1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.07.00.00 Бюджет тизимининг бошқа масалалари / 07.07.02.00 Давлат жамғармалари / 07.07.02.03 Йўл ва бошқа давлат жамғармалари;
2.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.03.00.00 Ердан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.03.23.00 Ер мелиорацияси]
[ТСЗ:
1.Молия / Бюджет. Бюджетдан ташқари жамғармалар]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ҲУЗУРИДАГИ СУҒОРИЛАДИГАН ЕРЛАРНИНГ МЕЛИОРАТИВ ҲОЛАТИНИ ЯХШИЛАШ ЖАМҒАРМАСИ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 декабрдаги ПҚ-4086-сонли «Ўзбекистон Республикасининг 2019 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари ҳамда 2020-2021 йилларга бюджет мўлжаллари тўғрисида»ги қарорига асосан 2019 йил 1 январдан ўз кучини йўқотади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2007 йил 29 октябрдаги ПФ-3932-сон Фармонини бажариш юзасидан ҳамда мелиорация ишларини молиялаштиришнинг принципиал янги механизмини жорий этиш мақсадида:
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.02.00.00 Молия ва иқтисод соҳасидаги бошқарув]
1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш жамғармасини бошқариш департаменти ташкил этилсин.
Ўзбекистон Республикаси молия вазирига зарур ҳолларда ходимларнинг тасдиқланган умумий сони доирасида Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш жамғармасини бошқариш департаменти тузилмасига ўзгартиришлар киритишга рухсат этилсин.
Жамғарма маблағлари ҳисобига молиялаштирилаётган, лойиҳа-қурилиш ҳужжатлари тегишли равишда экспертизадан ўтказилмасдан амалга оширилаётган ёки Жамғарма маблағларидан белгиланмаган мақсадда фойдаланиш ҳоллари аниқланган тақдирда ҳар қандай ишларни тўхтатиб қўйиш;
магистрал (вилоятлараро), туманлараро ва хўжаликлараро мелиоратив объектларда амалга оширилаётган реконструкция қилиш, қуриш ва таъмирлаш-тиклаш ишлари устидан техник назорат олиб бориш;
бажарилган ишлар ҳажмини назорат тартибида мунтазам асосда ўлчаш, шунингдек Жамғарманинг мелиоратив ишларни амалга ошириш учун ажратилган маблағларидан мақсадли фойдаланилишини ҳужжатлар асосида текшириш ва тафтишлар ўтказиш ҳуқуқи берилсин.
4. Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш жамғармасини бошқариш департаментини ҳукумат алоқаси ва шаҳар алоқаси воситалари билан таъминласин.
5. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Адлия вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқувчи ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2007 йил 31 октябрь,
ПҚ-718-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 31 октябрдаги ПҚ-718-сон қарорига 1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш жамғармасини бошқариш департаментининг тузилмаси
1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш жамғармаси (кейинги ўринларда Жамғарма деб аталади) Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2007 йил 29 октябрдаги ПФ-3932-сон Фармони билан ташкил этилган ҳамда суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилашга ва мелиоратив техникани сотиб олишга ажратиладиган мақсадли молиявий ресурсларни жамловчи давлат органи ҳисобланади.
2. Жамғарма ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, Ўзбекистон Республикаси қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонун ҳужжатларига ҳамда ушбу Низомга мувофиқ амалга оширади.
3. Суғориладиган ерларни мелиоратив жиҳатдан яхшилаш дастурлари (лойиҳалари)ни ҳамда мелиоратив объектларнинг зарур даражадаги техник ҳолатини таъминлашга йўналтирилган тадбирларни, молиялаштириш, шунингдек мелиоратив техникани сотиб олиш учун маблағларни жамлаш ва улардан самарали фойдаланиш жамғарма фаолиятининг мақсади ҳисобланади.
4. Қуйидагилар Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш жамғармасини шакллантиришнинг асосий манбалари этиб белгилансин:
қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари томонидан тўланадиган ягона ер солиғи бўйича тушган маблағларга тенг миқдорда Давлат бюджетидан ажратмалар;
(4-банднинг иккинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 12 декабрдаги ПҚ-744-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 52-сон, 534-модда)
мақсадли бюджет маблағлари;
халқаро молия институтлари ва хорижий банкларнинг имтиёзли кредитлари;
маҳаллий ва хорижий грантлар;
Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа маблағ манбалари ва даромадлар.
