1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.03.00.00 Пул тизими ва пул муомаласи. Инфляция / 07.03.02.00 Нақд пул эмиссияси, пул муомаласини ташкил қилиш ва тартибга солиш. Инфляция]
[ТСЗ:
1.Молия / Пул тизими. Ҳисоб-китоблар]
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ
ҚАРОРИ
НАҚД ПУЛ ТУШУМИ КЕЛИБ ТУШИШИНИНГ ХРОНОМЕТРАЖИНИ ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2008 йил 9 апрелда 1788-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди]
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси, Марказий банки Бошқарувининг 2019 йил 6 мартдаги 2019-13, 300-В-5-сонли «Нақд пул тушуми келиб тушишининг хронометражини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарор, шунингдек унга ўзгартиришларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 1788-5, 03.04.2019 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 71-моддаси, Ўзбекистон Республикасининг «Давлат солиқ хизмати тўғрисида»ги ва «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида» қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 7 ноябрдаги «Банк тизимини янада ривожлантириш ва бўш пул маблағларини банк айланмасига жалб этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-726-сон қарори ва Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 5 августдаги «Пул маблағларининг банкдан ташқари муомаласини янада қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 280-сон қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ва Марказий банки Бошқаруви қарор қилади:
1. Нақд пул тушуми келиб тушишининг хронометражини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Давлат солиқ қўмитаси раиси Б. ПАРПИЕВ
Тошкент ш.,
2008 йил 10 март,
2008-16-сон
Марказий банк Бошқаруви раиси Ф. МУЛЛАЖОНОВ
Тошкент ш.,
2008 йил 10 март,
300-В-сон
Давлат солиқ қўмитаси, Марказий банк Бошқарувининг 2008 йил 10 мартдаги 2008-16, 300-В-сон қарори билан ТАСДИҚЛАНГАН
Нақд пул тушуми келиб тушишининг хронометражини ўтказиш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 71-моддаси, Ўзбекистон Республикасининг «Давлат солиқ хизмати тўғрисида» ва «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 7 ноябрдаги «Банк тизимини янада ривожлантириш ва бўш пул маблағларини банк айланмасига жалб этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-726-сон қарори ва Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 5 августдаги «Пул маблағларининг банкдан ташқари муомаласини янада қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 280-сон қарорига мувофиқ нақд пул тушуми келиб тушишининг хронометражини (бундан буён — хронометраж) ўтказиш тартибини белгилайди.
I. Умумий қоидалар
1. Солиқ тўловчининг нақд пул тушуми келиб тушишининг хронометражи хронометраж ўтказилган даврда ҳақиқатда келиб тушган нақд пул тушумини аниқлаш мақсадида ўтказилади.
2. Нақд пул тушуми келиб тушишининг хронометражи нақд ҳисоб-китоб асосида товарлар реализация қиладиган ёки хизматлар кўрсатадиган солиқ тўловчи ҳузурида бевосита товарлар реализация қилинадиган, хизматлар кўрсатиладиган жойда давлат солиқ хизмати органи томонидан кузатиш ва қайд этиш орқали ўтказилади.
3. Нақд пул тушуми келиб тушишининг хронометражини амалга ошириш жараёнида текширув ўтказишга, солиқ тўловчидан бирон бир ахборот ёки тушунтиришлар талаб қилишга, солиқ тўловчига нисбатан талаблар тақдим этишга ёки унинг фаолиятига бошқача тарзда аралашишга йўл қўйилмайди, бундан фискал хотирали назорат-касса машинасида сақланаётган хронометраж ўтказилаётган вақтга доир маълумотларни олиш мустасно.
4. Нақд пул тушуми келиб тушишининг хронометражи натижаларидан фақат тақдим этилаётган солиқ ҳисоботининг тўғрилигини таҳлил этиш учун, шунингдек солиқ солиш объектлари ва солиқ солиш билан боғлиқ объектлар тўғрисидаги маълумотлар базасини юритиш учун фойдаланилади. Хронометраж натижаси солиқ тўловчини жавобгарликка тортиш учун асос бўла олмайди.
5. Хронометраж солиқ назорати тадбири ҳисобланади ва Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика кенгаши билан келишиш талаб этилмайди. Нақд пул тушуми келиб тушишининг хронометражи ўтказилганлиги тўғрисидаги тегишли маълумот солиқ тўловчининг Текширишларни рўйхатга олиш китобига киритилади.
II. Нақд пул тушуми келиб тушишининг хронометражини ўтказиш учун асос ва тадбирга тайёргарлик кўриш
6. Солиқ солиш объектларини ва солиқ солиш билан боғлиқ объектларни ҳисобга олиш жараёнида солиқ тўловчи томонидан тушум миқдори камайтирилганлигини тахмин қилиш имконини берадиган тафовутларнинг аниқланиши нақд пул тушуми келиб тушишининг хронометражини ўтказиш учун асос бўлади.
