1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.24.00.00 Қимматли қоғозлар. Қимматли қоғозлар бозори / 07.24.06.00 Қимматли қоғозлар бозорининг қатнашчиларига касб фаолиятини амалга оширишларига рухсат бериш]
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ МУЛКИ ҚЎМИТАСИ ҲУЗУРИДАГИ ҚИММАТЛИ ҚОҒОЗЛАР БОЗОРИ ФАОЛИЯТИНИ МУВОФИҚЛАШТИРИШ ВА НАЗОРАТ ҚИЛИШ МАРКАЗИ БОШ ДИРЕКТОРИНИНГ
БУЙРУҒИ
Қимматли қоғозлар бозори мутахассисларининг малакасини ошириш, уларни қайта тайёрлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2007 йил 5 декабрда 1745-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида»ги ва «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури тўғрисида»ги қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 27 сентябрдаги ПҚ-475-сонли «Қимматли қоғозлар бозорини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 39-сон, 387-модда, 51-52-сон, 507-модда), шунингдек Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 30 мартдаги 126-сонли қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази тўғрисида»ги Низомга (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1996 й., 3-сон, 11-модда) мувофиқ буюраман:
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази бош директорининг 2014 йил 25 апрелдаги 2014-19-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1745-3, 30.04.2014 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 18-сон, 207-модда)
1. Қимматли қоғозлар бозори мутахассисларининг малакасини ошириш, уларни қайта тайёрлаш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ушбу буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатига олинган кундан ўн кун ўтгач амалга киритилсин.
Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази Бош директори К. ТОЛИПОВ
Тошкент ш.,
2007 йил 30 октябрь,
2007-10-сон
Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази Бош директорининг 2007 йил 30 октябрдаги 2007-10-сон буйруғи билан ТАСДИҚЛАНГАН
Қимматли қоғозлар бозори мутахассисларининг малакасини ошириш, уларни қайта тайёрлаш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида» ва «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури тўғрисида»ги қонунларига, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 27 сентябрдаги ПҚ-475-сонли «Қимматли қоғозлар бозорини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ қимматли қоғозлар бозори мутахассисларининг малакасини ошириш, уларни қайта тайёрлаш тизимига бўлган мажбурий талабларни ўрнатади.
Ушбу Низом қимматли қоғозлар бозори мутахассисларининг малакасини ошириш, уларни қайта тайёрлашда қўлланиладиган ўқув режалари, дастурлари ва бошқа ҳужжатларни ишлаб чиқиш учун асос бўлиб ҳисобланади.
I. Умумий қоидалар
1. Мазкур Низом мақсадларида қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
қимматли қоғозлар бозори мутахассисларининг малакасини ошириш — мутахассиснинг профессионал даражасининг доимий ўсишини таъминловчи, қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органининг малака гувоҳномасига эга бўлган мутахассислар томонидан қимматли қоғозлар бозори соҳасида профессионал билимлар, кўникмалар ва тажрибаларни тизимли тўлдириш ва чуқурлаштириш;
қимматли қоғозлар бозори мутахассисларини қайта тайёрлаш — қимматли қоғозлар бозорининг профессионал иштирокчиси мақомига эга бўлган ташкилотда ишлаши учун зарур ва етарлича бўлган ҳажмдаги янги профессионал билимлар, кўникмалар ва тажрибаларни ўзлаштириш;
(1-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази Бош директорининг 2009 йил 9 февралдаги 2009-11-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1745-1, 14.02.2009 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 8-сон, 81-модда)
қимматли қоғозлар бозори мутахассиси — қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органининг малака гувоҳномасига эга бўлган жисмоний шахс;
малака ошириш ва қайта тайёрлаш таълим муассасалари (бундан кейинги ўринларда — таълим муассасаси деб юритилади) — қимматли қоғозлар бозори мутахассисларининг малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлашни амалга оширувчи ташкилот;
қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи — Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази.
(1-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази бош директорининг 2014 йил 25 апрелдаги 2014-19-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1745-3, 30.04.2014 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 18-сон, 207-модда)
2. Қимматли қоғозлар бозори мутахассисларининг малакасини ошириш қимматли қоғозлар бозорининг барча мутахассислари учун мажбурийдир ва уч йилда камида бир марта амалга оширилади. Қимматли қоғозлар бозори мутахассисининг профессионал билими етарли даражада эмаслиги аниқланган тақдирда қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи ушбу мутахассис кўрсатилган муддат ўтгунгача малакасини ошириш курсларини ўтиш мажбуриятини юкловчи қарор қабул қилишга ҳақли.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази бош директорининг 2014 йил 25 апрелдаги 2014-19-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1745-3, 30.04.2014 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 18-сон, 207-модда)
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази бош директорининг 2010 йил 22 январдаги 2010-01-сон буйруғи (рўйхат рақами 1745-2, 03.03.2010 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 9-сон, 73-модда)
4. Қимматли қоғозлар бозори мутахассисларининг малака оширганлигини ва улар қайта тайёрланганлигини тасдиқловчи ҳужжат бўлиб таълим муассасаси томонидан берилган белгиланган шаклдаги гувоҳнома ҳисобланади.
II. Қимматли қоғозлар бозори мутахассисларининг малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлашнинг шакллари
5. Малака ошириш қуйидаги шаклларда амалга оширилиши мумкин:
таълим дастурлари бўйича таҳсил олиш — малака ошириш бўйича ихтисослашган таълим муассасасида (академия, институт, марказ, курслар);
қимматли қоғозлар бозорида профессионал фаолиятни амалга оширувчи ташкилотларда стажировка ўташ;
6. Малака ошириш, иқтисодий йўналишдаги таълим муассасасида малака ошириш курсларида таҳсил олиш йўли билан амалга оширилади.