5. Жамғарма маблағларидан фақат қуйидаги мақсадларга:
магистрал (вилоятлараро) туманлараро ва хўжаликларо очиқ коллекторлар, вертикал дренаж қудуқлар, мелиоратив насос станциялари ва кузатиш тармоқларини қуриш, реконструкция, таъмирлаш ва тозалаш, шунингдек суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш давлат дастурлари доирасида ёпиқ горизонтал дренаж шохобчаларидаги таъмирлаш-тиклаш ишларини ўтказишга;
ихтисослаштирилган лойиҳа ташкилотлари томонидан суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш давлат дастурига киритиладиган лойиҳаларнинг амалга ошириш билан боғлиқ бўлган лойиҳа-қидирув ҳужжатларини ишлаб чиқишга ихтисослаштирилган қурилиш ва эксплуатация ташкилотлари, сув истеъмолчилари уюшмаларини мелиорация техникаси саройини яхшилашга маблағни қайтариб бериш асосида, шу жумладан узоқ муддатли имтиёзли лизинг шартларида молиялаштириш тадбирларига;
(5-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 2 февралдаги ПФ-4273-сонли Фармони таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 4-5-сон, 32-модда)
7. Қуйидагилар мазкур Жамғарманинг асосий вазифалари деб ҳисоблансин:
бюджет ва бюджетдан ташқари манбалар ҳисобидан мелиорация ишларини ўтказиш учун мўлжалланган маблағларни тўла ҳажмда Жамғарма ҳисобварағида жамлаш;
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари ҳамда ихтисослаштирилган ташкилотлар билан биргаликда суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилашнинг узоқ муддатли ва ўрта муддатли Давлат дастурларини ишлаб чиқиш;
тасдиқланган дастурларга мувофиқ, мелиорация ишларини, магистрал (вилоятлараро), туманлараро ва хўжаликлараро коллектор-дренаж тармоқларини мукаммал таъмирлаш ва тиклаш мақсадида жорий таъмирлаш ишларини ташкил қилиш ҳамда тизимли асосда аниқ, мақсадли молиялаштириш;
ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш ҳисобига уларнинг унумдорлигини ошириш борасидаги ишларни молиялаштириш йўли билан қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларига давлат мададини кўрсатиш;
мелиорация техникасини, жумладан, лизинг шартлари асосида сотиб олиш учун қайтариб бериш асосида маблағлар ажратиш йўли билан сув хўжалиги ташкилотларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлашга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш;
Жамғарманинг ажратиб берилган молиявий маблағларидан мақсадли, аниқ ва самарали фойдаланилиши устидан доимий асосда қаттиқ назоратни амалга ошириб бориш.
8. Жамғарма ўз зиммасига юкланган вазифаларидан келиб чиққан ҳолда қуйидаги функцияларни бажаради:
консолидация қилинган Давлат бюджети лойиҳасига киритиш учун даромадлар ва харажатларнинг ҳар йилги баланслари лойиҳаларини ишлаб чиқади, белгиланган тартибда ва муддатларда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига тақдим этади;
ҳар бир чоракка тақсимлаган ҳолда келгуси йил учун Жамғарма бўйича харажатларнинг тасдиқланган параметрларини Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигига, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликларига етказади;
Жамғарма даромадлари ва харажатлари ҳисобини юритади;
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси билан биргаликда Жамғармага тўловларнинг тўлиқ ва ўз вақтида тушишини таъминлаш ишларини амалга оширади;
мелиоратив объектларни қуриш ва реконструкция қилиш учун лойиҳалаш ҳужжатларини ишлаб чиқиш, инвестиция лойиҳаларини, жумладан, хорижий инвестицияларни жалб этган ҳолда инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш, шунингдек мелиорация техникаси сотиб олиш юзасидан техник топшириқларни беради ва тасдиқлайди;
