toggle_night_mode
Ҳужжат 28.09.2007 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
Хорижий автомобилда юк ташувчилар транспорт воситаларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудуди бўйича ҳаракатланиши устидан назоратни янада такомиллаштириш, экспорт юкларни ташиш учун улардан оқилона ва самарали фойдаланиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2007 йил 28 сентябрь,
205-сон
Вазирлар Маҳкамасининг
2007 йил 28 сентябрдаги 205-сон қарорига
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Автомобилда хорижий юк ташувчиларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига киришлари, бўлишлари, юк олиб ўтишлари ва ундан чиқиб кетишлари тартиби тўғрисида» 1995 йил 11 январдаги 11-сон қарорининг 4-бандига қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:
«Автомобилда хорижий юк ташувчиларнинг транзит орқали ўтувчи транспорт воситаларининг ҳаракат йўналиши Ўзбекистон Республикаси божхона органлари томонидан ўзгартирилган тақдирда уларнинг чиқиб кетиш муддати Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кирган кундан бошлаб 10 кундан ошмаслиги керак».
2. Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 28 ноябрдаги 245-сон қарори билан тасдиқланган Хорижий автомобилда юк ташувчилар автотранспорт воситаларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ҳаракатланиш йўналишларини ўзгартиришга рухсатнома бериш тартиби тўғрисида низомда (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й., 11-сон, 91-модда):
а) 1-банддаги иккинчи, учинчи ва тўртинчи хатбоши қуйидаги мазмундаги битта хатбоши тарзида баён қилинсин:
«Мазкур Низомнинг амал қилиши Ўзбекистон Республикасининг автомобилда юк ташувчиларига нисбатан ушбу Низомга ўхшаш рухсат бериш тартиботини қўлламаётган давлатлар хорижий автомобилда юк ташувчиларнинг автотранспорт воситаларига татбиқ этилмайди»;
б) 4-бандга «Ўзбекистон Республикасига» сўзларидан кейин «импорт юк билан» сўзлари қўшилсин;
в) 5-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«5. Хорижий автомобилда юк ташувчи:
автотранспорт воситаси Ўзбекистон Республикаси ҳудудига импорт юк билан кирган тақдирда — бориш жойига етиб келгандан ва импорт юк туширилгандан кейин;
хорижий автомобилда юк ташувчининг транспорт воситаси транзит орқали бўш келаётган тақдирда — Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кириш божхона масканига етиб келгунча ариза берувчини экспорт қилинадиган маҳсулотни Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан олиб чиқишга тайёрлиги тўғрисида хабардор қилади»;
г) 9-банднинг «б» кичик бандидаги «бир неча марта» сўзлари «такроран» сўзи билан алмаштирилсин;
д) 12-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«12. Ариза берувчи ёхуд унинг ваколатли шахси ҳаракатланиш йўналишини ўзгартиришга олинган рухсатномани:
автотранспорт воситаси Ўзбекистон Республикаси ҳудудига импорт юк билан кирган тақдирда — импорт товарларнинг туширилишини назорат қилган божхона масканига;
хорижий автомобилда юк ташувчининг транспорт воситаси транзит орқали бўш келаётган тақдирда — Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кириш божхона масканига тақдим этади»;
е) 13-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«13. Тақдим этилган рухсатнома асосида ҳаракатланиш йўналишини ўзгартириш:
автотранспорт воситаси Ўзбекистон Республикаси ҳудудига импорт юк билан кирган тақдирда — импорт товарларнинг туширилишини назорат қилган божхона маскани ваколатли ходими;
хорижий автомобилда юк ташувчининг транспорт воситаси транзит орқали бўш келаётган тақдирда — Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кириш божхона маскани ваколатли ходими томонидан рухсатноманинг тартиб рақамини ва берилган санасини кўрсатган ҳолда расмийлаштирилади»;
ж) Низомга 1-илова иловага мувофиқ таҳрирда баён қилинсин:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Хорижий автомобилда юк ташувчилар автотранспорт воситаларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ҳаракатланиш йўналишларини ўзгартиришга рухсатнома бериш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
Хорижий автомобилда юк ташувчилар автотранспорт воситаларининг ҳаракатланиш йўналишини ўзгартириш масаласи бўйича транспорт-экспедиторлик ва транспорт ташкилотлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси божхона органларининг ўзаро ҳамкорлиги схемаси
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 40-сон, 416-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.07.2018 й., 09/18/553/1538-сон)