toggle_night_mode
Ҳужжат кучини йўқотган 22.07.2022
Ҳужжат 17.12.2007 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ «ДАВЛАТ ХИЗМАТЧИЛАРИНИНГ ЛАВОЗИМ МАОШЛАРИГА ЙИГИРМА ФОИЗЛИ УСТАМА ҲАҚ БЕЛГИЛАШ ТЎҒРИСИДА» 1997 ЙИЛ 3 ИЮЛДАГИ 339-СОН ҚАРОРИГА ЎЗГАРТИРИШ КИРИТИШ ҲАҚИДА (ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ «ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ БОШ ПРОКУРАТУРАСИНИНГ ОЛИЙ ЎҚУВ КУРСЛАРИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА» 2007 ЙИЛ 7 НОЯБРДАГИ ПҚ-727-СОН ҚАРОРИ)
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 июлдаги 396-сонли «Қонунчилик базасини янада тизимлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг Олий ўқув курсларини ташкил этиш тўғрисида» 2007 йил 7 ноябрдаги ПҚ-727-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 3 июлдаги 339-сон қарори билан тасдиқланган Давлат хизматчилари лавозимлари рўйхатининг «Қонунчиликни мустаҳкамлаш муаммолари ва прокуратура-тергов ходимлари малакасини ошириш маркази» бўлими қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг Олий ўқув курслари
Бошлиқ
Бошлиқ ўринбосари
Кафедра бошлиғи
Катта ўқитувчи
Ўқитувчи
Бўлим бошлиғи
Бош мутахассис
Етакчи мутахассис
1-тоифали мутахассис
2-тоифали мутахассис».
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2007 йил 17 декабрь,
258-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 50-51-сон, 520-модда)