(6-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази бош директорининг 2010 йил 22 январдаги 2010-01-сон буйруғи (рўйхат рақами 1745-2, 03.03.2010 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 9-сон, 73-модда)
Қимматли қоғозлар бозори мутахассисларини қайта тайёрлаш олий таълим муассасаларида ва ўқув марказларида амалга оширилади.
7. Қимматли қоғозлар бозори мутахассисларининг малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш таълим муассасаси ва қимматли қоғозлар бозори мутахассиси ёки иш берувчиси ўртасида тузилган шартнома асосида амалга оширилади.
8. Таълим муассасалари қуйидаги талабларга жавоб бериши лозим;
(8-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази бош директорининг 2010 йил 22 январдаги 2010-01-сон буйруғи (рўйхат рақами 1745-2, 03.03.2010 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 9-сон, 73-модда)
б) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан белгиланган тартибда таълим фаолиятига берилган лицензияга эга бўлиши (нодавлат таълим муассасалари учун);
(8-бандининг «б» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази бош директорининг 2017 йил 16 августдаги 2017-06-сонли (рўйхат рақами 1745-4, 22.08.2017 й.) буйруғи таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 34-сон, 908-модда)
в) қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи томонидан инвестиция маслаҳатчиси сифатидаги фаолиятга берилган лицензияга эга бўлиши (нодавлат таълим муассасалари учун);
(8-банднинг «г» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази бош директорининг 2010 йил 22 январдаги 2010-01-сонли буйруғига (рўйхат рақами 1745-2, 03.03.2010 й.) асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 9-сон, 73-модда)
д) қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органининг I тоифали малака гувоҳномасига эга бўлган мутахассис ўқитувчиларга тўғри келадиган дарс соатлари сони — ўтказиладиган курсда юклатилган дарслар умумий ҳажмининг 30 фоизидан кам бўлмаслиги.
9. Қимматли қоғозлар бозори мутахассисларининг малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш бўйича фаолиятни амалга оширишда таълим муассасаси уч йилдан кам бўлмаган муддат давомида қуйидаги ҳужжатларни сақлаши лозим:
а) қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи билан келишилган, таълим муассасаси томонидан тасдиқланган имтиҳон билетлари саволномалари;
б) баҳолар, билетлар рақамлари, имтиҳон комиссияси аъзоларининг фамилиялари ва уларнинг имзолари қўйилган, имтиҳон комиссияларининг ведомостлари;
IV. Қимматли қоғозлар бозори мутахассисларининг малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлашнинг ўқув дастурларига белгиланадиган талаблар
10. Қимматли қоғозлар бозори мутахассисларининг малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш таълим дастурлари мазмунига асосий талаблар қуйидагилар ҳисобланади:
соҳаларга бўлган профессионал малака талабларига мувофиқлиги;
умумий ўрта, махсус, профессионал ва олий таълимнинг давлат таълим стандартларига қўйилган давлат талабларига нисбатан изчиллиги;
таълимнинг замонавий технология ва воситаларига йўналтирилиши;
дастур мазмунларининг қимматли қоғозлар бозорида амалга ошириладиган профессионал фаолият турларига мувофиқлиги;
Ўқув режалари ва дастурлари таълим муассасалари томонидан тасдиқланади ва қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи билан келишилади.
(10-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази бош директорининг 2010 йил 22 январдаги 2010-01-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1745-2, 03.03.2010 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 9-сон, 73-модда)
11. Қимматли қоғозлар бозори мутахассисларининг малака ошириш ва уларни қайта тайёрлаш ўқув дастурлари қуйидаги назорат чора-тадбирларини назарда тутиши лозим. Хусусан:
тингловчиларни тест синовларидан ўтказиш;
ҳажми 25 саҳифадан кам бўлмаган (шрифти — 14, интервал — 1,5 бўлган) малака ишини (рефератни) тайёрлаш ва ҳимоя қилиш;
Қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи вакили имтиҳон комиссияси таркибига киритилиши мумкин.
(11-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази бош директорининг 2014 йил 25 апрелдаги 2014-19-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1745-3, 30.04.2014 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 18-сон, 207-модда)
12. Қимматли қоғозлар бозори мутахассисларининг малакасини ошириш даврийлиги ва давомийлиги унинг ташкил этиш шакллари ҳамда қимматли қоғозлар бозори мутахассисининг малака даражаси ва индивидуал касбий эҳтиёжига бўлган талабларга боғлиқ.
Қимматли қоғозлар бозори мутахассисларининг малакасини оширишнинг умумий давом этиш даври, асосий иш жойидан ажралган ҳолда камида 72 дарс соатлари этиб белгиланади.
(12-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази бош директорининг 2014 йил 25 апрелдаги 2014-19-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1745-3, 30.04.2014 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 18-сон, 207-модда)
13. Қимматли қоғозлар бозори мутахассисларини қайта тайёрлаш бўйича дарс юкламасини режалаштиришда асосий эътибор қимматли қоғозлар бозори мутахассисларининг бажарган мустақил ишларига қаратилади.
(13-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази бош директорининг 2010 йил 22 январдаги 2010-01-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1745-2, 03.03.2010 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 9-сон, 73-модда)
Қайта тайёрлашнинг давомийлиги олдинги таълим даражаси, қайта тайёрлашнинг шакли ва меҳнат унумдорлигига боғлиқ.
V. Якуний қоидалар
14. Мутахассисларнинг малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш иккинчи олий ёки ўрта махсус, профессионал маълумотни олиш деб қаралмайди.
15. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан келишилган.
Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг биринчи ўринбосари А. ПАРПИЕВ