toggle_night_mode
Ҳужжат кучини йўқотган 09.09.2022
Ўзбекистон Республикасининг Қонуни
«РЕКЛАМА ТЎҒРИСИДА»ГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚОНУНИНИНГ 16-МОДДАСИГА ЎЗГАРТИШ КИРИТИШ ҲАҚИДА
Қонунчилик палатаси томонидан 2008 йил 9 январда қабул қилинган
Сенат томонидан 2008 йил 27 мартда маъқулланган
 LexUZ шарҳи
Мазкур Қонун Ўзбекистан Республикасининг 2022 йил 7 июндаги ЎРҚ-776-сонли «Реклама тўғрисида»ги Қонунига асосан 2022 йил 9 сентябрдан ўз кучини йўқотади.
1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 25 декабрда қабул қилинган «Реклама тўғрисида»ги 723-I-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 йил, № 1, 14-модда; 2002 йил, № 9, 164-модда; 2003 йил, № 5, 67-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, № 12, 413-модда; 2006 йил, № 4, 154-модда, № 10, 536-модда) 16-моддасининг учинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Реклама тарқатувчилар реклама учун ажратилган эфир вақти, нашр ёки реклама майдони умумий йиллик ҳажмининг 5 фоизидан кам бўлмаган ҳажмда ижтимоий рекламали ахборотни жойлаштириши шарт. Бунда фаолияти Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ҳисобидан тўлиқ ёки қисман молиялаштириладиган реклама тарқатувчилар ижтимоий рекламали ахборотни бепул жойлаштиради».
2-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
 LexUZ шарҳи
Ушбу Қонун «Халқ сўзи» газетасининг 2008 йил 11 апрелдаги 72 (4482)-сонида эълон қилинган.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2008 йил 10 апрель,
ЎРҚ-150-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 14-15-сон, 93-модда)