7. Хронометраж ўтказиладиган солиқ тўловчилар танлаб олингандан сўнг давлат солиқ хизмати органининг масъул ходими томонидан хронометраж ўтказиладиган солиқ тўловчилар рўйхати тузилади ва мазкур рўйхат асосида хронометраж ўтказиш тўғрисида буйруқ лойиҳаси тайёрланади.
8. Нақд пул тушуми келиб тушишининг хронометражини ўтказиш тўғрисидаги буйруқ давлат солиқ хизмати органининг раҳбари ёки раҳбар ўринбосари томонидан қабул қилинади.
9. Нақд пул тушуми келиб тушишининг хронометражини ўтказиш тўғрисидаги буйруқда хронометраж ўтказиладиган солиқ тўловчи, хронометражни ўтказиш жойи ва муддати, хронометраж ўтказиладиган давр, хронометраж ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинишига сабаб бўлган тафовут, шунингдек давлат солиқ хизмати органининг хронометраж ўтказадиган мансабдор шахслари кўрсатилади.
10. Нақд пул тушуми келиб тушишининг хронометражи солиқ тўловчиларда белгиланган иш режимига асосан бир иш куни давомида ўтказилади, айрим ҳолларда ушбу тадбир уч иш куни давомида ўтказилиши мумкин.
III. Нақд пул тушуми келиб тушишининг хронометражини ўтказиш даврида амалга ошириладиган тадбирлар
11. Хронометражни ўтказиш жараёни бошида солиқ тўловчи давлат солиқ хизмати органи масъул ходими томонидан хизмат гувоҳномаси кўрсатилган ҳолда хронометраж ўтказиш тўғрисидаги буйруқ билан таништирилади ҳамда буйруқ нусхаси солиқ тўловчига тақдим этилади.
12. Давлат солиқ хизмати органи ходими хронометраж бошланган ва тугаган вақтда фискал хотирали назорат-касса машинасида сақланаётган хронометраж ўтказилаётган вақтга доир маълумотларни олади.
13. Давлат солиқ хизмати органи ўтказилаётган хронометраж тадбири жараёнида фискал хотирали назорат-касса машинаси ёки квитанциялар, чеклар ва бошқа реализация қилганликни тасдиқловчи ҳужжатларнинг мавжудлиги, солиқ тўловчи ва инкассация хизмати ўртасидаги шартнома мавжудлигини кўздан кечиради.
14. Хронометраж ўтказилаётган солиқ тўловчида касса қолдиғи лимити белгиланганлиги ҳамда ушбу белгиланган касса қолдиғи лимитининг амалдаги ижроси таҳлил қилинади.
15. Хронометраж ўтказилаётган солиқ тўловчининг харидор (истеъмолчи)лар билан ҳисоб-китоб қилишда фискал хотирали назорат-касса машинасидан тўлиқ фойдаланиши ёки квитанциялар, чеклар ва бошқа реализация қилганликни тасдиқловчи ҳужжатларнинг тўлиқ тўлдирилиши ўрганиб чиқилади.
16. Харидор (истеъмолчи)лар билан ҳисоб-китоб вақтида назорат-касса машинаси чеки, квитанциялар, чеклар ва бошқа реализация қилганликни тасдиқловчи ҳужжатларнинг тўлиқ тўлдирилиши талаб қилинади ҳамда кун давомида назорат-касса машинаси чеки, квитанциялар, чеклар ва бошқа реализация қилганликни тасдиқловчи ҳужжатларнинг амалдаги сони саноқдан ўтказилади.
19. Хронометраж натижалари юзасидан тузилган маълумотнома давлат солиқ хизмати органи раҳбари ёки раҳбар ўринбосарининг кўрсатмасига асосан Давлат солиқ инспекциясининг «Қисқа муддатли текширишларни ташкил этиш» бўлими (шўъбаси)га топширилади ва умумлаштирилиб, алоҳида йиғма жилдга тикилиб борилади. Хронометраж натижалари бўйича тузилган маълумотномалар махсус китобда қайд этиб борилади.
20. Давлат солиқ хизмати органининг масъул ходими томонидан хронометраж жараёнида савдо ва хизмат кўрсатиш қоидаларини бузган, нақд пул тушумини банк филиалларига тўлиқ топширмаган, аҳоли билан нақд пул ҳисоб-китобларини амалга оширишда фискал хотирали назорат-касса машинасидан фойдаланмаган, харидорларга (истеъмолчиларга) квитанциялар, чеклар ва бошқа реализация қилганликни тасдиқловчи ҳужжатларни бермаган ҳамда нақд пул тушумини яширган солиқ тўловчига нисбатан белгиланган тартибда қисқа муддатли текширишларни ташкил этиш мақсадида давлат солиқ хизмати органи раҳбари номига билдиришнома киритилади.