1.04.00.00.00 Оила қонунчилиги / 04.01.00.00 Умумий қоидалар;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.07.00.00 Бюджет тизимининг бошқа масалалари / 07.07.02.00 Давлат жамғармалари / 07.07.02.03 Йўл ва бошқа давлат жамғармалари;
3.17.00.00.00 Одил судлов / 17.01.00.00 Судга оид умумий масалалар ва суд тузилиши. Суд ислоҳоти;
5.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.03.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Давлат ҳокимияти органлари. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари;
2.Молия / Бюджет. Бюджетдан ташқари жамғармалар;
3.Одил судлов. Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Адлия / Умумий масалалар]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 июлдаги 396-сонли «Қонунчилик базасини янада тизимлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Судлар ва адлия органларини ривожлантириш жамғармасининг адлия органлари ва муассасалари фаолиятини молиялаштириш учун йўналтириладиган маблағларидан фойдаланишда қонун ҳужжатларини бир хилда қўллаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 1-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ баъзи қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2007 йил 21 декабрь,
263-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 21 декабрдаги 263-сон қарорига 1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Судлар ва адлия органларини ривожлантириш жамғармасини ташкил этиш тўғрисида» 2003 йил 18 мартдаги 147-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 3-сон, 26-модда):
а) муқаддимадаги «ва адлия органларининг» сўзлари «адлия органлари ва муассасаларининг (кейинги ўринларда адлия органлари деб юритилади)» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 1-илованинг 1-бандидаги «судлар ва адлия органларининг» сўзлари «судлар, адлия органлари ва муассасалари (кейинги ўринларда адлия органлари деб юритилади)» сўзлари билан алмаштирилсин.
2. Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 27 августдаги 370-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 8-сон, 79-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги тўғрисидаги низомнинг 4-бандидаги «ҳамда Судлар ва адлия органларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари» сўзлари «Судлар, адлия органлари ва муассасаларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари, шунингдек қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа маблағлар» сўзлари билан алмаштирилсин.