1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.10.08.00 (Кучини йукотган) Шахсларнинг айрим тоифаларини солиққа тортиш / 07.10.08.03 (Кучини йукотган) Қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларини солиққа тортиш / 07.90.00.00 (Кучини йукотган)Умумдавлат солиқлари;
2.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.04.00.00 Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар]
[ТСЗ:
1.Молия / Солиқлар (йиғимлар, божлар)]
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ
ҚАРОРИ
ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ТОВАР ИШЛАБ ЧИҚАРУВЧИЛАРИ ТОМОНИДАН ЯГОНА ЕР СОЛИҒИНИ ҲИСОБЛАБ ЧИҚАРИШ ВА ТЎЛАШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ ЙЎРИҚНОМАГА ҚЎШИМЧА КИРИТИШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2007 йил 4 сентябрда 1102-6-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди]
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2008 йил 21 январдаги 2, 2008-04-сонли «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарори (рўйхат рақами 1761, 21.01.2008 й.) билан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси, «Давлат солиқ хизмати тўғрисида»ги Қонунининг 7-моддаси ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 19 июндаги «Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1998 йил 10 октябрдаги «Қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилар учун ягона ер солиғини жорий этиш тўғрисида»ги ПФ-2086-сонли Фармонига қўшимчалар киритиш ҳақидаги» ПФ-3886-сонли Фармонига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами 2007 йил, 25-26-сон, 259-модда) мувофиқ қарор қиламиз:
1.Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2002 йил 31 январдаги 29, 2002-27-сон қарори билан тасдиқланган Қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари томонидан ягона ер солиғини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги Йўриқноманинг (2002 йил 5 март, рўйхат рақами 1102 — Меъёрий ҳужжатлар ахборотномаси, 2002 й., 5-сон; 2003 й., 1-2-сон; Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 7-сон, 87-модда; 2005 й., 5-6-сон, 44-модда; 2006 й., 28-29-сон, 276-модда; 2007 й., 4-5-сон 52-модда) 18-банди қуйидаги мазмундаги хатбошилар билан тўлдирилсин:
«Тадбиркорлик субъектлари — юридик шахслар ихтиёрий тугатилганда юридик шахсларни давлат рўйхатидан ўтказган орган ихтиёрий тугатиш тўғрисида қабул қилинган қарор ҳақида хабардор қилинган кундан бошлаб ягона ер солиғини ҳисоблаб ёзиш тўхтатилади.
Ихтиёрий тугатиш, шунингдек тадбиркорлик субъекти — юридик шахс фаолиятини ихтиёрий тўхтатиш ва фаолиятини тиклаш тартиб-таомиллари қонун ҳужжатларида белгиланган муддатларда тугалланмаган тақдирда солиқ имтиёз қўлланадиган бутун давр учун тўлиқ ҳажмда олинади».
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатига олинган кундан бошлаб ўн кун ўтгач кучга киради.
Молия вазири Р. АЗИМОВ
Тошкент ш.,
2007 йил 16 август,
78-сон
Давлат солиқ қўмитаси раиси Б. ПАРПИЕВ
Тошкент ш.,
2007 йил 16 август,
2007-52-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 35-36-сон, 371-модда)