toggle_night_mode
Ҳужжат 25.04.2011 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Қарори
ХОРИЖИЙ ИНВЕСТИЦИЯЛАР ИШТИРОКИДА «ЖЕНЕРАЛ МОТОРС ЎЗБЕКИСТОН» КОРХОНАСИНИ БАРПО ЭТИШ ТЎҒРИСИДА
[Кўчирма]
Республика автомобиль саноатини янада барқарор ривожлантириш, уни жаҳонда етакчи авто ишлаб чиқарувчиларнинг бири билан интеграциялаш, ишлаб чиқариш жараёнларини бошқаришнинг замонавий технологияларини татбиқ этиш, янги замонавий, жаҳон талаблари ва стандартларига жавоб берадиган автомобиллар моделларини ишлаб чиқаришни ташкил этиш ҳисобига ишлаб чиқариладиган маҳсулот турларини янгилаш ҳамда кенгайтириш, уларнинг сифати ва рақобатбардошлигини ошириш, ички ва ташқи бозорларда сотув ҳажмлари ўсишини таъминлаш мақсадида:
1. Маълумот учун қабул қилинсинки, «Ўзавтосаноат» АК, «ЎзДЭУавто» ЁАЖ, «Женерал Моторс» (АҚШ) корпорацияси ва «Женерал Моторс Дэу Авто энд Технолоджи» (Жанубий Корея) компанияси томонидан 2007 йил 8 октябрда «ЎзДЭУавто» ЁАЖ негизида хорижий инвестициялар иштирокида устав капитали рўйхатга олиш кунида эквиваленти 266,7 млн. АҚШ доллари миқдорида бўлган ёпиқ акциядорлик жамияти шаклидаги «Женерал Моторс Ўзбекистон» корхонасини барпо этиш тўғрисида Битим имзоланди.
2. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати номидан «Женерал Моторс» корпорацияси, «Женерал Моторс Интернейшнл Холдингс» компанияси билан тузилган, «Женерал Моторс» корпорациясининг «ЎзДЭУавто» ЁАЖ устав капиталига кириш масалаларини тартибга соладиган, хорижий инвесторларнинг аниқ мажбуриятларини ҳамда ташкил этилаётган корхонага Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати томонидан кўрсатиладиган давлат мададига оид чора-тадбирларни акс эттирадиган Инвестиция битими тасдиқлансин.
Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги «Ўзавтосаноат» АК билан биргаликда тузилган Инвестиция битимига мувофиқ хорижий инвесторлар ўз зиммасига олган мажбуриятларини сўзсиз бажаришлари устидан назоратни таъминласин.
3. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси:
«ЎзДЭУавто» ЁАЖнинг қўшимча акциялар чиқарилиши рўйхатга олинган кунда умумий суммаси 66,7 млн. АҚШ доллари эквивалентида, оддий номланган акцияларни, миллий валютада деноминация қилинган, бир акциянинг номинал нархи 10 АҚШ доллари эквивалентидаги 6 666 668 дона миқдорида қўшимча акциялар чиқарилишини рўйхатдан ўтказсин;
компания Кенгаши қарорларига мувофиқ, компания устав фонди миқдори оширилиши муносабати билан, «Ўзавтосаноат» АК акциялари эмиссияси проспектига ўзгаришлар киритилишини, рўйхатга олиш йиғимлари ундирилмасдан рўйхатга олсин.
7. «Ўзавтосаноат» АК 2005—2007 йиллар якунлари бўйича шаклланган, тақсимланмаган фойда ҳисобидан қўшилган, «ЎзДЭУавто» ЁАЖдан олинадиган дивидендлар тарзидаги даромадлар бўйича фойда солиғи тўлашдан озод этилсин.
8. Қуйидагилар:
«Женерал Моторс Ўзбекистон» ЁАЖ Ўзбекистон Республикаси ҳудудида амал қилаётган барча солиқлардан, шунингдек Республика Йўл жамғармасига тўланадиган мажбурий тўловлардан;
бутловчи буюмлар, материаллар ва технологик жиҳозлар ишлаб чиқарувчи корхоналар қўшилган қиймат солиғи ва «Женерал Моторс Ўзбекистон» ЁАЖ томонидан ишлаб чиқариладиган автомобиллар учун ана шу корхоналар томонидан сотиладиган маҳсулотлар фойда солиғи тўлашдан, шунингдек уларни ишлаб чиқариш учун фойдаланиладиган асосий воситалар мулк солиғи тўлашдан;
Кейинги таҳрирга қаранг.
«Женерал Моторс Ўзбекистон» ЁАЖ, «Ўзавтосаноат» АК, шунингдек 1-иловага мувофиқ рўйхат бўйича «Женерал Моторс Ўзбекистон» ЁАЖ автомобилларини ишлаб чиқаришда ишлатиладиган бутловчи буюмлар, материаллар ва технологик жиҳозлар ишлаб чиқарувчи бошқа корхоналар томонидан олиб келинадиган маҳсулотлар божхона тўловлари (божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) тўлашдан;
Кейинги таҳрирга қаранг.
«Женерал Моторс Ўзбекистон» ЁАЖнинг хорижий ходимлари мазкур корхонадаги хизмат доирасида оладиган даромадлари даромад солиғи тўлашдан;
Олдинги таҳрирга қаранг.
«Женерал Моторс Холдингс Эл-Эл-Си» компанияси, «Женерал Моторс Интернейшнл Холдингс» компанияси ва унинг ҳуқуқий ворислари «Женерал Моторс Ўзбекистон» ЁАЖ томонидан тўланадиган, дивиденд тарзида олинадиган даромадлар бўйича фойда солиғи тўлашдан 5 йил муддатга озод этилсин.
(8-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 25 апрелдаги ПҚ-1521-сонли қарори таҳририда)
Белгилансинки, «Женерал Моторс Ўзбекистон» ЁАЖ 2-иловага* мувофиқ жадвал бўйича янги моделдаги автомобиллар ишлаб чиқаришни ўзлаштирган пайтдан бошлаб ушбу қарор билан жорий этилган имтиёзлар уларнинг амал қилиш муддати 2017 йилнинг 31 декабрида тугаши билан яна беш йиллик муддатга узайтирилади.
* 2-илова берилмайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Белгилаб қўйилсинки, «Женерал Моторс Ўзбекистон» ёпиқ акциядорлик жамияти расмий дилерларининг автомобилларни таъмирлаш ва уларга сервис хизматлари кўрсатиш, жумладан ушбу хизматларни кўрсатиш вақтида ўрнатиладиган эҳтиёт қисмлар, узеллар, агрегатлар ва материалларнинг нархлари, шунингдек эҳтиёт қисмлар, узеллар, агрегатлар ва материалларни уларнинг савдо тармоқлари орқали сотиш қўшилган қиймат солиғисиз амалга оширилади.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 29 декабрдаги ПҚ-1024-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 52-сон, 515-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
9. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги «Женерал Моторс Ўзбекистон» ЁАЖ талабномаларига кўра, мазкур қарорни амалга ошириш доирасида жалб этиладиган хорижий мутахассислар ва уларнинг оила аъзолари учун кириш визаларини консуллик йиғими ва бошқа йиғимлар ундириб олинмасдан белгиланган тартибда расмийлаштиришни таъминласин.
10. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги «Женерал Моторс Ўзбекистон» ЁАЖ талабномаларига кўра, хорижий мутахассислар ва уларнинг оила аъзоларига кўп марталик визалар бериш, шунингдек муваққат яшаш жойида вақтинча рўйхатда туриш ва унинг муддатини узайтиришни белгиланган тартибда таъминласин, улар давлат божи тўлашдан озод қилинсин.
11. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги «Женерал Моторс Ўзбекистон» ЁАЖ хорижий ишчи кучини Ўзбекистон Республикасига жалб этишга белгиланган тартибда рухсатномалар берилишини, шунингдек унинг буюртманомаларига кўра — хорижий фуқароларга Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолиятини юритиш ҳуқуқини берувчи тасдиқномалар тақдим этилиши (муддати узайтирилиши)ни таъминласин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
12. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2008 йил 21 февраль,
ПҚ-800-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 21 февралдаги ПҚ-800-сон қарорига
1-ИЛОВА
«Женерал Моторс Ўзбекистон» ЁАЖ, «Ўзавтосаноат» АК, шунингдек, «Женерал Моторс Ўзбекистон» ЁАЖ автомобилларини ишлаб чиқаришда ишлатиладиган технологик асбоб-ускуналар, материаллар, бутловчи буюмларни ишлаб чиқарувчи бошқа корхоналар томонидан олиб келинадиган ва божхона тўловларидан озод этиладиган
ТОВАРЛАР

