1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.02.00 Транспорт соҳасидаги бошқарув. Транспорт хизматлари кўрсатишни лицензиялаш]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Давлат ҳокимияти органлари. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Фармони
ЎЗБЕКИСТОН ТРАНСПОРТ ВА ТРАНСПОРТ КОММУНИКАЦИЯЛАРИ УЮШМАСИНИ ТУГАТИШ ТЎҒРИСИДА
LexUZ шарҳи
Мазкур Фармон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 25 ноябрдаги ПФ-231-сонли «Қонунчиликдаги ҳуқуқий бўшлиқларни бартараф этиш ва тартибга солиш юкини камайтириш тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Маъмурий ислоҳотларни янада чуқурлаштириш, транспорт ва транспорт коммуникациялари соҳасида давлат ва хўжалик бошқаруви органлари фаолиятини ташкил этиш самарадорлигини ошириш мақсадида:
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.02.00 Юридик шахсларни ташкил этиш, қайта ташкил этиш ва тугатиш. Юридик шахсларни давлат рўйхатига олиш]
1. Ўзбекистон Транспорт ва транспорт коммуникациялари уюшмаси таъсисчиларининг Ўзбекистон Транспорт ва транспорт коммуникациялари уюшмасини тугатиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
2. Вазирлар Маҳкамаси ўн кун муддатда Ўзбекистон Транспорт ва транспорт коммуникациялари уюшмасини тугатиш масалалари бўйича қарор қабул қилсин.
[ОКОЗ:
1.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.02.00.00 Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон ва қарорлари]
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Транспорт ва транспорт коммуникациялари уюшмасини ташкил этиш тўғрисида» 2004 йил 11 октябрдаги ПФ-3498-сонли Фармони ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
4. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2007 йил 23 октябрь,
ПФ-3930-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 43-сон, 427-модда)