учун тузатувчи коэффициент (6-сатр миқдорининг 7-сатр миқдорига нисбати, 0,5 дан кам бўлмаслиги шарт)
9.
Ўтган ўн икки ой мобайнида умумий суғурта соҳасининг 1 ва 2 классларига оид суғурта (қайта суғурта қилиш) шартномалари бўйича ҳисобланган суғурта мукофотлари суммаси
10.
Ўтган ўн икки ой мобайнида умумий суғурта соҳасининг 1 ва 2 классларига оид тузилган суғурта (қайта суғурта қилиш) шартномаларининг бекор қилиниши (шартлари ўзгариши) муносабати билан суғурта қилдирувчиларга (қайта суғурта қилдирувчиларга) қайтарилган суғурта мукофотлари суммаси
Чора-тадбирлар мажмуаси илова қилинади / қилинмайди (керак бўлмаганини чизиб учиринг). Мазкур шаклда берилган маълумотларнинг тўғрилиги ва тўлиқлигини тасдиқлаймиз. Шунингдек, мазкур шакл суғурталовчилар ва қайта суғурталовчиларнинг тўлов қобилияти тўғрисидаги низом талабларига мувофиқ тузилганлигини тасдиқлаймиз.
Имзолар:
______________________
__________
_____________________
(Ф.И.Ш.)
(имзо)
(суғурталовчи ижро этувчи органининг раҳбари лавозими)
Бош ҳисобчи
______________________
__________
(Ф.И.Ш.)
(имзо)
М.Ў.
* 5-дан 15-гача бўлган сатрлар, фақат ҳаётни суғурта қилиш соҳасида суғурта фаолиятини амалга оширадиган суғурталовчи умумий суғурта соҳасининг 1 ва 2 класслари бўйича ҳам суғурта фаолиятини амалга оширадиган бўлса, қўлланилади.
200__ йил «___» ___________ ҳолатига алоҳида таваккалчиликлар бўйича мажбуриятларнинг йўл қўйиладиган энг кўп миқдори ва мажбуриятлар жамининг йўл қўйиладиган энг кўп миқдори нормативларига риоя қилганлиги ҳамда суғурталовчи (қайта суғурталовчи) активларини жойлаштиришга оид талабларга риоя қилинганлиги тўғрисида МАЪЛУМОТЛАР
Т/р
Нормативнинг номи
Миқдор (минг сўм)
норматив
ҳақиқатда
1.
Суғурталовчининг (қайта суғурталовчининг) алоҳида таваккалчиликлар бўйича мажбуриятларининг йўл қўйиладиган энг кўп миқдори
2.
Суғурталовчининг (қайта суғурталовчининг) бешта энг катта алоҳида таваккалчиликлар бўйича мажбуриятларининг миқдори (мажбуриятлар жамининг йўл қўйиладиган энг кўп миқдори)
3.
Суғурталовчи (қайта суғурталовчи) бошқа юридик шахсларнинг устав капиталларига жойлаштирган активларининг умумий суммаси
4.
Суғурталовчи (қайта суғурталовчи) активларини битта ер участкаси ёки кўчмас мулкнинг бошқа объектига ёхуд битта объект сифатида кўрилиши мумкин бўлган ер участкалари ва кўчмас мулк объектлари мажмуига жойлаштиришининг энг кўп миқдори
5.
Битта тижорат банкига жойлаштирилган энг кўп омонат (депозит)
6.
Кредит ташкилотларига (тижорат банкларидан ташқари) жойлаштирилган омонатларнинг (депозитларнинг) умумий суммаси
7.
Суғурталовчи (қайта суғурталовчи) активларини битта юридик шахснинг устав капиталига жойлаштириш ёки битта юридик шахсда бошқа иштирок этиш ҳуқуқи
8.
Суғурталовчи (қайта суғурталовчи) таъсисчилари, акциядорлари ва ходимларига берилган, шунингдек, у билан ҳаёт суғуртаси шартномасини тузган суғурта қилдирувчиларга берилган ушбу шартномалар билан кафолатланган қарзларнинг умумий суммаси
9.
Жалб этилган қарзнинг (молиявий ёрдамнинг) энг кўп миқдори
10.
Суғурталовчининг (қайта суғурталовчининг) касса ва/ёки ҳисоб (валюта) ва бошқа банк рақамларидаги пул маблағлари, шунингдек, уларга тенглашитирилган маблағлар
Мазкур шаклда берилган маълумотларнинг тўғрилиги ва тўлиқлигини тасдиқлаймиз. Шунингдек, мазкур шакл суғурталовчилар ва қайта суғурталовчиларнинг тўлов қобилияти тўғрисидаги низом талабларига мувофиқ тузилганлигини тасдиқлаймиз.
Имзолар:
___________________
_________
_____________________
(Ф.И.Ш.)
