1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.08.00.00 Мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар / 03.08.05.00 Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш (шунингдек, 08.01.06.00га қаранг) / 03.08.05.01 Умумий қоидалар;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.27.00.00 Валютани тартибга солиш ва валютани назорат қилиш / 07.27.01.00 Умумий қоидалар;
3.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.03.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Давлат ҳокимияти органлари. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари;
2.Фуқаролик қонунчилиги. Тадбиркорлик / Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш;
3.Молия / Пул тизими. Ҳисоб-китоблар]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2007 — 2010 йилларда хусусийлаштириш жараёнларини янада чуқурлаштириш ва хорижий инвестицияларни фаол жалб қилиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2007 йил 20 июлдаги ПҚ-672-сон қарори)
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 8 январдаги 16-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Валюта сиёсатини либераллаштириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида» 2017 йил 2 сентябрдаги ПФ-5177-сон Фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Республика банк тизимини янада ривожлантириш ва барқарорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 12 сентябрдаги ПҚ-3270-сон қарори)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2007—2010 йилларда хусусийлаштириш жараёнларини янада чуқурлаштириш ва хорижий инвестицияларни фаол жалб қилиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2007 йил 20 июлдаги ПҚ-672-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2007 йил 12 сентябрь,
192-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 12 сентябрдаги 192-сон қарорига ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 29 июндаги 245-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й., 6-сон, 33-модда) билан тасдиқланган Хўжалик юритувчи субъектлар томонидан хорижий валютадаги тушумни мажбурий сотиш тартибининг 3-бандига қуйидаги мазмундаги «ж» кичик банди қўшилсин:
«ж) давлат активларини инвестиция мажбуриятлари қабул қилиниши шарти билан бепул беришда инвестор томонидан хорижий валютадаги пул маблағлари тарзида киритиладиган ва корхонанинг алоҳида ҳисоб рақамига ўтказиладиган инвестициялар».
2. Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 26 августдаги 368-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 8-сон, 78-модда) билан тасдиқланган Паст рентабелли, зарар кўриб ишлаётган, иқтисодий ночор давлат корхоналарини, паст ликвидли объектларни инвестор томонидан инвестиция мажбуриятлари қабул қилиниши шарти билан инвесторларга танлов асосида бепул бериш тўғрисида низомда:
а) 2-банднинг иккинчи хатбошидаги «паст ликвидли» сўзларидан кейин «шу жумладан қурилиши тугалланмаган» сўзлари қўшилсин;
«28. Комиссия ишлари якунлари бўйича протокол тузилади, унинг асосида Сотувчи инвесторнинг сотилган объектга бўлган мулк ҳуқуқини (ордерни) белгиланган тартибда расмийлаштиради».