1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.15.00 Банк омонати;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.19.00.00 Банк тизими / 07.19.02.00 Тижорат банклари. Хусусий банклар. Хорижий банклар;
3.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.21.00.00 Банк фаолияти / 07.21.20.00 Жамғарма иши. Банк томонидан нақд пул берилиши]
[ТСЗ:
1.Молия / Банклар ва бошқа кредит муассасалари. Кредитлар]
Аҳолининг банк тизимига ишончини мустаҳкамлаш, нақд пул маблағларининг банкдан ташқари айланмасини қисқартириш, мамлакат иқтисодиётини жадал ривожлантириш ва аҳолининг турмуш даражасини ошириш учун инвестиция ресурсларининг ғоят муҳим манбаи сифатида аҳолининг эркин пул маблағларини тижорат банклари омонатларига жалб этишни янада рағбатлантириш мақсадида:
1. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ 2008 йил 1 апрель — 2009 йил 1 апрель оралиғидаги даврда банклар Ўзбекистон Республикаси резидентлари — жисмоний шахслардан депозит ҳисобварақларга, жумладан, тақдим этувчининг депозитларига нақд пул шаклида қўйилган ёки ўзларининг хорижий банклардаги шахсий ҳисобварақларидан ўтказилган миллий ва хорижий валютадаги пул маблағларини омонатларнинг миқдорини чекламаган ва уларнинг келиб чиқиш манбаларини тасдиқлайдиган ҳужжатларни талаб этмаган ҳолда қабул қилишга мажбурдирлар.
2. Белгилансинки:
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.10.02.00 (Кучини йукотган) Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи / 07.10.02.08 (Кучини йукотган) Жисмоний шахсларнинг даромадларини декларациялаш / 07.90.00.00 (Кучини йукотган)Умумдавлат солиқлари]
Ўзбекистон Республикаси резидентлари — жисмоний шахслар томонидан банклардаги депозит ҳисобварақларга қўйиладиган маблағлар манбалари декларация қилинмайди;
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.10.02.00 (Кучини йукотган) Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи / 07.10.02.04 (Кучини йукотган) Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи бўйича имтиёзлар / 07.90.00.00 (Кучини йукотган)Умумдавлат солиқлари]
2008 йил 1 апрель — 2009 йил 1 апрель оралиғидаги даврда жисмоний шахслар томонидан банклардаги депозит ҳисобварақларга қўйиладиган пул маблағлари солиқлардан ва бошқа мажбурий тўловлардан озод этилади.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 12 октябрдаги ПФ-4148-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган)
4. Маълумот учун қабул қилинсинки, қонун ҳужжатларига мувофиқ:
пул қўювчи жисмоний шахслар банклардаги депозит ҳисобварақларига қўйилган пул маблағларини ўзларининг хоҳишларига кўра ва чекловларсиз тасарруф этишлари мумкин;
банклар жисмоний шахсларнинг ҳисобварақлари ва пул қўйилмалари борасида, шунингдек, улар бўйича амалга ошириладиган операциялар хусусида банк сири сақланишини кафолатлашлари шарт;
банк сири ҳисобланган маълумотларни ноқонуний ошкор этгани ёки учинчи шахсларга бергани учун айбдор бўлган мансабдор шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгарликка, ҳатто жиноий жавобгарликка ҳам тортилади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 1793-моддаси.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.21.00.00 Банк фаолияти / 07.21.16.00 Банк сири (шунингдек, 12.03.05.03га қаранг)]
5. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси маҳаллий ҳокимият органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилиш, солиқ ва бошқа назорат органлари, банклар, мансабдор шахслар томонидан банк сири тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига сўзсиз риоя этилиши устидан қатъий назорат ўрнатсин.
6. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Адлия вазирлиги, бошқа манфаатдор идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига мазкур Фармондан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
7. Ушбу Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш.М. Мирзиёев ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раиси Ф.М. Муллажонов зиммаларига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2008 йил 20 февраль,
ПФ-3968-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 8-9-сон, 35-модда)