(имзо)
(суғурталовчи ижро этувчи органининг раҳбари лавозими)
Устав капиталда суғурталовчининг (қайта суғурталовчининг) иштирок этиш миқдори (минг сўм)
Устав капиталда суғурталовчининг (қайта суғурталовчининг) иштирок этиш улуши (%)
1.
2.
3.
4.
...
Мазкур шаклда берилган маълумотларнинг тўғрилиги ва тўлиқлигини тасдиқлаймиз. Шунингдек, мазкур шакл суғурталовчилар ва қайта суғурталовчиларнинг тўлов қобилияти тўғрисидаги низом талабларига мувофиқ тузилганлигини тасдиқлаймиз.
Имзолар:
____________________
________
_____________________
(Ф.И.Ш.)
(имзо)
(суғурталовчи ижро этувчи органининг раҳбари лавозими)
Бош ҳисобчи
______________________
__________
(Ф.И.Ш.)
(имзо)
М.Ў.
Суғурталовчилар ва қайта суғурталовчиларнинг тўлов қобилияти тўғрисидаги низомга 5-ИЛОВА
200_ йил «___» ___________ ҳолатига битта боғлиқ шахс ёки барча боғлиқ шахсларда жойлаштирилган активлари суммаси ҲИСОБ-КИТОБИ
№
Боғлиқ шахс (номи ёки Ф.И.Ш.)
Жойлаштириш тури
Қўйилманинг даромадлилиги (йиллик фоизларда)
Жойлаштирилган активлар суммаси
Суғурталовчининг (қайта суғурталовчининг)боғлиқ шахслар билан фаолиятининг кўрсаткичи (%)
Норматив (%)
1.
15
2.
3.
...
Жами
100
Мазкур шаклда берилган маълумотларнинг тўғрилиги ва тўлиқлигини тасдиқлаймиз. Шунингдек, мазкур шакл суғурталовчилар ва қайта суғурталовчиларнинг тўлов қобилияти тўғрисидаги низом талабларига мувофиқ тузилганлигини тасдиқлаймиз.
Имзолар:
__________________
________
_____________________
(Ф.И.Ш.)
(имзо)
(суғурталовчи ижро этувчи органининг раҳбари лавозими)
Бош ҳисобчи
_________________
_________
(Ф.И.Ш.)
(имзо)
М.Ў.
Суғурталовчилар ва қайта суғурталовчиларнинг тўлов қобилияти тўғрисидаги низомга 6-ИЛОВА
200_ йил «___» ___________ ҳолатига қайта суғурта қилиш операцияларига оид талабларга риоя қилганлиги тўғрисида МАЪЛУМОТЛАР 1-жадвал
Кўрсаткичнинг номи
Қатор рақами
Миқдор, минг сўм, АҚШ доллари, бошқа
Изоҳ
Ўзида қолдирилган улушнинг энг кам миқдори (мажбуриятлар чет эл суғурта ташкилотларида қайта суғурталанганда), экспорт контрактларини сиёсий ва тижорат таваккалчиликларидан суғурта қилиш ва чет элга чиқувчи шахсларни суғурта қилиш шартномалари бундан мустасно
Ўзбекистон Республикаси ташқарисига қайта суғуртага берилган ҳар бир алоҳида суғурта (қайта суғурта қилиш) шартномаси бўйича мажбуриятларнинг энг кўп ҳажми
4
%
Йўл қўйиладиган энг кўп миқдор 95%
2-Жадвал
№
Суғурталовчининг/ қайта суғурталовчининг номи (кимга қайта суғурта қилишга берилган)*
Қайта суғуртага берилган суғурта мажбуриятлари ҳажми (минг сўм, АҚШ доллари, бошқа)
Қайта суғуртага берилган шартномалар бўйича суғурта мукофотлари ҳажми (минг сўм, АҚШ доллари, бошқа)
Қайта суғуртага берилган суғурта мажбуриятлари умумий ҳажмидаги қайта суғурталовчининг улуши (%)
1
2
3
4
5
6
7
1.
2.
3.
...
Жами
Мазкур шаклда берилган маълумотларнинг тўғрилиги ва тўлиқлигини тасдиқлаймиз. Шунингдек, мазкур шакл суғурталовчилар ва қайта суғурталовчиларнинг тўлов қобилияти тўғрисидаги низом талабларига мувофиқ тузилганлигини тасдиқлаймиз.
Имзолар:
___________________
_________
______________________
(Ф.И.Ш.)
(имзо)
(суғурталовчи ижро этувчи органининг раҳбари лавозими)
Бош ҳисобчи
___________________
_________
(Ф.И.Ш.)
(имзо)
М.Ў.
* Суғурта брокери орқали қайта суғурта қилинганда унинг номи ва улуши кўрсатилади, қайта суғурталовчилар тўғрисидаги маълумот ушбу жадвалга, мазкур шаклга мувофиқ илова қилинади.