toggle_night_mode
Ҳужжат кучини йўқотган 22.07.2022
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ «БИРЖА ВА ЯРМАРКА САВДОСИ САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА» 1999 ЙИЛ 15 АПРЕЛДАГИ 174-СОН ҚАРОРИГА ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧА КИРИТИШ ҲАҚИДА
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 июлдаги 396-сонли «Қонунчилик базасини янада тизимлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Савдонинг замонавий шаклларини янада ривожлантириш, биржа ва ярмарка савдосини рағбатлантириш, маҳсулотларни четга чиқаришни тартибга солиш ва товарлар экспортидан валюта тушумларини кўпайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 15 апрелдаги 174-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1999 й., 4-сон, 19-модда) билан тасдиқланган Товар-хом ашё биржаси орқали юридик ва жисмоний шахслар томонидан экспортга фақат эркин алмаштириладиган валютага сотиладиган товарлар рўйхатига қуйидаги мазмундаги 1-позиция қўшилсин:
1.‎ Молларнинг (балиқдан ташқари) бутун ёки бўлакланган, янги, совутилган, музлатилган, тузланган, тузли сувга солинган, қуритилган ёки дудланган ичаклари, қопчалари ва ошқозонлари‎ 050400000‎
1—54-позициялар тегишли равишда 2—55-позициялар деб ҳисоблансин.
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2007 йил 19 сентябрь,
197-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 37-38-сон, 388-модда)