мелиоратив объектларни лойиҳалаш, қуриш, реконструкция қилиш, шунингдек мелиорация техникаси сотиб олиш бўйича лойиҳалаш ва тендер ҳужжатларини белгиланган тартибда экспертизадан ўтказади;
мелиоратив объектларни реконструкция қилиш ва қуриш, лойиҳалаш-қидириш ва илмий-тадқиқот ишлари, шунингдек мелиорация техникаси сотиб олиш бўйича аниқ манзилли рўйхатларни белгиланган тартибда тасдиқлайди;
мелиоратив экспедициялар тақдимига кўра мелиоратив объектларда таъмирлаш-тиклаш ишлари дастурларини ва харажатлар сметаларини тасдиқлайди;
мелиоратив объектларни реконструкция қилиш ва қуриш, магистрал (вилоятлараро) мелиоратив объектларда таъмирлаш-тиклаш ишлари, шунингдек мелиорация техникаси сотиб олиш бўйича буюртмачи вазифасини бажаради;
туманлараро ва хўжаликлараро мелиоратив объектларда таъмирлаш-тиклаш, лойиҳа-қидирув ишларини амалга ошириш бўйича мелиоратив экспедициялар томонидан буюртмачи функциялари бажарилиши устидан назоратни амалга оширади;
мелиоратив объектларни, магистрал (вилоятлараро) ва туманлараро коллекторларни реконструкция қилиш ва қуриш, шунингдек уларда таъмирлаш-тиклаш ишларини амалга ошириш, мелиорация техникасини сотиб олиш юзасидан тендер (танлов) савдоларини белгиланган тартибда ўтказади, танлов савдолари ғолиблари билан белгиланган тартибда шартномалар тузади;
туманлараро ва хўжаликлараро мелиоратив объектларда таъмирлаш-тиклаш ишлари бўйича ҳудудий мелиоратив экспедициялар томонидан ташкил этиладиган тендер (танлов) савдоларида белгиланган тартибда қатнашади;
мелиоратив объектларни реконструкция қилиш ва қуриш, таъмирлаш ва тиклаш, мелиорация техникаси сотиб олиш устидан молиявий назоратни амалга оширади;
магистрал (вилоятлараро) мелиоратив объектларда реконструкция қилиш, қуриш ва таъмирлаш-тиклаш ишлари устидан техник назоратни амалга оширади, шунингдек уларнинг белгиланган тартибда қабул қилиб олинишини таъминлайди;
туманлараро ва хўжаликларо мелиоратив объектларни таъмирлаш ва тиклаш, шунингдек уларни қабул қилиб олиш ишлари устидан техник назоратни амалга оширишда қатнашади;
Жамғарма маблағларининг мақсадли ва сарфланиши устидан белгиланган тартибда назоратни амалга оширади;
Жамғарма маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланилиши масалалари бўйича ташкилотлар ва корхоналар фаолиятини назорат ўлчовларини, шунингдек ҳужжатли текшириш ва тафтишларни мунтазам асосда амалга оширади;
Жамғарма маблағларидан фойдаланиш бўйича текширишларда аниқланган қонун бузилишлари ва камчиликларини бартараф этиш, шунингдек қонун ҳужжатларида назарда тутилган тегишли санкцияларни ўрнатилган тартибда белгилаш бўйича тартиблар киритади;
жамғарма даромадлари ва харажатлари бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқади ва тегишли органларга тасдиқлаш учун киритади;
бажарилган мелиоратив ишларни назорат тартибида ўлчашни ва бошқа текширишларни ўтказиш учун тегишли вазирликлар ва идораларни, ваколатли банклар, ташкилотлар, корхоналар ва мутахассисларни белгиланган тартибда жалб этиш;
Давлат солиқ қўмитасидан — ҳисобланган ажратмалар ва уларнинг тушиши тўғрисидаги маълумотларни;
хизмат кўрсатувчи банклардан — Жамғарма маблағлари ҳаракати тўғрисидаги маълумотларни;
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ва унинг бўлинмаларидан — Жамғарма маблағларидан фойдаланилиши бўйича йиллик бухгалтерия ва статистик ҳисоботни сўраш ва олиш;
лойиҳа-қурилиш ҳужжатларини тегишли экспертизадан ўтказмасдан Жамғарма маблағлари ҳисобига амалга оширилаётган ҳар қандай ишларни ёки Жамғарма маблағларидан белгиланмаган мақсадда фойдаланилганлиги аниқланган тақдирда тўхтатиб қўйиш.
