1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.02.00.00 Рақобат тўғрисида қонунчилик. Табиий монополиялар / 09.02.01.00 Умумий қоидалар;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.05.00.00 Биржа фаолияти / 09.05.03.00 Биржа (аукцион) савдоларини ўтказиш ва битимларни расмийлаштириш тартиби]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Монополияга қарши қонун ҳужжатлари;
2.Молия / Биржа фаолияти]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Маҳсулотларнинг монопол турларини мавсумий талабни ҳисобга олган ҳолда биржа савдоларига қўйиш механизмини такомиллаштириш тўғрисида
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 18 мартдаги 170-сонли «Товар хом ашё биржалари фаолиятига илғор ахборот технологияларини кенг жорий этиш ва электрон тижорат фаолиятини изчил ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Маҳсулотларнинг монопол турларини мавсумий талабни ҳисобга олган ҳолда биржа савдоларига қўйиш механизмини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Белгилансинки, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Маҳсулотлар, хом ашё ва материалларнинг юқори ликвидли турларини сотишнинг бозор механизмларини жорий этишни давом эттириш тўғрисида» 2004 йил 5 февралдаги 57-сон қарорига 1 ва 2-иловаларга киритилган маҳсулотлар турларига тегишли моддий балансларнинг чораклик ва ойлик ижроси жадвалларини тузиш прогнозлаштириладиган мавсумий талаб омиллари ҳисобга олинган ҳолда амалга оширилади.
2. Белгилаб қўйилсинки, монопол маҳсулотга мавсумий талаб ошган даврларда Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси:
(2-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 2 июндаги 105-сон қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 23-сон, 182-модда)
3. Маҳсулотларнинг монопол турларини мавсумий талабни ҳисобга олган ҳолда биржа савдоларига қўйиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Маҳсулотлар, хом ашё ва материалларнинг юқори ликвидли турларини сотишнинг бозор механизмларини жорий этишни давом эттириш тўғрисида» 2004 йил 5 февралдаги 57-сон қарори 2-бандининг иккинчи хатбошидаги (Ўзбекистон Республикаси ҚТ., 2004 й., 2-сон, 10-модда) «йил давомида тенг равишда» сўзлари чиқариб ташлансин.
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.Мирзиёев
Тошкент ш.,
2008 йил 4 март,
36-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 4 мартдаги 36-сон қарорига ИЛОВА
Маҳсулотларнинг монопол турларини мавсумий талабни ҳисобга олган ҳолда биржа савдоларига қўйиш тартиби тўғрисида
2. Маҳсулотларнинг монопол турларини мавсумий талабни ҳисобга олган ҳолда биржа савдоларига қўйиш тартиби Вазирлар Маҳкамасининг «Маҳсулотлар, хом ашё ва материалларнинг юқори ликвидли турларини сотишнинг бозор механизмларини жорий этишни давом эттириш тўғрисида» 2004 йил 5 февралдаги 57-сон қарорига 1 ва 2-иловаларга киритилган маҳсулотларнинг монопол турларини биржа савдоларига қўйиш прогнозлаштирилган мавсумий талаб омиллари ҳисобга олинган ҳолда тасдиқланган монополист корхоналар маҳсулотларининг юқори ликвидли турларига моддий баланслар параметрларининг чораклик ва ойлик ижроси жадвалларига, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси билан келишган ҳолда монополист корхоналар томонидан тасдиқланадиган жадвалларга мувофиқ амалга оширилади.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 2 июндаги 105-сон қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 23-сон, 182-модда)
3. Календарь даврларга юқори ликвидли монопол маҳсулотга прогнозлаштириладиган мавсумий талаб ўтган йилнинг шу даврларида бундай маҳсулотнинг биржа савдоларига қўйилиши ва сотилишини таҳлил қилишдан келиб чиқиб белгиланади.
4. Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси биржа савдоларида сотиладиган юқори ликвидли монопол маҳсулотга талабни доимий асосда ўрганади.
Маҳсулот ҳажмига тузатиш киритишга доир таклифлар календарь даврга тузатиш киритиш учун белгиланадиган ой бошланишидан бир ойдан кечикмай киритилиши мумкин.
