toggle_night_mode
Ҳужжат кучини йўқотган 31.01.2008
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ
ҚАРОРИ
ИШЛАБ ЧИҚАРИЛАДИГАН ВА СОТИЛАДИГАН ТОВАРЛАР (ИШЛАР, ХИЗМАТЛАР) БЎЙИЧА ҚЎШИЛГАН ҚИЙМАТ СОЛИҒИНИ ҲИСОБЛАБ ЧИҚАРИШ ВА ТЎЛАШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ ЙЎРИҚНОМАГА ҚЎШИМЧА КИРИТИШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2007 йил 30 октябрда 1238-7-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди]
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2008 йил 21 январдаги 2, 2008-04-сонли «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарори (рўйхат рақами 1761, 21.01.2008 й.) билан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси, Ўзбекистон Республикаси «Давлат солиқ хизмати тўғрисида»ги Қонунининг 7-моддасига мувофиқ қарор қиламиз:
1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2003 йил 7 мартдаги 43, 2003-37-сон қарори билан тасдиқланган Ишлаб чиқариладиган ва сотиладиган товарлар (ишлар, хизматлар) бўйича қўшилган қиймат солиғини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги йўриқноманинг (2003 йил 29 апрель, рўйхат рақами 1238 — Меъёрий ҳужжатлар ахборотномаси, 2003 йил, 7-8-сон; Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 йил, 11-сон, 131-модда, 40-сон, 442-модда; 2005 йил, 15-16-сон, 125-модда, 40-сон, 312-модда; 2006 йил, 20-21-сон, 182-модда; 2007 йил, 7-8 сон, 75-модда) 25-банди қуйидаги мазмундаги 37-кичик банд билан тўлдирилсин:
«37) телекоммуникациялар тармоқларида тезкор-қидирув тадбирлари тизими техник воситаларнинг, шунингдек мазкур воситалардан фойдаланишга ва уларга хизмат кўрсатишга доир хизматларнинг қиймати».
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатига олинган кундан бошлаб ўн кун ўтгач кучга киради.
Молия вазири Р. АЗИМОВ
Тошкент ш.,
2007 йил 22 октябрь,
96-сон
Давлат солиқ қўмитаси раиси Б. ПАРПИЕВ
Тошкент ш.,
2007 йил 22 октябрь,
2007-60-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 44-сон, 449-модда)