1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.20.00.00 Энергетика / 09.20.01.00 Умумий қоидалар;
2.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.01.00.00 Ўзбекистон Республикасининг қонунлари]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Қонунчилик ташаббуси. Норма ижодкорлиги фаолияти;
2.Иқтисодиёт / Энергетика]
Ўзбекистон Республикасининг қонуни
«ЭНЕРГИЯДАН ОҚИЛОНА ФОЙДАЛАНИШ ТЎҒРИСИДА»ГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚОНУНИГА ЎЗГАРТИШЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА
Қонунчилик палатаси томонидан 2007 йил 21 июнда қабул қилинган Сенат томонидан 2007 йил 25 августда маъқулланган
LexUZ шарҳи
Мазкур Қонун Ўзбекистон Республикаси 2024 йил 7 августдаги ЎРҚ-940-сонли «Энергияни тежаш, ундан оқилона фойдаланиш ва энергия самарадорлигини ошириш тўғрисида»ги Қонунига асосан 2024 йил 9 ноябрдан ўз кучини йўқотади.
1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 25 апрелда қабул қилинган «Энергиядан оқилона фойдаланиш тўғрисида»ги 412-I-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил, № 4-5, 118-модда; 2003 йил, № 5, 67-модда) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:
«Энергия, энергия ҳосил қиладиган ва уни сарфлайдиган ёки энергияни бир турдан бошқа турга айлантириб берадиган асбоб-ускуналар ва маҳсулотлар, транспорт воситалари, қурилиш, йўлсозлик ва қишлоқ хўжалик машиналари, ёритиш техникаси қурилмалари, иситиш, ҳарорат ва намликни бир хилда сақлаб туриш ҳамда ҳавони алмаштириш тизимлари, халқ истеъмоли моллари, иссиқлик ўтказмайдиган материаллар ва қурилиш конструкциялари, технология жараёнлари, шунингдек энергия ҳосил қилиш ва маҳсулот ишлаб чиқариш учун энергия сарфи кўрсаткичларининг мажмуи ҳамда қиймати энергиядан оқилона фойдаланиш соҳасидаги стандартлаш объектларидир»;
«Ишлаб чиқарувчи асбоб-ускуналарни, шу жумладан рўзғорда фойдаланиш учун мўлжалланган асбоб-анжомларни энергия жиҳатидан самарадорлик кўрсаткичларига доир қисмида тамғалашни норматив ҳужжатларда кўрсатилган талабларга мувофиқ амалга оширади»;
4) 9-модданинг биринчи қисмидаги «шунингдек энергияни сертификатлаш пайтида» деган сўзлар чиқариб ташлансин.
2-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
LexUZ шарҳи
Ушбу Қонун «Халқ сўзи» газетасининг 2007 йил 27 сентябрдаги 192 (4345)-сонида эълон қилинган.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2007 йил 26 сентябрь,
ЎРҚ-116-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 39-сон, 402-модда)