Жамғарма қонун ҳужжатларига мувофиқ зиммасига юкланган функцияларни амалга ошириш доирасида бошқа ҳуқуқлардан ҳам фойдаланади.
10. Жамғарма қуйидагиларга мажбур:
мелиоратив объектларни қуриш ва реконструкция қилиш дастурлари (лойиҳалари)нинг оқилона шакллантирилишини таъминлаш;
Жамғарма маблағларидан қатъий мақсадли ва самарали фойдаланилишини таъминлаш;
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси билан биргаликда Жамғарма даромадлари прогнози бажарилишининг аҳволини таҳлил қилиш ва даромадларнинг нормал тушишига салбий таъсир қилган аниқланган омиллар асосида уларни бартараф этиш бўйича биргаликда чоралар кўриш;
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги мелиоратив объектларнинг зарур даражадаги техник ҳолатини таъминлашда ва суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилашда кўмаклашиш.
11. Жамғарма Кенгаши Жамғарманинг юқори органи ҳисобланади. Жамғарма Кенгашининг шахсий таркиби Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори билан тасдиқланади.
12. Жамғарма Кенгаши:
Жамғарма фаолиятининг асосий йўналишларини белгилайди;
Жамғарманинг ижро этувчи органи, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликларининг белгиланган тартибда тасдиқланган суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш давлат дастурлари (лойиҳалари)дан келиб чиқиб, Жамғарма маблағларини сарфлашнинг асосий йўналишлар тўғрисидаги таклифларини кўриб чиқади, қарорлар қабул қилади ва уларни тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритади;
Жамғарманинг ижро этувчи органи, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликларининг амалга оширилаётган ишлар тўғрисидаги ҳисоботларини эшитади;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига Жамғарманинг даромадлари ва харажатларини шакллантириш тартибини такомиллаштиришга доир таклифлар киритади;
Жамғарманинг даромадлари ва харажатлари ижроси, шунингдек Жамғарма томонидан буюртмачи функциялари бажарилиши, мелиоратив объектларни лойиҳалаштириш, реконструкция қилиш, таъмирлаш ва тиклаш устидан молиявий назоратни амалга ошириш билан боғлиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.
V. Жамғарманинг ижро этувчи органи
13. Жамғармани бошқариш департаменти (кейинги ўринларда Департамент деб аталади) Жамғарманинг ижро этувчи органи ҳисобланади. Департаментнинг ташкилий тузилмаси ва штатдаги ходимлар сони қонун ҳужжатларида ўрнатилган тартибда белгиланади.
Департаментнинг таъминоти Жамғарма Кенгаши томонидан тасдиқланган харажатлар сметаси асосида Жамғарма маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
Департамент юридик шахс ҳисобланади, мустақил балансга, хизмат кўрсатувчи банкда ҳисоб рақамларига, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган муҳр ва бланкларга эга бўлади.
14. Департамент Жамғарманинг даромадлари ва харажатлари ижроси тўғрисидаги бухгалтерия ҳисоботини тузади ва Жамғарма Кенгаши томонидан тасдиқлангандан кейин белгиланган тартибда ва муддатларда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига тақдим этади.
15. Департаментга молия вазирининг тақдимномасига биноан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган ҳамда моддий таъминоти, ижтимоий ва транспорт хизмати кўрсатиш бўйича вазир ўринбосарига тенглаштириладиган директор бошчилик қилади.
Жамғармага юкланган вазифалар ва функцияларга мувофиқ Департамент фаолиятининг зарур даражада ташкил этилиши ва амалга оширилиши учун шахсан жавоб беради.
Жамғарманинг маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланилиши масалалари бўйича назорат тартибидаги ўлчашларни ўтказиш, шунингдек ташкилотлар ва корхоналар фаолиятини ҳужжатлар асосида текшириш ва тафтиш қилиш тўғрисида қарор қабул қилади, уларнинг натижаларини кўриб чиқади, улар асосида аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ қарорлар қабул қилади ва зарур чоралар кўради;