1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.20.00.00 Давлат мукофотлари. Юқори даражалар ва фарқловчи белгилар;
2.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.01.00.00 Ўзбекистон Республикасининг қонунлари]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Қонунчилик ташаббуси. Норма ижодкорлиги фаолияти;
2.Давлат ва жамият қурилиши / Давлат мукофотлари. Фахрий унвонлар. Юқори даражалар ва фарқловчи белгилар. Давлат мукофотлари ва бошқа мукофотлар]
Ўзбекистон Республикасининг Қонуни
«ДАВЛАТ МУКОФОТЛАРИ ТЎҒРИСИДА»ГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚОНУНИНИНГ 16-МОДДАСИГА ЎЗГАРТИШ КИРИТИШ ҲАҚИДА
Қонунчилик палатаси томонидан 2008 йил 21 февралда қабул қилинган Сенат томонидан 2008 йил 27 мартда маъқулланган
1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1995 йил 22 декабрда қабул қилинган «Давлат мукофотлари тўғрисида»ги 176-I-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 12, 266-модда; 1996 йил, № 5-6, 63-модда, № 9, 120-модда; 1998 йил, № 9, 163-модда; 2000 йил, № 7-8, 202-модда; 2003 йил, № 9-10, 140, 149-моддалар; 2005 йил, № 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, № 6, 250-модда) 16-моддаси куйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Давлат мукофотлари («Ўзбекистон Қаҳрамони» унвони, Ўзбекистон Республикасининг орденлари, медаллари ва Фахрий ёрлиғи) билан тақдирланган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ имтиёзлардан фойдаланадилар ҳамда бир марта бериладиган пул мукофоти ёки шу қийматдаги эсдалик совғасини оладилар. Ўзбекистон Республикасининг фахрий унвонлари билан тақдирланган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган миқдорларда ва тартибда ҳар ойда пул нафақалари оладилар».
2-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
LexUZ шарҳи
Ушбу Қонун «Халқ сўзи» газетасининг 2008 йил 29 апрелдаги 84 (4494)-сонида эълон қилинган.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2008 йил 28 апрель,
ЎРҚ-157-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 18-сон, 143-модда)