1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.06.00 Мулкий ёллаш (ижара). Умумий масалалар / 03.11.06.04 Лизинг (шунингдек, 09.14.17.04 га қаранг);
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.17.00 Қишлоқ хўжалигидаги шартномалар / 09.14.17.04 Агросаноат ишлаб чиқариш соҳасида лизинг (шунингдек, 03.11.06.04 га қаранг);
3.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.03.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Давлат ҳокимияти органлари. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари;
2.Фуқаролик қонунчилиги. Тадбиркорлик / Мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар;
3.Иқтисодиёт / Қишлоқ хўжалиги]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ «ҚИШЛОҚНИ ЛИЗИНГ ШАРТЛАРИДА ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ТЕХНИКАСИ БИЛАН ТАЪМИНЛАШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА» 2000 ЙИЛ 2 НОЯБРДАГИ 424-СОН ҚАРОРИГА ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА (ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ «ҲОСИЛДОРЛИГИ ПАСТ БЎЛГАН ЕРЛАРДА ДАВЛАТ ЭҲТИЁЖЛАРИ УЧУН ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ МАҲСУЛОТЛАРИ ЕТИШТИРУВЧИ ФЕРМЕР ХЎЖАЛИКЛАРИНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА» 2007 ЙИЛ 5 НОЯБРДАГИ ПҚ-725-СОН ҚАРОРИ)
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 июлдаги 396-сонли «Қонунчилик базасини янада тизимлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ҳосилдорлиги паст бўлган ерларда давлат эҳтиёжлари учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчи фермер хўжаликларини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2007 йил 5 ноябрдаги ПҚ-725-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Қишлоқни лизинг шартларида қишлоқ хўжалиги техникаси билан таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2000 йил 2 ноябрдаги 424-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й., 11-сон, 70-модда) қуйидаги ўзгартиришлар киритилсин:
«фермер хўжаликлари учун лизинг муддати — 10 йил, Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти машина-трактор парклари учун — 10 йилгача, қолган лизинг олувчилар учун — 7 йил»;
«Ўзқишлоқхўжаликмашлизинг» компаниясига техника қийматининг қолган 85 фоизини ва фоизларни лизинг муддати мобайнида (фермер хўжаликлари — 10 йил мобайнида, Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти машина-трактор парклари — 10 йилгача муддатда, қолган лизинг олувчилар — 7 йил мобайнида) тўлайдилар».
2. Ушбу қарор 2008 йил 1 январдан бошлаб кучга киради.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2007 йил 12 декабрь,
254-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 50-51-сон, 517-модда)