toggle_night_mode
Ҳужжат кучини йўқотган 01.04.2018
Ўзбекистон Республикасининг Қонуни
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ФУҚАРОЛИК ПРОЦЕССУАЛ КОДЕКСИНИНГ 2382-МОДДАСИГА ЎЗГАРТИШ ВА ҚЎШИМЧА КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
Қонунчилик палатаси томонидан 2007 йил 27 ноябрда қабул қилинган
Сенат томонидан 2008 йил 27 мартда маъқулланган
 LexUZ шарҳи
Мазкур Қонун Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 29 январдаги ЎРҚ-463-сонли «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек айрим қонун ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги Қонунига асосан 2018 йил 1 апрелдан ўз кучини йўқотади.
1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 30 августда қабул қилинган 477-I-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик процессуал кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил, № 9-сонга илова; 2001 йил, № 1-2, 11-модда; 2004 йил, № 1-2, 18-модда, № 9, 171-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, № 8, 367-модда) 2382-моддасига қуйидаги ўзгартиш ва қўшимча киритилсин:
1) 2-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«2) агар талаб ёзма битимга асосланган ва қарздор томонидан тан олинган бўлса, шу жумладан, агар коммунал хизматлар тўлови бўйича қарзни ундириш ҳақидаги талаб арз қилинган бўлса»;
2) қуйидаги мазмундаги 4-банд билан тўлдирилсин:
«4) агар ҳисобланган, лекин ходимга тўланмаган иш ҳақини ва унга тенглаштирилган тўловларни ундириш ҳақидаги талаб арз қилинган бўлса».
2-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
 LexUZ шарҳи
Ушбу Қонун «Халқ сўзи» газетасининг 2008 йил 10 апрелдаги 71 (4481)-сонида эълон қилинган.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2008 йил 9 апрель,
ЎРҚ-149-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 14-15-сон, 92-модда)