1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.02.00.00 Рақобат тўғрисида қонунчилик. Табиий монополиялар / 09.02.05.00 Табиий монополиялар]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Монополияга қарши қонун ҳужжатлари]
Ўзбекистон Республикасининг Қонуни
«ТАБИИЙ МОНОПОЛИЯЛАР ТЎҒРИСИДА»ГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚОНУНИГА ЎЗГАРТИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА
Қонунчилик палатаси томонидан 2007 йил 17 октябрда қабул қилинган Сенат томонидан 2007 йил 30 ноябрда маъқулланган
LexUZ шарҳи
Мазкур Қонун Ўзбекистон Республикаси 2023 йил 3 июлдаги ЎРҚ-850-сонли «Рақобат тўғрисида»ги Қонунига асосан 2023 йил 4 октябрдан ўз кучини йўқотади.
1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 24 апрелда қабул қилинган «Табиий монополиялар тўғрисида»ги 398-I-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикасининг 1999 йил 19 августда қабул қилинган 815-I-сонли Қонуни билан тасдиқланган таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 йил, № 9, 212-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, № 10, 536-модда) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:
1) 4-модданинг биринчи қисми қуйидаги мазмундаги саккизинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«табиий монополиялар тармоқларини таркибий жиҳатдан ўзгартириш дастурларини ишлаб чиқади ва амалга оширади»;
учинчи—тўққизинчи хатбошилари тегишинча тўртинчи—ўнинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
3) 11-модданинг иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Назорат вазифаларини амалга ошириш чоғида монополияга қарши орган томонидан олинган материаллар, шу жумладан табиий монополия субъектлари фаолиятини текшириш ва таҳлил қилишга доир материаллар, шунингдек юридик ва жисмоний шахслар, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг мурожаатлари ҳамда прокуратура органларининг тақдимномалари табиий монополиялар тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш учун асос бўлади»;
4) 14-модданинг биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
реализация қилинган товарлар ҳақини тўлашни таъминламаётган истеъмолчиларга хизмат кўрсатишни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда рад этиш;
табиий монополия шароитларида реализация қилинадиган товарлар нархларини (тарифларини) ваколатли органни хабардор қилган ҳолда, барча истеъмолчилар учун бир вақтнинг ўзида пасайтириш»;
5) 15-модданинг биринчи қисми қуйидаги мазмундаги еттинчи ва саккизинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:
«нархлар (тарифлар) ёки уларнинг энг юқори (энг паст) даражалари тасдиқланаётганда ҳисобга олинадиган асосий воситаларни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда танлов асосида харид қилиш;
табиий монополия шароитларида товарлар ишлаб чиқариш (реализация қилиш) учун амалга ошириладиган тўғридан-тўғри харажатларнинг алоҳида-алоҳида ҳисобини юритиш».
2-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
LexUZ шарҳи
Ушбу Қонун «Халқ сўзи» газетасининг 2007 йил 8 декабрдаги 243 (4396)-сонида эълон қилинган.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2007 йил 7 декабрь,
ЎРҚ-120-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 50-51-сон, 499-модда)