7. Календарь даврга тузатиш киритилган жадваллар асосида монополист корхоналар жадваллар олинган кундан бошлаб 10 кун муддатда Иқтисодиёт вазирлиги ва Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси билан келишган ҳолда ушбу даврнинг ҳар ойи мобайнида монопол маҳсулотларни биржа савдоларига қўйиш жадвалларини ҳажмларни биржа савдолари кунлари бўйича бўлиб чиққан ҳолда тасдиқлайдилар.
8. Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 5 февралдаги 57-сон қарорида назарда тутилмаган маҳсулотларнинг монопол турларини биржа савдоларига қўйиш монополист корхоналар томонидан мустақил равишда амалга оширилади, Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси томонидан монополист корхоналарда етказиб бериш тўғрисидаги шартномалар билан қамраб олинмаган монопол маҳсулот ҳажми мавжудлиги ва талаб мавжуд бўлган бир шароитда бундай маҳсулотнинг биржа савдоларига қўйилмаганлиги аниқланган тақдирда — Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитасининг қарори билан амалга оширилади.
Биржа савдоларига қўйиладиган монопол маҳсулотларнинг аниқ турлари ва ҳажмини аниқлаш учун Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитасида масъул ходимлардан иборат таркибда махсус комиссия ташкил этилади. Комиссия раиси, таркиби ва иш регламенти Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси раисининг буйруғи билан тасдиқланади.
Монопол маҳсулотларнинг турлари ва ҳажми, уларни биржа савдоларига қўйиш даврлари уларга бўлган мавсумий талабдан келиб чиқиб монополист корхоналар билан тузилган етказиб бериш тўғрисидаги шартномалар билан қамраб олинмаган ҳажм ҳисобига комиссия томонидан белгиланади.
Комиссия томонидан қабул қилинадиган қарор комиссия раиси ва унинг аъзолари томонидан имзоланади. Комиссия томонидан қабул қилинган қарор ва Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитасининг уни ижро этиш тўғрисидаги кўрсатмаси монополист корхоналарга Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитасининг кўрсатиб ўтилган қарори қабул қилинган кундан бошлаб уч кун муддатда етказилади.
Монополист корхоналар комиссиянинг қарори ва Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитасининг кўрсатмаси олингандан кейин 10 кун мобайнида Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси билан келишган ҳолда монопол маҳсулотларни биржа савдолари кунлари бўйича қўйиш жадвалларини тасдиқлайдилар. Монопол маҳсулотларни биржа савдоларига биринчи қўйиш монополист корхоналар томонидан қарор қабул қилинган санадан бошлаб бир ойдан кечикмай амалга оширилиши керак.
Монопол маҳсулотларни биржа савдоларига қўйиш қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланган декларацияда кўрсатилган даражада бошланғич нарх бўйича амалга оширилади.
III. Монопол маҳсулотларнинг биржа савдоларига қўйилишини назорат қилиш
10. Монопол маҳсулотларнинг биржа савдоларига қўйилишини назорат қилиш Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси ва унинг ҳудудий органлари томонидан амалга оширилади.
13. Тасдиқланган жадвалларда назарда тутилган монопол маҳсулотларни биржа савдоларига қўйиш ҳажми ва муддатларини холисона ва монополист корхонага боғлиқ бўлмаган сабабларга кўра бажариш мумкин бўлмаган тақдирда монополист корхона бу ҳақда Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитасини олдиндан хабардор қилади.
14. Биржалар ҳар куни Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитасига қўйилган монопол маҳсулотларнинг ҳақиқий ҳажми, тузилган битимлар тўғрисидаги ахборотни, шунингдек ҳар ҳафтада — биржа савдолари натижалари бўйича шаклланган ўртача нархлар тўғрисидаги ахборотни тақдим этадилар.
IV. Монопол маҳсулотларни биржа савдоларига қўйиш тартиби бузилганлиги учун жавобгарлик
15. Монопол маҳсулотларни биржа савдоларига қўйишнинг ушбу Низомда назарда тутилган жадваллари бажарилмаслиги монополист корхоналарнинг ўз устунлик мавқеини суиистеъмол қилиши деб баҳоланади ва монополияга қарши қонун ҳужжатларига мувофиқ уларнинг жавобгарлигига олиб келади.