1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.24.00.00 Қимматли қоғозлар. Қимматли қоғозлар бозори / 07.24.06.00 Қимматли қоғозлар бозорининг қатнашчиларига касб фаолиятини амалга оширишларига рухсат бериш]
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ МУЛКИ ҚЎМИТАСИ ҲУЗУРИДАГИ ҚИММАТЛИ ҚОҒОЗЛАР БОЗОРИ ФАОЛИЯТИНИ МУВОФИҚЛАШТИРИШ ВА НАЗОРАТ ҚИЛИШ МАРКАЗИ БОШ ДИРЕКТОРИНИНГ
БУЙРУҒИ
Қимматли қоғозлар бозори мутахассисларининг малакасини ошириш, уларни қайта тайёрлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2007 йил 5 декабрда 1745-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида»ги ва «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури тўғрисида»ги қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 27 сентябрдаги ПҚ-475-сонли «Қимматли қоғозлар бозорини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 39-сон, 387-модда, 51-52-сон, 507-модда), шунингдек Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 30 мартдаги 126-сонли қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Маркази тўғрисида»ги Низомга (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1996 й., 3-сон, 11-модда) мувофиқ буюраман:
1. Қимматли қоғозлар бозори мутахассисларининг малакасини ошириш, уларни қайта тайёрлаш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ушбу буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатига олинган кундан ўн кун ўтгач амалга киритилсин.
Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази Бош директори К. ТОЛИПОВ
Тошкент ш.,
2007 йил 30 октябрь,
2007-10-сон
Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази Бош директорининг 2007 йил 30 октябрдаги 2007-10-сон буйруғи билан ТАСДИҚЛАНГАН
Қимматли қоғозлар бозори мутахассисларининг малакасини ошириш, уларни қайта тайёрлаш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида» ва «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури тўғрисида»ги қонунларига, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 27 сентябрдаги ПҚ-475-сонли «Қимматли қоғозлар бозорини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ қимматли қоғозлар бозори мутахассисларининг малакасини ошириш, уларни қайта тайёрлаш тизимига бўлган мажбурий талабларни ўрнатади.
Ушбу Низом қимматли қоғозлар бозори мутахассисларининг малакасини ошириш, уларни қайта тайёрлашда қўлланиладиган ўқув режалари, дастурлари ва бошқа ҳужжатларни ишлаб чиқиш учун асос бўлиб ҳисобланади.
I. Умумий қоидалар
1. Мазкур Низом мақсадларида қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
қимматли қоғозлар бозори мутахассисларининг малакасини ошириш — мутахассиснинг профессионал даражасининг доимий ўсишини таъминловчи, қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органининг малака гувоҳномасига эга бўлган мутахассислар томонидан қимматли қоғозлар бозори соҳасида профессионал билимлар, кўникмалар ва тажрибаларни тизимли тўлдириш ва чуқурлаштириш;
қимматли қоғозлар бозори мутахассисларини қайта тайёрлаш — қимматли қоғозлар бозорининг профессионал иштирокчиси мақомига эга бўлган ташкилотда ишлаши учун зарур ва етарлича бўлган ҳажмдаги янги профессионал билимлар, кўникмалар ва тажрибаларни ўзлаштириш;
(1-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази Бош директорининг 2009 йил 9 февралдаги 2009-11-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1745-1, 14.02.2009 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 8-сон, 81-модда)
қимматли қоғозлар бозори мутахассиси — қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органининг малака гувоҳномасига эга бўлган жисмоний шахс;
малака ошириш ва қайта тайёрлаш таълим муассасалари (бундан кейинги ўринларда — таълим муассасаси деб юритилади) — қимматли қоғозлар бозори мутахассисларининг малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлашни амалга оширувчи ташкилот;
қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи — Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази.
а) қимматли қоғозлар бозорининг I тоифали мутахассиси малака гувоҳномасига эга бўлган ва қимматли қоғозлар бозорининг профессионал иштирокчиларининг раҳбарлик лавозимларини эгаллаб турган шахслар;
б) қимматли қоғозлар бозорининг II тоифали мутахассиси малака гувоҳномасига эга бўлган ва қимматли қоғозлар бозорининг профессионал иштирокчисида қимматли қоғозлар билан амалга ошириладиган операцияларнинг ички ҳисобини юритувчи шахслар;
(2-банднинг иккинчи ва учинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази бош директорининг 2009 йил 9 февралдаги 2009-11-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1745-1, 14.02.2009 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 8-сон, 81-модда)
в) қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи қарорига мувофиқ, қайта тайёргарлик ўташи зарурлиги кўрсатилган шахслар.
4. Қимматли қоғозлар бозори мутахассисларининг малака оширганлигини ва улар қайта тайёрланганлигини тасдиқловчи ҳужжат бўлиб таълим муассасаси томонидан берилган белгиланган шаклдаги гувоҳнома ҳисобланади.
