1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.13.00 Аварияга қарши кураш. Йўл ҳаракати хавфсизлиги. Техник кўрик (шунингдек, 16.04.02.00га қаранг);
2.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.04.00.00 Жамият хавфсизлиги / 16.04.02.00 Йўл ҳаракати хавфсизлиги. Парвозлар хавфсизлиги]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Транспорт. Йўл хўжалиги. Ҳаракат ва парвозлар хавфсизлиги]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЙЎЛ ҲАРАКАТИ ХАВФСИЗЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ БЎЙИЧА ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 24 декабрдаги 370-сонли «Йўл ҳаракати қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
«Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ, шунингдек йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш, фуқароларнинг ҳаёти, соғлиғи ва мол-мулкини муҳофаза қилиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. 2008 йил 1 январдан бошлаб транспорт воситасини бошқариш пайтида ишлаб чиқарувчи корхона томонидан транспорт воситаси салонининг олд қисмида ўрнатилган теле-, видеомонитордан фойдаланиш, шунингдек транспорт воситаси салонининг олд қисмига ўзбошимчалик билан теле-, видеомонитор ўрнатиш тақиқлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Ички ишлар вазирлиги, бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида ўн кун муддатда Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги:
ўн кун муддатда ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини мазкур қарорга мувофиқлаштирсин;
ушбу қарор талабларининг транспорт воситалари ҳайдовчилари ҳамда аҳоли эътиборига, улар ўртасида зарур тушунтириш ишлари олиб борган ҳолда, белгиланган тартибда етказилишини таъминласин.
4. Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 11 декабрдаги 472-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й., 12-сон, 75-модда) билан тасдиқланган Йўл ҳаракати қоидаларининг 3.6-бандига қуйидаги ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин: