1-модда. Ўзбекистон Республикасининг Солиқ
кодекси тасдиқлансин.
2-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси 2008 ва 2009 йиллар мобайнида:
Ўзбекистон Республикаси Солиқ
кодекси нормаларининг амал қилиши ва самарадорлиги мунтазам равишда ҳамда ҳар томонлама мониторинг ва таҳлил қилинишини таъминласин;
зарур бўлган ҳолларда, Ўзбекистон Республикаси Солиқ
кодексининг айрим нормаларини янада такомиллаштиришга қаратилган таклифларни белгиланган тартибда киритсин.
3-модда. Ушбу Қонун 2008 йил 1 январдан эътиборан кучга киради.