1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.28.00.00 Инвестициялар ва хориждан маблағ жалб қилиш (шунингдек, 07.05.04.00, 09.12.03.00, 10.01.05.00ларга қаранг) / 07.28.05.00 Хориждан маблағ жалб қилиш]
[ТСЗ:
1.Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона / Чет эл инвестициялари. Концессия шартномалари. Хориждан маблағ жалб қилиш. Эркин иқтисодий зоналар]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Қарори
ОСИЁ ТАРАҚҚИЁТ БАНКИ ИШТИРОКИДА «ҚИШЛОҚ ЖОЙЛАРДА УМУМИЙ ЎРТА ТАЪЛИМНИ РИВОЖЛАНТИРИШ» ЛОЙИҲАСИНИ АМАЛГА ОШИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Мактаб таълимини ривожлантириш давлат умуммиллий дастурини амалга оширишни таъминлаш, узлуксиз таълим тизимини кучайтириш ҳамда умумтаълим мактабларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш мақсадида:
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.08.00 Давлат қарзи;
2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.08.00 Таълим турлари / 13.01.08.02 Умумий ўрта ва ўрта махсус таълим]
1. Қуйидагилар маълумот учун қабул қилинсин:
«Қишлоқ жойларда умумий ўрта таълимни ривожлантириш» лойиҳасини амалга ошириш учун Осиё тараққиёт банки (ОТБ)нинг Директорлар кенгаши саккиз йиллик имтиёзли даврни ҳам ҳисобга олганда 32 йил муддатда тўлаш шарти билан эквиваленти 30 млн. АҚШ долларига тенг 19,122 млн. МҚОҲ (махсус қарз олиш ҳуқуқи) миқдорида Ўзбекистон Республикасига имтиёзли қарз берилишини маъқуллади;
мазкур лойиҳани амалга ошириш даври тўрт йилга (2008—2011 йиллар) белгиланган;
Ўзбекистон Республикасининг ҳиссаси бюджетдан ташқари Мактаб таълими жамғармаси ва давлат бюджети маблағлари ҳисобидан, шунингдек божлар, солиқлар ва давлатнинг мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмалардан озод этиш тарзида 13,0 млн. АҚШ долларини ташкил этади.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.08.00 Давлат қарзи;
2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.08.00 Таълим турлари / 13.01.08.02 Умумий ўрта ва ўрта махсус таълим]
2. Белгилансинки:
Ўзбекистон Республикасига ОТБ қарзи Ўзбекистон Республикаси билан ОТБ ўртасидаги Қарз битимига асосан берилади;
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги қарз маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланиш ҳамда лойиҳани амалга ошириш учун масъул бўлган ижро этувчи орган ҳисобланади;
мазкур лойиҳа Қашқадарё, Сурхондарё ва Тошкент вилоятларининг қишлоқ туманларида амалга оширилади;
ОТБ қарзи бўйича асосий қарзни узиш, фоизларни тўлаш билан боғлиқ сарф-харажатлар Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.08.00 Давлат қарзи;
2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.08.00 Таълим турлари / 13.01.08.02 Умумий ўрта ва ўрта махсус таълим]
лойиҳани амалга ошириш бўйича Идоралараро мувофиқлаштирувчи кенгаш таркиби 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазири, мазкур лойиҳага киритилган Қашқадарё, Сурхондарё ва Тошкент вилоятлари ҳамда туманларининг ҳокимлари зиммасига лойиҳадаги тадбирларни амалга ошириш, ҳисоботлар ва ҳужжатларни ўз вақтида тайёрлаш ҳамда тақдим этишни ОТБ тартиб-қоидалари ва Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига мувофиқ равишда ташкил этиш учун барча зарур шарт-шароитларни яратишда шахсий жавобгарлик юклансин.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.08.00 Давлат қарзи;
2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.08.00 Таълим турлари / 13.01.08.02 Умумий ўрта ва ўрта махсус таълим]
4. Ўзбекистон Республикаси молия вазири ОТБ билан тузилган Қарз битимини Ўзбекистон Республикаси номидан имзолашга вакил этиб тайинлансин.
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси билан ОТБ ўртасидаги Қарз битими бўйича белгиланган тартибда юридик хулоса тақдим этсин.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.08.00 Давлат қарзи;
2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.08.00 Таълим турлари / 13.01.08.02 Умумий ўрта ва ўрта махсус таълим]
5. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги:
икки ҳафта муддатда Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкида лойиҳанинг махсус ҳисобварағини очсин;
бир ой муддатда лойиҳани мувофиқлаштириш ва бошқариш вазифаларини «Таълим секторини ривожлантириш дастури» лойиҳасини амалга ошириш гуруҳига юклаш билан боғлиқ ташкилий масалаларни Қарз битими шартларига мувофиқ, заруратга қараб, қўшимча мутахассисларни ёллаган ҳамда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан штат жадвалини ва ҳар йилги молиялаш сметаларини албатта келишиб олган ҳолда ҳал этсин;
икки ой муддатда лойиҳанинг техник-иқтисодий ҳисоб-китоблари ишлаб чиқилиши ва белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун тақдим этилишини таъминласин.