II. Қимматли қоғозлар бозори мутахассисларининг малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлашнинг шакллари
5. Малака ошириш қуйидаги шаклларда амалга оширилиши мумкин:
таълим дастурлари бўйича таҳсил олиш — малака ошириш бўйича ихтисослашган таълим муассасасида (академия, институт, марказ, курслар);
қимматли қоғозлар бозорида профессионал фаолиятни амалга оширувчи ташкилотларда стажировка ўташ;
илмий-текшириш муассасасида стажировка ўташ.
6. Малака ошириш ихтиёрийлик асосида, иқтисодий йўналишдаги таълим муассасасида малака ошириш курсларида таҳсил олиш йўли билан амалга оширилади.
Қимматли қоғозлар бозори мутахассисларини қайта тайёрлаш олий таълим муассасаларида ва ўқув марказларида амалга оширилади.
7. Қимматли қоғозлар бозори мутахассисларининг малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш таълим муассасаси ва қимматли қоғозлар бозори мутахассиси ёки иш берувчиси ўртасида тузилган шартнома асосида амалга оширилади.
III. Қимматли қоғозлар бозори мутахассисларининг малакасини ошириш ва қайта тайёрлашни амалга оширувчи таълим муассасаларига қўйиладиган талаблар
8. Қимматли қоғозлар бозори мутахассисларининг малакасини ошириш ва қайта тайёрлашни амалга оширувчи таълим муассасалари юридик шахс мақомига эга бўлишлари ва қуйидаги талабларга жавоб беришлари шарт:
б) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Давлат тест маркази томонидан белгиланган тартибда таълим фаолиятига берилган лицензияга эга бўлиши (нодавлат таълим муассасалари учун);
в) қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи томонидан инвестиция маслаҳатчиси сифатидаги фаолиятга берилган лицензияга эга бўлиши (нодавлат таълим муассасалари учун);
д) қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органининг I тоифали малака гувоҳномасига эга бўлган мутахассис ўқитувчиларга тўғри келадиган дарс соатлари сони — ўтказиладиган курсда юклатилган дарслар умумий ҳажмининг 30 фоизидан кам бўлмаслиги.
9. Қимматли қоғозлар бозори мутахассисларининг малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш бўйича фаолиятни амалга оширишда таълим муассасаси уч йилдан кам бўлмаган муддат давомида қуйидаги ҳужжатларни сақлаши лозим:
а) қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи билан келишилган, таълим муассасаси томонидан тасдиқланган имтиҳон билетлари саволномалари;
б) баҳолар, билетлар рақамлари, имтиҳон комиссияси аъзоларининг фамилиялари ва уларнинг имзолари қўйилган, имтиҳон комиссияларининг ведомостлари;
IV. Қимматли қоғозлар бозори мутахассисларининг малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлашнинг ўқув дастурларига белгиланадиган талаблар
10. Қимматли қоғозлар бозори мутахассисларининг малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш таълим дастурлари мазмунига асосий талаблар қуйидагилар ҳисобланади:
соҳаларга бўлган профессионал малака талабларига мувофиқлиги;
умумий ўрта, махсус, профессионал ва олий таълимнинг давлат таълим стандартларига қўйилган давлат талабларига нисбатан изчиллиги;
таълимнинг замонавий технология ва воситаларига йўналтирилиши;
дастур мазмунларининг қимматли қоғозлар бозорида амалга ошириладиган профессионал фаолият турларига мувофиқлиги;
ўқув дастурларини иқтисодий йўналишдаги олий таълим муассасалари раҳбарияти билан келишилиши.
11. Қимматли қоғозлар бозори мутахассисларининг малака ошириш ва уларни қайта тайёрлаш ўқув дастурлари қуйидаги назорат чора-тадбирларини назарда тутиши лозим, хусусан:
тингловчиларни тест синовларидан ўтказиш;
ҳажми 25 саҳифадан кам бўлмаган (шрифти — 14, интервал — 2 бўлган) мустақил иш (реферат)ларни тайёрлаш ва ҳимоя қилиш;
12. Қимматли қоғозлар бозори мутахассисларининг малакасини ошириш даврийлиги ва давомийлиги унинг ташкил этиш шакллари ҳамда қимматли қоғозлар бозори мутахассисининг малака даражаси ва индивидуал касбий эҳтиёжига бўлган талабларга боғлиқ.
Қимматли қоғозлар бозори мутахассисларининг малакасини оширишнинг умумий давом этиш даври, асосий иш жойидан ажралган ҳолда камида 2 ҳафта (72 соат) этиб белгиланади.
13. Қимматли қоғозлар бозори мутахассисларини қайта тайёрлаш тегишли таълим турини бошқарувчи ваколатли давлат органи билан келишиладиган мақсадли таълим дастурларининг ўқув режалари бўйича амалга оширилади. Дарс юкламасини режалаштиришда асосий эътибор қимматли қоғозлар бозори мутахассисларининг бажарган мустақил ишларига қаратилади.
Қайта тайёрлашнинг давомийлиги олдинги таълим даражаси, қайта тайёрлашнинг шакли ва меҳнат унумдорлигига боғлиқ.