Т/р

Импорт қилинадиган товарларнинг номланиши

Божхона тўловлари бўйича имтиёзлар тақдим этиладиган корхоналар

1.

Машина ва ускуналар, улар учун эҳтиёт қисмлар, анжомлар, автомобиллар ва бутловчи буюмлар ишлаб чиқариш учун технологик-жиҳозлар

«Ўзавтосаноат» АК, «Женерал Моторс Ўзбекистон» ЁАЖ, автомобилларни ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган технологик асбоб-ускуна, материаллар ва бутловчи буюмлар ишлаб чиқарувчи корхоналар

2.

Автомобиллар ва бутловчи буюмлар ишлаб чиқариш учун двигателлар, трансмиссиялар, материаллар, бутловчи буюмлар ва узеллар

«Женерал Моторс Ўзбекистон» ЁАЖ, автомобилларни ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган технологик асбоб-ускуна, материаллар ва бутловчи буюмлар ишлаб чиқарувчи корхоналар

3.

Автомобиллар ва бутловчи буюмлар ишлаб чиқариш учун техник ҳужжатлар, саноат компьютерлари, периферия мосламалари ва дастурий таъминот

«Ўзавтосаноат» АК, «Женерал Моторс Ўзбекистон» ЁАЖ, автомобилларни ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган технологик асбоб-ускуна, материаллар ва бутловчи буюмлар ишлаб чиқарувчи корхоналар

4.

Компания фаолияти учун зарур бўлган ва Ўзбекистонда ишлаб чиқарилмайдиган сотувдан кейинги хизмат кўрсатиш учун эҳтиёт қисмлар, сарфланадиган, ёрдамчи ва реклама материаллари

«Женерал Моторс Ўзбекистон» ЁАЖ

5.

«Женерал Моторс Ўзбекистон» ЁАЖда автомобиль ишлаб чиқариш йиллик ҳажмининг 5 фоизидан кўп бўлмаган ҳажмда йирик блокли автомобиллар ишлаб чиқариш учун бутловчи буюмлар

«Женерал Моторс Ўзбекистон» ЁАЖ

 LexUZ шарҳи
1-илова норасмий таржима.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 8-9-сон, 37-модда; 52-сон, 515-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.10.2017 й., 06/17/5204/0114-сон; 27.12.2018 й., 07/18/4086/2354-сон; 19.06.2020 й., 06/20/6011/0780-сон)