6. Лойиҳани амалга ошириш бўйича Идоралараро мувофиқлаштирувчи кенгаш (Р. Қосимов) зиммасига:
ушбу лойиҳанинг ўз вақтида ва самарали амалга оширилишини умумий мувофиқлаштириш ва мониторингини олиб бориш;
лойиҳани амалга ошириш доирасида товарлар, ишлар (хизматлар)ни харид қилиш бўйича тендер комиссиялари таркибини тасдиқлаш вазифалари юклансин.
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.08.00 Давлат қарзи;
2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.08.00 Таълим турлари / 13.01.08.02 Умумий ўрта ва ўрта махсус таълим]
7. Маълумот учун қабул қилинсинки, Ўзбекистон Республикаси билан ОТБ ўртасидаги Қарз битими шартларига мувофиқ ОТБ қарз маблағлари ҳисобидан инвестиция даврида харид қилинадиган товарлар (ишлар, хизматлар) қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда божхона тўловлари, солиқлар, мақсадли давлат жамғармаларига ва бюджетдан ташқари Таълим муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармасига тўланадиган мажбурий ажратмалар ҳамда йиғимлардан озод этилади. Мазкур имтиёзларни бериш натижасида ҳосил бўладиган маблағлар Ўзбекистон Республикасининг лойиҳани амалга оширишга қўшадиган ҳиссаси ҳисобланади.
Мазкур имтиёзлар лойиҳани амалга ошириш учун Ўзбекистон Республикаси томонидан ажратиладиган маблағлар ҳисобидан харид қилинадиган товарлар (ишлар, хизматлар)га ҳам татбиқ этилсин.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 11 февралдаги ПФ-4275-сонли Фармони таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 9-сон, 84-модда)
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.08.00 Давлат қарзи;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.18.00.00 Давлат божи / 07.18.03.00 Давлат божи бўйича имтиёзлар;
3.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.08.00 Таълим турлари / 13.01.08.02 Умумий ўрта ва ўрта махсус таълим]
8. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ва Ички ишлар вазирлиги Халқ таълими вазирлигининг талабномаларига кўра, белгиланган тартибда:
лойиҳани амалга оширишда иштирок этаётган хорижий мутахассисларга кириш визаларини консуллик йиғими ва бошқа йиғимлар ундириб олинмасдан расмийлаштиришни;
лойиҳани амалга оширишда иштирок этаётган хорижий мутахассисларга кўп марталик визалар бериш ва уларнинг муддатини узайтириш, шунингдек Ўзбекистон Республикасида вақтинча рўйхатда туриш ва унинг муддатини узайтиришни таъминласин ҳамда улар давлат божи тўлашдан озод қилинсин.
9. Мазкур Қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Қосимов зиммаларига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2008 йил 28 февраль,
ПҚ-803-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 28 февралдаги ПҚ-803-сон қарорига 1-ИЛОВА
«Қишлоқ жойларда умумий ўрта таълимни ривожлантириш» лойиҳаси бўйича ОТБ қарзини сўндириш
* Тўлов суммалари қарзнинг амалда ўзлаштирилишидан келиб чиқиб, аниқланади.
LexUZ шарҳи
1-илова норасмий таржима.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 28 февралдаги ПҚ-803-сон қарорига 2-ИЛОВА
«Қишлоқ жойларда умумий ўрта таълимни ривожлантириш» лойиҳасини амалга ошириш бўйича Идоралараро мувофиқлаштирувчи кенгаш
ТАРКИБИ
Р.С. Қосимов
—
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари, кенгаш раиси
Т.И. Жўраев
—
халқ таълими вазири, кенгаш раиси ўринбосари
Ж.А. Қўчқоров
—
молия вазири ўринбосари, кенгаш раиси ўринбосари
О.Х. Жўраев
—
ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазири ўринбосари
О.З. Собиров
—
халқ таълими вазири ўринбосари
С.С. Абдуллаев
—
Тошкент вилояти ҳокими ўринбосари
П.К. Тангриев
—
Сурхондарё вилояти ҳокими ўринбосари
М.К. Хайитмуродов
—
Қашқадарё вилояти ҳокими ўринбосари
К.Ш. Шодиметов
—
Республика «Маҳалла» фондининг Тошкент вилояти бўлими бошлиғи
Э.С. Кучкинов
—
Республика «Маҳалла» фондининг Сурхондарё вилояти бўлими бошлиғи
Д.Х. Аллаев
—
Республика «Маҳалла» фондининг Қашқадарё вилояти бўлими бошлиғи
Изоҳ: Кенгаш аъзолари бошқа ишга ўтганда, унинг таркибига ушбу лавозимларга янгидан тайинланган шахслар киритилади.
LexUZ шарҳи
2-илова норасмий таржима.
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2008 й., 2-сон, 107-модда; Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 9-сон, 84-модда)