1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.28.00.00 Инвестициялар ва хориждан маблағ жалб қилиш (шунингдек, 07.05.04.00, 09.12.03.00, 10.01.05.00ларга қаранг) / 07.28.06.00 Инвестиция дастурлари ва лойиҳалар / 07.28.06.01 Инвестиция дастурлари;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.10.00.00 Саноат / 09.10.17.00 Авиация ва автомобиль саноати]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Саноат]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
«САМКОЧАВТО» ҚЎШМА КОРХОНАСИДА ИШЛАБ ЧИҚАРИШНИ ЯНАДА РИВОЖЛАНТИРИШ ТЎҒРИСИДА
[Кўчирма]
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 6 майдаги 266-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги қарорига асосан 2024 йил 1 сентябрдан ўз кучини йўқотади.
Мамлакатимизда автобуслар ва юк автотранспорти ишлаб чиқаришни янада ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш, уларни экспортга ва ички бозорга етказиб беришни кўпайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагилар:
«СамКочавто» қўшма корхонасининг устав фонди 1998 йилдан буён қўшма корхона муассисларининг улушларига мутаносиб тарзда 47,5 млн АҚШ долларидан 64,1 млн АҚШ долларигача кўпайганлиги;
«СамКочавто» қўшма корхонаси томонидан қўшма корхонанинг ишлаб чиқариш фаолиятини ташкил этишнинг 2001 йилга бизнес-режаси ҳамда 2005 йилга бориб автобуслар ишлаб чиқаришни 4 баравардан ортиқ кўпайтиришга ва маҳаллийлаштириш даражасини — 25 фоизгача етказишга қаратилган 2001—2005 йилларда автомобиллар учун бутловчи буюмлар ва деталлар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастури тасдиқланганлиги;
2001-2002 йилларда экспортга етказиб беришга мўлжалланган 1000 автобус ишлаб чиқариш учун зарур бўлган бутловчи деталлар, хом ашё ва материаллар нархи хорижий ҳамкор томонидан пасайтирилганлиги;
2001 йилдан бошлаб «Асака» банки томонидан очиладиган тўловни кечиктириш бутловчи деталлар ва материаллар юклаб жўнатилган санадан бошлаб хорижий банкларнинг кредит линиялари ҳисобига тасдиқланган аккредитивлар бўйича 180 кундан 270 кунга кўпайтирилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.16.05.00 (Кучини йукотган) Республика йўл жамғармасига ажратмалар ва йиғимлар / 07.92.00.00 (Кучини йукотган) Мажбурий тўловлар, ажратмалар ва йиғимлар]
2. Белгилансинки, юридик ва жисмоний шахслар томонидан «СамКочавто» қўшма корхонаси ишлаб чиқарган автотранспорт воситаларини сотиб олишда Республика йўл жамғармасига йиғим сотиб олинган автотранспорт воситалари қийматининг 5 фоизи миқдоридаги ставка бўйича ҳисоблаб чиқилади.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 7 майдаги 90-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР, ҚҲТ, 2008 й., 19-сон, 161-модда)
6. «Ўзавтосаноат» уюшмаси ва «СамКочавто» қўшма корхонаси буюртманомалари бўйича корхонанинг ишлаб чиқариш фаолияти билан боғлиқ ишларни бажариш учун республикага келаётган хорижий мутахассисларга республика ҳудудида яшаганлик ва транспортнинг барча турларида юрганлик учун Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун назарда тутилган миллий валютадаги тарифлар бўйича ҳақ тўлаш ҳуқуқи берилсин.
7. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги «СамКочавто» қўшма корхонасининг буюртманомалари бўйича хорижий мутахассисларни давлат божи тўлашдан озод қилган ҳолда уларга кўп марталик визалар узайтирилиши ва берилишини, яшаш жойида вақтинча рўйхатдан ўтказиш ва вақтинча рўйхатдан ўтказиш узайтирилишини таъминласинлар.
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў.Т. Султонов зиммасига юклансин.
(илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 7 майдаги 90-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР, ҚҲТ, 2008 й., 19-сон, 161-модда)